суз туркумлари 1

DOC 754,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403245550_43828.doc сўз туркумлари www.arxiv.uz сўз туркумлари режа: 1. сўз туркумлари ва уларни таснифлаш тамойиллари 2. феъл 3. от 4. сон 5. сифат 6. сон 7. равиш 8. тақлид 9. олмош 10. ёрдaмчи сўз 11. кўмaкчи 12. бoғлoвчи 13. юклaмa 14. сўз–гaп сўз туркумлари ва уларни таснифлаш тамойиллари лексема ҳам серқирра моҳиятли лисоний бирлик, унинг таснифида бу жиҳат асосий диққат марказида туриши лозим. чунки лексеманинг ҳар бир қирраси алоҳида бир таснифга асос бўлади. унинг ҳар бири ўз ўрнида аҳамиятли. сўз туркумларида лексика ва грамматика, лисон ва нутқ, тил ва борлиқ муносабатлари шундай қоришадики, бу мураккаб ҳолат уларни таснифлашни мураккаблаштиради. сўз лексика учун ҳам, грамматика учун ҳам асосий ва зарурий бирлик. модомики, сўз туркумлари ўзида у ёки бу белгисига кўра ажратилган сўз гуруҳлари экан, гуруҳга ажратишга доир муаммоларни лексика, морфология ва синтаксис билан шуғулланувчи тадқиқотчилар ўзларича ҳал этади. бундаги илмий баҳслар, аввало, туркумларга ажратиш мезонлари, ажратилувчи гуруҳлар сони ва уларнинг таркиби масаласи. …
2
у ёки бу белги асосида сўз туркумининг муайян турини ажратишга, таснифини беришга олиб келади. шунинг учун мантиқий қарама-қаршиликдан қочиш мақсадида формал мантиқнинг борлиқ ҳодисасини таснифлашга қўядиган асосий талабидан бири бўлган «таснифни фақат бир мезон асосида амалга ошириш, таснифнинг икки белгисини бир пайтнинг ўзида қўллаб, уларни қориштирмаслик» қоидасига қатъий риоя қилиш лозим. шундай қилиб, сўзлар семантик, морфологик ва синтактик белгиси асосида тасниф қилиниши мақсадга мувофиқ. бу уч белги ҳар бир сўзда диалектик бирликни ташкил этадими, деган савол туғилиши табиий. бошқача айтганда, маълум бир семантикада маълум бир морфологик белги ва синтактик хусусият мужассамлашганми? масалан, предметни ифодаловчи сўз (яъни предметлик маъноси) сон, келишик, эгалик маъноларига, шунингдек, субъект, объект вазифаларига эгами? далиллар шуни кўрсатадики, улар субъект, объект вазифаларида келади. шу билан биргаликда, атрибутив вазифада келиб, предметнинг белгисини (тилла узук, қум соат), белгининг белгисини (товушдан тез, ёвдан хавфли) билдиради. белги маъноли сўз эгалик, келишик аффиксларини олиши, гапда субъект, объект вазифаларида келиши мумкин (олманинг қизили пишди, …
3
[икки]) ифодалаши мумкин. бу юқоридаги фикрга монелик қила олмайди. чунки улар жуда оз миқдорда бўлиб, улар «предметлик ва белгилик муштараклиги майдони»нинг чеккасидан ўрин олади. чегарадан ўрин эгалловчи бундай сўзлар таснифда, албатта, қийинчилик туғдиради. шу боисдан улар сунъий равишда у ёки бу туркумга киритиб юборилади. ҳолбуки, бундай бирликларнинг ўрни ажратилаётган сўз туркумларининг сарҳадида. шу боисдан тилшунос л.в.щерба шундай ёзади: «фақат гуруҳлар марказидаги бирликлар аниқ. сўз туркумлари чегарасидаги оралиқ бирликлар эса ҳамиша у ёқ-бу ёққа тебраниб туради. ана шу ноаниқ, хира ва тебраниб турувчи ҳолат тилшуноснинг диққатини кўпроқ ўзига жалб этмоғи лозим». агар сўзда семантик, морфологик ва синтактик белги бутунликни ташкил этмас экан, бунда улар тасниф асоси бўлиб хизмат қила олмайди. зеро зиддиятсиз бўлиш, гуруҳлаш фақат бир асосда амалга оширилади. шунинг учун айрим манбаларда, дарслик ва қўлланмаларда муаллифлар сўзларни уч белги бирлиги асосида тасниф қилишиб, асосан, улардан бирига етакчи, асосий мезон сифатида таянишади, шу билан биргаликда, бир таснифнинг ўзида тасниф асосини бир …
4
ар ажралади, холос. аммо бунда ҳам ёрдамчи сўз вазифасида қўлланадиган от ёки феъл ҳақида гап кетганда чалкашлик вужудга келади. номустақил сўзларнинг ички таснифида уларнинг синтактик вазифаларини инобатга олиш муҳим аҳамият касб этади. зеро муайян синтактик муносабатни ифодалаш уларнинг моҳиятини, категориал маъносини ташкил этади. морфологик таснифда сўзларнинг икки муҳим жиҳати эътиборга олинади: сўзларнинг шакл ясалишига потенциал имконияти ва муайян грамматик категориал маъно ифодаланишининг маълум бир сўз гуруҳлари билан боғлиқлиги. биринчи жиҳатга кўра морфологик ўзгарувчи ва ўзгармас сўз фарқланса, иккинчи жиҳатга кўра, сўзларнинг морфологик гуруҳлари (сўз туркумлари) ажратилади. сўзларнинг семантик таснифи. бунда сўзлар қуйидаги гуруҳларга ажралади: а) мустақил луғавий маъноли сўз (феъл, от, сифат, сон, равиш, тақлид); б) номустақил луғавий маъноли сўз (олмош ва сўз-гап); в) луғавий маъносиз сўз (кўмакчи, боғловчи, юклама). олмош англатадиган маъно у алмаштираётган сўзнинг маъноси. шу боисдан у номустақил луғавий маъноли сўз сифатида баҳоланиши лозим. сўз-гап (тасдиқ-инкор, таклиф, ундов ва модал сўз) эса ҳатто бир бутун гап вазифасида …
5
ўз бундай шаклга эга эмас. бу таснифда олмошга ўрин берилмаган, чунки у ўзи ишора қилувчи барча мустақил сўз туркумига хос ўзгариш тизимига эга. шунинг учун олмошнинг от-олмош, феъл-олмош, сифат-олмош, сон-олмош каби тури мавжуд. от-олмош сонланади (сон категориясига эга бўлади), феъл-олмош нисбатланади, тарзланади, ўзгаланади, сифат-олмош даражаланади, сон-олмош сон шаклларини қабул қилади. лексемаларнинг синтактик таснифи. лексемаларнинг синтактик таснифида, асосан, уларнинг нутқда бошқа лексемалар билан боғлана олиш-олмаслиги, гап бўлаги бўлиб кела олиш-олмаслик хусусияти ўз аксини топади: 1) гап бўлаги бўлишга хосланмаган сўз: ундов, модал, сўз-гап; 2) гап бўлаги бўлишга хосланган сўз: феъл, от, сифат, сон, равиш, тақлид, олмош; 3) синтактик алоқа воситаси бўлишга хосланган сўз: кўмакчи, боғловчи, юклама. сўз-гап бошқа сўз билан синтактик алоқага киришмайди, ўзи мустақил гап бўлиб келиш қобилиятига, яъни ажралганлик хоссасига эга. мустақил ва ёрдамчи сўз эса боғланиш хусусиятига эга бўлиб, булардан ёрдамчилар гапда алоҳида бўлак бўлиб кела олмайди, балки синтактик жиҳатдан боғлаш вазифасини бажаради. мустақил лексема эса мустақил равишда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "суз туркумлари 1"

1403245550_43828.doc сўз туркумлари www.arxiv.uz сўз туркумлари режа: 1. сўз туркумлари ва уларни таснифлаш тамойиллари 2. феъл 3. от 4. сон 5. сифат 6. сон 7. равиш 8. тақлид 9. олмош 10. ёрдaмчи сўз 11. кўмaкчи 12. бoғлoвчи 13. юклaмa 14. сўз–гaп сўз туркумлари ва уларни таснифлаш тамойиллари лексема ҳам серқирра моҳиятли лисоний бирлик, унинг таснифида бу жиҳат асосий диққат марказида туриши лозим. чунки лексеманинг ҳар бир қирраси алоҳида бир таснифга асос бўлади. унинг ҳар бири ўз ўрнида аҳамиятли. сўз туркумларида лексика ва грамматика, лисон ва нутқ, тил ва борлиқ муносабатлари шундай қоришадики, бу мураккаб ҳолат уларни таснифлашни мураккаблаштиради. сўз лексика учун ҳам, грамматика учун ҳам асосий ва зарурий бирлик. модомики, сўз туркумлари ўзида у ёки бу белгисига кўра ажратилган...

Формат DOC, 754,5 КБ. Чтобы скачать "суз туркумлари 1", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: суз туркумлари 1 DOC Бесплатная загрузка Telegram