оқсиллар ва аминокислоталар

PPT 2,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1681897921.ppt утилизация отходов сельскохозяйственного производства * оқсиллар ва аминокислоталар * режа: 1. ўсимликлар биокимёси фанининг тарихи, предмети ва вазифалари 2. оқсилларнинг ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти, оқсилларнинг элементар таркиби 3. аминокислоталар тузилиши ва хоссалари, алифатин, ароматик ва циклик аминокислоталар4. оқсилларнинг тузилиши, шакли ва хоссалари, оқсил молекуласидаги боғлар 5. оқсилларнинг бирламчи, иккиламчи, учламчи ва тўртламчи структуралари 6. оқсилларнинг классификацияси. оддий ва мураккаб оқсиллар * ўсимликлар биохимияси ўсимлик-ларнинг химиявий таркибини, ўсимликлар таркибидаги хилма-хил химиявий бирикмаларнинг функционал аҳамияти ва уларнинг ўзаро алмашинувини, ҳар хил химиявий моддаларнинг ўсимликларга таъсири ва улар ҳаётидаги аҳамиятини ўрганади. * биохимия, моддалар алмашинуви процесси қонуниятларини ўрганиш, тирик организмлар ҳаёт фаолиятининг моҳиятини тушунтириш учун бир қатор фанларнинг, яъни органик, физик ва коллоид химия, физиологик, биофизика, радиобиология, молекуляр биология ҳамда бошқа фанларнинг ютуқларидан фойдаланади. бу эса ўз навбатида умумбиологик муаммоларни комплекс равишда ҳал қилишга имкон беради. * бу фан олдида турган энг муҳим ва қийин масалалардан бири ўсимликларда ва уларнинг айрим органларида кечадиган …
2
иб, унинг маълум қисми ўсимлик моддалари химиясига бағишланган эди. бу китобда ўсимликларга хос бўлган крахмал, инсулин, лигнин, маннит, хлорофилл, пектин каби моддалар тўғрисида маълумот берилган эди. * ўсимликлар биохимиясига оид бўлган дастлабки илмий китоблардан бири академик а.с.фаминциннинг (1835-1918) “ўсимликларда моддалар ва энергия алмашинуви” асари эди. фаминцин бу китобида моддалар алмашинуви процесси тирик организмларнинг зарур хусусияти эканлигини таъкидлайди. шу билан бу процесснинг асосий йўллари, яъни озиқланиш ва нафас олиш, ўсимликлар билан ҳайвонларда умумийликка эга, деган фикрни баён этади. * биохимия фанига асос солган олимлардан а.д.данилевский (1839-1923) танлаб адсорбция қилиш йўли билан ферментларни ажратиб олиш усулини ишлаб чиқди, оқсилсимон модда – пластеинларни синтез қилди. данилевский оқсилларни ташкил қилувчи структурали бирикмалар бир-бири билан пептид боғлар орқали бириккан деб тахмин қилган. * немис олими э.фишер (1852-1919) углеводлар, ёғлар, оқсилларнинг структура тузилишини аниқлаш устида кўпгина ишлар қилди. аминокислоталар бир-бири билан пептид боғлар орқали бирикишини жуда кўп тажрибаларда аниқлади. у сунъий йўл билан бир қатор полипептидларни …
3
ишида эркин кислород иштирок этишини исботлади. палладин эса организмдаги оксидланиш-қайтарилиш реакцияларининг моҳиятини аниқлади, нафас олишда сув иштирок этишини исботлади ҳамда водороднинг кўчишини кашф этди. * ўсимликлар биохимиясининг ривож-ланишида а.н.опариннинг (1892-1982) хизматлари катта. у ўсимликлар организмида кечадиган ферментатив процессларни мукаммал текшириш натижасида ўсимликлар хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлашнинг биохимиявий асосларини яратди. * барча тирик организмларнинг таркибий қисмини ташкил этадиган бирикмаларнинг энг муҳими ва аҳамиятлиси оқсиллардир. улар ҳаёт фаолиятининг барча процессларида ҳал қилувчи роль ўйнайди. оқсиллар протеинлар деб ҳам аталади (protos – грекча бирламчи, муҳим демакдир). оқсиллар ҳар бир тирик организмнинг таркибий қисми ҳисобланади. * ҳаёт процессларига хос бўлган барча асосий хусусиятлар оқсилларда мужассамлашган: а) оқсиллар ферментатив хусусиятга эга. моддалар алмашинуви процессида борадиган барча химиявий реакциялар фақат ферментлар таъсирида катализланади; б) оқсиллар бошқа моддалар билан биргаликда ҳужайра ва унинг органоидлари структурасини ташкил этиб, ҳужайранинг танлаб ўтказиш хусусиятини бошқаришда иштирок этади; * в) оқсилларга хос хусусиятлардан яна бири қисқарувчанликдир. айрим оқсиллар, масалан, …
4
амда олтингугурт (0,-2,4%)дан иборат. улар таркибида баъзан фосфор ҳам учрайди. * аминокислоталар тузилишига кўра алифатик (очиқ занжирли), ароматик (ҳалқали) ва гетероциклик аминокислоталарга бўлинади. шунингдек, улар физик ва химиявий хусусиятларига кўра нейтрал, кислотали, ва ишқорий гуруҳларга бўлинади. бундан ташқари, аминокислоталар таркибида қўшимча функционал гуруҳлар тутишига қараб дикарбон, диамин аминокислоталар, оксиаминокислоталар, олтингугурт тутувчи аминокислоталар ва бошқа гуруҳларга ажратилади. * кислотали шароитда, яъни водород ионлари концентрацияси юқори бўлганда, аминокислоталарнинг карбоксил гуруҳи кам диссоцияланади. натижада уларнинг молекуласи мусбат зарядга эга бўлади ва электр майдонида катион сифатида катодга томон ҳаракат қилади. * ишқорий шароитда, бошқача айтганда, гидроксил ионлари концентрацияси юқори бўлганда, аминокислоталарнинг амин гуруҳи кам диссоциланади. натижада уларнинг молекуласи манфий зарядга эга бўлади ва анион сифатида анодга томон ҳаракат қилади. * аминокислоталар бир вақтнинг ўзида ҳам кислота, ҳам асос хоссаларига эга бўлганлиги учун амфотер бирикма ҳисобланади ва шу сабабли ҳужайрада буферлик вазифасини бажаради. аминокислоталар молекуласи эритманинг рн га қараб катион, анион ёки нейтрал шаклга эга …
5
. уларнинг кўпчилиги ферментлардан иборат. ўсимликлар таркибидаги запас оқсиллар ҳам глобуляр оқсилларга киради. * оқсил молекулалари таркибида эркин карбоксил ва амин гуруҳлар бўлганлиги учун улар ҳам аминокислоталар сингари амфотерлик хоссага эга бўлиб, ҳам асос, ҳам кислота сифатида диссоциланади. сувли эритмаларда оқсил молекулалари биполяр ионлар (амифонлар) шаклида бўлади. кислотали гуруҳларнинг диссоцила-ниши натижасида эритмага н+ ионлари ажралиб чиқади. * оқсил эритмасига суюлтирилган кислота қўшилса, таркибидаги кислотали гуруҳларининг диссоциланиши камаяди. демак, кислотали муҳитда оқсил молекулалари мусбат зарядга эга бўлади ва электр майдонида катодга томон ҳаракат қилади. оқсил эритмасига ишқор қўшилганда эса унинг таркибидаги асосли гуруҳларнинг диссоциланиши камаяди, бинобарин, ишқорий муҳитда оқсиллар ортиқча манфий зарядга эга бўлади ва электр майдонида анодга томон ҳаракат қилади. * муҳит рн ни ўзгартириш билан оқсил молекуласининг зарядини ҳам ўзгартириш мумкин экан. бироқ, маълум рн да оқсил молекуласи таркибидаги мусбат ва манфий зарядлар сони бир-бирига тенг бўлади. натижада оқсил молекуласининг умумий заряди нолга тенг бўлиб, бундай молекулалар электр майдонида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оқсиллар ва аминокислоталар" haqida

1681897921.ppt утилизация отходов сельскохозяйственного производства * оқсиллар ва аминокислоталар * режа: 1. ўсимликлар биокимёси фанининг тарихи, предмети ва вазифалари 2. оқсилларнинг ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти, оқсилларнинг элементар таркиби 3. аминокислоталар тузилиши ва хоссалари, алифатин, ароматик ва циклик аминокислоталар4. оқсилларнинг тузилиши, шакли ва хоссалари, оқсил молекуласидаги боғлар 5. оқсилларнинг бирламчи, иккиламчи, учламчи ва тўртламчи структуралари 6. оқсилларнинг классификацияси. оддий ва мураккаб оқсиллар * ўсимликлар биохимияси ўсимлик-ларнинг химиявий таркибини, ўсимликлар таркибидаги хилма-хил химиявий бирикмаларнинг функционал аҳамияти ва уларнинг ўзаро алмашинувини, ҳар хил химиявий моддаларнинг ўсимликларга таъсири ва улар ҳаётидаги аҳамиятини ўрганади. * б...

PPT format, 2,4 MB. "оқсиллар ва аминокислоталар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.