молекуляр биофизика асослари

PPTX 70 стр. 7,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 70
основы молекулярной биофизики. мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология факултети биофизика кафедраси ушбу материалдан муаллифнинг ёзма шаклдаги руҳсатисиз кўчириб олиш ва қайта нашр қилиш таъқиқланади! позилов м.к. молекуляр биофизика асослари e-mail: mkpozilov@gmail.com тошкент-2023 й. тошкент-2024 молекуляр биофизика асослари режа: 1. тирик организмнинг асосий функциялари. 2. биополимерларнинг структураси ва функцияси 3. макромолекулалардаги боғланиш турлари:ковалент ва ноковалент боғлар. 4. макромолекулалар тузилишининг фазовий ўзига хослиги (стериоизомерлик). чаргафф қоидаси (комплементарлик) 5. макромолекулалар билан лигандларнинг боғланиши (кооперативлик). хилл тенгламаси ва графиги тирик организмнинг асосий функциялари ҳимоя (ташқи ва ички); транспорт (моддалар ва ахборот); ҳужайрани энергия ва моддалар билан таъминлаш; ахборотни узатиш ва сақлаш. турли системалар тузилишидаги структура и функционал аналоглар функцияси система ёки ҳужайра органелласи органлар системаси ёки органлар ҳимоя ташқи ҳужайра мембранаси тери, жун, тирноқ, патлар ички модификация системаси иммун системаси таъминлаш энергия митохондрия, хлоропластлар овқат ҳазм қилиш + нафас олиш системалар моддалар трансмембран каналлар, лизосомалар овқат ҳазм қилиш системаси ахборот узатиш ва …
2 / 70
аминокислоталардан ҳосил бўлиб, протеинлар деб аталади (protos–юнонча бирламчи, муҳим демакдир). тирик организмларнинг асосий қисмларини оқсиллар эгаллаб, нам вазнига нисбатан 25 % ни, қуруқ оғирлигини 45–50 % ини ташкил қилади. таркибида 50– 59 % углерод, 6,5 – 7,3 % водород, 15 – 18 % азот, 21 – 24 % кислород ва 2,5 % гача олтингугурт тутади. улар таркибида баъзан фосфор ҳам учрайди. оқсиллар таркибидаги азот миқдори доимий бўлиб, ўрта ҳисобда 16% ни ташкил этади. шунинг учун илмий–тадқиқот изланишларида маҳсулотлардаги оқсил таркибидаги азот миқдорига қараб аниқланади. бунинг учун оқсил таркибидаги азот микдорини 6,25 га кўпайтирилади. 100% оқсил таркибидаги азот 16 % га тенг, демак, 100 : 16 = 6,25. энг оддий, лекин энг асосий биомолекулалар оқсилларнинг асосий функциялари каталитик қисқариш нафас структура ёки тузилиш регулятор ёки бошқариш ҳимоя захира функциясига кўра оқсилларнинг фарқланиши: структура оқсиллари- мас-н: коллаген, кератин (соч,суяк, тирноқ, шох, пат). 2. каталитик оқсиллар— липаза,трипсин ва баъзи катализаторлар. улар организмдаги борадиган …
3 / 70
мдаги ёт моддалар (antigеn) тушганда уларни зарарсизлантиришда қатнашадилар. 6. қисқарувчи оқсиллар —актин, миозин-нинг фаолияти туфайли мускулларнинг қисқариши содир бўлади. айрим ҳужайраларнинг ҳаракат қилишига тубулин оқсили сабабчи бўлади. баъзи ҳужайралардаги хивчинлар, киприкларнинг ҳаракати ҳам оқсилларга боғлиқ бўлиб, улар кимёвий энергияни механик энергияга айлантириб, шу сабабдан ҳужайра, мушаклар қисқариб ҳаракат қиладилар. 7. заҳира озиқ модда оқсиллари —тухум альбумини, сут казеини мисол бўлади. ucp–mitochondrial uncoupling proteins (митохондриядаги ажратувчи оқсиллар) оксил молеку-лалари структураларининг хилма-хиллиги sh2 домен лизоцим каталаза миоглобин коллаген днказа днк цитохром с порин калмодулин химотрипсин аспартат- транскар- бамилаза алкоголдегидрогеназа инсулин гемоглобин митохондрия мембранасидаги айрим оқсиллар поринлар (vdac) voltage-dependent anion channel (потенциалга боғлиқ анион канал) молекуляр биофизика биополимерларни қуйидаги кўрсаткичлари билан тавсифлайди: структурали кимёвий формула; боғлар узунлиги ва боғлар орасидаги бурчаклар; молекула юзасида зарядларнинг тақсим-ланиши; молекула қисмларининг ҳаракатчанлиги; молекула структурасининг ўзгарувчан-лиги. протеинлар полимерлардир, яъни улар кўплаб кичик молекулалардан ташкил топган йирик молекулалардир. оқсилларни ташкил этувчи кичик молекулалар аминокислоталар дейилади. ҳар бир аминокислотада углерод …
4 / 70
аминокислоталар аниқланиб, оқсиллар таркибида фақат уларнинг 20 хили учрайди. пептидлар таркибидаги аминокислота қолдиғининг сонига қараб, дипептид, трипептид, тетрапептид деб аталади. одатда оқсил деб таркибидаги аминокислоталар қолдиғи 50 дан ошган полипептидга айтилади. оқсиллар молекуласида аминокислоталар пептид, дисульфид, водород, ион ва бошқа боғлар орқали боғланадилар. пептид боғлари (-co-nh-) мустахкам, ковалент боғлар бўлиб, оқсилларнинг асосий таянч ўқи ҳисобланади. бундай боғлар бир аминокислотанинг карбоксил гуруҳи иккинчи аминокислотанинг амин гуруҳи билан ўзаро реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлади. оқсиллар молекуласидаги водород боғлар полипептид занжири ичидаги –nh- ва –co- гуруҳлар ўртасида ҳосил бўлади. оқсил молекуласида пептид ва водород боғларидан ташқари яна қўшимча ковалент боғлари ҳам учрайди. цистеин аминокислотаси дисульфид боғлар туфайли оқсил молекуласининг маълум қисмида дисульфид кўприкчалар ҳосил қилади. шундай дисульфид боғлар инсулин молекуласида, рибонуклеаза ферментида учрайди. дисульфид боғлар сульфигидрил (s-h) гуруҳлардаги водород атомининг ажралиб чиқишидан ҳосил бўлади. дисульфид боғлар оқсил молекуласини мустахкам фазовий конфигурациясини ҳосил қилишида иштирок этади. пептид ва полипептид молекуласини шаклланишида юқорида айтилган асосий …
5 / 70
ламчи тузилиши макромолекула занжирида мономерларнинг ковалент боғ орқали бирикиб, кетма-кет жойлашишидан юзага келади. оқсил макро-молекуласи занжири пептид боғлар билан ўзаро бирлашган аминокислоталар кетма-кетлигидан ташкил топган. оқсил молекуласининг асосий физик-кимёвий хосса-лари бирламчи структураси билан аниқланади. полипептид занжирида аминокислоталар навбат билан жойлашиш тартибининг ўзи оқсил молекуласининг фазодаги конфи-гурациясини, занжир шаклини ва бошқа молекулалар билан муносабатини белгилайди. 1953 й. инсулин оқсилининг структура тузилишини 1-марта сенгер аниқлаган. оқсил молекуласида пептид боғининг ўлчамлари эса л.полинг ва к.кори томонидан ўрганилган. оқсилларнинг бирламчи тузилиши молекуляр биофизика асослари оқсилларнинг бирламчи структура тузилиши инсулин оқсилининг бирламчи структура тузилиши 28 оқсилларнинг иккиламчи структура тузилиши оқсилларнинг иккиламчи структураси бирламчи тузилишнинг водород боғлари ёрдамида букилиши, эгилиши ва спиралланиши натижасида ҳосил бўлади. а-спирал: спиралнинг турли қатламлари орасидаги кислород билан водород алоқалари унга бу спирал структурани беради. иккиламчи структурали оқсилларда карбонил ( co- ) амин (-nh ) гуруҳлари ўртасидаги ҳосил бўладиган водород боғлари туфайли α– спирал ва β– қатламли структуралар шаклланади. полипептид занжир α …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 70 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "молекуляр биофизика асослари"

основы молекулярной биофизики. мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология факултети биофизика кафедраси ушбу материалдан муаллифнинг ёзма шаклдаги руҳсатисиз кўчириб олиш ва қайта нашр қилиш таъқиқланади! позилов м.к. молекуляр биофизика асослари e-mail: mkpozilov@gmail.com тошкент-2023 й. тошкент-2024 молекуляр биофизика асослари режа: 1. тирик организмнинг асосий функциялари. 2. биополимерларнинг структураси ва функцияси 3. макромолекулалардаги боғланиш турлари:ковалент ва ноковалент боғлар. 4. макромолекулалар тузилишининг фазовий ўзига хослиги (стериоизомерлик). чаргафф қоидаси (комплементарлик) 5. макромолекулалар билан лигандларнинг боғланиши (кооперативлик). хилл тенгламаси ва графиги тирик организмнинг асосий функциялари ҳимоя (ташқи ва ички); транспорт (моддала...

Этот файл содержит 70 стр. в формате PPTX (7,9 МБ). Чтобы скачать "молекуляр биофизика асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: молекуляр биофизика асослари PPTX 70 стр. Бесплатная загрузка Telegram