суперсегмент фонологиянинг методлари

DOC 58,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403245205_43821.doc суперсегмент фонологиянинг методлари www.arxiv.uz суперсегмент фонологиянинг методлари юқорида суперсегмент фонологияга тегишли тушунча ва терминлар ҳамда уларни ўрганиш методлари ҳақида баъзи масалалар ёритилди. суперсегмент воситаларни тадқиқ қилишда ҳар хил назарий фикрлар ва методлар таклиф этилаётгани туфайли уларни амалда қандай тадбиқ этиш масаласи ҳам хилма-хилдир. суперсегмент фонология (ёки «юқори-сегмент фонология», «просодика») тилдаги ифода элементларининг юқорисидаги ва баъзи сегмент фонемаларга хос бўлган фарқланиш воситаларини ўрганади. просодик фарқланиш воситаларига ҳар хил тилларда урғу (сўз ва гап(фраза) урғуси), тон, чўзиқлик, пауза, темп, тембр, оҳанг ва бўғинларга хос бўлган бўғин чўққиси («вершина слога»), бўғиннинг олди ва орқасидан уланувчи воситалар ҳамда сегмент фонемаларнинг баъзи белгилари, аспирауция, қайта аспирация («преаспирация»), сингармонизм, бўғизни қисиш кабилар киради. бу воситалар «просодемалар» деб ҳам юритилади. улардан баъзилари интонацияга ҳам тегишли бўлгани учун (оҳанг, гап урғуси, темп, тембр, пауза кабилар) интонация ҳам просодиканинг ўрганиш объектига киради. кўпинча урғу ва (кучли динамик урғу) тоннинг (музикал урғу) фарқлаш воситалари, яъни просодик белгилари «акцентация» ёки …
2
алки улар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқлар аниқланиши зарур. туркий тилларда кўпинча сўз ва гап урғусининг ўрни бир хил бўлса ҳам, улар ўртасидаги фарқ бўғинларнинг бирикиш тартиби ва гапда сўзлар тартиби борасида қаралиши керак. америка тилшунослигида сегмент фонемика (ёки фонология) ва просодик фонемика фарқланади. бўғин контурида иштирок этган ҳар бир товуш белгиси (артикуляцион-акустик) «просодема» ёки «просодик фонема» деб аталиб алоҳида текширилади. баъзан америка тилшунослари «интонацион просодема» терминини интонациянинг фонологик функциялари ҳақида гап борганда ишлатадилар. баъзан улар чегара сигнали, урғу, интонация ва тиниш белгиларини суперсегмент фонемалар сифатида қарайдилар. н.с.трубецкой сўзлардаги просодик воситалардан фраза (гап)лардаги просодик воситаларни фарқ қилади ва ҳар иккисини умуман прпосодияга бирлаштиради. одатда, сегмент фонемалар ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида гапирганда «оппозиция термини ишлатилади, чунки фонемалар тил бирлиги ҳисобланади. урғу ва интонация тилнинг бирлиги эмас, балки шу бирликлар устида («сверхсегментнўй») маълум вазифани бажарувчи воситалардир. шу туфайли урғу ва интонациядаги қарама-қаршилик «контраст» термини билан аталади. баъзан урғу ва интонацияни фонологик функциялари (маънони фарқлаши) …
3
ранг.) умуман термин ва тушунчаларнинг қўлланиши тасниф қилинаётган тилдаги урғунинг динамик ёки музикал табиатига ва нутқнинг фонетик бўлинишига ҳам боғлиқдир. урғу унинг компонентлари ҳисобланувчи-чўзиқлик, интенсивлик ва асосий частота тонининг қайси бири етакчи эканлигига қараб, уч турли бўлади: 1) динамик ёки куч урғуси, бунда интенсивлик етакчи бўлади (рус, инглиз, ўзбек тиллари); 2) квантитатив урғуда чўзиқлик етакчи бўлади (грек тили); 3) музикал (тон) урғу -тон етакчи (серб, япон, дунган тиллари). кўпгина тилшуносларнинг фикрича, туркий тилларда бир йўла динамик ва тоник урғу борлиги айтилади. ўзбек тилида сўз урғуси динамик эканлиги экспериментал тадқиқ қилинган. ўзбек тилида сўз урғусининг фонологик функцияси анча чегараланган. чунки урғунинг ўрнига кўра жуда кам сўзларни фарқлаш мумкин: олма «яблока»-олма «не бери», тўхта «имя собственное»-тўхта «остановись», босма «промакашка»-босма «не топтай» каби. ўзбек тилида урғунинг сўзни ташкил этиш функцияси айниқса кучлидир. ўзбек тилида совет-интернационал сўзларни ҳам ҳисоблаганда, урғунинг ўрни ҳар хил-эркиндир: партия, программа, академик, секретарь каби. туркий тилларда асосий урғу кўпинча сўзнинг …
4
аза ва синтагмаларда алоҳида ўрганилади. бунда фразоакцентема ва синтагмоакцентеманинг фонологик функциялари алоҳида текширилиши зарур. бироқ бу вазифани аввал экспериментал текширмай бажариш чуқур хулосаларга олиб келмайди. интонациянинг фонологик функциялари хали анча муаммолидир. ҳозирча унинг маънони фарқлаш хусусиятлари фонетик текшириш методлари (экспериментал фонетикага) орқали аниқланмоқда. интонацияга тегишли воситалардан фраза урғуси, оҳанг ва паузанинг (синтагматик бўлинишда) фонологик воситалар сифатида ишлатилиши анча аёндир. чунки фраза урғуси орқали гапдаги асосий маънони ўша урғу тушган фразага (сўз ёки сўз бирикмасига ва гапга тўғри келади) қаратиш мумкин, масалан: бу ерда мен хўжайин (сен эмас). бу ерда мен хўжайин (у ерда эмас). бу ерда мен хўжайин (кичик ходим эмас). гапдаги маънонинг ўзгаришида эмоционал хусусият ҳам мужассамлашган. интонациянинг фонологик ва эмоционал функциялари кўпинча қўшилиб кетади. бу менинг укам қодир. бу менинг укам, қодир. бу гапларни ёзма нутқда фарқлаш осон, бироқ оғзаки нутқда биринчи гап бир фраза (бу менинг укам қодир) ёки икки фраза (бу менинг укам, қодир) шаклида талаффуз …
5
з фонацияси, айрим артикуляция турлари кабилар киради) воситалар бир-бирларига боғланиб тадқиқ қилиниши лозим. интонация гап турларини аниқлашда ёрдам берса ҳам, у гапга тегишли эмас. чунки гап грамматика (синтаксис) нинг бирлиги бўлса, фраза фонетиканинг бирлиги ҳисобланади. фонетик жиҳатдан фразалар, ўз навбатида, тактлар, бўғинлар ва товушларга бўлинади. бир фраза бир гапга тенг бўлиши мумкин. бироқ гапнинг ўзи интонацияга эга бўла олмайди. интонация фраза орқали тилдаги ифода воситаси вазифасини бажаради ва структураси жиҳатдан мураккаб ҳисобланади . интонация фонетик ҳодиса бўлиб, йирик фонетик бўлак фразага тегишли ва у орқали гапга кўчирилади. � +аранг: о.с.ахманова. фонология. морфонология. морфология. изд. мгу, м., 1966, стр. 25. � +аранг: с.д.. кацнельсон. сравнительная акцентология германских языков. м. -л., 1966, � +аранг: э.хэмп. словарь американской лингвистической терминологии. м., 1964, стр. 169-170. � +аранг: а.махмудов. словесное дарение в узбекском языке. ташкент, 1960. � бу масала биринчи бор а././уломов томонидан кырсатилган. +аранг: ызбек тилида ур\у.тошкент, 1947. � +аранг: в.а.виноградов. типология сингармонических тенденций …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суперсегмент фонологиянинг методлари" haqida

1403245205_43821.doc суперсегмент фонологиянинг методлари www.arxiv.uz суперсегмент фонологиянинг методлари юқорида суперсегмент фонологияга тегишли тушунча ва терминлар ҳамда уларни ўрганиш методлари ҳақида баъзи масалалар ёритилди. суперсегмент воситаларни тадқиқ қилишда ҳар хил назарий фикрлар ва методлар таклиф этилаётгани туфайли уларни амалда қандай тадбиқ этиш масаласи ҳам хилма-хилдир. суперсегмент фонология (ёки «юқори-сегмент фонология», «просодика») тилдаги ифода элементларининг юқорисидаги ва баъзи сегмент фонемаларга хос бўлган фарқланиш воситаларини ўрганади. просодик фарқланиш воситаларига ҳар хил тилларда урғу (сўз ва гап(фраза) урғуси), тон, чўзиқлик, пауза, темп, тембр, оҳанг ва бўғинларга хос бўлган бўғин чўққиси («вершина слога»), бўғиннинг олди ва орқасидан уланувчи во...

DOC format, 58,5 KB. "суперсегмент фонологиянинг методлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.