тарихий ме`морий обидаларни сақлаш, та`мирлаш услублари ва шакллари

DOCX 59 sahifa 91,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 59
3-мавзу; тарихий ме`морий обидаларни сақлаш, та`мирлаш услублари ва шакллари. режа; 1. реставрация материалшунослиги (архитектура ёдгорликларининг қурилиш материаллари ва буюмлари) 2. реставрация қурилиш материаллари ва буюмлари технологияси 3. бино ва иншоатлар реставратсияси усуллари инсоният тафаккури ўсиб, бошпана қуриш даражаси этгач бино ва иншоотларни табиат яратган тош материаллардан қура бошлаган. қурилиш материалшунослигида табиий тош материаллари (ттм) хронологик жиҳатдан энг қадимийси ҳисобланади. қадимий сивилизатсия марказлари ҳисобланган миср, месопотамия, гретсия, рим, мексика, тибет, марказий осиё ва бошқа мамлакатлар бино ва иншоотларида ттм турли хилларини учратиш мумкин. дунё мўжизаларининг бири ҳисобланган миср пирамидалари асосан оҳактошлардан қурилгани, гретсия амфитеатрлари, венетсия шаҳри (италия) қурилишида ўта қаттиқ гранитсимон тошлар ишлатилгани бунга мисолдир. маълумки, марказий осиё худудига жойлашган самарқанд, бухоро, хива, шаҳрисабз, термиз каби қадимий шаҳарлар тарихи 2500-2700 йил атрофидадир. ушбу шаҳарларнинг бино ва иншоотлари пойдеворлари, инженерлик коммуникатсиялари, сув ва мудофаа иншоотлари асосан қўл ости материали бўлган, харсангтошлардан қурилган. археологик қазишмалар бу харсангтошлар бузилмаганини ва мустаҳкамлигини кўрсатади. бмт юнеско …
2 / 59
но ва иншоотлар қуришда, уларнинг ишлатилиш сохаси, махаллий шароитни ҳисобга олиб, ттм турларини танлаб олганлар. бунда ттм мустахкамлиги, зичлиги, жилоси (текстураси), сувга чидамлилиги, қайта ишланиши ва ш.к. кўрсаткичлар катта аҳамиятга эга бўлган. ўта зич, мустаҳкам, гранитсимонлар оиласига кирувчи - гранит, габбро, диорит, лабродорит, сиенит каби қайта ишланганда сержило бўлган ттм биноларни ташқи ва ички безаш учун кенг миқёсда ишлатилган. мармар эса, ташқи табиий омиллар таъсирида жилосини вақт ўтиши билан йўқотиши туфайли, асосан биноларнинг ички томонидан безашда ишлатилган. харсангтошлар биноларнинг пойдеворларида, йўлкаларида, кўчалар қопламаларида, тўғонлар, кичик сув иншоотлари, қудуқлар, кўприклар қурилишида ишлатилган. табиий энгил тошлар иссиқликдан изолятсияловчи хусусиятга эга бўлганлиги учун улар асосида биноларнинг ташқи деворлари қурилган. ўртача зичликка ва мустаҳкамликка эга бўлган оҳактошлар, доломитлар, магнезитлар, гипстошлари биноларнинг деворлари, поллари, вақтинчалик ҳарбий истеҳкомлар қуришда ишлатилган. ушбу ттм куйдирилиб, улардан минерал боғловчилар олинган ва тош материалларини, сопол ғиштларни теришда, сувашда ишлатилган. тошларни қайта ишлаш, муайян шакл бериш, жилолаш мураккаб жараён бўлиб, тоштарош …
3 / 59
аҳамиятлидир. тарих манбаларда берилишича созтупроқ асосида тайёрланган қурилиш материаллари ва буюмлари инсоният бошпана қура бошлаган даврдан (ерамиздан 8000 йил аввал) ишлатиб келинган. созтупроқни сув билан ишлаб, обдон пишитиб, таркибига сув юқтирмайдиган турли табиий қўшимчалар қўшиб материал хоссаларини яхшилашни отабоболаримиз яхши билишган. хом лойдан тайёрланган бино ва иншоотлар, ҳаттоки ҳарбий истеҳкомлар сивилизатсияси қадимдан ривожланган мамлакатларда ҳозирги кунда ҳам умуминсоний қадриятлар сифатида сақланган. ватанимиз худудида жойлашган ичан-қалъа, бухоро арки, устюртдаги қалъа деворлари ва ҳарбий истеҳкомлар бунга яққол мисол бўлади. созтупроқдан материал ва буюмлар тайёрлашда унинг минералогик таркиби, дисперслиги, тозалиги катта рол ўйнаган ва хива ичан-калъа. чодра ховли. пахсадан қурилган. хвииаср зарурат бўлганда тупроқ сув билан яхшилаб ювилган. буюм тайёрлашда хом лой бир неча кун давомида обдон тепкилаб пишитилган ва тиндирилган. хом лойни майинлаштириш (пластификатсиялаш) ва кейинчалик сув юқтирмаслигини (гидрофоблаш) ошириш учун сут зардоблари, тошкўмир, ёғоч қатронлари эритмалари, дисперс арматура вазифасини бажарувчи қўй, эчки, туя, лама ва шу қатори ҳайвонот олами жунлари, уларнинг …
4 / 59
н 1000 йил аввал сирланган (глазурланган) ғишт, терракоталар, черепитсалар ишлаб чиқариш ва бино, иншоотлар қуришда ишлатиш йўлга қўйилган. дунё тарихий ёдгорликлар мониторинги табирига, архитектура обидаларининг ярмидан кўпи сопол материал ва буюмлардан қурилган экан. миср, хитой, италия, гретсия, марказий осиё тарихий шаҳарлари сопол материаллар ишлатилишига яққол мисолдир. самарқанд, бухоро, хива, шахрисабз, термиз, тошкент, ўтрор (қозоқистон), кўҳна урганч (туркманистон), ўш (қирғизистон), москва-кремл (россия) ва бошқа шаҳарлар архитектура ёдгорликлари сопол ғиштлар, черепитсалар, буюмлар ва қисмлардан қурилган. бино ва иншоотлар қурилишида сопол материаллар деворбоп, полбоп, томбоп, пойдеворга мўлжалланган ва безак ишлари учун тайёрланган турли ўлчамдаги гулли, сирланган ва сирланмаган плиталар, терракоталар турларига бўлинган. иншоотлар учун буюмлар ва қисмлар ўлчамлари, мустаҳкамлиги бўйича хилма-хил бўлган. маълумки, қадимда шаҳар мақомига эга бўлган яшаш худудлари марказлашган сув ва канализатсия таъминотига эга бўлган. бу тизимларни барпо қилишда асосан сирланган сополдан тайёрланган қувурлар, найлар ва сув кўтармалари, қудуқлар қурилишида эса, йирик сопол ғишт блоклари ишлатилган. ўзбекистон республикаси худудидаги архитектура ёдгорликлари …
5 / 59
хос усуллар билан синаб кўрилган. дарз кетган, чети учган, эгилган, қабариғи ёки ботиғи кўп ғиштлар обидалар қурилишида ишлатилмаган. шаҳрисабз шаҳридаги олтита йирик архитектура ёдгорликлари девор қисмига ишлатилган ғиштларни комплекс текширишларимиз шуни кўрсатдики, ишлатилган ғиштлар зичлиги, мустаҳкамлиги, сув шимувчанлиги ва дефектсизлиги билан деярли бир хилдадир. жадвалдан кўриниб турибдики, 5 обида ғиштларининг асосий хоссалари деярли бир хил, фақат масжиди хазрати имом ёдгорлигида ишлатилган ғиштларнинг мустаҳкамлиги ва зичлиги бошқа обидалар ғиштларининг хоссаларидан фарқ қилади. бу обидалар девор ғиштларининг дефектларини аниқлашда германиядан келтирилган энг замонавий ултратовуш асбобини ишлатилиши аҳамиятлидир. бу асбоб ёрдамида қалинлиги 5 метргача бўлган турли материаллардан тайёрланган деворлар, тўсиқлар, иншоотлар дефектларини (дарзлари, бўшлиқлари) аниқлаш мумкин. самарқанд, хива, бухоро, тошкент, шаҳрисабз архитектура ёдгорликларида олиб борилган илмий-тадқиқот ишларимиз шуни кўрсатадики, ўзбекистон республикаси худудидаги созтупроқ асосида тайёрланган деворбоп, полбоп, томбоп ғиштларнинг хоссалари жуда ўхшаш бўлиб, маркадаги мустаҳкамлиги 50-150 кгс/ см 2 ни ташкил этади. албатта вақт ўтиши билан ташқи табиий омиллар, кейинчалик техноген омиллар, зилзилалар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 59 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тарихий ме`морий обидаларни сақлаш, та`мирлаш услублари ва шакллари" haqida

3-мавзу; тарихий ме`морий обидаларни сақлаш, та`мирлаш услублари ва шакллари. режа; 1. реставрация материалшунослиги (архитектура ёдгорликларининг қурилиш материаллари ва буюмлари) 2. реставрация қурилиш материаллари ва буюмлари технологияси 3. бино ва иншоатлар реставратсияси усуллари инсоният тафаккури ўсиб, бошпана қуриш даражаси этгач бино ва иншоотларни табиат яратган тош материаллардан қура бошлаган. қурилиш материалшунослигида табиий тош материаллари (ттм) хронологик жиҳатдан энг қадимийси ҳисобланади. қадимий сивилизатсия марказлари ҳисобланган миср, месопотамия, гретсия, рим, мексика, тибет, марказий осиё ва бошқа мамлакатлар бино ва иншоотларида ттм турли хилларини учратиш мумкин. дунё мўжизаларининг бири ҳисобланган миср пирамидалари асосан оҳактошлардан қурилгани, гретсия амфит...

Bu fayl DOCX formatida 59 sahifadan iborat (91,5 KB). "тарихий ме`морий обидаларни сақлаш, та`мирлаш услублари ва шакллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тарихий ме`морий обидаларни сақ… DOCX 59 sahifa Bepul yuklash Telegram