шаҳар инженерлик иншоотлари

DOC 375 pages 41.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 375
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти қосимова соадат тошевна шоджалилов шокомил шаҳар инженерлик иншоотлари дарслик 5340300- шаҳар қурилиши ва хўжалиги 5111000- касб таълими (шқх) 5610100- сервис(турар жойга хизмат кўрсатиш) йўналишлари ва шахар инженерлик масалалари билан шуғулланувчи ихтисосликлар учун тошкент- 2015 сўз боши мамлакатимиз иқтисодиётининг барча соҳаларида илмий-техника тараққиётининг жадаллашуви материал, меҳнат сарфининг камайишига, ёнилғи энергия ресурсларининг тежалишига ва пировардида аҳоли фаровонлигининг юксалишига имкон беради. шаҳар муҳандислик иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш шаҳар қурилиши ва хўжалигида алоҳида ўринни эгаллайди. бу таркибий ташкил этувчиларнинг, ташкилотларнинг бутун фаолияти шу омилларга боғлиқ эканлиги билан ифодаланади. дарслик қурилиш олий ўқув юртлари талабалари учун ёзилган бўлиб, улар иншоотларнинг конструкциялари, транспорт иншоотлари, шаҳардаги дарё бўйлари, гаражлар ва автомобил тўхташ жойлари, миноралар мачталар, спорт иншоотлари, резервуарлар, бозорлар ва бошқалар тўғрисида тасаввурга эга бўлишлари; лойиҳалаш услублари уларни қуриш ва фойдаланишни билишлари керак. шуларни хисобга олган ҳолда муаллифлар материалларни кўрсатиб ўтилган йўналишлардаги бакалаврларни тайёрлаш талабларини …
2 / 375
оотлари, замонавий бозорлар ва жуда йирик савдо мажмуалари қурилиши жадал суръатларда амалга оширилмоқда. шаҳарларда бундай иншоотларни лойиҳалаш,қуриш ва фойдаланиш ҳали ҳам адабиётларда етарли даражада ёритилмаган. шунинг учун мазкур дарсликда шаҳар қурилиши ва хўжалиги сохасида мавжуд бўлган мамлакатимиз ва чет эл тажрибасини умумлаштиришга харакат қилинди. муаллифлар тақризчиларга қўлёзмани тақриз қилишда билдирилган қимматли тавсиялар ва фойдали маслахатлар учун чуқур миннатдорчиликларини изҳор этадилар. кириш шахар аҳолисининг ўсиб бориши янги шаҳарлар қуриш ва эскиларини кенгайтириш асосларининг бош омилларидан биридир. шаҳар худудига нисбатан ахолининг тезроқ кўпайиши шаҳарсозликда одамларнинг меҳнат қилиши, турмуши ва дам олиши учун энг яхши шароитларни таъминловчи ишлаб чиқариш худудларини, турар жойларни, жамоат ва маданий муассасалар, транспорт, муҳандислик қурилмалари ва энергетикани оқилона ташкил этишни назарда тутиш мажбуриятини юклайди. бу масалани ҳал қилиш кўп даражада аҳолини жойлаштириш, шаҳарнинг бундан кейинги ривожланиши, ахолининг меҳнат қилиш ва дам олиш шароитларини яхшилашнинг хусусиятини белгилаб беради. жаҳондаги йирик шаҳарлар эгаллаган ҳудудлар анча катта ўлчамларни, хусусан, қарачи шаҳрининг майдони …
3 / 375
: · шаҳарнинг, шаҳар атрофи худудининг ва шаҳар ташқарисидаги автомобиль йўлларининг энг мухим қисмлари орасида қулай алоқани ташкил этиш, шунингдек пиёдаларнинг хавфсиз ва қулай ҳаракатланишлари учун мос шароитлар яратиш мақсадида юк ташиш ва йўловчилар транспортининг узлуксиз ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш; · турар жой даҳаларига ва жамоат биноларига олиб борадиган қулай кириш йўллари ва йўлакчаларини барпо қилиш; · шахсий автомашиналар учун гараж хўжалигини ва автомашиналарнинг узоқ вақт ва вақтинча туриши учун автомобиллар тўхташ жойларини ташкил этиш ва бошқа кўпгина ишлар. шаҳарларда автомобиль парки ахоли сонига қараганда анча тез суръатлар билан ўсмоқда. шаҳар ривожланишининг маълум бир босқичида кўча тармоғининг транспорт воситалари билан ўта тирбандлашуви юзага келади. шаҳар кўчалариниг ўта юкланиши маълум бир пайтда кўча ҳаракатининг фалаж холатга келишига сабаб бўлиши мумкин, бундай ҳолат жахондаги йирик шаҳарларда хозирданоқ юз бермоқда. чорраҳалар яқинида транспорт воситаларининг тез-тез тўхташлари уларнинг эскиришини тезлаштиради ва йўлларнинг бузулишига сабабчи бўлади (бунда йўл сиртининг силжишлари ва тўлқинсимон қатламлар ҳосил бўлади). …
4 / 375
галлайди, ана шулар замонавий йирик шаҳарнинг ҳаётини тасаввур этиш қийин. бир-бири билан боғлиқ бўлмаган айрим ер ости иншоотлари қатори узун (давомли) тоннеллар тармоғи билан ўзаро бирлаштирилган йирик ер ости транспорт ва кўп вазифани бажарувчи мажмуалар барпо этилмоқда. кўпгина шаҳарларда катта узунликдаги кўчадан ташқари ер ости автомагистраллари назарда тутилмоқда. транспортнинг янги тезкор турлари учун ҳам катта миқдордаги тоннеллар ва ер ости иншоотларини қуриш керак бўлади. замонавий шаҳарлар ер усти ва ер ости маконидан фойдаланган ҳолда фақат горизонтал бўйича эмас, балки вертикал бўйлаб ҳам кенгайиб бормоқда. вертикал зоналаштириш транспорт ва пиёдалар оқимларини, транзит ва махаллий, тезкор ва оддий транспортни ажратишга имкон беради. бунда транспорт магистраллари ва пиёда йўллари жойлашувининг ер сатҳида, унинг устида ёки ер остида каби турли хил вариантлари бўлиши мумкин. шаҳар транспорт муаммоларини муваффақиятли ҳал қилишга ер ости маконини комплекс ўзлаштириш ва фойдаланиш, яъни транспортни ўтказиш ва мухандислик коммуникацияларини ётқизиш, автомобилларни вақтинча ва доимий сақлаш, мухандислик қурилмаларини, савдо корхоналарини, коммунал …
5 / 375
қатор ноқулай оқибатларни келтириб чиқаради, улар орасидан қуйидагиларни алохида таъкидлаш лозим: · жойлаштириш хусусиятининг ўзгариши, харакатланиш масофаларининг ортиши; · кўп миқдорда ёнилғи истеъмол қилиниши туфайли атроф муҳитнинг кўп юқори даражада ифлосланиши; · жамоат транспорти ахамиятининг пасайиши; · кўча ва йўл тармоқларида транспорт воситаларининг тирбандланиб тўхтаб қолиши, уларни қайта қуриш, ривожлантиришга катта харажатлар қилиниши; · зич жойлашган турар жойларда, автомобиллар тўпланадиган пунктларда уларнинг тўхтаб туриши учун жойнинг етишмаслиги. айтиб ўтилган муаммоларнинг охиргиси борган сари долзарб бўлиб бормоқда. транспортнинг ривожланишини шундай тарзда йўналтириш зарурияти пайдо бўладики, бунда автомобиллаштиришнинг ўсиши билан боғлиқ масалалар, шу жумладан улар тўхтаб турадиган жойларни лойихалаш ва жойлаштириш ҳеч бир қийинчиликсиз ва асосли истиқбол билан ҳал этилиши керак. транспорт тизимининг жадал ривожланиши бир қатор масалаларни, шу жумладан мамлакатни тезкор автомобиллаштириш шароитида транспортнинг тўхтаб туриш жойи муаммосини ҳал қилиш йўлларини излашни тақозо этади. транспортнинг барча турлари учун тўхтаб туриш жойлари ва гаражлари муаммосини ҳал қилиш шаҳарсозлик сиёсатининг таркибий қисмидир. дарслик …

Want to read more?

Download all 375 pages for free via Telegram.

Download full file

About "шаҳар инженерлик иншоотлари"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти қосимова соадат тошевна шоджалилов шокомил шаҳар инженерлик иншоотлари дарслик 5340300- шаҳар қурилиши ва хўжалиги 5111000- касб таълими (шқх) 5610100- сервис(турар жойга хизмат кўрсатиш) йўналишлари ва шахар инженерлик масалалари билан шуғулланувчи ихтисосликлар учун тошкент- 2015 сўз боши мамлакатимиз иқтисодиётининг барча соҳаларида илмий-техника тараққиётининг жадаллашуви материал, меҳнат сарфининг камайишига, ёнилғи энергия ресурсларининг тежалишига ва пировардида аҳоли фаровонлигининг юксалишига имкон беради. шаҳар муҳандислик иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш шаҳар қурилиши ва хўжалигида алоҳида ўринни эгаллайди. бу таркибий ташкил этувчиларнинг, ташкилотларнинг бутун фа...

This file contains 375 pages in DOC format (41.7 MB). To download "шаҳар инженерлик иншоотлари", click the Telegram button on the left.

Tags: шаҳар инженерлик иншоотлари DOC 375 pages Free download Telegram