достонлар тилида умумий нокатегориал маънога эга бўлган сўзлар

DOC 183.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1405920515_57006.doc достонлар тилида умумий нокатегориал www.arxiv.uz достонлар тилида умумий нокатегориал маънога эга бўлган сўзлар режа: 1. кириш 2. достонлар тилида умумий нокатегориал маънога эга бўлган сўзлар 3. кўмакчи сўз туркуми 4. соф кўмакчи сўзлар 5. функционал кўмакчи сўзлар 6. боғловчи сўз туркуми 7. тенг боғловчи сўзлар умумий категориал маънога эга бўлмаган сўзлар мустақил лексик маънога эга бўлмайди, гапда мустақил бўлак вазифасида кела олмайди. улар турли хил грамматик маъноларни ифодалайди. шу хусусиятига кўра улар ёрдамчи сўзлар саналади . ёрдамчи сўзларнинг ўрганилиш тарихини кузатиш шуни кўрсатадики, ёрдамчи сўзлар сираси масаласи ҳам охирига етмаган. айрим бирликларнинг қайси гуруҳга кириши мунозарали бўлса (-ки, -ким, -гина), айримларини муайян гуруҳга ҳамма беистисно киритса-да, баъзи вазифалари ўз гуруҳи умумий маъносига мос келмай қолади . бу фикрдаги мулоҳазаларни қуйидаги схемада тасвирлаш мумкин: кўмакчи сўз туркуми ҳозирги ўзбек адабий тилида қўлланилаётган кўмакчиларнинг кўпчилик қисми бу тилда анча илганидан мавжуд. бир томондан, улардан айримлари илгари қандай маъно ифодалаган бўлса, ҳозир …
2
м ишлатиладиган сўзлардир. шунинг учун ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналаридан бири бўлган достонлар тилида қўлланилувчи кўмакчи сўзларни икки гуруҳга бўлиб ўргандик: соф кўмакчилар, функционал кўмакчилар. соф кўмакчи сўзлар соф кўмакчи сўзлар ўзбек тилшунослигида атрофлича ўрганилган лексик-грамматик парадигмалардан биридир. соф кўмакчилар релятив муносабатнинг яратилишига хизмат қилувчи тил бирлиги эканлиги, бу бирликларнинг табиати ва грамматик хусусиятлари ҳақида махсус илмий ишларда, ўнлаб қўлланма ва дарсликларда ўз ечимини топган. шу сабабди бу масалага атрофлича тўхташни лозим топмадик. фақат достонлар матнларида қўлланиш даражасини ифодалашга ҳаракат қиламиз. достон матнларида билан (а.i=399; р.i=153) кўмакчисининг –ила (а.i=1; р.i=2), -ла, минан (а.i=1), ман (а.i=110; р.i=25) шакллари қўлланилган бўлиб, унинг вариантлари этимологияси ҳақида тилшунослар ҳар хил фикрлар билдирганлар . билан ўз маънолари билан эркин қуршовларда қўлланилади. гапда қандай мазмун воқеалашаётганини фақат катта матн (макроконтекст) орқали аниқлаш мумкин. шу жиҳатдан билан достон матнларида жуда кўп, хилма-хил маъно нозикликлар билан фарқланади. билан бош келишик шаклидаги от ва отлашган сўзлар билан бирга келиб …
3
да иштирок этади: элибойман мен ҳам аҳмоқ бўлибман (алп.34). жаллодларман қон тўкишиб кўрайин (рус.374). мард ҳасан билан қучоқлашиб... (рав.85). в) бўлаётган ҳодисаларга, предметларга тавсиф беради ва восита маъноси билан бирга ифодаланади: от анжоминг билан оқтош боринглар (рус.365). ...йиғлаб-йиғлаб тўрасидан жавоб олиб, жаҳл билан жойига келди. (рав.62). биргалик маъносини янада кучайтириш учун билан кўмакчиси бирга сўзининг қўлланиш ҳоллари учрайди: отлар қарсоқдай қотган, тўқсон кеча-кундуз йўл тортган, балки чопарлар от билан била битган,... (алп.72). қайтиб отам билан бирга турарман (о.12). офтобойман бирга у замон қизлар (рус.432). мисолларда кўриниб турибдики, билан бирга бирикмасида биргалик маъноси кучаяпти. (отам билан бирга) қуршовида эса, бирон бошқа шахс билан эмас, балки фақат отам билан биргаликда ҳаракат бажарилиш таъкидланаяпти. гапларда икки маъно: 1) отаси билан борган (офтобой билан); 2) бошқа ҳеч ким билан эмас пресуппозиция мавжуд бўлиб, биринчиси тасдиқ, иккинчи маъно инкор қилинган. икки зид конструкциядан бир тасдиқ характердаги гап шаклланган. 2. сабаб маъноси. душман билан йўлиқса,// тоша …
4
ликлари каби маъно ҳам нутқда воқеалашади, юзага чиқади, ўхшашлик ва қўшничилик муносабатларида акс этади. шунга кўра, қурол-восита маъносининг қуйидаги маъно нозикликлари воқеалашади: а) восита маъноси ҳаракат содир бўлган предмет сатҳи маъноси англашилади: равшанбек пиёда йўртиб, кўчанинг юзи билан, қизларнинг изи билан уриб югуриб, қизларни излаб кетаберди (рав.39). шу йўл билан отини чу деб йўртиб қирга чиқди... (рав.30). келтирилган мисоллардаги билан кўмакчиси -дан чиқиш келишиги қўшимчасига синонимик муносабатда бўлиши мумкин. мисолларга эътибор беринг: кўчанинг юзи билан // кўчанинг юзидан; қизларнинг изи билан // қизларнинг изидан; шу йўл билан // шу йўлдан. б) ҳаракат воситаси бўлган предмет маъносини ифодалайди:...ўз шопи билан калласини ғарчча кесиб олиб..(рав.42). ўткир қўл-ла кесайинми бўйингни? (о.16). калласиман келиб ерга уради (алп.164). бир қўлиман эгар қошидан ушлади (рус.415). 5. пайт маъноси. бу маъно [вақт билдирувчи сўз + билан] қолипининг ҳосиласидан воқелашади: ...шу девона билан отини қўйнига солиб, куни билан югуриб юрсам ҳам бир нонча салмоғи бўлмас (рав.83). мисолдаги девона …
5
тарозим билан тортиб оламан (алп.147). не тилакман тилаб олган ёлғизим (рав.11). билан кўмакчиси орқали, бўйлаб, ёқалаб, ҳам, -да, -дан воситалари билан синонимик муносбатда қўлланилади: оққиздан қанча қизлар билан, неча жоду кўзлар билан, ширин шакар сўзлар билан, хизматкор канизлар билан нигинни бериб юборди (рав.49). қизлар билан // қизлардан; жоду кўзлар билан // жоду кўзлардан; ширин-шакар сўзлар билан // ширин-шакар сўзлардан; канизлар билан // канизлардан. келтирилган бирикмаларнинг аташ маънолари бир хил, аммо ифода маънолари ҳар хил. аниғи, билан воситасида тузилган жумлаларда биргалик маъноси кучли. -дан воситасида ҳосил бўлган жумлаларда биргалик маъносидан кўра, бир субъект ёки ҳаракат объектининг бир қисми орқалигина бажарилгани сезилади. масалан: созандалар созин чертар қўл билан, // ёмон одам куйдиради тил билан, // сени билдим, бойсарини сўрадинг, // бора бергин ёлғиздоёқ йўл билан (алп.97). текис йўлман кетармиз... (алп.137). шу йўл билан кетсанг, тўғри борасан (алп.97). мисоллардаги йўл билан қуршовидаги бирикма биргалик маъносини ифодалаяпти ва орқали кўмакчиси билан синонимик ҳолатга кириша …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "достонлар тилида умумий нокатегориал маънога эга бўлган сўзлар"

1405920515_57006.doc достонлар тилида умумий нокатегориал www.arxiv.uz достонлар тилида умумий нокатегориал маънога эга бўлган сўзлар режа: 1. кириш 2. достонлар тилида умумий нокатегориал маънога эга бўлган сўзлар 3. кўмакчи сўз туркуми 4. соф кўмакчи сўзлар 5. функционал кўмакчи сўзлар 6. боғловчи сўз туркуми 7. тенг боғловчи сўзлар умумий категориал маънога эга бўлмаган сўзлар мустақил лексик маънога эга бўлмайди, гапда мустақил бўлак вазифасида кела олмайди. улар турли хил грамматик маъноларни ифодалайди. шу хусусиятига кўра улар ёрдамчи сўзлар саналади . ёрдамчи сўзларнинг ўрганилиш тарихини кузатиш шуни кўрсатадики, ёрдамчи сўзлар сираси масаласи ҳам охирига етмаган. айрим бирликларнинг қайси гуруҳга кириши мунозарали бўлса (-ки, -ким, -гина), айримларини муайян гуруҳга ҳамма беистис...

DOC format, 183.5 KB. To download "достонлар тилида умумий нокатегориал маънога эга бўлган сўзлар", click the Telegram button on the left.