биноларнинг реставрацияси

DOC 68.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1523782756_71122.doc биноларнинг реставрацияси режа: 1. реставрация мақсадлари. 2. реставрация усуллари. 3. реставрация усулларининг асосий таъриф-тавсифлари. 4. меъморий ёдгорликларнинг қурилиш материалларини тарихий-технологик жихатдан тахлил қилиш. маълумки, ҳар қандай тарихий обидадан ўз вақтида вазифасига кўра фойдаланилган, кейинчалик сақлаб келинган, бузилган бўлса тузатилга; базъзан қайта тикланган. қадимда тарихийлик хиссиёти ривож топмаган эди. тарихий обидаларни қайта қуришда кўпчилик усталар эскисини бузиб, янгисии қуришган. баъзан эски қурилиш ашёси сифатида ҳам фойдланилган. меъморий ёдгорликларни сақлаш кейинги пайтларда оммавий тус олди. биноларни қайта қуришдан олдин уларни хусусиятига қаратиладиган асосий эътибор шундан иборатки, бунда янги вазифалар назарда тутилган ҳолда биноларни қайта ишлаш пайтида уларнинг олдинги қиёфаси мумкин қадар сақланиб қолиши бирдан бир жиддий мақсад қилиб қўйилади. асрлар ўтиши билан асори-атиқалар эскиради ва бузила бошлайди. шунинг учун ҳам уларни таъмирлашга тўғри келади. ҳар қандай таъмирлашдан кўзда тутиладиган умумий мақсад меъморчилик асарининг маданий-тарихий ролини ҳамда аҳамиятини аниқлаш ва тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг бадиий қадриятларини рўёбга чиқаришдан иборатдир. «таъмирлаш» умумий тушунчасининг ичида …
2
меъморий ёдгорлик қисман ёки ҳатто бутунлай бошқа услубда ва бошқа лойиха бўйича қайта қурилади. бу ҳолатда унинг бирламчи бадиий қадриятлари рўёбга чиқарилмайди. илгари кенг фойдаланилган янгилашга эндиликда йўл қўйиш мумкин бўлмай қолди. консервация билан янгилаш ўртасидаги оралиқ ҳолатни таъмирлаш, қайта қуриш ва тиклаш эгаллайди. таъмирлаш дейилганда бинода алоҳида деталлар ва элементларни аниқлаш ҳамда қатъий чекланган ҳолда қисман тиклаш билан боғлиқ тузатиш ишларини ўтказиш тушуниладики, буларни илмий асослаш учун натурадаги бинонинг ўзида бахс талаб қилмайдиган ва яққол кўриниб турган маълумотлар мавжуд бўлади. қайта-қуриш деганда шундай тузатиш-тиклаш ишлари тушуниладики, бунда нафақат меъморий ёдгорликларнинг сақланиб қолган қисмлари тузатилади, балки иншоотнинг йўқолиб кетган алоҳида қисмлари, масалан, қанотлари, миноранинг устки қисми ва ҳакозолар ҳам қайта тикланади. бундай ишлар ҳам бахс талаб этмайдиган илмий асослашлар мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади. тиклаш деганда бинони пойдевор устига янгидан барпо этиш ёки нураб кетган меъморий ёдгорликнинг бошқа қолдиқларини ўрнига келтириш тушунилади. меъморий ёдгорликларни сақлашнинг муҳимлиги, уларнинг бадиий ва тарихий …
3
авладга етказиш. яъни бинони ортиқча таъмирсиз бор ҳолида сақлаб қолиш. анастилоз - бу усулда бинонинг тушиб кетган қисмини ўзининг ҳолатига тиклаб қўйиш. тўлдириш - бу усулда бинонинг тушиб кетган қисмини тўлдириб, лекин бинода тўлдирилган жойини эскисидан фарқ қиладимган ҳолда қолдирилади. очиш усули – бу усулда бинонинг мазмунини қандай эканлигини кўрсатиш учун ёдгорликнинг бир қисми очиб қўйилади. янгилаш - бинони янгитдан қурилади. консервация – ёдгорликни сақлаш мақсадида олиб бориладиган ишлар бўлиб, уни 2 тури мавжуд: тез бузилиб кетишни бартараф этиш (тиргак ўрнатиш, устини ёпиш). мухандислик таъмири. асос ва пойдеворларни мустаҳкамлаш, конструкциялар қувватини ошириш самарқанд шаҳри обидаларини таъмирлашда анастилоз, очиш, тўлдириш янгилаш усуллари кенг қўлланилган. масалан, шохи-зинда меъморий ёдгорликлари комплексида асосан консервация, усули қўлланилган. бухоро меъморий ёдгорликларида масалан: сомонийлар мақбарасида консервация ва тўлдириш усуллари қўлланилади. хива меъморий ёдгорликларида ҳам консервация ва тўлдириш усуллари қўлланилган. меъморий ёдгорликларнинг қурилиш материалларини тарихий-технологик жихатдан тахлил қилиш. иншоотлар меъморий манзарасининг тузилиш шакллари ва турларига ўз таъсирини кўрсатувчи …
4
жбур бўлганлар. иккинчи омил ҳам, шунингдек, иншоотларнинг барча турлари: уйжойлар, жамоат, маданий бинолар, мудофаа ва деҳқончилик фақат сунъий суғориладиган шароитда мумкин бўлган мамлакатларда жуда муҳим саналган гидротехника иншоотларининг меъморчилигини шакллантиришга кучли даражада таъсир кўрсатган. кенг худудни эгаллаган ўрта осиёнинг табиий-иқлим шароитлари рангбаранг бўлиб, алоҳида минтақаларда ўзига хосдир, шунингдек, қурилиш материалларига ҳам ўзига хос равишда таъсир кўрсатади. қадимги қурувчилар ниҳоятда мураккаб вазифаларни ҳал этишга мажбур бўлганлар, улардан баъзилари, масалан, иссиқ, қуруқ ва шамолли иқлимли жойлардаги шўрхок ерларда тикланадиган иншоотларнинг сақланишини таъминлашда ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. ўрта осиё худудида қадимдан яшаб келган ҳалқларнинг тарихий ривожланиш жараёнида қурилиш материалларининг тараққий этиши ҳамда улардан қурилишда фойдаланишни ўрганишга бағишланган тадқиқотларда хом ашёнинг мавжуд турлари ва материаллар тайёрлашда уни қайта ишлаш усуллари, ғиштдан тортиб меъморий деталларгача алоҳида блоклар, баъзи конструкциялар; безакли қопламаларни йиғиш тамойиллари ва уларни иншоотларга мустаҳкамлаш; биноларнинг ички кўринишларидаги панелларининг тузилиши, ихтисослаштирилган, масалан, гидротехник материаллар ва бошқалар кўриб чиқилгандир. ўрта осиё ҳалқларида …
5
н кўпроғи гилтупроқ ва керамик материаллар асосида тайёрланган қурилиш буюмларидан барпо этилган. хусусан ўзбекистон республикаси худудида жойлашган тарихий обидаларнинг аксарияти хом лой (пахса) ва пиширилган керамик буюмлардан қурилган ва безатилган. пасадан барпо этилган бино ва иншоотларга эски термиз шаҳри, хива ичан-қалъа ансамбли деворлари, уст-юртдаги қалъалар ва ҳарбий истехкомлар ва бошқалар мисолдир. пахсанинг бир неча минг йиллардан бери муҳит шароитига бардошлиги сабаблари гилтупроқ таркибини тозалиги, обдон пишитилганлиги ва таркибига табиий модификацияловчи қўшимчаларнинг қўшилганлигидир. пахса таркибига ўсимлик куллари, сут зардоби, табиий ёғлар, ҳайвон жунлари, каноп, пахта, гуруч, бир йиллик ўсимликлар ва бошқа модификацияловчи қўшимча сифатида қўшилган. шунингдек, архитектура ёдгорликлари қурилишида оҳак, ганч, гипс ва магнезиал боғловчилар 5-6 минг йиллардан бери ишлатиб келинган. минерал боғловчилар асосида ғишт ва тош теришда сувоқчиликда ишлатиладиган қоришмалар тайёрланган, кейинчалик ганчга турли нақшлар ўйиб ишлаш русум бўлган. дунёдаги архитектура ёдгорликларининг кўп қисми табиий тошлар асосида қурилган. бунинг сабаби табиий тошлар ер шарининг деярли барча қисмида мавжуд бўлиб, ўзининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биноларнинг реставрацияси"

1523782756_71122.doc биноларнинг реставрацияси режа: 1. реставрация мақсадлари. 2. реставрация усуллари. 3. реставрация усулларининг асосий таъриф-тавсифлари. 4. меъморий ёдгорликларнинг қурилиш материалларини тарихий-технологик жихатдан тахлил қилиш. маълумки, ҳар қандай тарихий обидадан ўз вақтида вазифасига кўра фойдаланилган, кейинчалик сақлаб келинган, бузилган бўлса тузатилга; базъзан қайта тикланган. қадимда тарихийлик хиссиёти ривож топмаган эди. тарихий обидаларни қайта қуришда кўпчилик усталар эскисини бузиб, янгисии қуришган. баъзан эски қурилиш ашёси сифатида ҳам фойдланилган. меъморий ёдгорликларни сақлаш кейинги пайтларда оммавий тус олди. биноларни қайта қуришдан олдин уларни хусусиятига қаратиладиган асосий эътибор шундан иборатки, бунда янги вазифалар назарда тутилган ҳолд...

DOC format, 68.5 KB. To download "биноларнинг реставрацияси", click the Telegram button on the left.