таъмирланаётган меъморий ёдгорликни қайд қилиш ва ўлчовлар ўтказиш

DOC 66,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1523783134_71126.doc таъмирланаётган меъморий ёдгорликни қайд қилиш ва ўлчовлар ўтказиш режа: 1. меъморий ёдгорликларни қайд қилиш. 2. фотографиянинг қўлланиш мақсадлари. 3. тош биноларни таъмирлаш 4. ёдгорлик ва муҳитнинг композицион уйгунлигини тадқиқ қилиш бино композицияси улчовлар мувофиқлигига асосланади. меъморлар уларнинг хусусиятларига диққат билан риоя қилишлари лозим. меъморий ёдгорликларни ўрганиш ва тушуниш учун иморатнинг «археологик» ўлчовини синчковлик билан амалга ошириш зарур. меъморий ёдгорликларни қайд қилиш уларни яхлит ёки қисм-қисмга бўлиб расмлар ва акварелда тасвирлаш ёхуд батафсил фотосуратини олиш йўли билан ҳам, айрим элементлардан ёзувлар ва пажлардан экстам кўчириш йўли билан ҳам амалга оширилади. расм тасвирланаётган бино ҳақида тахминий тасаввур беради ҳамда уни қандайдир сабабга кўра бундан-да мукаммалроқ қайд қилиш усулидан фойдаланиш мумкин бўлмаганда қўллашга тўғри келади. фотография бинонинг хужжатли тасвирини нафақат қисқа муддат ичида, балки ниҳоятда аниқликда ва кўп ҳолларда етарли даражада тўлиқ олиш имконини беради. фотосуратга олинаётганда объект ёнига рейка ёки суратга олинаётган предмет ҳажмига боғлиқ равишда дициметр ёхуд сантиметрларга бўлинган тасма …
2
лчовларда қайд қилинган белгилар қўйиб чиқилади. бу нуқталар ёзувлар билан биргаликда бинонинг умумий чизмаларидаги нақшларни кўрсатиш имконини беради. меъморий ёдгорликларни ўлчаш ҳамда улар аосида чизмалар бажариш воситасида қайд қилиш бинонинг барча хусусиятлари ва ҳолати ҳақида фикр юритиш учун жуда аниқ, айни пайтда кўпроқ маълумотлар олишга имкон туғдиради. ёдгорлик ва муҳитнинг композицион уй/унлигини тадқиқ қилиш ёдгорликнинг тарихан қарор топган муҳит билан ўзаро боғлиқлиги муаммосининг жиҳатларидан бири меъморий ёдгорликларни кўчириш борасидаги таклифларнинг ҳаққонийлиги масаласидир. биринчидан, шаҳарнинг тузилиши ва қиёфаси шаклланган босқичларни ажратиш ва ҳар бир босқични алоҳида кўриб чиқиш зарур. иккинчидан, ҳар бир тарихий босқич учун умуман тарихий шаҳар кўламидаги бир хил масалаларни, объектнинг яқин атрофи кўламида эса бошқа масалаларни кўриб чиқиш даркор. бу иш уч йўналишда: шаҳар қурилиши ёки умуман кўриб чиқилаётган объект йирик композицион тизимини таҳлил қилган ҳолда амалга оширилади. таҳлил материалларини мавжуд аҳвол билан таққослаш қийматли композицион уйғунлик тизимини ажратиб олиш имконини берадики, пировардида бу уйғунлик таъмирлаш ва қайта …
3
шнинг мураккаб шакли таъмирланаётган бино бўйича тадқиқотларнинг умумий ҳажмини тугаллайди ва якунига етказади, таъмирлаш жараёнининг кейинги босқичи-таъмирлаш лойиҳасини тузишга илмий жиҳатдан асосланган ҳолда ўтиш имконини беради. тош биноларни таъмирлаш тош биноларни таъмирлаш жуда мураккаб жараёндир. унинг асоси қадимий шакллар ва конструкцияларнинг натурадаги қолдиқларини синчиклаб ва мафассал тадқиқ қилишдан иборат. аввало бирон бир конструкция, ёдгорлик қисми, унинг безак элементлари авария ҳолатида турган-турмаганлигини аниқлаб олиш керак бўлади. агар авария ҳолатида бўлса, ишни вақтинчалик махкамлагичлар қўйиш йўли билан бартараф этишдан бошлаш лозим. ишларнинг кейинги босқичи ёдгорлик конструкцияларини мустаҳкамлаш бўйича асосий мухандислик ишлари бажарилган бўлиши зарур. бундай ишлар узоқ муддатга мўлжалланади, ҳамда махсус ишлаб чиқилган лойиха асосида амалга оширилади. ёдгорликнинг конструктив пишиқлиги таъминлангандан кейингина уни таъминлашга кириш мумкин бўлади. биринчи шарти тош навини танлаш, ҳамда блокларни таъминлаш учун яроқлиларини ажратиб олишдан иборатдир. тошнинг яроқлилигини ажратишда унинг техник тавсифлари билан бир қаторда безак бўладиган сифатлари ва қайта ишлов бериш имкониятлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. …
4
т шартли усул кўп қўлланилади. таъмирлаш қўшилмаларини таъкидлаш усули сифатида яссиликничуқурлаштириш катта, унчалик парчаланиб кетмаган яссиликлар мавжуд бўлганида муваффақиятли қўлланилади. қоида тариқасида таъмирлаш мақсадлари учун махсус буюртма бўйича тайёрланадиган ғиштдан фойдаланилади. эски ғишт ҳажмига мос келмайдиган замонавий ғиштлардан девори сувалган биноларда фойдаланишга йўл қўйилади. қадимда фигурали ва профилли ғиштлар қолиплаш йўли билан ҳам, бутун ғиштни тарошлаш йўли билан тайёрланган. ажратиш пайтида олинган эски ғиштдан таъмирлаш мақсадларида фойдаланиш тавсия этилмайди. сабаби шуки, иккинчи марта ишлатилган ғишт тезда уваланиб кетади. қадимий ғиштли биноларнинг йўқолиб кетган элементларини тиклашнинг ўзига хос хусусиятлари бор. бу хусусиятлар бутун иншоот чегарасида ғишт ҳажмининг бирдайлиги билан белгиланади. масалан, ғиштларнинг сирти ёппасига шикастланганда бино олд кўринишининг дастлабки ҳолатини аниқлаш осон бўлади. силлиқ қилиб тарошланган блоклардан тикланган девордан эса буни кўп ҳолларда аниқлаш мушкулдир. худди шундай тарзда синиғи кўриниб турган ғишт деталларида-пилястр, карниз, устунлар ва ҳакозоларда фақат уларни ташқи қисмларини белгилаб олиш мумкин бўлади. ғишт деворнинг бу хусусияти-деворнинг ташқи сирти …
5
ун етарли хусусиятга эга бўлмаган кичикроқ қисмини намоён этади. йўқолиб кетган гумбазни тиклаш, унинг деворларига туташган излари сақланиб қолган тақдирдагина мумкин бўлади. аммо бу иш, шунингдек, гумбаз конструкцияси тизимига ҳам боғлиқдир. қутисимон гумбазнинг кўриниши осонроқ тикланади. рус меъморчилиги ёдгорликлари билан иш олиб борадиган таъмирчилар амалиётида олд кўринишлар манзарали безакларининг кошинлар, ганчкорлик, полихром бўяш сингари турлари бир мунча кўпроқ учрайди. кошинли безаклар турли-тумандир, бироқ уларни қўпол равишда икки тоифага бўлиш мумкин. биринчи тоифага-жойлашувига кўра муайян композицион ғояга бўйсундирилган, бироқ турлар ва сюжетларнинг танланиши бирон-бир тизимдан маҳрум бўлган кошинлар киради. иккинчи тоифага гулдор сопол безакларни киритиш мумкин. у, масалан, мураккаб карниз, белбоғ, часпаклар сингари қатъий муайян уйғунликни такрорловчи гулдор сополлардан иборат қандайдир меъморий композицияни ташкил этади. ганчли безакни таъмирлаш унинг барча элементлари намуналари сақланиб қолган тақдирдагина мумкин бўлади. ганчкорликни таъмирлаш техникаси унчалик мураккаб эмас, бироқ жуда катта синчковлик билан ижро қилишни талаб қилади. шакл олиш учун одатда эски парчалар ажратилади, чунки устахонадаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"таъмирланаётган меъморий ёдгорликни қайд қилиш ва ўлчовлар ўтказиш" haqida

1523783134_71126.doc таъмирланаётган меъморий ёдгорликни қайд қилиш ва ўлчовлар ўтказиш режа: 1. меъморий ёдгорликларни қайд қилиш. 2. фотографиянинг қўлланиш мақсадлари. 3. тош биноларни таъмирлаш 4. ёдгорлик ва муҳитнинг композицион уйгунлигини тадқиқ қилиш бино композицияси улчовлар мувофиқлигига асосланади. меъморлар уларнинг хусусиятларига диққат билан риоя қилишлари лозим. меъморий ёдгорликларни ўрганиш ва тушуниш учун иморатнинг «археологик» ўлчовини синчковлик билан амалга ошириш зарур. меъморий ёдгорликларни қайд қилиш уларни яхлит ёки қисм-қисмга бўлиб расмлар ва акварелда тасвирлаш ёхуд батафсил фотосуратини олиш йўли билан ҳам, айрим элементлардан ёзувлар ва пажлардан экстам кўчириш йўли билан ҳам амалга оширилади. расм тасвирланаётган бино ҳақида тахминий тасаввур беради ҳамда...

DOC format, 66,5 KB. "таъмирланаётган меъморий ёдгорликни қайд қилиш ва ўлчовлар ўтказиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.