сифат суз туркуми ( хайвон тусларини ифодаловчи сифат сузлар )

DOC 98,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403254331_43992.doc сифат сўз туркуми www.arxiv.uz сифат сўз туркуми ҳайвон тусларини ифодаловчи сифат сўзлар режа: 1. сифат сўз туркуми 2. ҳайвон тусларини ифодаловчи сифат сўзлар достонлар тилида сифат сўзлар ўзларининг маъно ва грамматик хусусиятлари ҳамда ясалиши жиҳатдан, деярли, адабий тилдагидан фарқ қилмайди. уларнинг қуйидаги семантик гуруҳлари мавжуд: 1. ҳолат билдирувчи сифат сўзлар. бундай сўзлар баъзи ишларда 10 гуруҳга бўлиб ўрганилса , бошқасида 6 гуруҳга ажратиб ўрганилади . биз қуйида достонлар тилига кўп қўлланган сўзларни келтирамиз. бу сўзлар предмет, ҳодиса, инсон ва ҳайвонга хос ҳолат ёки вазиятнинг белгисини ифодалайди: а) табиий ҳолатнинг белгисини билдирувчи сифатлар. ижобий ҳолат: сулув (а.i=19; р.i=14), барно (р.i=6), чиройли (а.i=1; р.i=1), яхши (а.i=19; р.i=14) каби. ҳар қаердаги яхши, сулув, барно қизларнинг оти бор (рав.48). салбий ҳолат: кал (а.i=1; р.i=8), майиб (а.i=8; р.i=1), соқов (а.i=1) каби. ўлмай чиқсам сендай калнинг бахтига (алп.260). ...тилини алаҳаққа чўқиб, соқовтоб бўлиб қолган эди (алп.370). баъзи сифатлар фақат ҳайвон ва предметларнинг белгиси учун ҳам …
2
с) (а.i=1) каби. қайтай мен ҳам бехуш бўлиб ётаман (алп.152). эсига олса кўнгли майлис паришон (алп.393). мунглуқ синглинг сенга арз қип турибди, // қалмоқларда чечам жабр кўрибди (алп.74). инсоннинг ҳаёт қийинчиликларидан руҳий жиҳатдан жуда қийналганлиги, руҳий изтироблари, чорасизликдан боши қотиб қолган ҳолатини акс эттириш учун ижодкор мунглуқ, мискин, маъюс (майлис) каби сўзларни ўринли ишлатган. г) кишининг ҳаётий ҳолатини ифодаловчи сифатлар: бой (а.i=20; р.i=2), гадо (а.i=3; р.i=1), етим (а.i=10; р.i=3), бечора (а.i=4; р.i=12). бойсари бой эди, бойбўри эса шой эди (алп.14). ростин десам, шу сағирнинг қулисан (алп.365). мендай ғариб қонлар йиғлаб қолмайми (алп.152). 2. шакл – кўринишни билдирувчи сифатлар: кенг (р.i=4), тор (р.i=6), качкил (р.i=1), паст (а.i=8; р.i=2), ўрта (а.i=2; р.i=4), гўштдор (р.i=2) каби. оққиз шундай қиз эди: оти оққиз, зулхуморга нақ қиз, ўзи тўлган соғ қиз, ўрта бўйли чоғ қиз, ўйнагани боғ қиз, уйқичи эмас соғ қиз, эри йўқ тоқ қиз, кўп калондимоғ қиз, ўйинга қулайроқ қиз, тўғри ишга булайроқ …
3
қоламан (а.271). равшанбек қараса, бир катта боғ: ўзи жуда калондумоғ, тўрт ёғининг девори узун, калта эмас – баравар чоппо-чоқ (рав.19). яқинмикан, узоқмикан қўшқанот? // қисқа йироқлигин шунда билайлик (о.30). семизи иркиллаб, оғири эчкидай диркиллаб юрган қизлар қутулмай, менга бир гап бўлдими? (алп.266). юқорида келтирилган сифат гуруҳларининг деярли ҳаммаси кўчган маъноларда қўлланади. бунда кўпроқ экспрессив-эмоционаллик муносабатлари ифодаланади. масалан: азоб тортди ширин жоним бу танда (алп.62). баданингда аччиқ қамчи чотади (алп.242). боғда бўлар тоза гулнинг лоласи, // топиларми ширин жоннинг ҳиласи (рав.49). ширин (а.i=22; р.i=11), аччиқ (а.i=16; р.i=9) сўзларнинг маъноси таркиби «белги», «сифат белги», «барқарор белги», «умумий баҳо», «таъм билдирувчи белги», «меъёрда», «оддий» кабилар сифатида қайд этилади. бинобарин, ширин, аччиқ сўзларининг бу маъноси тил бирлиги сифатидаги томон саналади. нутқда бу мазмун минглаб маъноларда воқелашади. мисолларда келтирилган ширин, аччиқ сўзлари боғлиқ қуршовда «белги», «сифат белги», «барқарор белги», «умумий баҳо», ширин «ижобий баҳо»; аччиқ «салбий баҳо», «ҳолат билдирувчи белги», «китобий» каби ифода маъноларида ифодаланади. …
4
мизда, у бошқа ранг билдирувчиларга нисбатан мавҳум тушунча эканлигини аниқладик. чунки, матнда кўк сўзи аниқ бир тусни келтирмай, яшил, зангори, ҳаво ранг каби ранглар доирасида тасаввур қилинаверади. бундан ташқари, нафақат предметнинг белгиси маъносида, балки атоқли отлар таркибида ҳам кўк, қора, оқ сўзи кенг қўлланган. масалан: ғиркўк (р.i=35), кўкаман (а.i=23), кўкқашқа (а.i=2), кўкдўнон (а.i=4), кўкқамиш (а.i=10), қорахон (р.i=47), қоражон (а.i=289), оққиз (р.i=25). матнда кўм-кўк сўзи нинг орттирма шакли кўкмак тарзида қўлланган. масалан: бошдан-оёғигача кўкмак, қўлидаги таёғигача кўкмак (рус.403). кўринадики, бу мисолларда сифат сўзлар ўзбек тилининг шарқий шеваларидаги шаклларга асосан мос келади. кўк сўзи нинг маъносида яшил, зок ва уларнинг турли маъно оттенкалари уйғунлашган ҳолда қўлланади: устима кийганим менинг яшил-кўк, // ғарибликда бўлармикан кўнглим тўқ (алп.66). одамлар кўкини ташлаб, вақтини хушлаб, ўз ишида бўлсин, бозорини юргизсин, савдо-сотиқни бошласин (рус.418). борса бужул шаҳри шундай: деворини зокка буяган, ҳаммаси кийимини кўкка буяган (рус.403). мисоллардаги зок, яшил, кўк сўзлари ранг маъносини сақлаган ҳолда, қўшимча «мотам, …
5
оҳлар, кўкда малаклар, // бир неча мазгил-жой сиздан сўрайман (алп.90). келтирилган мисрада кучли мифологизм мавжуддай кўринади. чунки, тасаввуф илми ва ҳатто, ҳадисларда ҳам дунёнинг етти олами мавжудлиги ва уларнинг ҳар бирида ўзгача ҳаёт борлиги ҳақида фикр юритилади. осмонимни энди булут босдими, // кўкдан яшин кенг боғимга тушдими (ойч.34). в) « қаттиқ зарб ёки бошқа сабаб таъсирида баданнинг кўкариши» маъноси: баданида кўк бўлмаган ери қолмади (о.43). г) «ёмон одам» маъноси: қўрсин алпомиш, кўнглим йўқ эди, // яхшимасдир, қўрсин кўзи кўк эди (алп.119). шунингдек, мисоллардан аниқ кўриниб турибдики, кўк сўзи нинг омонимик хусусияти ҳам матнда юзага чиқади. кўк, яшил сўзлари ёки яшил-кўк жуфт сўзи нинг «хафагарчилик», «ўлим», «мотам» маъносига қизил ранги қарши қўйилади ва унда «ёшлик», «навқиронлик» маънолари ифодаланади: бекнинг оти пўлат сувлиқ чайнади, // қизил кийиб гулдай бўлиб жайнади (рав.9). достонлар тилида қизил рангининг қуйидаги маънолари мавжуд: а) «хурсандчилик» маъноси: бошингга санчилган қизил гул бўлсин, // мендай ойим жиловингга қул бўлсин …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сифат суз туркуми ( хайвон тусларини ифодаловчи сифат сузлар )"

1403254331_43992.doc сифат сўз туркуми www.arxiv.uz сифат сўз туркуми ҳайвон тусларини ифодаловчи сифат сўзлар режа: 1. сифат сўз туркуми 2. ҳайвон тусларини ифодаловчи сифат сўзлар достонлар тилида сифат сўзлар ўзларининг маъно ва грамматик хусусиятлари ҳамда ясалиши жиҳатдан, деярли, адабий тилдагидан фарқ қилмайди. уларнинг қуйидаги семантик гуруҳлари мавжуд: 1. ҳолат билдирувчи сифат сўзлар. бундай сўзлар баъзи ишларда 10 гуруҳга бўлиб ўрганилса , бошқасида 6 гуруҳга ажратиб ўрганилади . биз қуйида достонлар тилига кўп қўлланган сўзларни келтирамиз. бу сўзлар предмет, ҳодиса, инсон ва ҳайвонга хос ҳолат ёки вазиятнинг белгисини ифодалайди: а) табиий ҳолатнинг белгисини билдирувчи сифатлар. ижобий ҳолат: сулув (а.i=19; р.i=14), барно (р.i=6), чиройли (а.i=1; р.i=1), яхши (а.i=19; р.i=14...

Формат DOC, 98,5 КБ. Чтобы скачать "сифат суз туркуми ( хайвон тусларини ифодаловчи сифат сузлар )", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сифат суз туркуми ( хайвон тусл… DOC Бесплатная загрузка Telegram