морфология. суз туркумлари

DOC 59,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404482290_53913.doc морфология морфология. сўз туркумлари режа: 1. морфологияни ўрганиш объекти. 2. сўз туркумлари таснифи. а) мустақил сўз туркумлари. б) ёрдамчи сўз туркумлари. в) алоҳида гуруҳни ташкил этувчи сўзлар. грамматика тил ҳақидаги фаннинг бир қисми бўлиб, морфология ва синтаксисдан иборатдир. морфологияда сўз туркумлари ўрганилади. синтаксисда сўз бирикмалари, гап ва унинг турлари ўрганилади. грамматика атамаси грекча грамматике сўзидан келиб чиққан бўлиб, «ўқиш ва ёзиш ҳақидаги билим» деган маънони билдиради. морфология грекча морфе (шакл) ва логос (сўз, фан) сўзларидан пайдо бўлган. тилдаги сўзларнинг умумий грамматик маъно вазифаларига кўра маълум гуруҳларга бўлиниши сўз туркумлари деб юритилади. сўз туркумлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. мустақил сўз туркумлари луғавий маънога эга бўлиб, морфологик жиҳатдан ўзгарадиган, гап ичида маълум синтактик вазифа бажарадиган сўзлардир. бу гуруҳга от, сифат сон, олмош, феъл, равиш киради. 2. ёрдамчи сўзлар якка ҳолда маъно англатмайдиган, гап бўлаги бўла олмайдиган, грамматик маъноларни ифодалашга хизмат қиладиган сўзлардир. улар мустақил сўзлар ва айрим гаплар орасидаги муносабатни англатишга …
2
оя қилинг! предметнинг белгисини билдириб, қандай?, қанақа?, қайси? сўроқларига жавоб бўлган сўзлар сифат дейилади. сифатлар маъно жиҳатидан предметнинг ранг-туси, шакл-ҳажми, маза-таъми, хил-хусусияти, ўрин ва пайт муносабат каби белгиларни билдиради. сифатлар одатда белгининг даражасини ҳам кўрсатади: шўх, шўхроқ, энг шўх. сифат, одатда, отга, баъзан феълга боғланади: ёқимли шамол эса бошлади. саттор чиройли ёзади. сифат гапда кўпинча аниқловчи, кесим, баъзан ҳол бўлиб келади: одобли бола элга манзур. табиат гўзал. чиройли ва хатосиз ёз. соннинг номини, нарса-буюмнинг сон-саноғини, тартибини билдирган сўзлар туркуми сон дейилади. сон неча?, қанча?, нечта?, нечанчи? каби сўроқларга жавоб бўлади. с о н л а р: 1. соннинг номини билдиради: 3, 6, 19 каби. бундай сонлар эгалик ва келишик қўшимчалари билан худди отлардек ўзгаради, гапнинг бош ва иккинчи даражали бўлаклари бўлиб келади: икки ўн беш — бир ўттиз. 2. саналадиган нарса-буюмларнинг сон саноғини билдиради. бундай сонлар ўзгармайди, гапда аниқловчи ва кесим бўлиб келади: жўрахон опам берган иккита конфетим бор эди. …
3
фат ясалиши мумкин: сенсирама, ўзича, менбоп, ҳозирги); 2) жуфтланиб бошқа сўз туркуми вазифасида келади: ўша-ўша, шу-шу; 3) олмошлар отларга хос сўз ўзгартирувчи қўшимчаларни олиши мумкин: унга, шуниси. предметнинг ҳаракатини билдириб, нима қилди?, нима қиляпти?, нима қилмоқчи? сўроқларига жавоб бўлган сўзларга ф е ъ л дейилади. феъллар бўлишли ва бўлишсиз шаклларга эга, замон ва шахс-сонда ифодалана олади, ўзининг вазифадош (хосланган) шаклларига эга, майл кўрсата олади, ўтимли-ўтимсизлик хусусиятига эга. феъллар гапда кўпинча кесим вазифасини бажаради: куз келди. иш-ҳаракат ва ҳолатнинг белгисини билдирган сўзлар туркуми равиш дейилади. равиш қандай?, қачон?, қаерда?, қаердан?, қаерга?, қанча? нега?, қай даражада? каби сўроқларга жавоб бўлади. равиш кўпинча феълга боғланиб, иш-ҳаракатнинг қай ҳолатда бажарилишини, пайтини, ўрнини, даража-миқдорини, сабабини, мақсадини билдиради. айрим равишлар сифат ёки отга боғланиб келиши ҳам мумкин: кеча ҳаво совуқ эди. кўп одам тўпланди. унинг юзида болаларча самимий кулги зоҳир бўлди. равиш гапда кўпинча ҳол бўлиб келади: иккиси дўстларча кўришди. от, олмош, ҳаракат номи, сифатдошлардан кейин …
4
ган муносабатини билдирадиган сўзлар модал сўзлар дейилади дейилади: эҳтимол бугун етиб келар. ҳис-ҳаяжон, туйғуни, ҳайдаш-чақиришни билдирадиган сўзлар туркуми ундов дейилади. бу сўзлар мустақил сўзларга ҳам, ёрдамчи чўзларга ҳам кирмайдиган айрим сўз туркумидир. товушга ва ҳолатга тақлидни билдирган сўзлар тақлид сўзлар дейилади. бундай сўзлар маъно жиҳатидан икки турга бўлинади: 1. товушга тақлид билдирадиган сўзлар: гумбур-гумбур, дуп-дуп, дук-дук, шиқ-шиқ, қий-чув, тақ-тақ, ғарч-ғурч, инга-инга, пих-пих, қулт-қулт, бидир-бидир, вов, ув, ирр, мўў, маа, баа, мее, инг-инг, анг-анг, миёв, вақ-вақ, виш-виш, қу-қу, қа-қа, ға-ға, қағ-қағ, пит-пилдиқ, парр, виз-виз. 2. ҳолатга тақлид билдирган сўзлар: ялт-юлт, апил-тапил, ғуж-ғуж, ярқ-юрқ, жимир-жимир, милт-милт, лип-лип, пилдир-пилдир, ҳанг-манг, жилпанг-жилпанг, аланг-жаланг, мўлт-мўлт, лоп, ликанг-ликанг, қилпанг-қилпанг, саланг-саланг, ғивир-ғивир, дик-дик, лик-лик, ҳилп-ҳилп, дув-дув, пир-пир, пир-пир, ланг, данг, ҳил-ҳил каби. адабиётлаr: 1. f. абдураҳмонов, а. сулаймонов, х.халиёров, ж.омонтурдиев. ҳозирги ўзбек адабий тили. ўқитувчи. т., 1979 синтаксис. 2. э. бегматов, а.бобоева, м. асомиддинова, б. умиркулов. ўзбек нутқ маданияти очерклари. т., «фан» нашриёти, 1988. 3. ш.раҳматуллаев. ўзбек …
5
морфология. суз туркумлари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"морфология. суз туркумлари" haqida

1404482290_53913.doc морфология морфология. сўз туркумлари режа: 1. морфологияни ўрганиш объекти. 2. сўз туркумлари таснифи. а) мустақил сўз туркумлари. б) ёрдамчи сўз туркумлари. в) алоҳида гуруҳни ташкил этувчи сўзлар. грамматика тил ҳақидаги фаннинг бир қисми бўлиб, морфология ва синтаксисдан иборатдир. морфологияда сўз туркумлари ўрганилади. синтаксисда сўз бирикмалари, гап ва унинг турлари ўрганилади. грамматика атамаси грекча грамматике сўзидан келиб чиққан бўлиб, «ўқиш ва ёзиш ҳақидаги билим» деган маънони билдиради. морфология грекча морфе (шакл) ва логос (сўз, фан) сўзларидан пайдо бўлган. тилдаги сўзларнинг умумий грамматик маъно вазифаларига кўра маълум гуруҳларга бўлиниши сўз туркумлари деб юритилади. сўз туркумлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. мустақил сўз туркумлари луғав...

DOC format, 59,5 KB. "морфология. суз туркумлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.