буддавийлик

DOC 135,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1353415114_39990.doc www.arxiv.uz режа: 1)будда шакуямуни. 2) буддавийликнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши. 3)буддавийликнинг таълимоти ва унинг мазмуни. 4)буддавийликнинг окимлари. 5) ҳозирги замонда буддавийлик 2.христианлик дини: а)иисус. христианликнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши. б)христианликнинг таълимоти. в)христианликдаги йўналишлар. г)христианликнинг шарққа томон тарқалиши, ҳозирги замонда ўзбекистонда христиан жамоалари ва уларнинг диний ҳаёти. жаҳон динлари (буддавийлик, христианлик, ислом) диннинг шундай бир кўринишики бу динлар ўзлари пайдо бўлган худуддагина амал қилиб қолмай, ер юзининг бошқа худудларида ҳам ўзларига эътиқод қилувчиларни вужудга келтира олган динлардир. будинлар- ўз эътиқодчиларининг миллий, этник, тил, ирқ, туғилган жойи каби хусусиятларини хисобга олмайдиган динлардир. бинобарин, кишилар миллати, ирқи, тили, туғилган жойи, қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъий назар, бу динларни қабул қилишлари мумкин. миллий динлар (иудаизм, хиндуийлик, синтоизм, конфуцийлик ва бошқалар) элатларнинг, кейин эса миллатларнинг шаклланиш жараёнини акс эттирган. бу динлар ўзлари пайдо бўлган худуддаги одамларнинг (элат, миллатларнинг) ўз миллатларига, давлатларига сиғинишни ифодаловчи динлар эди. миллий динлар намоёндалари мазкур этноснинг вакилидир. бу динларга одамларнинг …
2
бурилишлар даврида, бир ижтимоий-иқтисодий формациядан иккинчисига ўтиш, ягона марказлашган давлатларга бирлашиш, жаҳон империялари таркиб топган пайтларда, яъни жаҳон империяси учун жаҳон дини яратиш эҳтиёжи туғилган пайтда пайдо бўлган. уч жаҳон дини ичида биринчи пайдо бўлган дин буддавийлик дини эди. у милоддан аввалги vi асрда хиндистонда вужудга келди. милоднинг бошларида христианлик дини, милоднинг vii асрида ислом дини пайдо бўлди. 1.буддийлик дини. а). будда шакуямуни. буддийликнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши. буддийликнинг асосчиси милоддан аввалги 1-минг йилликда яшаган будда ҳисобланган. у тарихий шахс бўлиб, 80 йил яшаган. унинг хусусида турли ривоятлар мавжуд. унинг номи ҳинд тилида нурланган, олий ҳақиқатга эришган деган маънони англатади. ривоятларга қараганда, кенг маънода кўп марта илоҳий туғилишлар туфайли мутлоқ баркамолликка эришган; бошқаларга ҳам диний нажот йўлини кўрсата оладиган одам бўлган. тарихий манбаларнинг далолат беришича буддийликнинг асосчиси шаҳзода сидхартхадир. у вафот этгандан сўнг будда - “ҳақиқатга эришган” деб аталган; у ушбу олий мақсадга эришиш учун гаутама уруғидан бўлган энг обрўли …
3
, касал ётган кишини, ўликни кўргандан сўнг ҳаётнинг моҳияти, мақсади, оғирликлари, касаллик ва ўлим ҳақида ўйлай бошлаган. бинобарин, ҳаётнинг беҳудалигини англаб, тарки дунё қилган, дарвеш йўлига кирган; бу билан у гўё кишилар бошига тушадиган кулфатлар, азоб-уқубатлар сабаблари-нинг моҳиятига тезроқ етиб, улардан қутулиш йўлини топмоқчи бўлган. ниҳоят, 36 ёшида “ҳақиқий билим” ни топганлигини эълон қилган. шундан сўнг у будда деб ном олган (“будда” сўзи илоҳий ҳақиқатга эришган, деган маънони англатади). шу тариқа у 4 та улуғвор ҳақиқат сири очилган, улар буддийлик таълимотига асос қилиб олинган. қадимги ҳиндистонда буддийлик шаклланганга қадар мураккаб синфий муносабатлар мавжуд эди. кишилар олий, ўрта ва қуйи табақаларга ажратилиб, олийга брахманлар, харбийлар, ўрта табақага-деҳқонлар, энг қуйи табақага оддий халқ, хизматкор, чўрилар киритилар эди. буддийлик қулдорлик жамиятида брахманлик мазҳабларидан бири сифатида пайдо бўлган. буддийлик диний таълимотининг асосий манбаи муқаддас китоб - “грипитака” (уч савоб донолик) деб аталган. бу тълимотда будда учта саватда таълимот қолдирган дейилади: биринчи савоб - винояпитана …
4
ида ягона бўлган будда ташкилоти (монахлик жамоаси - сингха) ва диний ақидачилик шаклланган. буддийликнинг марказий осиё ва шарқий туркистонда тарқалиши милоддан аввалги ii асрларда бу ерлардаги қабилаларнинг авлодлари тугатган грек-бақтрия подшоҳлигининг ўрнида қарор топган кушон империясининг ривожланган даврига тўғри келади. кушон империяси ўзининг энг гуллаган даврида (милоднинг i-iii асрларида) ҳозирги марказий осиёнинг бир қисмини, афғонистон, покистон, шимолий ҳиндистон, эҳтимол уйғуристонни ҳам ўз ичига олган. кушон подшолиги даврида буддийлик ҳиндистондан марказий осиёга, ундан эса буюк ипак йўли орқали хитой ва узоқ шарққа тарқалган. кейинги ўн йилликлар мобайнида олиб борилган археологик изланишларнинг натижалари ва тарихий маълумотларни умумлаштирган ҳолда тахмин қилиш мумкинки, исломгача бўлган даврда буддийлик марказий осиё ғоявий ҳаётининг муҳим таркибий қисмларидан бирини ташкил этган. буддийлик фақат махсус ибодатхоналаргагина эмас, балки подшо саройларидан бошлаб, оддий камбағал деҳқон ва ҳунармандларнинг кулбасигача кириб борган диндир. буддийликни қабул қилган марказий осиё халқлари диний ибодатлар учун ҳар хил махсус иншоотлар қурганлар. буддийлик билан боғлиқ обидалар, ибодатхоналар, …
5
ан ҳар хил ёзувларни ўрганишлар қоратепанинг милоднинг i аср охири ва ii асри бошларида бунёд қилинганлигидан, араблар босқинчилигидан кейин улар тугатилган ва кейинчалик вайронага айланганлигидан далолат беради. б). буддавийлик таълимоти ва унинг мазмуни. буддийлик таълимотида ҳар қандай борлиқ (моддийлик) барча кўриниш ва шакллардаги ҳар қандай ҳаёт-ҳамма мавжудодларга азоб берувчи ёмонликдир. ёмонлик ва азоб-уқубатларнинг сабаби-инсоннинг ва барча тирик мавжудотларнинг бу дунёга қайта туғилиб келиш дунёси (сансара) га боғланганлиги, унга кўнгил қўйганлигидир. унингча ҳар қандай инсоний туйғу, ҳиссиёт, эҳтирос ва истак азоб-уқубатни чуқурлаштиради; “борлиқ гирдоби” дан чиқиб олиш учун ғафлатдан уйғониш, дунё моҳиятини англаш, ҳаётга чанқоқликдан кўнгилхушликларга, лаззатларга, ҳокимиятга, бойликка интилишлар-дан воз кечиш лозим; фақат шундагина “нажот топиш йўли” га кириш мумкин. илк буддийликда бундай нажотдан фақат зоҳид ёки монахгина умид қилиши мумкин эди. буддийлик таълимотига кўра, азоб-уқубатлардан халос бўлишнинг энг мақбул йўли роҳиблик (монахлик) жамияти (сангха) га ўтиш ҳисобланади. роҳиблик бошқа динларга қараганда буддийликда барвақт вужудга келган бўлиб, ҳозирги кунда буддийлик …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "буддавийлик"

1353415114_39990.doc www.arxiv.uz режа: 1)будда шакуямуни. 2) буддавийликнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши. 3)буддавийликнинг таълимоти ва унинг мазмуни. 4)буддавийликнинг окимлари. 5) ҳозирги замонда буддавийлик 2.христианлик дини: а)иисус. христианликнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши. б)христианликнинг таълимоти. в)христианликдаги йўналишлар. г)христианликнинг шарққа томон тарқалиши, ҳозирги замонда ўзбекистонда христиан жамоалари ва уларнинг диний ҳаёти. жаҳон динлари (буддавийлик, христианлик, ислом) диннинг шундай бир кўринишики бу динлар ўзлари пайдо бўлган худуддагина амал қилиб қолмай, ер юзининг бошқа худудларида ҳам ўзларига эътиқод қилувчиларни вужудга келтира олган динлардир. будинлар- ўз эътиқодчиларининг миллий, этник, тил, ирқ, туғилган жойи каби хусусиятларини хисобга олмайдиган ...

Формат DOC, 135,0 КБ. Чтобы скачать "буддавийлик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: буддавийлик DOC Бесплатная загрузка Telegram