дастгоҳлардан техник фойдаланиш қоидалари

DOC 79.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403361968_45590.doc дастгоҳлардан техник фойдаланиш қоидалари режа: 1. профилактик ва жорий таъмирлаш 2. дастгоҳни мойлаш, артиш ва чўткалаб тозалаш 3. дастгоҳни хомашё, деталлар ва 4. ёрдамчи материаллар билан таъминлаш асбоб-ускуналарнинг доимо юқори унумдорликда ишлаши ва юқори сифатли маҳсулот бериши уларнинг техник ҳолатига боғлиқ бўлади. дастгоҳлар ишчи ҳолатини яхши тутиб туриш шу дастгоҳларда ишлайдиган кишилар яъни мастер ёрдамчиси, тўқувчи(оператор) ва тозаловчилар зиммасига юкланади. профилактик ва жорий таъмирлаш тўқув дастгоҳларининг техник ҳолатини юқори даражада тутиб туриш асосан мастер ёрдамчиси зиммасига юкланади ва унинг малакасига тўғридан тўғри боғлиқ бўлади. у комплектдаги дастгоҳларнинг техник ҳолатига жавоб беради, профилактик ва жорий таъмирлашни амалга оширади. профилактик таъмирлаш корхоналарда график бўйича ҳар ойда ўтқазилади. ойнинг бошида смена мастери профилактик таъмирлашремонт графигини тузади. комплектдаги дастгоҳлар мастер ёрдамчилариларига тақсимланади. графикка дастгоҳлар номери, таъмир қилиш куни, мастер ёрдамчисининг фамилия исми шарифи, смена мастерларининг фамилияси ёзилади. шу график бўйича мастер ёрдамчиси ўзига бириктирилган дастгоҳларни таъмирлайди. дастгоҳларни профилактик таъмирлашдан олдин дастгоҳ синчиклаб текшириб …
2
нуқсонлар рўйхатига ±зиб, уни тузатади, ишга яроқсиз ҳолга келганларини алмаштирилади ёки таъмирлаб ускунага ўрнатилади. нуқсонлар тузатиб бўлингандан сўнг смена мастери нуқсонлар рўйхати бўйича дастгоҳни текшириб чиқиб, профилактик таъмирлаш графигига баҳо қўйиб, имзо қўяди. агар профилактик таъмирланган дастггоҳ, техник қоида нормаларига тўғри келмаса, мастернинг кўрсатмаси билан мастер ёрдамчиси дастгоҳни қайта таъмирлаши керак. жорий таъмирлаш.бундай таъмирлашда мастер ёрдамчиси асосан тез-тез учраб турадиган майда таъмирлаш ишларини бажаради. бундан ташқари, жорий тъмирлашда тўсатдан бузилган тўқувчи тўхтатган дастгоҳларни тамирлайди. мастер ёрдамчиси жорий таъмирлашни сифатли ўтқазиши ва дастгоҳларнинг ҳолатидан ўз навбатчисини огоҳлантириб туриши зарур. бундан ташқари, мастер ёрдамчиси ўртача ва капитал таъмирлаш графигини кузатиб бориши лозим. у таъмирлаш бригадаси дастгоҳни таъмирлаётган жараёнида ва таъмирлашдан сўнг дастгоҳнинг таъмирлаш сифатини текширишга ҳақлидир. дастгоҳни мойлаш, артиш ва чўткалаб тозалаш ҳар бир корхонада дастгоҳларни тўғри эксплуатация қилиш учун дастгоҳлани техник жиҳатдан эксплуатация қилиш қоидалари ишлаб чиқилади. шу қоидаларга биноан дастгоҳни мойлаш, артиб ва чўткалаб тозалаш режими ўрнатилади. дастгоҳларни мойлаш, артиб …
3
бир неча марта ортиқ бўлади. дастгоҳларни мойлаш, артиб ва чўткалаб тозалаш, йирик корхоналарда махсус ишчилар томонидан амалга оширилади. тўқувчи бу ишларни ўз вақтида, ўз дастгоҳида бажарилишини текшириб туриши керак. комплекда эса бу ишларни мастер ёрдамчиси назорат қилиши керак. кичик корхоналарда дастгоҳлар сони кам бўлган ҳолларда дастгоҳни чўткалаб тозалашни тўқувчи бажаради , мойлашни эса мастер ёрдамчиси бажаради. дастгоҳни чўткалаб тозалаш. дастгоҳнинг иши жараёнида унинг деталларига чанглар ўтириб қолади, бу чанглар чўткада тозаланади. айниқса, подшипникларнинг мойланадиган тешикларини яхшилаб тозалаш лозим, чунки бу тешиклардан чанг кириб, подшипникларни тезда ишдан чиқаради ёки тешикларни беркитиб, мойни ўтқазмай қўяди. дастгоҳларни чўткалаш график асосида бажарилади. чўткалаш режими тўқима турига ва дастгоҳланинг иш режимига боғлиқ. масалан, пахта толаларидан тўқиладиган тўқималар учун бир кунда бир ёки икки марта тозалаш зарур бўлади. дастгоҳни тозалашдан олдин электр мотори ўчирилади, сўнгра танда билан тўқима усти латта билан беркитилади. тозалаш пайтида танда ва арқоқ ипига кир тегмаслиги керак. тозалаш дастгоҳнинг юқори томонидан бажарилади. …
4
лаш лозим. танда ип тугаганда микромокили дастгоҳларда барча мокичалар транпортердан олиниб тозаланади. микромокиларни тозаловчи суюқлик ёрдамида тоғарачага солиб ювилади ва хаво босими ёрдамида пудалади ва пружина билан моки девори орасига йиғилган чиқиндиларни махсус илгак ёрдамида тозаланади агар дастгоҳ жаккард машинаси билан жиҳозланган бўлса у ҳолда машинани тозалаш аввал дастгоҳнинг юқориги қисмида жойлашган машинасидан бошлаб бажарилади сўнгра дастгоҳ юқорида келтирилган тартибда тозаланади. замонавий тўқув дастгоҳларининг бази механизмлари чанг кирмаслиги учун махсус тўсиқлар билан муҳофаза этилган лекин шунга қарамай бу дастгоҳлар ҳам тозалаб туришни талаб этади. эластик рапирали, масалан сомет дастгоҳларида кўп рангли асбобдаги, ип тўпловчи, ип тарангловчи, ип назоратчиси, ипни рапирага узатувчилар, рапиралар ва уларни йўналтирувчлари тозаланади. танда назоратчилари рейкалари атрофи,шодалар ва шода кўтариш ричаглари, танда ғалтаклари атрофи, дисклар тозаланиши керак. тўқув дастгоҳларида танда иплари тугаганда, дастгоҳ тўлиқ дастгоҳ тозаловчиси томонидан тозаланиши зарур бўлади, чунки шу пайтда барча механизмларни тозалаш учун қулай шароит яратилади. дастгоҳ механизмларини тозалаш учун жой очилади, шода …
5
дастгоҳни бу усулда тозалаганда, тозаловчининг иш унумдорлиги юқори бўлади, дастгоҳнинг тўхтаб туриш вақти қисқаради. дастгоҳни артиб тозалаш график асосида, инструкция бўйича ўз муддатида ўтказилиши керак. йўриқнома ва муддат бош инженер бошчилигида белгиланади. тозаланган дастгоҳни мастер ёрдамчиси қабул қилиб олади. агар дастгоҳнинг тозалиги инструкцияга жавоб бермаса, қайтадан тозаланади. дастгоҳни мойлаш. дастгоҳнинг ишқаланиладиган жойини мойлаш деталларнинг камроқ емирилишига, электр энегиясини тежашга, бекорга тўҳтаб туришни камайтиришга ва дастгоҳ унумдорлигини оширишга олиб келади. мойлаш режими ва мойлаш матераллари дастгоҳни техник ишлатиш қоидаларида кўрсатилгандагидек бўлиши керак. мойлаш материаллари махсус ажратилган жойида идишларда сақланади. мойлаш материалларини цехга беришдан олдин уни лабараторияда анализ қилиш ва ишлатишга яроқлилигини аниқлаш зарур. мойлашни уста ёрдамчиси ва маҳсус мойловчи ишчилар бажаради. суюқ мой ҳар бир мойлаш нўқталарига 2-3 томчи қуйилади. қуюқ мой эса токи подшипниклар тирқишидан чиққунча юборилади. ҳозирги кунда дастгоҳни мойлашни марказлаштириш тўғрисида бирмунча ишлар олиб борилмоқда, чунки бундай мойлаш методида дастгоҳни тўхтаб туриш вақти қисқаради. агар дастгоҳда марказлаштирилган майдон …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "дастгоҳлардан техник фойдаланиш қоидалари"

1403361968_45590.doc дастгоҳлардан техник фойдаланиш қоидалари режа: 1. профилактик ва жорий таъмирлаш 2. дастгоҳни мойлаш, артиш ва чўткалаб тозалаш 3. дастгоҳни хомашё, деталлар ва 4. ёрдамчи материаллар билан таъминлаш асбоб-ускуналарнинг доимо юқори унумдорликда ишлаши ва юқори сифатли маҳсулот бериши уларнинг техник ҳолатига боғлиқ бўлади. дастгоҳлар ишчи ҳолатини яхши тутиб туриш шу дастгоҳларда ишлайдиган кишилар яъни мастер ёрдамчиси, тўқувчи(оператор) ва тозаловчилар зиммасига юкланади. профилактик ва жорий таъмирлаш тўқув дастгоҳларининг техник ҳолатини юқори даражада тутиб туриш асосан мастер ёрдамчиси зиммасига юкланади ва унинг малакасига тўғридан тўғри боғлиқ бўлади. у комплектдаги дастгоҳларнинг техник ҳолатига жавоб беради, профилактик ва жорий таъмирлашни амалга оширади. п...

DOC format, 79.0 KB. To download "дастгоҳлардан техник фойдаланиш қоидалари", click the Telegram button on the left.