инженерлик геодезияси

DOCX 432 sahifa 13,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 432
қ. н. норхўжаев инженерлик геодезияси олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий техника ўқув юртларининг студентлари учун дарслик қилиб тасдиқлаган тошкент - «ўқитувчи» - 1984 «инженерлик геодезияси» номли бу китоб олий техника ўқув юртлари- программасига мувофиқ ёзилган дарслик бўлиб, қурилиш, транспорт, гидротехника ихтисосликдаги олий ўқув юртларининг студентларига мўлжалланган. дарслик 5 бўлим ва 18 бобдан иборат, уларда геодезия фанининг вазифалари, съёмка ва унинг турлари, съёмка қилиш усуллари, ишлатиладиган асбоблар ва уларни ишлатиш, план, профиль чизиш йўллари тўла тушунтирилган.турли инженерлик иншоотларини жойда режалаш масалалари ҳам батафсил ёритилган. булардан ташқари, ўрта осиёлик геодезия олими абу райҳон берунийнинг геодезия фани соҳасидаги ишлари ҳақида ҳам маълумот берилган. бу дарсликдан тегишли ихтисосликдаги ўрта махсус ўқув юртларининг ўқувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин. рецензент: ўзбекистонда хизмат кўрсатган ер тузувчи инженер, доцент, техн. фанлари кандидати а. н. назиров н 79 норхўжаев қ. н. инженерлик геодезияси: техн. ўқув юрт студентлари учун дарслик. - т.: ўқитувчи.: 1983. - 416 б. нарходжаев к. …
2 / 432
кни ёзишда автор ўзининг «инженерлик геодезиясидан практикум» номли қўлланмасидан ҳам фойдаланди. китоб ҳажмини оширмаслик учун амалий мисоллар жуда зарур ўринлардагина кўрсатилди. дарслик олий техника ўқув юртларининг студентларига мўлжалланган, китобдан техникум ўқувчилари ва геодезия фанини ўрганувчилар ҳам фойдаланиши мумкин. автор биринчи бўлим. умумий маълумот iбоб. муқаддима 1. геодезия фани ва унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти геодезия сўзи «ер бўлиш» деган маънони билдиради. ер юзасини бўлакларга бўлиш учун аввал ўлчаш ишлари ўтказилади, сўнгра у керакли бўлакларга бўлинади. шунга кўра, геодезия фани амалий геометрия (ер ўлчаш) деб ҳам юритилган. лекин ҳозирда геодезия халқ хўжалигининг турли соҳаларидаги қурилишга доир муҳим ва мураккаб масалаларни ечиш билан шуғулланади. масалан, ер шакли ва катталигини аниқлаш, ер юзаси маълум қисмининг план, карта ва профилларини чизиш, қишлоқ хўжалигини планлаштириш, турли иншоотлар барпо қилишда бажариладиган қидириш, ўлчаш ва лойиҳалаш ишларини турли асбоблар ёрдамида амалга ошириш йўлларини ўрганиш ҳозирги геодезия фанининг умумий вазифасидир. бажариладиган ишнинг мазмуни ва усулига қараб геодезия қуйидагича бўлинади …
3 / 432
и қоидаларини турли инженерлик иншоотлари барпо этишга доир ўлчаш ишларига татбиқ этиш йўлларини ўрганади. шунга кўра, техникавий ўқув юртларида ўқитиладиган геодезия фани, кўпинча, инженерлик геодезияси номи билан юритилади. ер юзасининг катта қисмини қоғозда таъсирлашнинг қоида ва усулларини ўрганувчи фан картография деб аталади. авиациянинг тараққий этиши билан геодезиянинг съёмка (план олиш) ишларида жойни ҳаводан суратга олиш усули қўлланила бошлади; бу усул қоидаларини ўрганувчи фан аэрофото - геодгзия дейилади. ернинг сунъий йўлдошидан туриб, ер шаклини аниқлаш ва ер юзаси суратини олиш усулларини ўрганувчи фан космик геодезия деб аталади. ер массасида узлуксиз бўлиб турган геологик ва геофизик ҳодисалар ер шакли ва юзасининг ўзгаришига таъсирсиз қолмайди. шунга кўра, ҳозирги геодезия фанининг вазифаси ер юзасида бўладиган ҳодисаларни статикавий ҳол деб қарамай, балки мураккаб динамикавий процесс деб қараб, геофизика ва гравиметрия фанлари ютуқлари асосида геодинамик полигон усулини татбиқ этиб тадқиқот ишлари олиб боришдан иборатдир. давримизда саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кенг кўламда жадал олиб борилаётган …
4 / 432
билан жойда танишилади (бу иш рекогносцировка дейилади), йўлнинг ўқ чизиғи аниқ белгиланадики, иншоот қуриш учун мўлжалланган бу жой трасса дейилади. трассанинг ўқ чизиғи белгиланиб жой съёмка қилингач, нивелирланади. ўқ чизиғи профили чизилиб, лойиҳа чизиқлари ўтказилгач, иш отметкалари ҳисобланади. сўнгра лойиҳадаги нуқталар отметкалари бўйича жойга кўчирилади. шундан кейингина қурилиш иши бошланади. геодезиянинг бошқа фанларга муносабати. геодезия фани математика, астрономия, география фанлари билан бир вақтда ва чамбарчас муносабатда тараққий этди. геодезик асбоблар назарий жиҳатдан физика қонунлари асосида ясалади, ўлчаш натижалари математик қоидалар бўйича ҳисобланади. ер юзаси ва нуқталар ўрни географик ва астрономик координаталар бўйича белгиланади. ер шакли ва унинг ўзгаришидаги процессларни ўрганишда геофизика ва геология каби фанлардан фойдаланилади. ҳозирги даврда геодезия фани механика, автоматика, электроника фанлари билан ва, ҳатто, космик кузатиш натижалари билан ҳам боғлиқ ҳолда тараққий этмоқда. 1. 2. геодезия фани тарихидан қисқача маълумот геодезия қадимий фан бўлиб, кишилик жамияти яшаш шароитининг талабига кўра вужудга келди, унга мосланиб тараққий этди ва …
5 / 432
инг сувидан суғоришда фойдаланиш учун сунъий гидротехникавий қурилмалар барпо этилган. ҳатто милоддан 2150 йил илгари фирот дарёси тагидан 0,9 км узунликда тоннел қазиш учун дарё бошқа ердан ўтказилган. мисрда нил дарёсидан суғориш канали ўтказишда харобат номли 6 м ли ёғоч нов ёрдамида нивелирлаш иши бажарилган. харобат сув билан тўлдирилиб, икки учига шовун осилганки, булар харобат учларининг ер юзасидан баландлигини кўрсатган. шу асбоб ёрдамида нил дарёсидан сувайш каналигача 150 км масофа нивелирланган. бу сув нивелири ҳозирги нивелирнинг дастлабки кўриниши дейиш мумкин. мисрдаги тенги йўқ маҳобатли эҳромлар (пирамидалар), сарой ва қасрлар қуриш албатта геодезик ишларсиз бўлмаган. иншоот қуриш, суғориш каналлари ўтказиш, лойиҳани жойга кўчириш ва турли режалаш ишларини геометрик жиҳатдан тўғри амалга оширишда геодезик ишлар бажарилганки, бу ҳол геодезиянинг ҳам ривожланишига йўл очган. миср, бобил - осурия, ҳиндистон ва хитой ерларида ҳам бўлганки, бунга етти мўъжиза ва уларнинг қолдиқлари гувоҳдир. ( i. 1.шакл. )кундалик ҳаёт тақозосига жавоб тариқасида бажарилган амалий геодезик, ишлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 432 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инженерлик геодезияси" haqida

қ. н. норхўжаев инженерлик геодезияси олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий техника ўқув юртларининг студентлари учун дарслик қилиб тасдиқлаган тошкент - «ўқитувчи» - 1984 «инженерлик геодезияси» номли бу китоб олий техника ўқув юртлари- программасига мувофиқ ёзилган дарслик бўлиб, қурилиш, транспорт, гидротехника ихтисосликдаги олий ўқув юртларининг студентларига мўлжалланган. дарслик 5 бўлим ва 18 бобдан иборат, уларда геодезия фанининг вазифалари, съёмка ва унинг турлари, съёмка қилиш усуллари, ишлатиладиган асбоблар ва уларни ишлатиш, план, профиль чизиш йўллари тўла тушунтирилган.турли инженерлик иншоотларини жойда режалаш масалалари ҳам батафсил ёритилган. булардан ташқари, ўрта осиёлик геодезия олими абу райҳон берунийнинг геодезия фани соҳасидаги ишлари ҳақида ҳам маълумот бери...

Bu fayl DOCX formatida 432 sahifadan iborat (13,4 MB). "инженерлик геодезияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: инженерлик геодезияси DOCX 432 sahifa Bepul yuklash Telegram