фразеологизмлар (тургун иборалар) ва уларнинг турлари

DOC 68,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1402832641_43088.doc фразеологизмлар (тур\ун иборалар) ва уларнинг турлари www.arxiv.uz фразеологизмлар (турғун иборалар) ва уларнинг турлари режа: 1. фраземаларнинг ифода ва мазмун плани. 2. фразеологизмларнинг турлари. 3. фразеологизмларнинг услубий (функционал хоссалари. фраземаларнинг ифода ва мазмун плани лексикологияда кенг ўрганиладиган ҳодисалардан бири фразеология ҳодисаси саналади. агар бир тилда шу тил соҳибларининг кўп асрлик тажрибалари асосида яратилган, азалдан тахт ҳолатга келтириб қўйилган, услубий буёқдорликка эга бўлган барқарор тил бирликлари мавжуд бўлади. уларга турғун иборалар деб қараш ҳам бор. икки ва ундан ортиқ сўздан ташкил топган ва яхлит бир маънони ифодалайдиган тил бирликларига фразеологик бирлик ёки фразеологизм дейилади. фразеологизмлар иккинчи бир ном—фразема номи билан юритилади. фразеологизмлар (фраземалар)ни ўрганувчи тил бўлими фразеология атамаси билан юритилади. бу сўз грекча phrasis— ибора ва logos—таълимот сўзларидан олинган. қуйидаги мисолларга эътибор бериб кўрайлик: томдан тараша тушгандай, ит қувлаган соқовдай, аталадан чиққан суякдай, ўпкасини қўлтиқлаб, офтобда қатиқ ялашмоқ, оғзига мум солиб олмоқ, орасидан мушук ўтмоқ. нутқни таъсирчан қилиш, эмоционал-экспрессивликни кучайтириш мақсадида …
2
ин фарқланиб туради. фраземанинг ифода плани дейилганда унинг грамматик қурилиши тушунилади. биринчидан, фраземалар сўз бирикмаси ва гапга қурилиш жиҳатидан тенг келади. иккинчидан, фраземани нутқда қўллаш орқали уларни бирикма ёки гап шаклига солиш мумкин. учинчидан, фраземаларни ташкил қилаётган компонентлар ҳоким—тобе муносабат асосига қурилган бўлади. уларнинг таркибида эгалик, келишик, шахс(сон, майл, нисбат, замон қўшимчалари ишлатилиши мумкин. фраземанинг мазмун планини таҳлил қилганимизда қуйидагиларни сезишимиз мумкин. уни ташкил қилаётган лексемалар ўзининг маъно мустақиллигини йўқотган ҳолда битта умумий маънога буйсунган бўлади. бу маъно одатда кўчма маъно тарзида намоён бўлади. лексемада бўлгани каби фраземада ҳам икки ҳодиса ажратилади. 1. фразеологик (луғавий) маъно. 2. услубий баҳо. мисол учун «банд» маъносини ифодалаш учун «бош қашигани вақт йўқ» фраземаси ишлатилади. уни бошқа фраземаларга, этимологик маъносига қиёслаш, таққослаш умумлаштириш йўли билан семик таҳлил қилишимиз, маъно хусусиятларини аниқлашимиз мумкин. фраземалар мазмун планида фразосемама деб аталади. турғун ибораларда, яъни фразеологизмларда эмоционал—экспрессивлик кучли бўлади. 2. фразеологизмларнинг турлари. ўзбек халқи ўзининг кўп асрлик тарихи …
3
г таркибидаги комлонентлар бирикиб туриб, биргаликда битта умумий кўчма маънони беришга хизмат қилади. масалан: raп ковламоқ, оғиз кўпиртириб мақтамоқ, бурни кўтарилиб кетмоқ каби. 3. фразеологик чатишма. бундай ибораларни ташкил қилаётган сўзларнинг маънолари билан ибора орқали юзага чиқарилаётган маъно ўртасида ҳеч қандай лексик алоқа бўлмайди. илк лексик маънолар унутилган бўлади. масалан: офтобда қаттиқ ялашган (қалин), олдига похол солиб кетмоқ (алдамоқ), қўй оғзидан чўп олмаган (ювош) каби. у.турсунов етакчилигидаги муаллифлар эса фразеологизмларни иккига ажратади. 1. фразеологик бутунлик. фраземани ташкил қилган лексемалар ўзларининг маъно мустақиллигини сақлаган бўлади: ўзига келмоқ, инфаркт қилмоқ, боши ғовлаб кетмоқ. 2. фразеологик чатишма. маъноси таркибидаги лексемаларга хос маънолар асосида изоҳланмайдиган, кўчма маъно англатадиган фраземалар: икки оёғини бир этикка тикиб олмоқ, товоққа тушиб олмоқ, миси чиқмоқ, шунингдек, тилимизда фразеологик омонимлар, фразеологик синонимлар, фразеологик антонимлар ва фразеологик полисементизмлар ҳам кўп учрайди. қўлини кўтармоқ (доскага чиқиш учун қўлини кўтармоқ—таслим булмоқ)— фразеологик омоним. бунга омофразема ҳам дейилади. оғзи қулоғида, ашулани ванг қўймок, оғзининг …
4
антик-функционал ва услубий хоссалари билан махсус шуғулланган а.маматов уларни қуйидаги гуруҳларга ажратади. 1. қувонч, шодлик, бахт ва шу каби ҳис(ҳаяжонларни ифодаловчи фразеологик бирликлар: дўпписини осмонга отмоқ, қувончдан юраги ёрилай демоқ, оғзи қулоғида. қотиб қолмоқ. 2.ҳайратланиш, ажабланишни ифодаловчи фразеологизмлар: ёқасини ушламоқ, ҳанг-манг бўлиб қолмоқ, тошдек қотмоқ. 3.ғам(алам,андуҳ ,хафагарчиликни ифодаловчи фразеологизмлар: дили сиёҳ бўлмоқ, юраги қон бўлмоқ, ўпкаси тўлмоқ. 4. қўрқув, ҳадик ва даҳшатни ифодаловчи фразеологизмлар: юраги орқага тортмоқ, юраги шув этмоқ, бошидан капалаги учиб кетмоқ. 5. безовталик, нотинчлик, бесаранжомликни ифодаловчи фразеологизмлар: оёғи куйган товуқдек типирчиламоқ, ўзини қаерга қўйишни билолмай қолмоқ, кўзи олазарак бўлмоқ. 6. масхара, бошқаларни менсимаслик, иззат-нафсига тегишни ифодаловчи фразеологизмлар: майна қилмоқ, оёқ ости қилмоқ, бир пулга олмаслик. 7. ҳасад, кўролмаслик ва шу кабиларни ифодаловчи фразеологизмлар: отгани ўқи, кўргани кўзи йўқ бўлмоқ, мозорига ғишт ташимоқ, тагига сув қуймоқ. 8. номус, уятни ифодаловчи фразеологизмлар: бошини хам қилмоқ, уятдан ерга кирмоқ, лоладек қизариб кетмоқ. 9. дўқ, пўписа ва ҳоказоларни ифодаловчи фразеологизмлар: онасини …
5
арни ўрганиш ўзбек тилининг бойлигини, ифода имкониятларининг кенглигини кўрсатади. aдабиётлар: 1. у.турсунов ва бошқалар. ҳозирги ўзбек адабий тили. тошкент. ўзбекистон. 1992. 151 ( 166( бетлар. 2. ш.шоабдураҳмонов ва бошқалар. ҳозирги ўзбек адабий тили. тошкент.ўқитувчи. 1980. 124(127( бетлар. 3. э.бегматов. ҳозирги ўзбек адабий тилининг лексик қатламлари. тошкент. фан. 1985. 126(190( бетлар. 4. ўзбек тили лексикологияси. тошкент. фан. 1981. 142 ( 158( бетлар. 5. www.ziyonet.uz

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фразеологизмлар (тургун иборалар) ва уларнинг турлари"

1402832641_43088.doc фразеологизмлар (тур\ун иборалар) ва уларнинг турлари www.arxiv.uz фразеологизмлар (турғун иборалар) ва уларнинг турлари режа: 1. фраземаларнинг ифода ва мазмун плани. 2. фразеологизмларнинг турлари. 3. фразеологизмларнинг услубий (функционал хоссалари. фраземаларнинг ифода ва мазмун плани лексикологияда кенг ўрганиладиган ҳодисалардан бири фразеология ҳодисаси саналади. агар бир тилда шу тил соҳибларининг кўп асрлик тажрибалари асосида яратилган, азалдан тахт ҳолатга келтириб қўйилган, услубий буёқдорликка эга бўлган барқарор тил бирликлари мавжуд бўлади. уларга турғун иборалар деб қараш ҳам бор. икки ва ундан ортиқ сўздан ташкил топган ва яхлит бир маънони ифодалайдиган тил бирликларига фразеологик бирлик ёки фразеологизм дейилади. фразеологизмлар иккинчи бир ном—фра...

Формат DOC, 68,0 КБ. Чтобы скачать "фразеологизмлар (тургун иборалар) ва уларнинг турлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фразеологизмлар (тургун иборала… DOC Бесплатная загрузка Telegram