молекуляр биофизика

DOC 55,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403855331_47717.doc молекуляр биофизика режа: 1. макромолекулалар биофизикаси 2. биополимерларнинг тузилиши ва функцияси 3. макромолекулаларда ўзаро таъсирлашувчи кучлар макромолекулалар биофизикаси молекуляр биофизика биополимерларнинг структуравий тузилишини, физик-кимёвий хоссаларини ва уларнинг ҳужайра фаолиятидаги ўрнини ўрганади. молекуляр биофизиканинг асосий объекти биополимерлар бўлиб, улар оқсиллар, углеводлар, нуклеин кислоталар ва бошқа биологик фаол моддалардан иборат. биополимерларнинг тузилиши ва функцияси. биополимерлар юқори даражада тузилган биомолекула бўлиб, улар занжир шаклида бириккан мономерлардан тузилган. биополимер молекуласи структурасига кўра занжир шаклидаги тузилиш чизиқли (оқсиллар, нуклеин кислоталар, целлюлоза) ёки фазовий тўр (баъзи оқсиллар, масалан инсулин) шаклида бўлиши мумкин. гликоген, аминопектин каби биополимерлар тармоқланган занжир шаклида тузилишга эга. таркибиги кўра биополимерлар гомо- ва гетерополимерлар бўлиши мумкин. занжир бир хил мономер молекуладан иборат бўлса гомобиополимер (масалан углеводлар), турли хил мономер молекулалардан тузилган бўлса гетерополимер (масалан оқсиллар) бўлади. молекуляр биофизика биополимерларнинг қуйидаги кўрсатгичлар билан тавсифлайди: а) структурали кимёвий формула; б) боғлар узунлиги ва боғлар орасидаги бурчаклар; с) молекула юзасида зарядларнинг тақсимланиши; д) молекула қисмларининг …
2
бўлиб, улар тирикликнинг асосини ташкил қиладилар. оқсиллар нуклеин кислоталар каби бирламчи, иккиламчи, учламчи ва тўртламчи структураларга эга бўлади. оқсилларнинг бирламчи тузилиши макромолекула занжирида мономерларнинг ковалент боғ орқали бирикиб, кетма-кет жойлашишидан юзага келади. оқсил макромолекуласи занжири пептид боғлар билан ўзаро бирлашган аминокислоталар кетма-кетлигидан ташкил топган. қуйида пептид боғ келтирилди: r — со — nh — r оқсил занжирининг бирламчи структураси ковалент кучлар натижасида ҳосил бўлади. бу кучлар электростатик табиатга эга ва зарядланган атомлар орасида ҳосил бўлади. пептид боғи бир аминокислотанинг карбоксил (соон) гуруҳи ва иккинчи аминокислотанинг амино (nн2) гуруҳи иштирокида ҳосил бўлади. унинг ўзига хослиги шундан иборатки, карбоксил гуруҳдаги углерод атоми ва аминогруппадаги азот атоми орасидаги боғланишда қисман қўшбоғ бўлади ва шу сабабли пептид боғда фазовий айланиш содир бўлмайди. бошқа боғлар (n - ca, са – с) эса фазода букилиб, айланиш бурчаги билан ифодаланади. оқсил молекуласининг асосий физик- кимёвий хоссалари бирламчи структураси билан аниқланади. полипептид занжирида аминокислоталар бирин-кетин келиши тартибининг ўзи …
3
- конформация қатланган тузилишга эга бўлиб, параллел занжирлардан ташкил топган бўлади. оқсилларнинг иккиламчи структураси бирламчи тузилишнинг водород боғлари ёрдамида букилиши, эгилиши ва спиралланиши натижасида ҳосил бўлади. қуйида водород боғ келтирилди: r = n — h . . . o = c — r водород боғланиш тушунчасини биринчи марта латимер ва родебуш (1920 йил) ассоцияланувчи моддаларнинг, асосан сувнинг, хусусиятларини ўрганишда киритдилар. молекуладаги водород атоми - о - н, = n – h, - sн, - сн каби гуруҳлар билан боғланса, - оn, - f, - cl билан эса махсус боғланиш ҳосил қилади. иккиламчи структура макромолекуланинг нафақат фазовий тузилишини, шу билан бирга физик ва физик-кимёвий хусусиятларини ҳам белгилайди. водород боғлар натижасида макромолекула спирал шаклига келади ва спирал ўнг ва чап томонга ўралган бўлиши мумкин. бундан ташқари, молекулалараро водород боғланиш тегишли суюқликларнинг ассосиациясини, эрувчанлигини белгилайди. оқсилларнинг учламчи структураси гидрофоб, дисульфид, ионли, водородли боғланишлар ва электростатик ҳамда гидроскопик таъсирлар туфайли макромолекула занжирининг тахланиши оқибатида …
4
, унинг қандай ўралганлиги оқсилнинг учламчи структурасини ифодалайди. оқсиллар фазовий тузилишининг ўзига хослиги шундан иборатки, полипептид занжири аниқ бир тузилишда бўлиб, биологик функцияларни бажариш учун муҳим бўлган динамик хусусиятларга эга бўлади. оқсил молекуласининг конфармацион ҳолатига хар хил ташқи муҳит факторлари таъсир қилади ва шу макромолекулаларнинг функционал ҳолатида ўз аксини топади. бунда оқсил структураси маълум барқарорликка эга ва бу молекулалар ўзининг конформацион ҳаракатчанлигига эга бўлади. α - спиралдаги хар бир аминокислота қолдиғидаги со ва nh группалари занжирдаги бошқа аминокислотанинг амино ва карбоксил группалари билан водород боғларини ҳосил қилади. водород боғлари электр манфий атом (о, n, cl) га боғланган водородни иккинчи манфий зарядли атомга тортилиши туфайли ҳосил бўлган кучсиз алоқа ҳисобланади. у ковалент боғдан деярли 20 марта кучсиз бўлиб, нуқтали чизиқ билан кўрсатилади. α - спиралда бу боғлар хар бир карбоксил ва тўртинчи nh группа орасида тузилади: α - спираль оқсил молекуласи иккиламчи структурасининг асосидир. унинг 5,4 ао га тенг бир айланмаси …
5
лади. унинг бир қисми суббирлик бўлиб, улар бир хил биологик фаолиятга эга булмайди. суббирликлар бирикиб олигомерни ташкил қилади. бундай тузилиш гемоглобин (с3032н4816о872n780s8fe4, мr=64500, аминокислота қолдиғи: 574та) учун хос бўлиб, у тўртта суббирликдан ташкил топган, яъни α ва ( - полипептид занжирлар глобин, темир тутувчи оқсил бўлмаган гемдан иборат. бу маълум шароитда (туз, рн) α - ва (- суббирликка диссоцияланади, улар орасидаги водород боғлар узилади. муҳитдан тузлар ва сийдикчил четлатилганда қайтадан тўла молекула синтезланади. стереохусусийлик. биополимерларга стереохусусийлик характерли бўлиб, бу хираллик деб аталади. макромолекулаларнинг фазода жойлашишида баъзи гуруҳларнинг (радикалларнинг) жойини ўзгариши натижасида стереохусусийлик кузатилади. стереоизомер молекулаларда радикаллар ўнг тарафда (d-шакл) ва чап тарафда (l-шакл) жойлашиши билан фарқланади. стереоиомерлар спектрал анализда турлича характерга эга. организмларда стереохусусийлик муҳим аҳамиятга эга, баъзи молекулалар заҳарсиз бўлса, уларнинг стереоизомери заҳарли бўлиши мумкин. стереоизомерлардан d-аспарагин кислота ширин, l-аспарагин кислота эса таъмсиздир. протеаза ферменти оқсилларнинг d-изомер ҳолатдаги молекулаларига таъсир қилмайди, фақат l-шаклидагиларига таъсир қилади. “сибир яраси” бактериялари қобиғида …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "молекуляр биофизика"

1403855331_47717.doc молекуляр биофизика режа: 1. макромолекулалар биофизикаси 2. биополимерларнинг тузилиши ва функцияси 3. макромолекулаларда ўзаро таъсирлашувчи кучлар макромолекулалар биофизикаси молекуляр биофизика биополимерларнинг структуравий тузилишини, физик-кимёвий хоссаларини ва уларнинг ҳужайра фаолиятидаги ўрнини ўрганади. молекуляр биофизиканинг асосий объекти биополимерлар бўлиб, улар оқсиллар, углеводлар, нуклеин кислоталар ва бошқа биологик фаол моддалардан иборат. биополимерларнинг тузилиши ва функцияси. биополимерлар юқори даражада тузилган биомолекула бўлиб, улар занжир шаклида бириккан мономерлардан тузилган. биополимер молекуласи структурасига кўра занжир шаклидаги тузилиш чизиқли (оқсиллар, нуклеин кислоталар, целлюлоза) ёки фазовий тўр (баъзи оқсиллар, масалан инсу...

Формат DOC, 55,0 КБ. Чтобы скачать "молекуляр биофизика", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: молекуляр биофизика DOC Бесплатная загрузка Telegram