чет тили дарси ва уни режалаштириш

DOC 106,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402827418_43051.doc чет тили дарси ва уни режалаштириш www.arxiv.uz чет тили дарси ва уни режалаштириш режа: 1. дарс тушунчаси ва унинг мохияти. 2. дарснинг психологик ва дидактик асослари. 3. чет тили дарсининг хусусиятлари. 4. дарс турлари. 5. дарснинг мақсади. дарс - илм, билим, маълумот олиш ва бериш мақсадида ўтказиладиган машгулот, маълумот олиш ва бериш жараёни ёки сабоқ, ўргатиш ва ўрганиш жарёни. билим - маълум сохада тўпланган илмий тажриба. ўқиш, ўрганиш натижаси, хосиласи. дарснинг псиологик асослари - ўқувининг билиш фаолиятига таъсир қиладиган рухий холат ва жараёнлар. чет тили дарсининг мақсади - чет тил дарсида тасавур қилинган натижа: ўқувчиларни чет тилдан муомала воситаси сифатида фойдаланишга ўргатиш. дарс режаси - дарс жараёнида олиб бориладиган, бажариладиган ишларнинг умумий мазмуни. ташкилий давр - синфни ва ўқувчиларни дарсга тайёрлаш, бу даврда ўқувчилар синф хонаси, таълим воситалари, дарсга тайёрланади. фаолият - кишининг маълум мақсад билан бошқарилиб туриладиган ички ва ташқи фаоллиги. бахолаш - ўқувчилар билимини баллар ёрдамида ўлчаш. …
2
нинг ташкилий педагогик харакатига бўлмай, балки, таълим олувчи ва таълим берувчининг икки томонлама фаолиятидир. шунинг учун хам дарс назариясини хал қилишда бир томондан нутқ назарияси, иккинчи томондан эса педагогика ва лингвистика фанлари олиб борилган тадқиқот натижаларини хисобга олиш зарур. дарснинг психологик ва дидактик асослари. ўқувчининг билиш фаоллигига таъсир қиладиган психик холат ва жараёнлар дарснинг психологик асоси хисобланади. бунга биринчи навбатда диққат, билимларни эгаллашга қаратилган ички тайёрлик, уларнинг билиш минатдорлиги, фикрий фаоллиги, иродавий хислатлари ўз-ўзини мажбур қила олиш, ишдаги қатъийлиги ва ўқувчининг интилишлари киради. ўқувчининг билим олишга қаратилган ижобий кайфияти ва унинг уринишлари хам кўп жихатдан унинг рухий холатига боглиқ. дарснинг дидактик асослари деганда ўқувчилар диққат эътиборини таълимий восита ва усуллар билан ўқув материалига қаратиш, уларнинг билиш жараёнида фикрлаш фаоллигига таъсир ўтказиш, ўқувчиларни билишга ички тайёрлаш, қизиқтириш, интилтириш усуллари ва йўллари ва бошқаларни киритиш мумкин. чет тили дарсининг хусусияти. чет тили дарснинг бошқа фан дарсларидан сифат жихатларидан фарқ қилиниши тамомила табиийдир, …
3
а богланган холда дарслар қаторида белгиланади. 6. тил материали комплекс равишда тақдим қилинади. 7. нутқ фаолиятининг хар бир тури учун мавжуд машқлар комплексидан фойдаланилади. 8. нутқий практика табиий муомала шароитига яқинлаштирилади, яъни муомалага юналтирилади. мотивлаштирилади ва вазиятга мослаштирилади. 9. ўқитувчининг фаолияти ўқувчида қизиқиш уйготишда ва уларни интилитиришга қаратилади. 10. хар бир дарсда такрорлаш учун материалдан фойдаланилади. 11. дарснинг самарадорлиги ўқувчиларнинг нутқий фаоллиги билан белгиланади. 12. дарсда ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини мунтазам назорат қилиб борилади. 13. дарснинг мазмуни ўқувчиларни уйда мустақил иш бажаришга тайёрлайди. 14. дарс чет тилида ўқувчилар учун тушунарли тарзда олиб борилади. 15. чет тили дарси дарслар тизимининг таркибий қисми хисобланиб, хар бир дарсда асосий эътибор нутқ фаолиятининг турларида маълум тил материалини ўзлаштириб олишга қаратилади. дарс турлари методика чет тили дарслари икки турга бўлиш қабул қилинган. дарснинг биринчи турида ўқувчининг фаолияти тил материалидан фойдаланишга оид кўникмаларини шакллантириш ва малакаларини ривожлантиришга қаратилади. бундай дарсларда а) янги материал билан таништириш …
4
ади икки хил талқин қилиниши кузатиш мумкин. 1. тил материални тақдим қилиш мумкин. 2. нутқ кўникма ва малакаларини шакллантириш ва ривожлантириш. тил метариалини ўзлаштириш ўқувчиларни огзаки ва ёзма нутқини ўстириш учун асос бўлиб хизмат қилгандагина, дарс, нутқ фаолияти кўникмаси ва малакаларини хосил қилиш ва ривожлантиришнинг босқичи сифатида ахамият касб этади. ташкилий давр хар бир дарс ташкилий даврдан бошланади: бу даврда ўқувчилар синф хонаси, таълим воситалари дарсга тайёрланади. айниқса ўқувчини психологик жихатдан дарсга тайёрлаш мухим рол ўйнайди. ўқувчилар аввалги дарс ёки танаффус бўлган бирор воқеа – ходиса таъсирида бўладилар. шунинг учун хам ўқитувчи ўқувчиларни эътиборини, диққатини, хаёлини фикрий фаоллигини ўз дарсига буриши лозим. ўқувчиларда дарсга ички тайёргарликни таъминлаш энг долзарб вазифадир. одатда бу даврда қуйидаги усуллар кэнг қўлланилади, жумладан: 1. ўқитувчи дарсга киради, синфни кўздан кечиради, бошқа иш билан банд бўлган ўқувчи ёки ўқувчилар тайёр бўлгунларига қадар уларни кузатган холда кутиб туради, сўнгра саломлашади. бу ўринда ўқитувчи синфнинг тозалиги, доска, латта, …
5
мимий муносабатига ва унинг коллективдаги обрў эътиборига, қатъиятига, ўзини тутиши ва бир сўз билан айтганда педагогик махоратига боглиқ. дарсни бошлашдан аввал эхтиётсизлик билан қилинган хар қандай харакат ёки айтилган сўз ўқувчиларни ранжитиши, дарсдаги психологик холатни, вазиятни бузиши ва ўқувчилар рухиятига салбийтаъсир кўрсатиши мумкин. хонада ўқувчилар эътиборини тортадиган нарсаларни ўқувчилар эътиборидан четда сақлаш лозим. шунинг учун хам янги дарсга тегишли бўлган кўргазмали қуроллар, жадвал ва расмларни аввалдан илиб қўйиш тавсия қилинмайди. шу билан бирга дарсдан аввал турли тадбирлар хақида хабар бериш ярамайди. ташкилий давр кўп вақт олмаслиги лозим. педагогикада бу давр учун бир неча секунддан бир минутгача вақт берилади. бу таъминлаш учун ўқитувчи аввалги дарсларида бунга кўп вақт ажратиши лозим. токи синфни дарсга тайёр туриши ўқитувчи ва ўқувчилар одат тусига кириб қолсин. «у домламиз индамайди», «домламизга барибир», «тезроқ бўлинглар домла келяпти, яна танбех эшитамиз» деган жумлаларни хар бир ўқувчидан эшитиш мумкин. қайси жумлани айттириш ўқитувчининг ўзига боглиқ. шуни унутмаслик керакки, билимдон, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"чет тили дарси ва уни режалаштириш" haqida

1402827418_43051.doc чет тили дарси ва уни режалаштириш www.arxiv.uz чет тили дарси ва уни режалаштириш режа: 1. дарс тушунчаси ва унинг мохияти. 2. дарснинг психологик ва дидактик асослари. 3. чет тили дарсининг хусусиятлари. 4. дарс турлари. 5. дарснинг мақсади. дарс - илм, билим, маълумот олиш ва бериш мақсадида ўтказиладиган машгулот, маълумот олиш ва бериш жараёни ёки сабоқ, ўргатиш ва ўрганиш жарёни. билим - маълум сохада тўпланган илмий тажриба. ўқиш, ўрганиш натижаси, хосиласи. дарснинг псиологик асослари - ўқувининг билиш фаолиятига таъсир қиладиган рухий холат ва жараёнлар. чет тили дарсининг мақсади - чет тил дарсида тасавур қилинган натижа: ўқувчиларни чет тилдан муомала воситаси сифатида фойдаланишга ўргатиш. дарс режаси - дарс жараёнида олиб бориладиган, бажариладиган ишларни...

DOC format, 106,5 KB. "чет тили дарси ва уни режалаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.