меъморий ёдгорликлар ансамблини таъмирлаш

DOC 63,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1523783214_71128.doc меъморий ёдгорликлар ансамблини таъмирлаш режа: 1. меъморий ёдгорликлар ансамблини таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқариш. 2. ансамблни таъмирлаш лойиҳасининг асосий мақсадлари. 3. ёгоч иморатларни таъмирлаш меъморий ансамбль деганда одатда биноларнинг ўзаро яхлит бадиий бирликка уйғунлашиб кетган каттагина гуруҳ тушунилади. ҳозирги шароитда меъморий ансамблни таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқишдан аввал қуйидаги ишларни бажариш лозим бўлади: ансамблнинг шаклланишини илмий тарихий-меъморий жиҳатдан таҳлил этиш ҳамда тарихий ривожланишдаги унинг композицияси асосий тамойилларини аниқлаш; ансамблнинг тарихий ҳаётидаги меъморий-бадиий жиҳатдан энг салмоқли босқичлар ва даврларни аниқлаш, бундай танловнинг илмий асосланиши; ансамблга кирувчи ҳар бир ёдгорликни атрофлича тадқиқ қилиш, дастлабки қиёфасини тиклаш, унинг кўринишидаги кейинги ўзгаришларни таҳлил қилиш-шу асосда ансамблдаги ёдгорликнинг ўрни ва роли ҳисобга олинган ҳолда таъмирлаш учун таклифларни ишлаб чиқиш; алоҳида меъморий ёдгорликнинг ҳам ансамбл ичида, ҳам замонавий шаҳар тизимида шаҳар қурилишидаги аҳамиятини шаҳарнинг ривожланиш истиқболлари ҳисобга олинган ҳолда аниқлаш, ёдгорликлардан амалий фойдаланиш имкониятларини белгилаб олиш; ансамбл тарихий аспектда атроф-муҳит билан ўзаро боғлиқлиги асосий йўналишларини таҳлил этиш; …
2
бланади. аммо бу муаммога бизда етарлича эътибор берилмаяпти, мавжуд йўриқномалар ва қўлланмалар ҳам уни четлаб ўтмоқда. шу билан бирга рангга оид ечим қонуниятларини аниқлаш ҳамда шу асосда ансамблга кирувчи биноларнинг бўёқларини тиклаш бўйича аниқ илмий тавсияларини ишлаб чиқиш жуда катта аҳамиятга эгадир. айниқса қадимий меъморчилик объектларини кўрсатишга тайёргарлик олиб борилаётганда бу муаммонинг долзарблигига яққол намоён бўлади. меъморий ансамблларни таъмирлаш лойиҳаси, албатта, туташ худудёдгорликлар яшаб турадиган муҳитни ташкил этиш бўйича тавсияларни ҳам ўз ичига олиши лозим. атроф-муҳитга меъморий ёдгорликнинг ажралмас қисми сифатида қараш керак. яқин атрофни ободонлаштириш лойиҳаси, албатта, лойиҳа хужжатлари таркибига кириши зарур. лойиҳанинг графика қисми шундай кўринишни намоён этиши керакки, таклиф этилаётган ечимни амалга оширишнатижасида комплекснинг қиёфаси замонавий ҳолат билан чамбарчас боғланиб кетсин. лойиҳа таркибига қуйидагилар кириши керак: бош режа, бутун ансамблнинг умумий чизмалари ва кесмалари, алоҳида ҳолларда унинг аксанометрик ёки истиқболдаги тасвирлари. ёгоч иморатларни таъмирлаш ёғоч иморатларни таъсмирлаш энг аввало шуниси билан фарқ қиладики, ёғоч тез чирий бошлайди. …
3
энг яхши ҳолатда бор йўғи иккита, улар ҳам йирик қисмлардан ташкил топган бўлади. ёғосчларнинг хусусиятлари шундайки, кичик қўшимчаларни деярли ҳеч қачон унчалик сезилмайдиган қилиб киритиб бўлмайди, агар кўпроқ қўшимчалар киритиладиган бўлса, йўқотилганига нисбатан кўзга ёмонроқ ташланадиган бўлиб қолади. бундай ҳолатларда ё бутун ғўлани ёки кам деганда унинг каттагина қисмини алмаштириш, ё бўлмаса, уни тиклашдан бутунлай воз кечиш керак. ёғоч бинонинг безакли деталлари ва бошқа элементларини тиклаш, агар улар путурдан кетган ёки зарарланган бўлса ҳам, сақланиб қолса, бир мунча осон кечади. бундай ҳолатда сақланиб қолган нусха детал нафақат меъмор учун тузилаётган лойиҳага намуна бўлади, балки дурадгор учун тайёрланаётган аниқ нусхага бевосита модел сифатида ҳам хизмат қилади. эски иморатни қисмларга ажратиш имкониятларини суиистеъмол қилиш ярамайди, ўта зарурат пайдо бўлган ҳолатдагини шу йўлни танлаш керак, чунки путури кетган кесик ёғочнинг ичи қоида тариқасида шикастланган бўлади, шу боис янгидан йиғилаётганда деталларни бино қисмларга ажратилгунча бўлган ҳолатдагидек зич қилиб бирлаштириш жуда қийиндир. ёғоч ёдгорликларини емирилишдан …
4
линиши ва бартараф этилиши мумкин. сурункали емирилишларга пўстлоқли (гиламли), марказий, юмшоқ устки ва аралаш чириш киради. емирилишнинг авария оқибатидаги тури одамнинг айби билан рўй беради. бу тур қурилишдаги хатолар (тупроқдан ёмон гидроизолияция қилиш, бўш вентиляция, том яхши ёпилмаганлиги ва бошқалар) мавжуд бўлган конструкциялар учун хос ҳисобланади, шунингдек, фойдаланишдаги хатолар (том ёки қопламадан чакка ўтиш, сув чиқариб ташланадиган қувурларнинг носозлиги, вентиляция режимининг бузилиши, дарахтлар ва буталар ўсиб чиқиши) ҳам авария ҳолатини келтириб чиқариш мумкин. емирилишнинг авария оқибатидаги тури қоида тариқасида мунтазам бўлмайди, бироқ шароит ўзгариши билан у тинчиб қолиши ёки яна жонланиши ҳеч гап эмас. ҳашоратлар томонидан емирилиш асосан уларнинг личинкалари фаолияти эвазига рўй беради. ёғоч иншоотларни таъмирлаш жараёнида бош шарт уларнинг асосий конструкцияларини биобузғунчиликларнинг ривожланишига шароит туғдирадиган намланишдан ҳимоя қилишдир. тўсувчи элементлар асосий таянч конструкцияни тупроқ, ёмғир ва қор сувларидан муҳофаза этади, иситилмайдиган иморатларда эса ёнланма ва тик табиий вентиляция ёрдамида унинг конденсацион намликдан қуришига имкон яратиб бериш керак бўлади. …
5
ишда, шунингдек, кўприкчалар ва сув чиқариб ташлайдиган ариқчалар катта аҳамиятга эгадир. ёғоч конструкцияларнинг кўпга чидашини кимёвий воситалар ёрдамида узайтириш таъмирлаш ишида бутунлай янги саҳифа очади. ҳозирги вақтда ҳимоя воситалари етарли миқдорда таклиф этилган. улар қуйидагиларга бўлинади: таъсир этиш йўналиши (мўлжалланиши) га кўра-антисептиклар, антипиринлар, мустаҳкамлагичлар ва комплекс препаратлар; эритма хусусияти ва бошқа аломатларига кўра-сувда эрийдиган ва органик эритмаларда эрийдиган; таркибига кра-фторли, борли, хлор фенолли ва аралашган ҳолдаги; ювилишига кўра-тез ювиладиган, ювиладиган, қийин ювиладиган ва ювилмайдиган; шаклига кўра-бир компонентли (кимёвий моддалар) ва кўп компонентли. эски иморатларни ҳимоя қилиш учун ишлов бериш ва тўйинтиришнинг усуллари қўлланилиши мумкин. ёғоч сиртига ишлов бериш усули материал юзасига пуркагич ёки чўтка ёрдамида тўйинтирувчи суюқликни сингдиришдан иборат. босим остида қуйиш чириган жойларни ёппасига консарвация қилиш имонини беради. тўйинтирувчи суюқлик учун катта бўлмаган босим остида баллон учуидан сув кириши мумкин бўлган ёриққа қуйилади ёки пуркалади. тўйинтирувчи суюқлик солинган ваннада тиндиришдан алоҳида конструкциялар учун фойдаланилади. антисептикни ёғоч сиртига қуритмасдан туриб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "меъморий ёдгорликлар ансамблини таъмирлаш"

1523783214_71128.doc меъморий ёдгорликлар ансамблини таъмирлаш режа: 1. меъморий ёдгорликлар ансамблини таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқариш. 2. ансамблни таъмирлаш лойиҳасининг асосий мақсадлари. 3. ёгоч иморатларни таъмирлаш меъморий ансамбль деганда одатда биноларнинг ўзаро яхлит бадиий бирликка уйғунлашиб кетган каттагина гуруҳ тушунилади. ҳозирги шароитда меъморий ансамблни таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқишдан аввал қуйидаги ишларни бажариш лозим бўлади: ансамблнинг шаклланишини илмий тарихий-меъморий жиҳатдан таҳлил этиш ҳамда тарихий ривожланишдаги унинг композицияси асосий тамойилларини аниқлаш; ансамблнинг тарихий ҳаётидаги меъморий-бадиий жиҳатдан энг салмоқли босқичлар ва даврларни аниқлаш, бундай танловнинг илмий асосланиши; ансамблга кирувчи ҳар бир ёдгорликни атрофлича тадқиқ қи...

Формат DOC, 63,5 КБ. Чтобы скачать "меъморий ёдгорликлар ансамблини таъмирлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: меъморий ёдгорликлар ансамблини… DOC Бесплатная загрузка Telegram