сифат, сон, равиш, таклид

DOC 211,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403254391_43993.doc сифат www.arxiv.uz режа: 1. сифат 2. сон 3. равиш 4. тақлид сифат сифат ва унинг угмси. асосан предметнинг, қисман ҳаракатнинг белгисини билдирувчи сўзлар сифат дейилади: қизил қалам, оқ кабутар, яхши гапирмоқ. бошқа сўз туркумлари ҳам белги ифодалайди. аммо сифат барқарор ва турғун белги ифодалаши жиҳатидан улардан ажралиб туради. масалан, гул қизил деганда турғун (статик) белги, гул қизарди деганда эса ўзгарувчи (динамик) белги намоён бўлган. сифат англатадиган белги бошқа туркумлар англатадиган белгидан даражаланиш хусусияти билан фарқланади. масалан, қизғиш-қизил-қип-қизил. бошқа туркум англатувчи белгида эса бундай хусусият йўқ. сифат гапда асосан сифатловчи аниқловчи, қисман кесим, ҳол вазифасида келади. шу асосда сифатнинг угмсини «асосан предметнинг, қисман ҳаракатнинг белгисини билдириб, гапда асосан сифатловчи аниқловчи, баъзан кесим, айрим ҳолларда ҳол вазифасида келиш» кўринишида тиклаш мумкин. белги тушунчаси ўз ичига ранг-тус, ҳажм-шакл, характер, вазн, маза кабиларни қамраб олади. белгининг хусусиятига кўра сифатлар иккига бўлинади: аслий сифатлар ва нисбий сифатлар. аслий сифатлар предметнинг турғун, нисбатланмайдиган ва даражаланадиган …
2
9.пайт билдирувчи сифатлар. қуйида уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб ўтамиз. хусусият билдирувчи сифатлар нарса/мавжудотларнинг характер хусусиятини ифодалашда кўп қўлланади: ёқимтой, баджаҳл, мулойим, дилкаш, яхши, ёмон, лоқайд каби. характер-хусусият ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. ҳолат билдирувчи сифатлар нарса/мавжудотларнинг ҳолат ёки вазиятини турғун белги сифатида ифодалайди. ҳолат билдирувчи сифатлар ўз ўрнида яна ички гуруҳларга бўлинади: 1)табиий ҳолат билдирувчи сифатлар: гўзал, мўмин, ўктам, чўлоқ, букир. 2)жисмоний ҳолат билдирувчи сифатлар: бардам, бақувват, тетик, ёш. 3)руҳий ҳолат билдирувчи сифатлар: хафа, ғамгин, маъюс, хурсанд, шод. 4)иқтисодий ҳолат билдирувчи сифатлар: бой, бадавлат, камбағал, ночор. 5)ҳарорат ҳолатини билдирувчи сифатлар: илиқ, салқин, совуқ, иссиқ. 6)тозалик ҳолатини билдирувчи сифатлар: тоза, озода, кир, мусаффо, исқирт. 7)эскилик, янгилик ҳолатини билдирувчи сифатлар: янги, эски, кўҳна, жулдур. 8)ҳўл-қуруқлик ҳолатини билдирувчи сифатлар: ҳўл, қуруқ, нам, намхуш. 9)тинч ва нотинч ҳолатни билдирувчи сифатлар: тинч, жим, жимжит, сокин, осуда, осойишта, безовта. 10)етилганлик ҳолатини билдирувчи сифатлар: хом, пишиқ, ғўр, пухта. шакл билдирувчи сифатлар. бу турдаги сифатлар нарса/предметларнинг ташқи …
3
чи сифат; 2) асосдан англашилган нарса/предметга меъёрдан ортиқ эгалик белгисини билдирувчи сифат;] ( 1) расмли, дўппили, масхарали, гавдали; 2) ақлли, гавдали, кучли), [ҳаракат номи + -ли = нарса/предметнинг феълдан англашилган иш-ҳаракат учун жуда мослиги, боплигини билдирувчи сифат] (ўтиришли, ейишли, ичишли). 2. [от +- дор= 1) асосдан англашилган нарса-предметга эгалик белгисини билдирувчи сифат; 2) асосдан англашилган нарсанинг меъёрдан ортиқлигини билдирувчи сифат] ( 1)алоқадор, айбдор, манфаатдор; 2)маҳсулдор, наслдор, тўшдор). 3. [сер + от = асосдан англашилган нарсанинг меъёрдан ортиқлигини билдирувчи сифат] (серсоқол, серсув, сергўшт, серсомон). 4. [бе + от = асосдан англашилган нарсанинг йўқ эканлигини билдирувчи сифат] (бемажол, бедин, беғубор). 5. [ба + от = асосдан англашилган нарсанинг меъёрдан ортиқлигини билдирувчи сифат] (басавлат, бақувват, серсавлат). 6. [но + от = 1) асосдан англашилган нарсага эга эмасликни билдирувчи сифат; 2 асосдан англашилган белгига қарама-қарши белгини билдирувчи сифат) ] ( 1)ноумид, ноинсоф, ноўрин; 2) номард, номаълум, номуносиб). 7. [сифат + -чан = асосдан англашилган …
4
эгик, бузуқ, ёруғ). 14. [феъл + -кин/қин/ғин/ғун = асосдан англашилган ҳаракатни белгига айлантириш] (тушкун, турғун, озғин/сўлғин). 15. [феъл + -ма = 1) предметнинг асосдан англашилган ҳаракат усули билан юзага келиш белгисини билдирувчи сифат; 2) феълдан англашилган ҳаракат предметнинг одатдаги, унга хос белгиси эканлигини билдирувчи сифат] ( 1) қовурма, ағдарма, қисқартма, ивитма, буюртма; 2) кўчма, бурама, оғма, сочма). 16. [феъл + -(а)рли = шахс/предметнинг асосдан англашилган ҳаракатнинг бажарилишига оид белгисини билдирувчи сифат] (арзирли, ачинарли, зерикарли, мақтарли, ажабланарли, етарли, тушунарли). 17. [тақлид + -илдоқ = асосдан англашилган белгига ортиқ даражада эгаликни билдирувчи сифат] (чийилдоқ, бижилдоқ, дирилдоқ, акилдоқ, ликилдоқ, пўрсилдоқ). 18. [феъл + -ч = асосдан англашилган ҳаракатга боғлиқ белгини билдирувчи сифат] (тинч, жирканч). 19. [от + -ий/вий =1) предметнинг асосдан англашилган нарса/ҳодисага алоқадорлик белгисини билдирувчи сифат; 2) асосдан англашилган тушунчага эгалик белгисини билдирувчи сифат] ( 1)илмий, шахсий, имловий; 2) тахминий, ақлий, оммавий). 20. [от/равиш + -ги/ки/қи = предметнинг асосдан англашилган жой ёки …
5
умул, жаҳоншумул), -чил (дардчил, изчил), -кай (кунгай, терскай ), -дон (гапдон, билимдон), -мсиқ(қаримсиқ, ачимсиқ), -каш (дилкаш, ҳазилкаш), -м (қарам), -лом (соғлом), -қа (қисқа), -боп (қишбоп, паловбоп), хуш-(хушбичим, хушҳаво) аффиксли қолиплар асосида ҳам сифатлар ясалган. бу аффиксли қолиплар унумсиз бўлганлиги учун уларнинг мазмуний томонини мавжуд ҳосилаларидан умумлаштириб чиқариб бўлмайди. композиция усули. композиция усули билан қўшма ва жуфт сифатлар ҳосил бўлади. қўшма сифатлар. қўшма сифатлар қуйидаги қолиплар асосида ҳосил бўлади: 1. от+от: девсифат, девқомат, дилором, дилозор, кафангадо, оташнафас, соҳибжамол. 2. сифат+от: хомкалла, шўрпешона, калтафаҳм, ширинсухан, шўртумшуқ, баландпарвоз. 3. от+сифат: ёқавайрон, жиғибийрон, тепакал, хонавайрон, худобезор, отабезори. 4. равиш+от: ҳозиржавоб, камгап, камсухан, камсуқум, камқон, камхарж. 5. равиш+феъл: тезпишар, эртапишар, чўрткесар. 6. феъл+ феъл : ебтўймас. 7. олмош+от: ўзбошимча. 8. от+феъл: тилёғлама, гадойтопмас, тинчликсевар. 9. олмош+сифат: ўзбилармон. 10. сон+от: иккиюзламачи, қирқямоқ. жуфт сифатлар. жуфт сифатлар таркибидаги сўзларнинг хусусиятига кўра қуйидаги турларга бўлинади: i. ҳар икки қисми мустақил ҳолда ишлатиладиган жуфт сифатлар: 1. қисмлари синоним: ақл-ҳушли, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сифат, сон, равиш, таклид" haqida

1403254391_43993.doc сифат www.arxiv.uz режа: 1. сифат 2. сон 3. равиш 4. тақлид сифат сифат ва унинг угмси. асосан предметнинг, қисман ҳаракатнинг белгисини билдирувчи сўзлар сифат дейилади: қизил қалам, оқ кабутар, яхши гапирмоқ. бошқа сўз туркумлари ҳам белги ифодалайди. аммо сифат барқарор ва турғун белги ифодалаши жиҳатидан улардан ажралиб туради. масалан, гул қизил деганда турғун (статик) белги, гул қизарди деганда эса ўзгарувчи (динамик) белги намоён бўлган. сифат англатадиган белги бошқа туркумлар англатадиган белгидан даражаланиш хусусияти билан фарқланади. масалан, қизғиш-қизил-қип-қизил. бошқа туркум англатувчи белгида эса бундай хусусият йўқ. сифат гапда асосан сифатловчи аниқловчи, қисман кесим, ҳол вазифасида келади. шу асосда сифатнинг угмсини «асосан предметнинг, қисман ҳар...

DOC format, 211,0 KB. "сифат, сон, равиш, таклид"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: сифат, сон, равиш, таклид DOC Bepul yuklash Telegram