қисирлик. акушер-гинекологик диспансерлаш

DOC 126,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403708886_46285.doc қисирлик. акушер-гинекологик диспансерлаш режа: 1. қисирликларнинг таснифи. 2. қисирликларнинг сабаблари ва иқтисодий зарари. 3. қисирликларни даволаш ва профилактикаси. 4. сигир ва ғуножинларда акушер-гинекологик диспансерлаш. 5. андрологик диспансерлаш. ветеринария гинекологияси - (gune - грекча урғочи, logos - таълимот) фани урғочи ҳайвонлар жинсий аъзоларининг касалликлари ва турли бепуштлик ва қисирликларнинг сабаблари, аниқлаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ўргатади. масалан, бепуштликлар, вагинит, цервицит, метритлар. ветеринария андрологияси (andros - грекча эркак, logos - таълимот) - экак ҳайвонлар жинсий аъзолари касалликларини (импотенция) ўргатадиган фандир. ветеринария гинекологияси ва андрологияси фанларининг вазифалари бир-бирига жуда ўхшаш, чунки кўпайиш жараёнларида урғочи ва эркак ҳайвонлар қатнашади. шунинг учун бу фанларнинг асосини ҳайвонларда кузатиладиган пуштсизликларни (қисирлик) бартараф этиш ва олдини олишга қаратилган тадбирлар ташкил этади. пуштсизлик ( бесплодие, steriakitas) - ҳайвонларда кўпайиш аъзолари функцияларининг вақтинчалик ёки бутунлай бузилиши бўлиб, катта ёшдаги урғочи ҳайвон туққандан сўнг турли сабабларга кўра, бир ой давомида, ёш ҳайвонлар физиологик жиҳатдан етилгандан кейин бир ой давомида …
2
чилик мутахассислар пуштсизлик билан қисирликни бир нарса деб нотўғри ҳисоблашади. пуштсизлик биологик хусусият, қисирлик эса иқтисодий кўрсаткич бўлиб, қуйидаги тўрт жиҳатлари билан бир биридан фарқ қилади: 1. пуштсизлик - урғочи ва эркак ҳайвонларнинг ноқўлай шароитларда сақланиши туфайли насл бериш хусусиятларининг издан чиқиши; қисирлик - урғочи ҳайвонларда ўтган йил давомида режалаштирилган болани олинмаслиги. 2. пуштсиз ҳайвонлар деганда туққандан сўнг бир ой давомида уруғланмаган она ҳайвонлар, физиологик жиҳатдан етилгандан кейин бир ой ичида уруғланмаган ёш ҳайвонлар тушинилади; қисир ҳайвонлар деганда хўжалик йилида бола бермаган (туғмаган) катта ёшдаги ва физиологик етилган (бола бериши режалаштирилган) ёш ҳайвонлар тушинилади. 3. пуштсизлик - биологик хусусият бўлиб, ҳар бир ҳайвонни текшириш орқали хўжалик йилининг ҳар бир кунида ҳисобга олиниши мумкин; қисирлик - эса иқтисодий кўрсаткич бўлиб, уни фақат хўжалик йили тугагандан кейин ҳисоб-китоблар ва инвентаризация натижаларига кўра анқлаш мумкин. 4. пуштсизликни тугатиш билан ҳар бир она ҳайвондан бўғозлик ва бўғозликдан кейинги давр учун керакли муддатларда бола олишга …
3
нотўғри озиқлантириш туфайли келиб чиқади. ҳайвонларни нотўғри озиқлантириш, уларни етарлича озиқлантирмаслик (ем-хашак етишмаслиги - оч қолиши), керагидан ортиқча озиқлантириш (семириб кетиши) ёки рационда жинсий тизим аъзоларининг фаолиятига таъсир этувчи муҳим компонентларнинг (оқсиллар, углеводлар, витаминлар ва минерал моддалар) етарлича бўлмаслиги қисирликка олиб келиши мумкин. масалан, а гиповитаминозда бачадон шиллиқ пардаси эпителийсида ўзгаришлар кузатилади; в гиповитаминозда жинсий безлар дегенаритив ўзгаришларга учрайди, акобальтоз пайтида кўпайиш функцияси издан чиқади ва ҳ. ҳайвон етарлича озиқлантирилмаганда организм заифлашади, бу жинсий жараёнларга таъсир этади (куйикиш ва овуляция бўлмайди). ҳайвонлар оқсил, углевод ёки ёғларга бой бир хилдаги озиқалар билан узоқ муддат боқилганда тухумдонлар функцияси сусайиб, уларнинг махсус тўқимаси аста-секин ёғ клетчаткаси билан алмашинади. семириб кетган ҳайвонларнинг тухумдони кичрайибгина қолмай, балки зичлашади ҳам, бунда урғочи ҳайвон аввалига қисқа муддатга куюкади, кейин эса бутунлай куюкмайди. ҳайвон меъёрида озиқлантирилганда ҳам модда алмашинуви бузилишлари кузатилган (ошқозон-ичак ва бошқа аъзолар касалликларида) бўлса алиментар қисирликлар келиб чиқиши мумкин. 2. ҳайвонларни нотўғри асраш ва фойдаланиш …
4
функционал етишмовчиликларга алоқадор касаллик. ҳайвонлар уруқлантирилганлиги ҳисобга олиб борилмаса, эркак наслдор ҳайвон ортиқча зўриқиб, жинсий заифлашиши мумкин. ҳайвоннинг куйикканлигини ўз вақтида аниқламаслик ва жинсий циклни ўтказиб юбориш қисирликка сабаб бўлади. урғочи ҳайвонлар вояга етгандан кейин ўз вақтида уруғлантирилмаса, бачадонда атрофик жараёнлар юзага келиб, тухумдонлар функциясининг бузилишига олиб келади. вақтида куюкиб турадиган ҳайвонларнинг узоқ муддат уруғлантирилмай қолиши овуляция ва куйикишнинг бир умр ёки узоқ муддатга тўхташига сабаб бўлади. ҳайвонларнинг қисир-бўғозлиги уруғлантиришдан 45-60 кун кейин мунтазам равишда текшириб турилмаса бўғоз бўлмай қолган ҳайвонларни аниқлашнинг иложи бўлмайди. урғочи ҳайвоннинг қисирлиги эркак ҳайвондаги камчиликларга ҳам боғлиқ бўлиши мумкин, шунинг учун эркак наслдор ҳайвонни режали равишда текшириб туриш керак. эркак ҳайвонларда сперманинг сифатини ёмонлашиши ёки бутунлай сперма ҳосил бўлишини тўхташига сабаб бўладиган жинсий аъзолар касалликлари кўп учрайди. эркак ҳайвонларни нотўғри озиқлантириш, парваришлаш ва уларни нотўғри ишлатиш натижасида ҳам сперма сифати ёмонлашади ёки уруғ олиш учун бутунлай яроқсиз бўлиб қолади. 4. жинсий аъзоларнинг (гинекологик) касалликларига алоқадор …
5
аниш натижасида кескин кўпаяди. бу токсинлар сифати бўйича ҳар хил бўлиши мумкин: аутосперматоксинлар, изосперматоксинлар (турига қарашли спермийларни ўлдирадиган), гитероспермотоксинлар (бошқа турга қарашли спермийларни ўлдирадиган), лизинлар (спермийларни эритиш) каби хусусиятга эга бўлади, ҳамда юборилган спермага маҳаллий аллергик реакция билан жавоб қайтаради. жинсий йўлларнинг яллиғланиши, бачадон инволюцияси тўлиқ бўлмаслиги, гиповитаминозлар ҳам шиллиқ пардаларнинг иммун ҳимоясини пасайтириб, спермиоантителалар миқдорини кўпайтириши мумкин. бу эса уруғланишга тусқинлик қилади, зигота ривожланишини бузади ёки абортга сабаб бўлади. юқорида айтиб ўтилганидек, қисирлик туғма бўлиши ҳам мумкин. туғма қисирлик: инфантилизм, гермафродитизм, фримартинизм ва бошқа шаклларда намоён бўлади. 1. инфантилизм деб, урғочи ва эркак ҳайвон жинсий аъзоларнинг тўлиқетилмай қолиши ёки ҳайвон қочириш ёшига етганида жинсий циклнинг бўлмаслигига айтилади. 2. гермафродитизм (хунаса) деб битта индивиднинг ўзида урғочи ва эркаклик жинсий аъзоларининг бўлишига айтилади. бундай ҳолатда жинсий аъзолар одатда ривожланмай қолади. ҳақиқий гермафродитизм жуда камдан-кам учрайди. 3. фримартинизм пайтида урғочи ҳайвоннинг баъзи жинсий аъзолари ривожланмай қолгани ҳолда клитор ҳаддан ташқари ривожланиб, шаклан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қисирлик. акушер-гинекологик диспансерлаш" haqida

1403708886_46285.doc қисирлик. акушер-гинекологик диспансерлаш режа: 1. қисирликларнинг таснифи. 2. қисирликларнинг сабаблари ва иқтисодий зарари. 3. қисирликларни даволаш ва профилактикаси. 4. сигир ва ғуножинларда акушер-гинекологик диспансерлаш. 5. андрологик диспансерлаш. ветеринария гинекологияси - (gune - грекча урғочи, logos - таълимот) фани урғочи ҳайвонлар жинсий аъзоларининг касалликлари ва турли бепуштлик ва қисирликларнинг сабаблари, аниқлаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ўргатади. масалан, бепуштликлар, вагинит, цервицит, метритлар. ветеринария андрологияси (andros - грекча эркак, logos - таълимот) - экак ҳайвонлар жинсий аъзолари касалликларини (импотенция) ўргатадиган фандир. ветеринария гинекологияси ва андрологияси фанларининг вазифалари бир-бирига жуда ўхшаш, чунки кў...

DOC format, 126,0 KB. "қисирлик. акушер-гинекологик диспансерлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.