kvant biofizika elementlari

PPT 35 sahifa 1,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 35
элементы квантовой биофизики квант биофизика элементлари р е ж а: фотофизика ва фотокимё асослари. ёруғликнинг ютилиш қонунлари. флуоресценция ва фосфоресценция. фотоқўзғалишда энергия йўлларининг ишлатилиши. энергиянинг ўтиш механизмлари. эркин радикаллар, хоссалари ва жараёнлар микрозаррачалар (элементар заррачалар, атомлар, молекулалар, ядролар) ва улардан ташкил топган системаларнинг ҳаракат қонунларини баён этиш усулини ифодаловчи замонавий назария квант механикаси дейилади. квант механикасининг вужудга келишида микрозаррачалар тўлқин хоссаларининг очилиши муҳим босқич бўлди. заррачаларнинг тўлқин хоссалари ҳақидаги ғоя дастлаб гипотеза тарзида француз физиги луи де бройл томонидан баён этилган еди (1924 йилда). фаннинг тараққий бориши билан квант механикасида кашф этилган қонуниятлар биологик тизимларда ҳам ўрганилиши натижасида квант биофизикаси биофизика фанининг бир бўлими сифатида шаклланди. маълумки, ҳужайрада моддалар алмашинувининг юксак даражаси ҳар хил физик ва кимёвий жараёнлар туфайли юзага келади. кимёвий реакция атомларнинг қайта группаланишидан иборатдир. ҳар қандай соф кимёвий жараённинг биринчи босқичи физик характерда бўлади, яъни реакцияга киришадиган моддалар молекулаларидаги электронларнинг аввалгидан кўра бошқачароқ бўладиган янги ҳолатга ўтиб …
2 / 35
рига олиб келади. тадқиқот ишларида уб нурланиш орқали аниқ бир ҳужайра структурасини танлаб олиб, ҳужайра ва ҳужайраичи тузилмалари мембрана липидларининг оксидланишига ва мутацияга олиб келиш мумкин. фотофизика ва фотокимё асослари 1704 йилда исаак ньютон ёруғлик нурини заррачалар оқими деб фараз қилган. 1790 йилда христиан гюйгенс эса ёруғлик – бу тўлқин деб таърифлаган. ҳозирги кунда аниқланишича, бу икки олим жуда ҳам тўғри таъриф келтиришган. ёруғлик –бу квант ёки фотон деб аталувчи, электромагнит тўлкинлари ва бир вақтнинг ўзида заррачалар оқимидир. фотонлар моддалар молекуласи билан ўзаро таъсирлашадилар, шу билан бирга улар ўз энергиясини молекулаларга узатиб йўқо-ладилар. фотон энергияси е электромагнит тебраниши частотасига ν пропорционал ва ёруғлик тўлқин узунлигига λ эса тескари пропорционал: . бу ерда h-планк доимийси, с – ёруғлик тезлиги фотофизика ва фотокимё асослари ёруғлик электромагнит нурланишнинг турлича кўриниши бўлиб, тўлқинли табиатга эга. турли хил ҳолатларни тушунтиришда (мас-н, фотоэффект) ёруғликнинг корпускуляр табиати ҳақидаги фаразга эътибор беришимиз керак бўлади. ҳеч қандай модель ёруғликнинг …
3 / 35
- 315 - 400 нм, кўринувчи спектр- 400-780 нм. қисқа тўлқинли нурланиш энергияси, кимёвий боғлар энергияси-дан катта бўлиб, молекулаларни ионлантиради ва кимёвий боғларни узади. айнан шу соҳа билан радиобиология шуғулланади. узун тўлқинли нурланиш модда томонидан ютилганда элек-троннинг айланма ва тебранма энергиялари ошади. шу сабабдан, иқ нурланиш реакциялар тезлигини оширади, аммо у молекулаларда кимёвий ўзгаришларни келтириб чиқаришга қодир эмас. энергияси (200 - 300 нм) фотонлар, оқсиллар ва нуклеин кисло-талар томонидан ютилиб, молекулаларни қўзғалган ҳолатга, яъни молекуланинг юқорироқ энергия сатҳига (қўзғалган ҳолатга) ўтишига олиб келади. айнан мана шундай фотокимёвий реакциялар, охирги натижада оқсиллар, нуклеин кислоталар ва бошқа биополимерларда фотобиологик эффектларга сабаб бўлади. кўринувчи нур эса, фотосинтез, фоторецепция, фотоморфогенез ҳамда фотодинамик эффектлар учун актив ҳисобланади. фотоннинг ютилиш жараёни молекулага элек-тронларнинг ўтишлари билан боғлиқ ҳисобла-нади. молекуладаги электронлар маълум бир энергия қийматига эга бўлиб, энергетик сатҳлар-ни тасвирлайди.бу сатҳларда, улар худди шкаф-нинг полкаларидек жойлашган бўлиб, мавжуд молекулалар пастки ҳар бир сатҳда жуфт бўлиб жойлашадилар. ёруғлик квантини …
4 / 35
лган квант асосий ҳаракатдаги ёруғлик фақат битта молекулани фаоллашиши мумкин . эйнштейн-старк қонунига кўра, миқдор бир мол модда томонидан сўрилган ем енергияси тенг деб олинади: гротгус қоидасига кўра, фотокимёвий реакцияга фақат молекула томонидан ютилган нургина сабаб бўлади. демак, фотокимёвий жараёнлар асосида ёруғликнинг ютилиши ҳодисаси ётади. интенсивлиги io-нурнинг, қалинлиги l-га тенг ютувчи муҳитдан ўтишини кўздан кечирамиз. мазкур интенсивлик, ютувчи муҳитдан чиққанда, ютилиш эвазига камайиб, i-га тенг бўлиб қолади. оқимнинг пасайиши фақатгина заррачалар томонидан ютилган сонлар билан аниқланади ва молекулаларнинг ўзаро таъсирига ва оқимнинг абсолют катталигига боғлиқ бўлмайди. t = i/io (x100%) қиймат ёруғлик ўтказиш коэффициенти деб аталади. гротгус (grotthus), теодор фон 20 января 1785 г. – 26 марта 1822 г фотокимёвий реакцияларга мисоллар 1. ёруғлик таъсирида рангларнинг хиралашиши (ёруғлик таъсирида ранглар ўчиб, ёрқинлиги пасаяди) 2. фотосинтез (ёруғлик таъсирида ўсимликлар баргларида кимёвий жараёнлар пайдо бўлади) 3. фотосурат ( ёруғлик таъсирида кумуш тузлари молекулалари парчаланади) 4. инсоннинг кўриши , инсон кўзи билан рангни …
5 / 35
г ютилиш қонунлари бугер-ламберт қонуни: бир жинсли рангли муҳитнинг ўзгармас қалин-ликка эга ҳар бир юпқа қатлами ундан ўтадиган монохроматик нурнинг фақат маълум бир қисминигина ютади. 2. бер қонуни: берилган юпқа қатлам томонидан ютилган нур интенсивлиги ютувчи молекулалар концентра-циясига пропорционалдир. ушбу қонунларнинг йиғиндиси қуйидагича ифодаланиб, бугер-ламберт- бер қонуни деб аталади. бугер-ламберт- бер қонуни i = io e-сl , ёки lg(io/i) = lg(1/t) = d = сl, бу ерда: d – оптик зичлик, ёки экстинкция (нур ютиш); с - концентрация (моль/л); l – кювета қалинлиги (см);  - моляр экстинкция коэффициенти (м-1 см-1 ўлчамга эга), с = 1 моль/л ва l = 1 см да d =  га тенг бўлади.  - моляр экстинкция коэффициенти модда концентрацияси билан ўзгармайди, лекин моддалар табиатига ва ютилаётган ёруғлик тўлқин узунлигига боғлиқ бўлиб, «модданинг паспорт характеристикасига» доир белгилар жумласига киради. экстинкция коэффициенти монохроматик нурнинг тулкин узунлигига боғлиқ, яъни  () бўлиб, айнан мана шу боғлиқлик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 35 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"kvant biofizika elementlari" haqida

элементы квантовой биофизики квант биофизика элементлари р е ж а: фотофизика ва фотокимё асослари. ёруғликнинг ютилиш қонунлари. флуоресценция ва фосфоресценция. фотоқўзғалишда энергия йўлларининг ишлатилиши. энергиянинг ўтиш механизмлари. эркин радикаллар, хоссалари ва жараёнлар микрозаррачалар (элементар заррачалар, атомлар, молекулалар, ядролар) ва улардан ташкил топган системаларнинг ҳаракат қонунларини баён этиш усулини ифодаловчи замонавий назария квант механикаси дейилади. квант механикасининг вужудга келишида микрозаррачалар тўлқин хоссаларининг очилиши муҳим босқич бўлди. заррачаларнинг тўлқин хоссалари ҳақидаги ғоя дастлаб гипотеза тарзида француз физиги луи де бройл томонидан баён этилган еди (1924 йилда). фаннинг тараққий бориши билан квант механикасида кашф этилган қонуниятлар...

Bu fayl PPT formatida 35 sahifadan iborat (1,3 MB). "kvant biofizika elementlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: kvant biofizika elementlari PPT 35 sahifa Bepul yuklash Telegram