тилшуносликдан умумий маълумот

DOC 57.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403011138_43225.doc тилшуносликдан умумий маълумот www.arxiv.uz тилшуносликдан умумий маълумот режа: 1. тилшунослик фани ҳақида маълумот. 2. тилнинг ижтимоий моҳияти 3. тилнинг тузилиши 4. миллий ва адабий тил 5. тилларнинг таснифи. 1. тилшунослик, ёки лингвистика тил ҳақидаги фан бўлиб, тилнинг ижтимоий моҳияти, унинг ички тузилиши, тилнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти, тилларнинг таснифи ва шу каби масалаларни ўрганади. маълумки, ҳозирги замон фани қуйидаги асосий бўлимлардан таркиб топган: 1) табиий фанлар ва техник фанлар; 2) ижтимоий фанлар; 3) математик фанлар; 4) фалсафа тилшунослик кишилар тили ҳақидаги фан сифатида ижтимоий (гуманитар) фанлар қаторига киради. тилшунослик ҳозирги замон фанининг барча асосий бўлимлари билан боғлиқ. 2. тил ижтимоий ҳодисадир. тил кишиларнинг ўзаро алоқа қилиши ва фикр алмашувига эҳтиёжи натижасида пайдо бўлган ижтимоий ҳодисадир. шунинг учун ҳам тилнинг тақдири билан чамбарчас боғлиқ. жамиятсиз тилнинг, тилсиз жамиятнинг бўлиши мумкин эмас. тил кишиларнинг энг муҳим алоқа воситаси ҳисобланади. у бугун жамият учун, жамиятнинг барча аъзолари учун баб-баровар хизмат қилади. ана …
2
) ташкил этади. тил тўхтовсиз равишда ўзгариб турувчи, тараққий этиб борувчи ҳодисадир. тил тараққиёти жамият тараққиёти билан боғлиқ. 4. миллий ва адабий тил маълумки, ўзбек халқи марказий осиёнинг қадимги халқларидан бўлиб, унинг тили xi-xii асрларда маълум ижтимоий-тарихий шароитларга кўра халқ тили сифатида шакллана бошлади ва аста-секинлик билан ривожланиб келди. жамиятнинг муайян тарихий шароитида халқлар (элатлар) тараққий қилиб, миллатга, халқ тиллари эса миллий тилларга айланади. демак, миллий тил миллатнинг пайдо бўлиши билан юзага келади. адабий тил тилнинг маълум нормаларга киритилган, маълум қоидаларга бўйсундирилган кўринишидир. у ёзувнинг пайдо бўлиши билан узвий боғлиқ. адабий тилнинг 2 шакли бор: а) оғзаки адабий тил; б) ёзма адабий тил. адабий тилнинг оғзаки шакли нисбатан қадимий бўлиб, у нутқ товушлари, интонация, урғу каби воситаларга асосланади. талаффузга оид қоида ва меъёрларни орфоэпия белгилаб беради. адабий тилнинг ёзма шакли график воситаларга асосланади ва ёзма адабий тилнинг қоида ва меъёрларини орфография (имло) белгилайди. миллий тил ва адабий тил тушунчасини бир …
3
н ортиқ тил мавжуд. буларнинг кўпчилиги миллий тиллар ва халқ тилларидир. айрим жойлардаги қабила тиллари ҳам шуларга киради. миллий тиллар ўзларининг тарқалиш ҳудуди жиҳатидан ҳамда улардан фойдаланувчи аҳолининг миқдори жиҳатидан бир хил эмас: айрим тилларда кичик ҳудуддаги ва оз миқдорли аҳоли гаплашади, баъзи тиллар эса жуда катта ҳудудларда ва кўп сонли аҳоли орасида тарқалган. бундай тилларга инглиз, француз, испан ва шу каби тиллар киради. ер юзида тилларни ўрганиш xviii асрдан бошланди. xix асрнинг 1 ярмида тилларни бир-бирига қиёслаб текшириш кенг тус олди. натижада тилларни текширишда қиёсий усул вужудга келди, бунда тилларнинг фонетик, морфологик, лексик хусусиятлари бир-бирига солиштирилади. бу усул билан тилларнинг фақат ҳозирги ҳолатигина эмас, балки уларнинг тарихий ҳолати ҳам ўрганилади. шунинг учун ҳам бу усул қиёсий-тарихий усул деб ҳам юритилади. бу йўл билан тилларни ўрганган ва илмий асарлари билан танилган тилшунослар сифатида даниялик расмус раскин (1787-1832), немис олимлари франс бопп (1791-1867) ва якоб гриммни (1785-1863), рус олими александр востоковни …
4
славян тиллари. viii.грек тили ix.албан тили. x.арман тили. олтой тиллар оиласи эса қуйидаги гуруҳ тилларига бўлинади: i. турк тиллари (ўзбек, қозоқ, қирғиз, турк, туркман…) ii. муғул тиллари. iii. тунгус-маньчжур тиллари. тилларнинг морфологик таснифи. бу таснифга кўра тилларнинг қариндошлигидан қатъий назар, сўзларнинг тузилиши асос қилиб олинади. бунда тиллар 4 группага бўлинади: i. аморф тиллар. ii. агглютинатив тиллар. iii. флектив тиллар. iv. полисинтетик тиллар. аморф тилларда грамматик маъно ёрдамчи сўзлар, сўзлар тартиби, урғу воситасида ифодаланади. бунга хитой, бирма, вьетнам тиллари киради. агглютинатив тилларда ҳар бир грамматик маъно алоҳида қўшимча орқали ифодаланади: курсдош-лар-им-ни. агглютинатив тилларга олтой оиласидаги тиллар, угор-фин, иберий-кавказ тиллари киради. флектив тилларда бирдан ортиқ грамматик маъно биргина кўрсаткич орқали ифодаланади. масалан, книга сўзидаги – а тугалланмаси (окончание) ҳам бирлик сонни, ҳам бош келишик (именительнўй падеж)ни ҳам жинсни (женский родни) ифодалайди. бундай тилларга ҳинд-европа тиллари, семит тиллар киради. полисинтетик тилларнинг хусусияти шундаки, унда бутун бир гап бир сўз ҳолида ёзилади. бунга чукот …
5
тилшуносликдан умумий маълумот - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тилшуносликдан умумий маълумот"

1403011138_43225.doc тилшуносликдан умумий маълумот www.arxiv.uz тилшуносликдан умумий маълумот режа: 1. тилшунослик фани ҳақида маълумот. 2. тилнинг ижтимоий моҳияти 3. тилнинг тузилиши 4. миллий ва адабий тил 5. тилларнинг таснифи. 1. тилшунослик, ёки лингвистика тил ҳақидаги фан бўлиб, тилнинг ижтимоий моҳияти, унинг ички тузилиши, тилнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти, тилларнинг таснифи ва шу каби масалаларни ўрганади. маълумки, ҳозирги замон фани қуйидаги асосий бўлимлардан таркиб топган: 1) табиий фанлар ва техник фанлар; 2) ижтимоий фанлар; 3) математик фанлар; 4) фалсафа тилшунослик кишилар тили ҳақидаги фан сифатида ижтимоий (гуманитар) фанлар қаторига киради. тилшунослик ҳозирги замон фанининг барча асосий бўлимлари билан боғлиқ. 2. тил ижтимоий ҳодисадир. тил кишиларнинг ўзаро ало...

DOC format, 57.5 KB. To download "тилшуносликдан умумий маълумот", click the Telegram button on the left.