сон суз туркуми. достонлар тилида нумератив сузлар

DOC 124,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403253791_43971.doc сон суз туркуми www.arxiv.uz сон сўз туркуми. достонлар тилида нумератив сўзлар режа: 1. «бир» сўзи ва унинг хусусиятлари 2. достонлар тилида нумератив сўзлар сонлар ўзининг қуйидаги хусусиятлари билан отдан фарқланади: 1. сон маънан мавҳум хусусиятга эга бўлиб, предметнинг сон, миқдорини ифодалайди. 2. сонлар кўпликни қабўл қилмайди – қабўл қилган тақдирда, у отлашади. 3. сонлар ўзидан олдин аниқловчини қабўл қилмайди1. ўзбек халқ достонларида учрайдиган сонлар айрим ўзига хос хусусиятларга эга. саноқ сон сўзлар қуйидаги қолипларда намоён бўлади: а) {[бирдан бешгача миқдор номи] + [кам] + [ йигирмадан юзга қадар миқдор номи] = (саноқ сон)}. масалан: орадан бир кам қирқ кун ўтди, бир кам қирқ кун деганда, равзадан овоз келди (алп.15). зулхумор ойнинг бу ёғида туқсон беш, бу ёғида туқсон беш – ун кам икки юз кокили бор (рав.34). тожни тақиб хос саллани урайман // иккам туқсон қурғонни мен сурайман (0.24). айрим сонларнинг ишлатилишида баъзи фонетик ўзгаришлар руй беради. қайда борсанг, …
2
6). икки сон ўрнида контекст талаби билан қўш сўзи синоним сифатида ишлатилади. суйганларинг қўш кокилли ул бўлсин (о.64). икки сони қисқарган шаклда ҳам қўлланилади. хуршидойнинг ик кўзини ёшлагин,// отанг касал дегин, вахтин хушлагин б) {[саноқ сон]+[эгалик қўшимчаси]=(саноқ сон)}; {[саноқ сон]+ [келишик қўшимчаси]=(саноқ сон)}. бу қолипларнинг ҳосиласидан лексик миқдор маъносидан ташқари отга хос ифода ва вазифа маънолари ҳам англашилади. бунда саналмиш сўзлар қўлланмайди: ёв бошига балолар ёғдирайлик // бирин кўзлаб, унин бошин олайлик (о.54). боринглар, ёр деса, мен оқтошдан бир эмас, унини олиб бераман, - деди (о.78). в) [саноқ сон+[уйли;уруғ;танга;йил;ой;кун]. бу қолипдаги бирикмалар кўпинча ажралмаган ҳолда ишлатилади. улар бир бирикма саналади. масалан: маслаҳат бер, ун минг уйли қариндош! (алп.20). мен ун олти уруғ қунғирот элининг ҳам бойи бўлсам, ҳам шойи бўлсам, мен кимга закот бераман (алп.18). дона сон. [саноқ сон]+ [- та]=(дона сон)] қолипи чексиз миқдорда дона сонларни бериши мумкин. кам фахм, ҳеч нарсага тушунмайдиган аёл юз ун тўртта деганига думоғи …
3
и ҳам чексиз микдорда тартиб сон ясайди. ниҳоят, қирқ биринчи куни оқтошга етди (о.60). хон аҳмадга никоҳ қилди биринчи // хон аҳмаднинг оқбилакдай ёрини //эрназарга никоҳ қилди иккинчи // аҳмаджони қарғаб юрган парини// алмуҳаммадга никоҳ қилди учинчи // аҳмаджоннинг қалдирғоч жигарини.// қирқ йигитга никоҳ қилди тўртинчи // оқбилакнинг келган канизларини (я.аҳм.283). биринчи сонининг маъноси аввал, аввали, аввалам бор, дастлабки, олдин каби сўзлар орқали синонимик холда ишлатилади. биздан беадаблик утмасин, бовани қаторимизга утказиб, аввал таомни бошланг дейишимиз керак,- деди (о.82). олдин келганни қурбони бўлай (о.19). қалинимни даставвал айтсам мен // ярмини берсин оқтош элининг (0.85). тақсим сон. [дона сон]+[-дан]=(тақсим сон) қолипидаги ҳосиладан предметларнинг тенг тақсим этилганлиги ифодаланади. ўн туққиз хил таом тайёр бўлиб, ҳар бири биттадан тилла товоққа солинган (0.20). тўрт отнинг устини оғир ёптирди, тонг шамолига қотирди, иккита-иккитадан миндириб дарвозага чоптирди (рус.364). жамловчи сон. бу сон қуйидаги қолипларда ясалади: а) {[иккидан бешгача миқдор номи]+[ов]=[жамловчи сон]}. қизларнинг қорни туйди, ... бир …
4
эллов қурқса, келсин олтмиш, етмиши // ким талабкор бўлса, келсин майдона! (я.ахм.286). мисолимизда фақат эллик сони эллов тарзида талаффўз қилинган. чама сони. предметнинг ноаниқ миқдорини, тахминий ҳисобни билдиради. қуйдаги қолипларда чама сон воқелашади а) {[саноқ сон]+[-ча]=[чама сон]}. булар орқасидан уч юзча қиз уйнашиб (рав.37). эшитаман туқсонча бор қалангиз // пеш хизматга тайёр турар турангиз (о.62). шу бугун борувдим қизинг олдига //ўн-ун бешча қизилоёқ бор экан (хур.80). купкарини чопиб ётур // ун икки мингча бойвачча (алп.337). {[саноқ сон]+[сўз +-ча]=[чама сон]} қолипининг ҳосиласидан чама, тахмин маъносини шакллана. масалан: бу орада уттиз кунча бўлибди // гул энама ўзмай совчи қуяди (алп.343). орадан бир йилча вақт ўтди (ойч. 120). б) композицион усул билан ҳосил бўлган чама сон жуфтлашади улар жуфт ҳолда келганда иккала компонент ҳам белгисиз қўланилади: элакка жунаб кетди, борса, беш-олти хотинлар уни-буни гапириб утирибди (алп.334). отни тезлаб бир-икки қамчи урайин, аждаҳар беғам ётган экан, хабар топгунча шамолдай ғувуллаб, устига бориб қолайин (рус.415). …
5
елиб зиндонга ташлаб кетди (ой.16). б) «санаш ва кетма-кетлик» маъноси: кампир бир дуо уқиди, жасади рустамнинг энаси – хуройимнинг ўзидай бўлди-да турди (рус.422) . в) «кучайтириш» маъноси: энди гап шу: менинг бир уғлим бор, бойлаб, созлаб қуйибман (рус.425). ошиқ киши қон йиғлайди зору зор // боқиб кўрдим, боғ ичинда бир дилбар (о.6). г) «таъкидлаш» маъноси: боғдан бир ажойиб гулнинг иси подшонинг димоғига урди (о.6). равшанбек, зулхумор ойим билан икковгинаси бир овлоқ уйда утириб қолди (рав.50). д) «инкор» маъноси: туроннинг аскарига қарайди, аскарнинг ичида бунга ухшаган алп бир одам кўринмайди (ой.21). е) «гумон» маъноси: ота, ундай бўлса, қирқ кун муҳлат суранг, ё қорахон подшога бир гап бўлар, ё менга бир гап бўлар (о.12). ж) «ҳайрон қоларли», «ажабланарли» маъноси: икки орада дара-дарада бир уруш бўлди (ой.21). одамларнинг айтувидан у тозилар бир назари този (рус.429). з) ноаниқлик «қандайдир», «аллақандай» маъноси: карвон бориб бир саройга қунади (алп.204). курди: бир дев келаётир (рус.426). к) «фақат», …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сон суз туркуми. достонлар тилида нумератив сузлар" haqida

1403253791_43971.doc сон суз туркуми www.arxiv.uz сон сўз туркуми. достонлар тилида нумератив сўзлар режа: 1. «бир» сўзи ва унинг хусусиятлари 2. достонлар тилида нумератив сўзлар сонлар ўзининг қуйидаги хусусиятлари билан отдан фарқланади: 1. сон маънан мавҳум хусусиятга эга бўлиб, предметнинг сон, миқдорини ифодалайди. 2. сонлар кўпликни қабўл қилмайди – қабўл қилган тақдирда, у отлашади. 3. сонлар ўзидан олдин аниқловчини қабўл қилмайди1. ўзбек халқ достонларида учрайдиган сонлар айрим ўзига хос хусусиятларга эга. саноқ сон сўзлар қуйидаги қолипларда намоён бўлади: а) {[бирдан бешгача миқдор номи] + [кам] + [ йигирмадан юзга қадар миқдор номи] = (саноқ сон)}. масалан: орадан бир кам қирқ кун ўтди, бир кам қирқ кун деганда, равзадан овоз келди (алп.15). зулхумор ойнинг бу ёғида туқсон бе...

DOC format, 124,5 KB. "сон суз туркуми. достонлар тилида нумератив сузлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.