"молекуляр биофизика асослари"

PPT 43 sahifa 6,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 43
презентация powerpoint ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги термиз давлат университети биология йўналиши талабалари учун биофизика фанидан “молекуляр биофизика асослари” мавзусида тайёрланган тақдимот молекуляр биофизика нимани ўрганади? молекуляр биофизика – биологик муҳим молекулаларнинг, биринчи навбатда оқсиллар ва нуклеин кислоталарнинг физик тузилишини ва уларнинг фаолияти асосидаги физик жараёнларни, уларнинг физик тузилиши ва хоссалари билан организмда бажарадиган функцияси ўртасидаги муносабатни ўрганувчи биофизиканинг бир бўлими. молекуляр биофизика фанлараро фан бўлиб, биокимё, генетика, физика, компьютер моделлаштириш ва бошқа шу каби соҳалардаги усул ва тадқиқотларни ўз ичига олади. * молекуляр биофизика нимани ўрганади? молекуляр биофизика – структуравий кимёвий формулаларни; барча боғланишларнинг узунлигини ва бурчакларини; электр зарядларнинг молекулалар юзасида тақсимланишини; молекулалар алоҳида участкаларининг ҳаракатчанлигини; муҳит параметрларига қараб молекулалар тузилишининг ўзгарувчанлигини ўрганади. * молекуляр биофизикани оқсиллар ва нуклеин кислоталар физикаси деб аташ мумкин, чунки бу биологик молекулалар барча ҳужайравий жараёнларда энг муҳим роль ўйнайди. ҳозирги вақтда ушбу биофизика соҳаси энг ривожланган соҳа ҳисобланади. * молекуляр …
2 / 43
ди: * молекула тузилиши ва унинг биологик фукцияси ўртасидаги боғлиқлик қандай? молекуланинг маълум функциясини амалга ошириш учун молекула тузилишининг қандай хусусиятлари талаб қилинади? биологик молекулаларнинг ишлаши давомида қандай таркибий ўзгаришлар юз беради? макромолекулаларнинг ҳужайралардаги функционал хилма-хиллиги асосан уларнинг фазовий структураси билан белгиланади. бу борада молекуляр биофизикада энг қийин масала стабиллашган молекуланинг физик асосларини аниқлашдир. стабилланиш натижасида макромолекулалар энг ихчам фазовий тузилишга эга бўлиб, нозик ташкилий тузилиши ва катта спецификлиги билан ажралиб туради. молекуланинг биологик фаоллиги унинг фазовий структураси ўзгаришига нисбатан жуда сезгирдир. * биомакромолекулалар тузилишининг структура асослари биополимерлар занжир шаклидаги тирик ва эгилувчан молекулалардан иборат юқори молекуляр бирикмалардир занжир шаклидаги тузилиш: чизиқли (оқсиллар, нуклеин кислоталар, каучук, целлюлоза); шохланган занжир (гликоген, аминопектин) фазовий тўр (баъзи бир оқсиллар) шаклида бўлиши мумкин. полимерларга стереоспецификлик (хираллик) характерли бўлиб, молекуланинг стереоспецификлиги икки тур стереоизомерлар: ўнг-d ва чап l-форма ҳолатида учрайди. нуклеин кислоталар таркибига қандларнинг d-қатор, оқсиллар таркибига эса, аминокислоталарнинг l-қатор вакиллари киради. молекуланинг хиралиги қутбланган …
3 / 43
ва нуклеин кислоталардан ташқари баъзи бир қандлар биополимерлар жумласига киради. ҳужайранинг муҳим полисахаридлари - крахмал (амилоза ва аминопектиндан иборат икки формада), ўсимликлар целлюлозаси, бўғимоеқлилар хитини, ҳайвон крахмали- гликоген амилазадан фарқланиб, тармоқланган шаклга эга. полимер занжиридаги аминокислота қолдиқларининг муайян типи ва уларнинг мунтазам равишда даврийлик билан такрорланиб келиши, оқсиллар тури ва функцияларининг хилма- хиллигини таъминлайди. нуклеин кислоталарнинг бирламчи структураси углевод билан фосфат кислота қолдиғи, уларни звеноларининг такрорланишидан иборат. ҳар бир углевод звеносига азот асосларидан (аденин, тимин (урацил), гуанин, цитозин) бирикади, яъни днк ва рнк текстлари, тўрт харф билан ёзилган. днк- нуклеотид таркиби чаргафф қоидасига бўйсунади: молекуладаги а сони т сонига, ц эса г сонига тенг, пуринлар (а+г) сони пирамидинларсони (ц+т)га тенг, яъни (а+г)/(ц+т) = 1. оқсил ва нуклеин кислоталар структурасининг ўзига хос алоҳидаланлиги - структура эркин энергиясининг минимал катталиги билан характерланадиган кимёвий гуруҳлар барқарорлигидир. бундай ҳолатга кўпинча водород боғлари ҳосил қилиш орқали эришилади. мономерларнинг фазовий мунтазамлиги иккиламчи структурани шакллантиради. амид гуруҳи …
4 / 43
ти ҳақидаги ғояни илгари сурди: альфа-спирал- ҳар бир пептид боғи занжир ўқига нисбатан 100о га бурилиб ўрам ҳосил қилади ва бир тўла ўрам 3,6 пептид бирлигини ўз ичига олади. ҳар бир ўрам молекула ўқи бўйлаб 0,54 нмга силжийди. спирал ўнгга ва чапга буралган бўлиши мумкин. ҳар хил тахланган бетта-структура, улар параллел ва антипараллел формалар ҳолида учрайди. оқсилларда мунтазам структура ҳосил қилмайдиган (тартибланмаган) соҳалар ҳам бўлиб, улар спиралнинг фазода эгилиш жойларида учрайди. эгилишлар, диффузия ва водород боғлари электростатик ва гидрофоб таъсирлашишлари туфайли иккиламчи структура элементларининг фазовий тахланишидан учламчи структура шаклланади. иккиламчи ва учламчи структуралараро чегара шартли бўлиб, амалда, оқсилнинг мунтазам ҳамда мунтазам бўлмаган звенолардан ташкил топган яхлит фазовий структура (конформация) си билан иш кўрилади. иссиқлик энергияси 2 турга бўлинади: бирламчи ва иккиламчи тирик организм озик моддаларнинг химиявий энергиясини сарфлайди ва энергиянинг шу турини организм томонидан бажариладиган барча иш жараёнлари энергиясига айлантириб, ортиқча миқдордаги иссиқликни ташқарига чиқаради. макромолекулалардаги таъсирлашувчи кучлар макромолекулалар фазовий …
5 / 43
ртасида юзага келади. (таъсирлашиш энергияси гуруҳларнинг ионлашиш потенциали, қутбланувчанлиги ҳамдатаъсирлашувчи гуруҳлар орасидаги масофага боғлиқ) 4-40 кдж/мол -1 дипол- дипол таъсирлашиш - доимий дипол моментига эга иккита қутбли гуруҳлар ўртасида юзага келади. (энергияси гуруҳлар дипон моменти, муҳит диэлектр доимийси ва улараро масофага боғлиқ бўлади). дипол-индуксияланган дипол таъсирлашиш -доимий дипол гуруҳ билан дипол бўлмаган, қутбсиз гуруҳ ўртасида индукцияланиб юзага келади. (энергияси дипон момент, қутбланувчанлик, муҳит диэлектр доимийси ва улар аро масофага боғлиқ бўлади). сўнгги икки таъсирлашишлар энергияси 0,4-4 кдж/мол-1 катталиклари билан характерланади. polimer zanjirining asosiy ketma-ketligi yoki birlamchi strukturasi (oqsil zanjirdagi aminokislotalar, nuklein kislotalar zanjirdagi nukleotidlar) kimyoviy yoki valent o’zaro ta’sirlar bilan aniqlanadi, bundan tashqari molekulalar orasida kuchsiz kovalent kuchlar ta’sir etadi. vodorod bog’lanishda bitta molekulaning vodorod atomi bilan boshqa molekuladagi elektromanfiy o, n, f, cl atomlar orasidagi bog’lanishga aytiladi. vodorod bog’lanish tabiati murakkab bo’lib, faqatgina elektrostatik tortishishdan iborat bo’lmaydi. energiyasi 10-40 kj/mol oraliqda bo’ladi. co- va nh-guruhlar orasida vodorod bog’lanishlari hosil …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 43 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""молекуляр биофизика асослари"" haqida

презентация powerpoint ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги термиз давлат университети биология йўналиши талабалари учун биофизика фанидан “молекуляр биофизика асослари” мавзусида тайёрланган тақдимот молекуляр биофизика нимани ўрганади? молекуляр биофизика – биологик муҳим молекулаларнинг, биринчи навбатда оқсиллар ва нуклеин кислоталарнинг физик тузилишини ва уларнинг фаолияти асосидаги физик жараёнларни, уларнинг физик тузилиши ва хоссалари билан организмда бажарадиган функцияси ўртасидаги муносабатни ўрганувчи биофизиканинг бир бўлими. молекуляр биофизика фанлараро фан бўлиб, биокимё, генетика, физика, компьютер моделлаштириш ва бошқа шу каби соҳалардаги усул ва тадқиқотларни ўз ичига олади. * молекуляр биофизика нимани ўрганади? молекуляр биофизика – стру...

Bu fayl PPT formatida 43 sahifadan iborat (6,2 MB). ""молекуляр биофизика асослари""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "молекуляр биофизика асослари" PPT 43 sahifa Bepul yuklash Telegram