инженерлик геодезияси

PPTX 12 sahifa 557,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
инженерлик геодезияси фани, унинг вазифалари, халқ хўжалигидаги аҳамияти инженерлик геодезияси фани, унинг вазифалари, халқ хўжалигидаги аҳамияти 1-мавзу. инженерлик геодезияси фани ва унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти адабиётлар рўйхати: 1. абдуллаев т.м., инамов а.н., лапасов ж. инженерлик геодезияси, тошкент, тиқхмми, 2019 йил. 352 бет. 2. норхўжаев қ.н. инженерлик геодезияси, дарслик. тошкент, 1983. 416 бет. 3. қўзибоев т. геодезия. дарслик. 1976 йил. геодезияси - юнонча сўз бўлиб, гео - ер, дезия - ўлчаш, бўлиш маъноларини билдиради. геодезия - ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш, ер сиртини план ва карталарда тасвирлаш ҳамда ҳар хил инженерлик масалаларини ечишда бажариладиган ўлчаш усуллари тўғрисидаги фандир. инженерлик геодезияси фанининг геодезия фанининг бир қисми бўлиб, мазкур фан қатори қўйидаги фанларни ҳам ўз ичига олади: олий геодезия - бутун ер сиртини ёки унинг катта қисм-ларини шакли ва ўлчамларини аниқлаш, ер сиртида айрим нукталар координаталари ва баландликларини ягона системада топиш, ер қобиғининг горизонтал (ётиқ) ва вертикал силжишини ўрганиш каби масалаларни хал килади. …
2 / 12
ллар тузиш орқали ернинг сирти унинг шакли ва ўлчамлари ўрганиб чикилади. шунинг учун инженерлик инженерлик геодезияси фанининг вазифалари қўйидагиларни ташкил қилади: 1. махсус асбоблар ёрдамида ер сиртида ўлчашларни бажариш усулларини ўрганиш. 2. ўлчаш натижаларини замонавий техник воситалари ва эхм ёрдамида ишлаб чиқиш усулларини ўрганиш 3. график чизмалар (карта, план ва профил) ни тузиш ва расмийлаштириш усулларини ўрганиш 4. турли инженерли масалаларни ечишда ўлчаш натижалари ва график чизмаларни қўллаш 7 маълумки, инженерлик геодезияси хам бошқа фанлар каби хаётий талаблар асосида вужудга келган ва ишлаб чиқариш кучларининг тараққий этиши билан тобора ривожланиб борган. инсон қадимдан ўзи яшаган жойни ҳаёт талабига кўра ҳар томонлама билишга қизиққан ва ўрганган. инженерлик геодезияси тарихи ҳам шундай бошланади. археологларнинг аниклашича, қадимий миср, месопотамия, хиндистон, хитой, греция, ўрта осиё ва бошқа мамлакатлар халқлари ўз эҳтиёжлари учун дсхқончилик қилиш ва суғориш каналларини казиш, турли бино ва иншоотларни қуриш, экин майдонларини ўзаро тақсимлаш каби масалаларни ечишда геодезик ўлчашдан фойдаланган. масалан, …
3 / 12
мли илмий марказ тузилди. унда ўрта осиёлик „ер сурати“ номли асар муаллифи алгебра фанининг асосчиси ал-хоразмий хамда ал-фарғоний, ал-марвозий, ал-марварудий каби олимлар ҳам ишлади. халифа хорун ал-рашид ўғли ал-маъмун фармойишига биноан, 827 йили „хикмат уйи“ аъзоларидан иккита экспедиция тузилди. ер ўлчамларида бўлган тафовутни бартараф қилиш учун уларга „гадус ўлчаш усули“ ни ишлатиб, ер ўлчамларини аниқлаш иши топширилди. улар меридианнинг бир градус ёй узунлигини ўлчаб, ишни 56,0 миля (110,5 км) ва 56,66 миля (111,82 км) натижа билан якунладилар ва ҳисоблашлар учун 111,82 км натижа олинди. ҳоразмлик улуғ олим абу райҳон беруний (973 - 1048 йй.) ўз ҳаётида ёзган 150 та асаридан 40 тасини инженерлик геодезияси фанига бағишлаб, бой ва қимматли маълумотлар қолдирган. беруний ҳисоби бўйича еp радиуси 6339,58 км бўлиб, ҳозирги вақтда ишлатилаётган (красовский эллипсоиди) қиймат- 6371,11 км дан фарқи атига 31,5 км ни ташкил қилади. инженерлик геодезияси фани математика, астрономия, электроника, география, геоморфология гидрогеология ва бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқ. …
4 / 12
ҳисоблаш, суғориш ва заҳ қочириш билан боғлик гидротехника иншоотларини қидирув, лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш учун ниҳоятда зарурдир. саноат иншоотларни (заводлар, фабрикалар, электростанциялар ва ҳ.к.) темир ва автомобил йўлларни, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларни, аэродомларни, ер ости иншоотлар (метрополитен, шахта, қувур йўлларни) лойиҳалаш ва қуриш учун муҳим масалаларни ҳал қилишда инженерлик геодезияси фанини аҳамияти жуда каттадир. геодезик ўлчамлар сув омборлари ва каналларини лойиҳалаш ҳажмларини аниқлаш, тўғонларнинг чўкиши ва силжиши жараёнини баҳолаш каби масалаларни ҳал қилишда ҳам кўлланилади. инженерлик геодезияси фани ерни бўлиш, уни ҳисобга олиш, она заминни муҳофаза қилиш, ердан унумли фойдаланиш, ер кадастрини ўтказиш, тупроқ, геобатоника ва бошқа қидирув ишларини олиб боришда кенг қўлланилади. мустаҳкамлаш учун саволлар: 1.геодезия сўзинингмаъноси 2.геодезик ишлар босқичи ва мазмуни 3.инженерлик геодезиясидан қайси фанлар ажраб чиққан 4. олий годезия фани нимани ўрганади 5. геодезия ва топографияни ўрганиш объекти 6. инженерлик геодезияси нимани ўрганади 7.картография - 8.космик геодезия- инженерлик геодезиясини вазифалари: 1. 2. 3. 4. 9. эратосфен …
5 / 12
инженерлик геодезияси - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инженерлик геодезияси" haqida

инженерлик геодезияси фани, унинг вазифалари, халқ хўжалигидаги аҳамияти инженерлик геодезияси фани, унинг вазифалари, халқ хўжалигидаги аҳамияти 1-мавзу. инженерлик геодезияси фани ва унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти адабиётлар рўйхати: 1. абдуллаев т.м., инамов а.н., лапасов ж. инженерлик геодезияси, тошкент, тиқхмми, 2019 йил. 352 бет. 2. норхўжаев қ.н. инженерлик геодезияси, дарслик. тошкент, 1983. 416 бет. 3. қўзибоев т. геодезия. дарслик. 1976 йил. геодезияси - юнонча сўз бўлиб, гео - ер, дезия - ўлчаш, бўлиш маъноларини билдиради. геодезия - ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш, ер сиртини план ва карталарда тасвирлаш ҳамда ҳар хил инженерлик масалаларини ечишда бажариладиган ўлчаш усуллари тўғрисидаги фандир. инженерлик геодезияси фанининг геодезия фанининг бир қисми бўлиб, мазкур ф...

Bu fayl PPTX formatida 12 sahifadan iborat (557,3 KB). "инженерлик геодезияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: инженерлик геодезияси PPTX 12 sahifa Bepul yuklash Telegram