феълларда синтактик категорияларнинг вокеланиши от

DOC 179,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402923818_43140.doc феълларда синтактик категорияларнинг воқеланиши www.arxiv.uz феълларда синтактик категорияларнинг воқеланиши режа: 1. феълларда синтактик категорияларнинг воқеланиши 2. от 3. отларнинг ясалиши 4. сон отнинг таснифловчи грамматик категория сифатида 5. отларда синтактик категорияларнинг воқеланиши феълларда синтактик категорияларнинг воқеланиши кесимлик категорияси. бошқа сўз туркумлари билан феъл орасида тусланишда, кесимлик билан шаклланишда жиддий фарқлар борлигини айтиб ўтган эдик. бу феълнинг кесимлик вазифасини бажариш имкониятининг кенглиги, кесим вазифасига кўпроқ хосланганлиги туфайли унда мазкур маъноларни ифодаловчи воситаларнинг кенг ривожланганлиги билан белгиланади. айтилганидек, кесимлик мураккаб категория бўлиб, унинг таркибий қисмлари тасдиқ-инкор, майл, замон, шахс-категорияларидир. бу категориялар кесимлик категориясининг алоҳида шакллари эмасми, уларнинг ҳар бирини категория сифатида баҳолашга асос борми деган савол туғилиши табиий. чунки бунга ўхшаш ҳол ўзгаловчи категория мисолида кузатилган эди. маълумки, категория шакллари бир зотий маънони хусусийлаштириши керак эди. кесимлик категориясининг зотий маъновий моҳияти мураккаб бўлиб, ундаги тасдиқ-инкор, майл, замон, шахс-сон маънолари нисбий алоҳидаликка эга. шунингдек, бу категорияларнинг ички шакллари бошқа категориялар маънолари асосида …
2
аниши: ёз. борай. ўқигин. ўқитувчиман. шифокорсиз; б) кесимлик маъносининг ёйиқ ифодаланиши: ёзмасайдингиз. ўқитувчидирман; в) кесимлик маъносининг тафсилий ифодаланиши: ўқиса бўлади. ишчи эдим. ёғса керак. қуйида бу ички категорияларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб ўтамиз. 1. тасдиқ-инкор категорияси (қисқ. тик) кесимдан англашилган фикрнинг тасдиқ ёки инкорини ифодалайди. тикнинг угмси «тасдиқ, инкор маъноларини ифодалаш билан гап кесимни шакллантиришда иштирок этиш, унинг ҳол валентлигига таъсир қилиш»дир. тасдиқ-инкор маъносини ифодалашда ноль шакл (тасдиқ), -ма бўлишсизлик шакли, эмас, на ёрдамчи, йўқ мустақил сўзлари (инкор) иштирок этади. мисоллар: мажлис ярим кечагача чўзилди. (о.мух.) узоқдан навоийнинг қораси кўрингунга қадар у амирнинг келишига ишонмаган эди. (ойб.) на хотин, на фарзанд кўрмаган, кимсасиз бечора бир йигит. (уйғ.) менинг фарзандим йўқ, гулбоғларим йўқ. (с.нур.) бўлишли-бўлишсизлик категориясини тикдан фарқлаш лозим. бўлишли-бўлишсизлик феълга хос ва унинг нокесимлик шаклидир. бунда бўлишсизлик шакли бўлган –ма кўрсаткичининг ўрнини аниқ билиш лозим. бу шакл бошқа (масалан, -ган шакли сифатдош шакли сифатида бошқа парадигмадан, кесимни шакллантириши билан бошқа …
3
хабар майли; б) шарт майли; в) буйруқ-истак майли; г) мақсад майли. хабар майли ҳаракат/ҳолат ёки ҳодисани унинг бажарилиш вақти билан ифодалайди. бу майлда бажарилиш ҳақида хабар мавжуд. шунинг учун бу майлдаги феъл, албатта, бирор замон шаклида бўлади: келди, келяпти, келади. хабар майли бирор кўрсаткичга эга эмас. у феълнинг замон кўрсаткичлари орқали юзага чиқади. хабар майли ва замон маъноси йиғиқ ифодаланишга эга. шарт майли –cа, -cа эди, -ганда эди, -ган экан шакллари орқали ҳосил қилинади: борсам, борсанг, борса, борсангиз, борсаларингиз, борсангизлар, борсалар; борганда эди ва ҳ. мисоллар: мана бу канал битса, янги ер очилса, пахта ҳам кўпаяди. (а.қ.) эртоев бир нимани сезмаса, бунчалик талвасага тушмас эди. (о.ёқуб.) бизнинг бундай улуғ кунга эришганимизни отамиз ҳам кўрганда, қандай қувонар эди. (ибохон.) мен ҳам доим қишлоқда турганимда, машинани ўрганиб олардим. (ҳ.наз.) тузалса эди, одамлардек юра олса, бошига кўтарарди. (с.аҳм.) қаердаки маънавий-маърифий ишлар яхши йўлга қўйилган экан, у ерда муваффақият қўлга киритилади. («ўзб.ов.» ) биз …
4
сўзловчининг ўзига қарата (борай, айтай) ифодаланади. буйруқ-истак майли ифодаловчилари бундан бошқа маъноларни («тўсиқсизлик», маъно кучайтириш ва ҳ.) ифодалаши ҳам мумкин. аммо майл угмси тажаллиси бўлмаганда у майл маъноси доирасида ўрганилмайди. мақсад майли субъектнинг кесимдан англашилган ҳаракатни бажариш мақсадини, ниятини, мўлжалини билдиради: бормоқчиман, бормоқчисан, бормоқчи; бормоқчимиз, бормоқчисиз, бормоқчилар. мақсад майли маъноси -моқчи, -моқчи эди кўрсаткичлари ёрдамида ифодаланади. у ҳозир ҳамманинг калласини ғовлатган шум хабарни ё ҳеч ўйламаяпти, ёки бу гапнинг менга сира дахли йўқ, деб кўрсатмоқчи. (а.мух.) домланинг ер олгани рост, буни саидийга билдирмоқчи эмас эди. (а.қаҳ.) 1. замон категорияси. «пайт валентлигига таъсир этиш орқали кесимни шакллантиришда иштирок этиш ва ундан англашилган воқеликнинг нутқ моментига муносабатини ифодалаш» замон категорияси (қисқ. зк) нинг угмсидир. феълда бу угмдаги воқелик узви ҳаракат тарзи кўринишида хусусийлашади. воқеликнинг нутқ моментига муносабатига қараб уч хил замон фарқланади: а) нутқ моментигача бўлган воқелик – ўтган замон; б) нутқ моментидаги воқелик – ҳозирги замон; в) нутқ моментидан кейин бўладиган …
5
ўзаро суҳбатлашиб турган пайтда бўлмаган ҳаракатни ифодалаш»: капалагини учириб юборган. (ҳ.наз.); «ҳаракатнинг бажарилганлиги ва унинг ҳозир ҳам мавжудлиги»: ўринда ҳам гаплашаверамиз, сен жуда чарчагансан. (и.раҳ.); в) –(и)б-: «ҳаракатни бевосита кузатмаганлик, ундан кейин хабардор бўлганлик»: ўзим кўрдим, тош чап елкасига тушибди; «тўсиқсизлик»: устидан ошириб ўқ отибман-у, киприк қоқмайди-я! (а.қаҳ.) г) эди: «ҳаракат ҳолатнинг ҳозир эмас, балки ўтган, аввалги вақтга оидлиги»: сув энди ерга сингмай, музлаб қолган эди. (а.қаҳ.) бундай маънолар қаторини яна анча давом эттириш мумкин. бироқ келтирилган қўштирноқ ичидаги маъноларга диққат билан эътибор қилинса, улардаги умумийлик «ҳарактнинг ўтган замонга оидлиги» бўлиб, қолган фарқларнинг бирортаси замон угмсига дахлдор эмас. масалан, «тўсиқсизлик», «бевосита кузатмаганлик», «ўзаро суҳбатлашиб турган пайтда бўлмаганлик» кабиларнинг замон маъносига мутлақо тегишли жойи йўқ. демак, уларни замон доирасида таҳлил этиш ортиқча. шу боисдан ўтган замон ҳикоя феъли, ўтган замон давом феъли атамаларидаги ҳикоя, давом унсурларини замонга дахлсиз ҳодисаларнинг зкни мураккаблаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаш мақсадга мувофиқ. замон маъносига бошқа маъноларнинг қоришувини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"феълларда синтактик категорияларнинг вокеланиши от" haqida

1402923818_43140.doc феълларда синтактик категорияларнинг воқеланиши www.arxiv.uz феълларда синтактик категорияларнинг воқеланиши режа: 1. феълларда синтактик категорияларнинг воқеланиши 2. от 3. отларнинг ясалиши 4. сон отнинг таснифловчи грамматик категория сифатида 5. отларда синтактик категорияларнинг воқеланиши феълларда синтактик категорияларнинг воқеланиши кесимлик категорияси. бошқа сўз туркумлари билан феъл орасида тусланишда, кесимлик билан шаклланишда жиддий фарқлар борлигини айтиб ўтган эдик. бу феълнинг кесимлик вазифасини бажариш имкониятининг кенглиги, кесим вазифасига кўпроқ хосланганлиги туфайли унда мазкур маъноларни ифодаловчи воситаларнинг кенг ривожланганлиги билан белгиланади. айтилганидек, кесимлик мураккаб категория бўлиб, унинг таркибий қисмлари тасдиқ-инкор, майл,...

DOC format, 179,5 KB. "феълларда синтактик категорияларнинг вокеланиши от"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.