ўрта осиёнинг табиий иқлим шароитларида маҳаллий қурилиш материалларининг кўпга чидамлилиги

DOC 66,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1523782796_71123.doc ўрта осиёнинг табиий иқлим шароитларида маҳаллий қурилиш материалларининг кўпга чидамлилиги режа: 1. қурилиш материалларига бутун мажмуадаги омилларнинг таъсири. 2. қурилиш материалларининг узоққа чидамлилигини ўрганиш. 3. ўрта осиё шаҳарлари дала экспедиция материаллари. муайян табиий-иқлим шароитларида қурилиш материалларининг кўпга чидаши ҳали-ҳануз кам ечилган масалалар сирасига киради. ҳар бир жой ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар қуршовида турган материаллар бир вақтнинг ўзида ҳамда мунтазам равишда бир қатор омиллар таъсирида синовдан ўтади. материалларнинг пайдо бўлиши, меъёрдагидек амалий иш кўрсатиши ва эскириши даврида уларга ўтказиладиган барча таъсирлар иккита йўл билан ҳисобга олинади: лаборатория шароитларида ёки узоқ яшаб турган иншоотлар, яъни меъморий ёдгорликлардаги материалларни натура ҳолида кузатиб бориш орқали. материалларнинг таркиби ва кўрсаткичларини, шунингдек, узоқ муддат мобойнида улар дучор бўладиган таъсирларнинг бутун мажмуасини билган ҳолда ҳар бир материалнинг қанчалик кўпга чидаши ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш мумкин бўладики, бу нарса ўз навбатида шунга ўхшаш замонавий материалларнинг кўпга чидаши хусусида каромат қилишга имкон туғдиради. ўрта осиёнинг мураккаб ва …
2
ирлар мажмуаси аниқланади, уларнинг мана шундай таъсирларга қарши туриш қобилиятлари белгилаб олинади, ҳамда материалларнинг кўп ёки кам даражада чидамлилиги сабаблари изоҳланади. тадқиқотларда асосий ўринни меъморий ёдгорликлардаги материалларни натура ҳолида кузатиш, кейин эса танлаб олинган намуналарни лабораторияда ўрганиш эгаллайди. аввало, материал қандай компонентлардан, қандай мутаносибликда ва қайси усулда тайёрланганнини аниқлаш керак бўлади, ёзма манбалар умуман бўлмаганлиги боисидан қурилиш материалларининг кенг ассортиментини бошланғич таркибини тиклаш ниҳоятда мушкул. материаллар ассортименти, иншоотнинг турли қисми, уларнинг алоҳида турлари ҳолати тикланади, лаборатория шароитида тадқиқ этиш учун намуналар танлаб олинади. бир вақтнинг ўзида конлар, қўлланиши мумкин бўлган хом-ашё ҳақида маълумотлар тўпланади. лабораторияда материалларнинг намуналари ҳар томонлама ўрганиб чиқилади: уларнинг мустаҳкамлиги, совуққа чидамлилиги, сув шимувчанлиги ва бошқа хусусиятлари, яъни физик-техник кўрсаткичлари аниқланади. кимёвий, спектографик таҳлиллар ўтказилади, тузилиши ва маъданли таркиби ўрганилади. таҳлилларнинг натижаларига кўра таркиб ҳисоб-китоб қилинади. таркибларнинг эга бўлинган ҳисоб-китобларига асосан намуналарнинг ўхшашлари вужудга келтирилади, ҳамда текширилади. қадимий ва янги материалларни қиёсий тадқиқ қилиш улар ишлатилган узоқ …
3
ағал қўшилгани. хом материаллар ўрта осиёда энг қадимий қурилиш ашёларидан ҳисобланади ва қарийиб 2000 йилдан буён мунтазам равишда қўлланилиб келинади. уларнинг сақланиши кўп жиҳатдан муҳитнинг намлигига боғлиқ. хом материаллардан тикланган иморатнинг пойдевори гидроизоляцияси ва тузилиши катта аҳамиятга эгадир. лойдан ишланган пойдеворларнинг пастки қисми сув буғланаётган пайтда унинг капилляр бўлиб кўтарилишидан кучли даражада жабр кўради. пишиқ ғишт-тўғрибурчакли, квадрат шаклидаги, лекалонусха бўлиб, устунларни кўтаришда, кашаклар-эшик ва деразалар тепасини тўлдиришда, пол ясашда, сув ўтадиган эстакадаларни териб чиқишда қўлланилади. ix аср охиридан бошлаб йирик иншоотлар қурилишида лойдан кўтарилган иморатларнинг қоплама материали ва териладиган материал сифатида мунтазам равишда фойдаланилган. квадрат шаклдаги ғишт деярли ҳамма жойда кенг тарқалган. тўғрибурчакли ғишт эса xi-xii асрлардаги ўш, ўзган, самарқанд ва тошкент шаҳарлари қурилишлари учун хосдир. лекалонусха ғишт фақат махсус профил элементлардагина учрайди. қўшилмалари билан қисилган ҳолда ғиштнинг мустаҳкамлиги 100-200 кг/м2 ни ташкил этади, совуққа чидамлилиги эса музлаш ва эришнинг 15-25 цикли билан тавсифланади. иқлим минтақасидан қатъий назар, сақланиши жуда …
4
қланган териладиган ғишт ҳажмидаги қоплама ғишт. қоплама силлиқ, нақшсиз, безаги фақат ғиштнинг турли хил жойлашувини ҳосил қиладиган кунгурадор, терилиш рельефи бўйлаб олиб бориладиган гиламнусха кунгурадор (бухоро x асрда қурилган сомонийлар мақбараси). териладиган пишиқ ғиштни йўниш йўли билан ясалган кунгурадор кошинлар. 1. сирланган ғиштлар билан биргаликда ишлатиладиган қопламалар учун қўлланиладиган силлиқ кошинлар. 2. куйдирилмасидан олдин чуқур қилиб рельеф ўйилган ғиштлар. рельеф йиғма кўринишда сиртқи безакни ҳосил қилади. 3. одатда терракота деб аталадиган, турли чуқурлик ва ингичкаликда орнамент қилиб ўйилган плиталар. нақшинкор терракотадан ташқари, сирланмаган қоплама материаллар одатда ўзининг сақланиш даражаси ва физик-механик кўрсаткичларига кўра териладиган ғиштдан ҳеч бир жиҳати билан ажралиб турмайди. худди барча сирланмаган сополлар синган терракота учун ҳам материал соғ тупроқ ҳисобланади. у яхшилаб пишитилса, буюмнинг мустаҳкамлиги ошади, ҳамда 600-800 кг/м2 га етади. совуққа чидамлилиги бошқа қоплама материалларга нисбатан 50 маротаба музлаш даражасида ва ундан ҳам юқоридир, шамол ва туз коррозиясига яхши қаршилик кўрсата олади. сирланган қоплама сополлар қуйидагилар: …
5
га ва тўғрибурчакли юз сиртига эга. ҳажми ишлатилган жойига қараб ўзгариб туради (бибихоним-550м.). кошинларни мустаҳкамловчи қоришма билан яхши бирлашиб кетиши учун орқа томонидаги сирти турли хилда ғадир-будир (узунасига чуқур чизиқ тортилган, икки ён томонидан ўйиқлар бор ва ҳакозо) ишланган. кошинларнинг чидамлилиги 75200 кг/м2 оралиғидадир, музлашнинг 12-20 циклига бардош беради. кошинлар яхши сақланади. силикат-керамикага асосланган сирланган сопол (кошин). xii-xiii асрлардан бошлаб ўрта осиё ёдгорликларини безашда сирланган сопол кошинлардан фойдаланилган. асосий сўзлар: сирланмаган сопол қоплама, кошинлар, сирланган сопол қоплама, сирланган гулдор сопол, сирланган кошинлар. калит сўзлар: спектрографик тахлил, хом материаллар, эстакада, сирланган ва сирланмаган қомламалар, сирланган кошинлар. ўрта осиё шаҳарлари дала экспедиция материаллари. пахса, хом ғишт, меъморий орнамент, ҳайкалтарошлик ва лой хамирқурилиш қоришмаси сингари куйдирилмаган қурилиш материаллари худди ўрта асрлар давридаги каби ўз аҳамиятини йўқотмай келаяпти. ўша даврда шулар қаторида айнан соғ тупроқдан ясалган ва куйдирилан материаллар (пишиқ ғишт, гулдор сопол, кошин) ҳам пайдо бўлган ва аста секин асосий ўринни эгаллаб борган. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўрта осиёнинг табиий иқлим шароитларида маҳаллий қурилиш материалларининг кўпга чидамлилиги" haqida

1523782796_71123.doc ўрта осиёнинг табиий иқлим шароитларида маҳаллий қурилиш материалларининг кўпга чидамлилиги режа: 1. қурилиш материалларига бутун мажмуадаги омилларнинг таъсири. 2. қурилиш материалларининг узоққа чидамлилигини ўрганиш. 3. ўрта осиё шаҳарлари дала экспедиция материаллари. муайян табиий-иқлим шароитларида қурилиш материалларининг кўпга чидаши ҳали-ҳануз кам ечилган масалалар сирасига киради. ҳар бир жой ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар қуршовида турган материаллар бир вақтнинг ўзида ҳамда мунтазам равишда бир қатор омиллар таъсирида синовдан ўтади. материалларнинг пайдо бўлиши, меъёрдагидек амалий иш кўрсатиши ва эскириши даврида уларга ўтказиладиган барча таъсирлар иккита йўл билан ҳисобга олинади: лаборатория шароитларида ёки узоқ яшаб турган иншоотлар, яъни ме...

DOC format, 66,5 KB. "ўрта осиёнинг табиий иқлим шароитларида маҳаллий қурилиш материалларининг кўпга чидамлилиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.