миллий ва ижтимоий курашлар даври адабиёти

DOC 63,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404482754_53932.doc мавзу: миллий ва ижтимоий курашлар даври адабиёти миллий ва ижтимоий курашлар даври адабиёти режа: 1. миллий ва ижтимоий курашлар даври адабиёти 2. исмоилбек гаспиринский – русия жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси сифатида 3. исмоилбек гаспиринскийнинг ҳаёти йўли 4. исмоилбек гаспиринский ва унинг “таржимон” газетаси адабиётлар: 1. б.қосимов. исмоилбек гаспирали. т., 1992 2. давлат нодир. исмоибей (гаспирали). анқара, 1988 (туркча) 3. б.қосимов. миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидоийлик. т., 2002 4. б.қосимов ва бошқалар. миллий уйғониш даври адабиёти. т., 2004 мазкур давр хронологияга кўра икки қисмни ўз ичига олади: 1. 1905-1917 йиллар. 2. ундан 20-йиллар охиригача 1905-1917 илларда русия ва жаҳон тарихида юз берган бир қатор муҳим сиёсий воқеалар туркистон ижтимоий-маданий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатди. чунончи, 1904 йилда бошланган рус-япон уруши ва русиянинг енгилиши, 1905 йилда мамлакатда юз берган ҳукуматга қарши ғалаёнлар ва буларнинг натижаси ўлароқ подшо николай ии нинг барча фуқароларга, шу жумладан, тобе миллатларга сўз, матбуот, виждон эркинлигига ваъда этувчи 17 …
2
аний манзарасига бир кўз ташлаш лозим бўлади. русияда милионлаб мужикларни кўчириб келтириб, маҳаллий халқдан тортиб олинган серҳосил ва унумдор ерларга жойлаштириш авж олди. ўлка мустамлакачиликнинг шафқатсиз тартиблари билан идора этила бошланди. маориф ва ижтимоий соҳаларда эса исломни бузиш, ерли халқни руслаштириш давлат сиёсати қилиб белгиланди. ушбу мақсадни кўзда тутувчи давлат қарамоғидаги рус-тузем мактаблари кўпайиб борди. бу мактаблар тубжой болаларга дастлабки таълимни бериш, гўдаклигиданоқ ақлу фикрни жиловлаб олишни кўзда тутарди. рус-тузем мактабларига муносабат ерли зиёлиларда икки хил эди: 1. ҳамкорлик қилувчилар (саидғани саидазимбой ўғли, сатторхон абдуғаффоров, саидрасул саидазизов) 2. рад этувчилар (и.гаспиринский, з.валидий, м.чўқаев) маҳаллий мактаблар эса хусусий бўлиб, уларга кўплаб тўсиқлар қўйиларди. айниқса, исмоилбек гаспиринский бошлаб берган замонавий усули жадид мактабларига мустамлака ҳукумати қаттиқ турди. шуларга қарамай, маҳаллий зиёлиларнинг жасоратлари туфайли янги мактаблар очилаверди. маълумотларга қараганда, 1903 йилда туркистонда 102 та бошланғич, иккита ўрта “усули жадид” мактаби бўлган. исмоилбек гаспиринский русия жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси эди. туркистонда хих асрнинг охирларидан кўзга …
3
1910 йилда эса франциянинг энг эътиборли журналларидан “ревю дю монде мусулман” унинг миллат олдидаги буюк хизматлари учун номзодини “тинчлик борасидаги халқаро нобель мукофоти”га тавсия қилган ва буни хорижий мамлакатлардаги жуда кўп матбаот органлари қўллаб қўвватлаб чиққан эди. у вафот этган 1914 йилнинг 11 сентябрида машҳур наримон наримонов ёзади: “миллат исмоилбек каби қаҳрамонларни унитса, ўз ҳаётини барбод этажакдир”. (“янги дунё”г., 1991 й., 11 сон). бу баландпарвоз гап эмас. далил-тарих. у тириклигидаёқ миллатнинг отаси, раҳнамоси деган ном олди. унинг энг катта хизмати русия сарҳадида яшаб турган, лекин замоннинг зайли билан бир-биридан узоқ тушган (тўғрироғи, узоқлаштирилган) ва бегоналашиш даражасига етган туркий халқларни бир-бирига танитди. исмоилбек шарқ халқлари маънавий ҳаётида, хусусан, мактаб-маорифида чинакам инқилоб ясаган, “усули жадид” номи билан тарихга кирган “усули савтия”ни бошлаб берди. хх аср шарқининг энг машҳур, энг тараққийпарқар ҳаракатчилигига – жадидчиликка асос солди. исмоилбекнинг ота-боболари ялта-алкҳупка йўлида жойлашган гаспра қишлоғидан. исмоилбек тахаллус-насабини шундан олди. бироқ у кўпроқ “гаспиринский” номи билан …
4
милютин гимназиясига ўқишини кўчиради. 1868 йилда исмоилбек москвадаги ўқишини битириб, боқчасаройга қайтади. “занжирли” мадрасасида рус тилидан дарс бера бошлайди. д.и.писарев, н.г.чернишевский асарлари билан яқиндан танишади. ўқиш-ўрганиш иштиёқи уни 1872 йилда францияга бошлаб келади. вена, мюнхен, штутгардтда бўлади. парижда и.с.тургенов билан учрашади. унга ассестент-котиб бўлиб ишга киради. французчани мукаммал жгаллайди. “эълонлар идорасида таржимонлик қилади. машҳур сорбонна университетига ўқишга қатнайди. ниҳоят 1876 йилда боқчасаройга қайтиб келади ва “занжирли”да рус тили ўқитувчиси сифатида ишини давом эттиради. шу йили уйланади. бироқ улар узоқ яшай олмайдилар, ажралиб кетадилар. исмоилбек шаҳар бошлиғи вазифасига (1878-1884) сайланиб, боқчасаройни обод қилишга киришади. 1882 йилда машҳур қозон татарларидан миллионер акчуриннинг қизи зуҳрахонимга уйланади. улар йигирма йил бахтли турмуш қилдилар. олти фарзанд тарбия этдилар. “улардан дилорахоним ва исмоил соғ-саломатлар. тошкентда яшайдилар”, деб хабар берган эди “йилдиз” журнали (1990, 1 сон, 113-бет), 1990 йилда. гаспиринский шаҳар бошлиғи бўлиб узоқ қола олмайди. шаҳар думаси аъзолари исмоилбекни шаҳар пулини “кўчаларни ёритиш, аҳолига тиббий ёрдамни …
5
инг шарқдаги маданийлаштирувчилик роли”га мана шундай танқидий қарайди ва у саволга салбий жавоб беради. уни аксинча, илм-маърифатдан узоқда сақлаб келаётганликда, мусулмонларнинг тилини, динини, турмуш тарзини бузишда айблайди. бир томондан миллатни маҳв этиб келаётган жаҳолат, иккинчи ёқдан чор ҳукуматининг изчил, режали руслаштириш сиёсати. русиядаги мусулмонларнинг тақдири қандай бўларкан? исмоилбек мана шу саволга жавоб излайди. унингча, русиянинг тобе миллатларга муносабатида 2 йўл турибди: 1. ассимиляция (руслаштириш). 2. ҳамкорлик. биринчи ҳолда мустамлакага, миллат тараққиётига ҳеч қандай йўл берилмайди, у тўла руслаштириб бўлингач, вакиллари мамлакат идора ишларига жалб қилинадилар. иккинчи ҳолда, унинг миллий тараққиётига имкон яратилади, тегишли даражага кўтарилгач, ҳукумат ишларига тортилади. “русия мусулмонлиги” рисоласи шулар ҳақида эди. китоб босилиб чиқиши билан великорус шовинистларининг қаттиқ қаршилигига дуч келади. айниқса, мусулмонларнинг мактаб-маорифини миллий асосларда қуришлари лозимлиги – миллий мактаб ҳақидаги ёқмади. буни у биларди. москвада милютин гимназиясида ўқиб юрган пайтлари ўриспарастлиги билан донг қозонган м.н.катков билан бу масалада кўп тўқнашган эди. унинг муҳаррирлигида чиққан “московские …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"миллий ва ижтимоий курашлар даври адабиёти" haqida

1404482754_53932.doc мавзу: миллий ва ижтимоий курашлар даври адабиёти миллий ва ижтимоий курашлар даври адабиёти режа: 1. миллий ва ижтимоий курашлар даври адабиёти 2. исмоилбек гаспиринский – русия жадидчилик ҳаракатининг раҳнамоси сифатида 3. исмоилбек гаспиринскийнинг ҳаёти йўли 4. исмоилбек гаспиринский ва унинг “таржимон” газетаси адабиётлар: 1. б.қосимов. исмоилбек гаспирали. т., 1992 2. давлат нодир. исмоибей (гаспирали). анқара, 1988 (туркча) 3. б.қосимов. миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидоийлик. т., 2002 4. б.қосимов ва бошқалар. миллий уйғониш даври адабиёти. т., 2004 мазкур давр хронологияга кўра икки қисмни ўз ичига олади: 1. 1905-1917 йиллар. 2. ундан 20-йиллар охиригача 1905-1917 илларда русия ва жаҳон тарихида юз берган бир қатор муҳим сиёсий воқеалар туркистон ижтимои...

DOC format, 63,0 KB. "миллий ва ижтимоий курашлар даври адабиёти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.