қурилиш материалларининг таркиби, структураси ва хоссаларининг муносиблиги

DOC 68.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1483382799_66963.doc қурилиш материалларининг таркиби, структураси ва хоссаларининг муносиблиги режа. 1. конструкцион ашёлар. 2. махсус ашё ва конструкциялар. 3. қурилиш материаллари фанининг ривожланишига ҳисса қушган олимлар. кириш. халқ хўжалигида, қурилишда қурилиш материаллари ва буюмлари кенг қўлланилади. чунки ҳар қандай қурилишнинг асосини қурилиш материаллари ва буюмлари ташкил қилади. бинолар ва қурилмаларнинг иқтисодий жиҳатдан афзаллиги фақатгина қурилиш материалларининг сифатига боғлиқ бўлиб қолмай, уларни тўғри танлаб олиш, тўғри ишлатилишига ҳам боғлиқ. ҳар қандай қурилишни тўғри лойиҳалаш, қуриш ва тўғри ишлатиш учун анг аввало қурилиш материалларининг хоссаларини билиш керак. бундай билимлар асосида қурилиш учун ашё танлашни талабалар “қурилиш материаллари” фанини ўрганадилар. “қурилиш материаллари” фани қурилишда ишлатиладиган ашёлар ва буюмларнинг асосий хоссаларини, уларнинг ишлаб чиқариш усулларини иқтисодий жиҳатдан афзалликларини ўрганадиган фандир. “қурилиш материаллари” фани “математика”, ”умумий кимё”, “физика”, “назарий механика”фанлардан олинган билимларга асосланган. шу билан бирга “қурилиш материаллари” фани кейинги ўтиладиган “материаллар қаршилиги”, “қурилиш физикаси”, “темир бетон”, металл, ёғоч, пластмасса конструкциялар, саноат, фуқаро ва қишлоқ хўжалиги …
2
аш саноати махсулотларининг ярмидан кўпроғини талаб қилади. қурилиш материаллари ва буюмларига сарф бўладиган харажатлар қурилиш-монтаж ишларининг умумий қийматининг ярмидан кўпроғини ташкил қилади. шунинг учун, қурилиш материаллари ва буюмларини тўғри ва рационал ишлатиш халқ хўжалигида асосий иқтисодий заҳиралардан бири ҳисобланади. қурилиш материаллари ишлаб-чиқариш саноати йирик тармоқлардан бири бўлиб, ўз навбатида бир неча тармоқлардан иборат. улар бир-биридан хоссалари, ишлаб чиқариш усуллари ва ускуналари билан фарқ қилади. мисол учун: цемент ишлаб чиқариш саноати, металл ишлаб чиқариш саноати, ёғочни қайта ишлаш саноати ва ҳ.к. қурилиш материаллари жуда қадим вақтлардан маълум бўлиб, ўзига хос тарихга эга. масалан: қадим замонлардан бери энг кўп ишлатиладиган ашёлардан бири гил тупроқ бўлиб хисобланади. кишилар гил тупроқдан ҳар-хил шаклли буюмлар таёрлаб, уларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун қуритиш ва пишитиш усулларини қўллаганлар. сопол ашёлар қадимдан маълум бўлиш билан бирга, чидамлилиги билан ҳам бошқа ашёлардан фарқ қилади. масалан, бундан 12 минг йил олдин сопол ҳиштдан қурилган қадимги меъморчилик ёдгорликлари бизнинг давримизгача етиб келган. …
3
илларга келиб қурилиш материалларини ишлаб чиқариш анча ривожланган эди. бу даврларда боғловчи ашёлар, ғишт, шиша буюмлар, рубероид, асбестоцемент ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарадиган ўнлаб янги корхоналар қурилди. кейинги йиллирда қурилиш материаллари саноатининг ривожланишида жуда катта сифат ўзгаришлари бўлди. қурилиш базаси илимий асосда қайта қуроллланди. қурилиш индустрияси янги техникавий асосда ривожланмоқда. ҳозирги замонда қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг бири – қурилишни қисқа муддатлада олиб боришимкониятини берадиган қурилмаланинг сифатини оширадиган ва тан нархини камайтирадиган эффектив ашёлар ва буюмлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришдир. мисол тариқасида ҳар-хил қурилиш материалларидан тайёрланган деворнинг қалинлиги ва 1 м2 юзасининг массасини солиштириб кўриш мумкин 1-жадвал. ҳар-хил қурилиш материалларидан тайёрланган 1 м2 деворнинг қалинлиги ва массаси № деворбоп қурилманинг ашёлари деворнинг қалинлиги, cм 1 м2 деворнинг массаси, кг 1. оддий сопол ғишт 51 900 - 1000 2. ичи ковак ғишт 25 – 38 300 - 500 3. керамзит бетон 25 – 30 250 - 350 4. серғовак бетон …
4
отаба кам энергия сарфланади. атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ёқилғи энергиясини тежаш мақсадида чиқиндисиз қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кенг жорий этилмоқда. саноат чиқиндилари: металлургия шлаклари, кул, иссиқлик электростанциялари чиқиндилари, фосфор шлаклари, мармар, гранит каби тошларни қайта ишлаш корхоналарининг чиқиндилари қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида кенг фойдаланилмоқда. булар боғловчи ашёлар олишда, бетонлар учун енгил тўлдирувчилар сифатида, иссиқ изоляция ашёлари, сопол буюмлар учун хом ашёга қўшимчалар сифатида ишлатилади. иссиқлик энергияси сарфини камайтириш мақсадида бино ва қурилмаларда, қувурларда иссиқлик изоляцияси кенг ишла​тилмоқда. полимер қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш жадал суратда ривожланмоқда. шиша пластик енгил конструкциялар пол ва санитар-техник жихозлар учун полимер материаллар, пластмасса қувурлар, иссиқлик изоляция ашёлар, лок-бўёқ ва узоқ муддатга чидамли полимер ашёлар қурилиш яхши самара бермоқда. қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун бизда катта хом ашё захиралари мавжуд. қазилма бойликлар ва хом ашё маҳсулотларининг кўплиги (нефть ва газ маҳсулотлари, қимматбаҳо тошлар, темир рудалари, оҳактош, гипс ва ҳ.к.) қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни …
5
қум асосида силикат бетонлар, махаллий гил тупроқдан ҳар хил сопол ашёлар олиш катта иқтисодий самаралар беради. қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда хом ашё сарфини камайтириш имкониятлари кўп: булар енгил буюмлар ва конструкцияларни, хом ашё ва саноат чиқиндиларини комплекс ишлатиш, ишлаб чифаришда хом ашё, иссиқлик ва электр энергиясини сарфлашни нормаларини нақлиёт харажатларини камайтириш ва х.к. хом ашёни сарфлашда илмий асосланган нормаларни ишлатиш, капитал қурилишда сарф бўладиган ашёларни иқтисод қилиш, қурилиш монтаж ишларининг таннархини камайтириш имкониятини беради. янги сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда янги технологик жараёнлар ва ускуналарнинг қўлланилишида техникавий прогресс катта имкониятлар яратади. техникавий прогресснинг асосий йўналишларидан бири махсулотнинг сифатини яхшилаш. капитал қурилишда борган сари кўпроқ юқори маркали цементлар, сифатли пўлатлар, енгил серғовак бетонлар, иссиқлик изоляция ашёлари ишлатилмоқда. юқори сифатли қурилиш материалларини ишлатиш бино ва қу​рил​маларнинг чидамлилигини ошириш ва уларни ишлатиш даврида бўладиган харажатларни камайтириш имкониятини беради. қурилиш материаллари ни ишлаб чиқаришда ва уларни ишлатишда муҳим вазифалардан бири атроф муҳитни муҳофаза қилиш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қурилиш материалларининг таркиби, структураси ва хоссаларининг муносиблиги"

1483382799_66963.doc қурилиш материалларининг таркиби, структураси ва хоссаларининг муносиблиги режа. 1. конструкцион ашёлар. 2. махсус ашё ва конструкциялар. 3. қурилиш материаллари фанининг ривожланишига ҳисса қушган олимлар. кириш. халқ хўжалигида, қурилишда қурилиш материаллари ва буюмлари кенг қўлланилади. чунки ҳар қандай қурилишнинг асосини қурилиш материаллари ва буюмлари ташкил қилади. бинолар ва қурилмаларнинг иқтисодий жиҳатдан афзаллиги фақатгина қурилиш материалларининг сифатига боғлиқ бўлиб қолмай, уларни тўғри танлаб олиш, тўғри ишлатилишига ҳам боғлиқ. ҳар қандай қурилишни тўғри лойиҳалаш, қуриш ва тўғри ишлатиш учун анг аввало қурилиш материалларининг хоссаларини билиш керак. бундай билимлар асосида қурилиш учун ашё танлашни талабалар “қурилиш материаллари” фанини ўрганади...

DOC format, 68.0 KB. To download "қурилиш материалларининг таркиби, структураси ва хоссаларининг муносиблиги", click the Telegram button on the left.