синтактик санъатлар услубияти

DOC 83,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403254686_44012.doc синтактик санъатлар услубияти режа: 1. услубиятдаги нутқий санъатлар. 2. синтактик кўчимлар услубияти. мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: синтаксиснинг услубий имконятлари ва нутқ. матн уюштириш усули ва нутқ санъатлари ўртасида боғлиқлик. услубий унсурлар.синтактик санъат. поэтик фигуралар. бадиий ва публистик услубларда бадиий санъатларнинг қўлланиши. такрорлар. инверсия,тазод. кучайтириш риторик сўроқ. синтактик кўчимлар ва уларнинг турлари. метафора.метонимия.синикдоха.вазифадошлик.ўхшатиш.эпитет.ирон-ия.саркизм.муболаға.аллегория. символ.жонлантириш. мавзуга оид муаммолар: 1.нутқий санъатлар фақат адабиётшуносликка оидми ёки тилшуносликка ҳам алоқадорми ? 2.синтактик кўчимлар фақат бадиий ва публистик услубга хосми ёки бошқа услубларда ҳам ишлатилиши мумкинми ? 1-савол бўйича дарс мақсади: талабаларда услибиятдаги нутқий санъатлар ва уларнинг матн уюштиришдаги иштироки ҳақида тасаввур ҳосил қилиш. асосан бадиий публицистик ва сўзлашув услубларида қўлланиладиган бадиий санъатлар: такрор, нуқтада инвесия, тазод, кучайтириш, риторик сўроқ гапларга изоҳ бера олиш. идентив ўқув мақсадлари: 1.нутқий санъатларнинг умумий хусусиятларини ва ва турларини изоҳлайди. 2.уларнинг бадиий ва ва публицистик услубда қўлланиши ва услубий имкониятлари ҳақида тушунча бера олади . 1-саволнинг баёни: услубиятга …
2
дов.) ёшлар, авлодлар меҳнати, матонатини кўриб, қувончим қалбимга сиғмай тошади! аммо шу муҳит, шу қайноқ ҳаётда, шу гўзал инсонлар орасида, афсуски, каримлар ҳам бор!.. (ҳ. ғ.) 2.гап бошида: нега бунча гўзал кўринар олам, нега бунча қараб тўймас кўзларим?! 3.қўшма гап қисимлари бошида: меҳнат инсонни яратади,меҳнат инсонни безайди,меҳнат одамни одам қилади. 2.эпифора. бу – анафоранинг тескариси. бу усул билан такрорланган гапнинг маъносини кучайтирилади. анафора оғзаки ва ёзма нутқларда ҳам қўлланса, эпифора асосан ёзма нутқ учун характерлидир. қуйидагилар эпифора бўлиб келади: 1.мураккаб кесимларнинг ёрдамчи элементи: кесим: йигирма баҳорни кўрган ёшим бор, ўн бешта диёримда қадрдоним бор, йўлбарслар ўз изидан қайтмагандай, бу йўлдан қайтмайдиган бардошим бор! (м.) жувоннинг бутун берган дашноми ҳам бир бўлди-ю ҳозир бодиринг узатгани ҳам бир бўлди. (а.қ.) қалб изтироб чекиб йиғламасди, кўнгил дард билан йиғламасди, юрак ўртаниб йиғламасди,балки бутун вужуд қувониб, бахтиёрлик дарёсига шўнғиб-шўнғиб йиғларди. (ж. абд.) 2.эга. бу эга инверсияга учраганда юз беради: дўстлик сўзи жуда ажойиб, оҳангдор …
3
нималар деяпти? наҳотки, наҳотки, боласи яна нобуд бўлган бўлса? (с. а.) 2. такрор айнан бўлади. лекин кейинги компанент бошқа бўлаклар билан кенгайиб келади. бу маънони янада кучайтиради, янада таъкидлайди. бундай такрорлар ҳам гап такрори, гап бўлаги такрори, ёрдамчи сўз таркиби шаклида бўлиши мумкин. а) гап такрори: жуда ўзгариб кетибди,- ўйларди абдулла уйга қайтар экан.-жуда ўзгариб кетибди. наҳотки, икки йил ичида шундай ўзгариш мумкин бўлса? (ў. у.) б) гап бўлаги такрори: байроқ, қизил байроқўрнатиш керак! (ў. у) беғубор, жуда ҳам беғубор шабада эсди. (с. а.) в) модал сўз такрори: афсус, минг афсуски, насиҳатимга қулоқ солмадингиз, маслаҳатимга юрмадингиз. умурзоқов! (ҳ. ғ.) 3. такрор айнан бўлади.лекин улар орасида бошқа гап бўлаклари келади. –секин яхши қиз, секин –деди шарфли йигит ҳамон кулиб. (ў.ҳ) 4. синтактик параллелизм. бунда тузилиши бир хил бўлган икки ёки ундан ортиқ гап кетма–кет келади. бундай гапларнинг бўлаклари ҳам уларнинг шакли ҳам бир хил бўлади. бу синтактик симметрия ҳосил қилиб, ифодалиликни …
4
ди? кафтига қўнган қушни улоқтириб юборишга кўзи қиядиган одам борми? гап бўлаги шаклида: у ҳар қандай тўсиқни ҳам енгиб ўтади. улғайди, вояга етади.(п.т.) 7. риторик сўроқ. бу экспрессив функция ташувчи синтактик воситалардандир. риторик сўроқ гапларда ифодаланган фикр соф сўроқ эмас: субъект янги информация олишни кўзда тутмайди, сўроқ жавоб талаб қилмайди, балки сўроқ орқали ҳукм ифодаланади. унинг синтактик қурилиши мантиққа, мазмунга мос келмайди. риторик сўроқларни функциясига кўра икки гуруҳга бўлиш мумкин. биринчи гуруҳдан риторик сўроқлар (жавоб талаб қилинмайдиган мурожат) адресати-тингловчига қандайдир таъсир кўрсатишга мўлжалланади: йигит учун мардлик, қаҳрамонликдан ўзга улуғроқ, олийроқ бир фазилат борми? бу гапларда фикр кўтаринки руҳда кучли эмоция билан ифодаланаяпти. иккинчи гуруҳдаги риторик сўроқлар фақат экспрессивлик функциясини бажариб, соф эмоцианал таъсир кўрсатади: курашади икки тўлқин, қараб турайми? ё тарихнинг темир қўлин четга бурайми?(о.) риторик сўроқ гаплар бадиий ва публицистик услублар учун типик бўлиб, баъзан сўзлашув услубида ҳам учрайди. бунда риторик сўроқлар фикрни таъсирчанлигини ифодалайди. умуман, риторик сўроқ гаплар …
5
ри ва турлари. 1.2.инверсия.унинг турлари ва вазифалари. 1.3.такрор. унинг турлари, услубий вазифалари. 1.4. риторик сўроқ гап риторик ундаш ва мурожатларнинг қўлланиши. 1.5.матн уюштириш усули ва нутқ санъатлари ўртасидаги боғлиқлик. 1.6. бадиий ва публицистик услубда нутқ санъатларини қўлланилиши. 2-савол бўйича дарс мақсади: синтактик кўчимларнинг матн уюштиришдаги ролини изоҳлаш, уларнинг услубий қўлланилишини ўрганиш, ўзига хос вазифаларига баҳо бериш. идентив ўқув мақсадлари: 1.шоир ва ёзувчилар услубларида қўлланилаётган синтактик қўшимчаларнинг турларига баҳо бера олади. 2.метафора, метанимия, синекдоха, ва вазифадошлик хақида тушунчаларини мустахкамлайди. 3.ўхшатиш, муболаға, жонлантириш каби санъатларни қайси услубларда қўлланилишини изохлайди. 4. илмий ва расмий услуб учун асосий хусусият эмаслигини ечиб беради. 2- саволнинг баёни: тилдаги кўпгина сўзлар ўз маъносидан бошқа маъноларни ҳатто баъзан ўз маъносига қарама-қарши бўлган маъноларни ифодалаш учун ҳам қўлланади. бир предмет белгиси бошқа бир предметга кўчирилади, ўхшатилади. адабий асарнинг бадиий қийматини, ифодалилигин, экспрессивликни кучайтириш учун бир нарсанинг номини, белгисини иккинчисига кўчириш ёки сўзларнинг умуман кўчма маънода ишлатилиши кўчим дейилади. онгимизда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"синтактик санъатлар услубияти" haqida

1403254686_44012.doc синтактик санъатлар услубияти режа: 1. услубиятдаги нутқий санъатлар. 2. синтактик кўчимлар услубияти. мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: синтаксиснинг услубий имконятлари ва нутқ. матн уюштириш усули ва нутқ санъатлари ўртасида боғлиқлик. услубий унсурлар.синтактик санъат. поэтик фигуралар. бадиий ва публистик услубларда бадиий санъатларнинг қўлланиши. такрорлар. инверсия,тазод. кучайтириш риторик сўроқ. синтактик кўчимлар ва уларнинг турлари. метафора.метонимия.синикдоха.вазифадошлик.ўхшатиш.эпитет.ирон-ия.саркизм.муболаға.аллегория. символ.жонлантириш. мавзуга оид муаммолар: 1.нутқий санъатлар фақат адабиётшуносликка оидми ёки тилшуносликка ҳам алоқадорми ? 2.синтактик кўчимлар фақат бадиий ва публистик услубга хосми ёки бошқа услубларда ҳам ишлатилиши мумкин...

DOC format, 83,5 KB. "синтактик санъатлар услубияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.