афсона ва эртак

DOC 148,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405916436_56939.doc афсона ва эртак афсона ва эртак афсона ва эртак жанрлари тарихий-типологик, структурал-морфологик муносабатларнинг илдизи инсоният моддий-маиший тарихи билан тафаккури ўртасидаги диалектик алоқалар замирида юзага келган. ўзбек фольклори жанрлари тарихий-типологик ривожланиш жараёнининг мураккаблиги ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт билан боғлиқлигидан дарак бериб, фольклор асарлари ўтмиш ҳодисаларининг у ёки бу даражадаги ўзига хос ифодаланган хроникал бадиий тасвирини намоён этади. масалан, халқ эртаклари таркибига мувофиқлашган мифик тимсоллардан тортиб, то тарихий шахслар ҳаётига оид информатив тасвирлаш анъаналарини ўзбек халқ ҳаётий-маиший эртаклари туркумига кирувчи “ибн сино ва тарбия”, “навоий билан чўпон”, “дунёда нима лаззатли?”, “муқбил тошотар” каби эртаклар мисолида кўрамиз. бу эртакларда ўрта аср феодал тузуми шароити мунозаралари халқ оғзаки ижоди анъанаси руҳида тасвирланади. “навоий билан чўпон” эртагида халқ ривояти тарзидаги ибратли воқеани ҳикоялаш орқали улуғ шоирга бўлган юксак ҳурматини ифодаласа, “муқбил тошотар” эртаги бухоро амирлиги даври мисолида оддий чўпон йигит билан малика меҳринигор ўртасидаги севги саргузаштини тасвирлайди. эртак воқеалари занжирига ҳотамтой тўғрисидаги халқ ривоятларидан бири …
2
лганидек, ижтимоий онг шакллари ҳам ўзгариб борувчанлиги хусусиятлари афсона,, ривоят, нақл, эртак, латифа каби эпик жанрлар муносабатларида ўз аксини топиб, фольклор жанрлари доимо янги сифат ўзгаришига ўтиб туриши қонуниятга амал қилишини кўрсатди. «ўзбек фольклори эпоси кўчманчи ва ярим кўчманчиларда сақланган патриархал-уруғчилик муносабатлари-деҳқончиликнинг турли шаклидан тортиб, юз, минг йиллар давомида шаклланиб келган эски феодал шаҳар маданиятигача акс эттирилган» ,—деган фикрлар достондан бошқа эпик жанрлар учун ҳам тегишлидир. демак, афсона билан эртак жанрлари ўртасидаги структурал-морфологик муносабатлар илдизи тарихий-типик жиҳатдан жуда қадимги даврларга бориб тақалар экан. бу фикрни қуйидаги мисоллар таҳлили ҳам исботлашга ёрдам беради: фольклоршуносликда тарихий шахслар ҳақидаги афсоналар туркумига кирувчи александр македонский, амир темур каби саркардалар номи билан боғлиқ афсоналар сюжети, мотивларнинг фақат афсона жанри вариантида эмас, балки, халқ эртаклари таркибида ҳам учраши шулар жумласига киради. чунончи, фольклоршунос к.имомов таҳлил объекти сифатида келтирган афсоналарнинг ўрта осиё фольклорида тарқалиш йўллари—интерпритациялашуви, трансформация-лашуви турлича содир бўлганлигини ҳисобга олинса , улардан энг муҳими ва оммавийси …
3
қобуснома”, “девону луғатит турк”, “қутадқу билиг”, “шоҳнома”, “искандарнома”, “метаморфоза” сингари китоблар борки, уларда иштирок этувчи образлар, мотивлар, халқ ғоялари билан суғорилган ахлоқий-эстетик қарашлар таъсирини бевосита фольклорда учратиш мумкин. демак, ўзбек халқ оғзаки ижодига мансуб энг яхши намуналар жаҳоннинг бошқа жойлари, хусусан, шарқ фольклорида учраши ўтмиш авлодлар фақат янги эрамиз бошланганидан кейин эмас, балки, эрамиздан аввал ҳам ўзга халқлар билан ўзаро маданий, иқтисодий алоқалари борлигини тасдиқловчи далилдир. чунки қадимги тош битиклар поэтикаси, битик хусусиятлари ва уларнинг халқ оғзаки ижоди билан ўзаро муносабати масалалари ҳамда айрим археологик ёдгорликларни тарихий-типологик хусусиятга кўра ўрганган тадқиқотчилар чиқарган илмий хулосалар ҳам бу фикрни тасдиқлайди . халқ афсоналари, эртакларнинг воқеаларни баён қилишдаги анонимлилик оттенкасидаги ҳикоялаш услубидан ташқари, анъанавий магик рақамларнинг халқ маросимлари, урф-одатлари билан параллел ҳолда қўлланилиб келиш ҳодисаси ҳам инсоният азалдан ўзаро маданий алоқада бўлганликларини тасдиқлайди. бинобарин, кичик осиёдан то тинч океанига қадар катта географик кенгликда яшаган туркий халқлар умумий маданий ёдгорликларида учрайдиган етти рақамининг афсона, …
4
қонуниятларига биноан давом этганлигини кўрсатади. ҳозирги ўзбек миллати деб расмий тан олинган халқ фольклори жанрлар муносабатига юқорида эслатилган нуқтаи назар асосида ёндошиб иш тутилса, бу масалада айрим муаммоларга аниқлик кириши шубҳасиздир. афсона жанрининг композицияси ва поэтикасига хос хусусиятлари халқ эртакларига тез мослашиб кетиши тасодифий эмас. у узоқ даврлар давом этган тарихий-фольклорий жараён маҳсули бўлиб, ижтимоий-тарихий ҳодисаларнинг халқ оғзаки ижодига, хусусан, инсон тафаккури тараққиётига нисбатан таъсири қонуниятлари асосида содир бўлган ҳодисаларнинг бир кўринишидир. авлиё ва анбиёлар, ҳотам тойи, искандар зулқарнайн, амир темур, луқмони ҳаким, ибн сино, алишер навоий, ҳусайн бойқаро, бибихоним каби тарихий шахслар номи билан боғлиқ афсоналарнинг ҳар бирида халқ эртаги жанрига хос элемент мавжуд эканлиги ёки ўз навбатида, “аёз”, “доро билан искандар”, “шохли искандар”, “луқмони ҳаким”, “ҳотам”, “муқбил тошотар”, “навоий билан мардикор”, “навоий билан чўпон”, “мир алишер билан султон бойқаро”, “шаҳзода салмон”, “искандар зулқарнайн” ва бошқа шу сингари эртаклар композицион қурилиши, сюжет чизиғи, образлар системасида афсонанинг трансформациясини кўрамиз. буни …
5
и. фольклоршунос к.имомов таъкидлаганидек, “афсона хаёлан тўқилган, қаҳрамонлар ҳамда тарихий факт ва ҳодисаларни хаёлан, ҳаётий уйдирмалар қобиғида ҳикоя қилувчи бадиий асар” бўлиб, эпик турга мансуб бошқа турдош жанрлар билан осон муносабатга киришади. ўзига нисбатан кейинроқ пайдо бўлган бошқа эпик жанр таркибига тез мослашиб, унинг эпик мазмунини кенгайтириш, эстетик ғоя таъсирини яна ҳам кучайтиришга ёрдам беради. биз ёзиб олган афсона сюжети, композицияси, қаҳрамоннинг сирли туғилиши мотиви халқ эртакларига ўхшаб кетиши, сюжет воқеалари ривожидаги тилсимли ўринларга қараб у тарихий-фольклорий жараёнда бошқа эпик жанрларга мувофиқлашганидан далолат беради. ўзбек, умуман, ўрта осиё шарқи халқлари оғзаки ижодини ёзиб олиш, ўрганиш, умуман, ўтмиш тарихи маданиятига оид тадқиқот ишлари бошланган 20-30-йиллар совет фольклоршунослиги, историографияси, маданиятшунослиги коммунистик мафкурага тўғри келмайдиган тарихий воқеалар, тарихий шахслар ҳақидаги фольклор намуналари, ислом маданиятига оид барча асарларга қарши курашиб, уларни ўрганишга мойил кишиларга тавзйиқ ўтказганлигини унутмаслик керак. бинобарин, амир темур ҳақида битилган фольклор намуналари атайлаб ёзиб олинмаган ёки атайин сунъий мослаштириш орқали образлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"афсона ва эртак" haqida

1405916436_56939.doc афсона ва эртак афсона ва эртак афсона ва эртак жанрлари тарихий-типологик, структурал-морфологик муносабатларнинг илдизи инсоният моддий-маиший тарихи билан тафаккури ўртасидаги диалектик алоқалар замирида юзага келган. ўзбек фольклори жанрлари тарихий-типологик ривожланиш жараёнининг мураккаблиги ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт билан боғлиқлигидан дарак бериб, фольклор асарлари ўтмиш ҳодисаларининг у ёки бу даражадаги ўзига хос ифодаланган хроникал бадиий тасвирини намоён этади. масалан, халқ эртаклари таркибига мувофиқлашган мифик тимсоллардан тортиб, то тарихий шахслар ҳаётига оид информатив тасвирлаш анъаналарини ўзбек халқ ҳаётий-маиший эртаклари туркумига кирувчи “ибн сино ва тарбия”, “навоий билан чўпон”, “дунёда нима лаззатли?”, “муқбил тошотар” каби эртаклар ...

DOC format, 148,0 KB. "афсона ва эртак"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: афсона ва эртак DOC Bepul yuklash Telegram