tеодолит йўли координаталарини ҳисоблаш услубий кўрсатма

DOCX 25 sahifa 244,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
“геодезия” фанидан лаборатория ишлари тўплами ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти “геодезия ва геоинформатика” кафедраси “геодезия” фанидан амалий машғулотларни бажариш учун “теодолит йўли координаталарини ҳисоблаш” мавзусида услубий кўрсатма тошкент - 2017 ушбу услубий кўрсатма илмий-методик кенгашнинг «_____» _________ 2017 йилда бўлиб ўтган ___- сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди. «теодолит йўли координаталарини ҳисоблаш (камерал ишлар), иншоот баландлигини аниқлаш» мавзусида геодезия фанидан ўқув амалиётини ўтказиш бўйича услубий кўрсатма. мазкур услубий кўрсатма: 5311500 – геодезия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) 5410700 – ер тузиш ва ер кадастри” таълим йўналишининг 5111000 – касб таълими (5410700 – ер тузиш ва ер кадастри) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабаларга ўрганш учун мулжалланган. тузувчилар: ў.п.исломов, ассистент а.н.инамов, ассистент ж.о.лапасов, ассистент тақризчилар: и.м.эргешов, “геодезия ва картография миллий маркази дук” директори. а.р.бабажанов, тими – ердан фойдаланиш ва ер кадастри кафедраси доценти. ©тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2017 й. …
2 / 25
р кадастри” таълим йўналишининг i-босқич талабаларига i, ii, iii ва iv - семестрда ўқитиладиган дастлабки умумкасбий фани эканлиги, талабаларнинг бу фанни ўрганишга ҳали етарли даражада тайёр эмасликларини ҳисобга олиб, уни соддалаштиришга ҳаракат қилинди. “геодезия” фанининг намунавий ўқув режаси, намунавий ўқув дастури ва ишчи ўқув режаларида кўзда тутилган ҳажмда берилган. шунингдек, услубий кўрсатмада амалий машғулот ва амалий машғулотларни бажариш вақтида, геодезик ўлчашларда қўлланадиган геодезик асбоб-ускуналар билан ишлаш тартиблари, техника хавфсизлиги ҳамда меҳнат мухофазаси тўғрисида умумий маълумотлар келтирилган. услубий кўрсатмани нашрга тайёрлаш, фойдаланишда сезилган камчиликлар, услубий кўрсатма тўғрисидаги тақриз ва муҳокамалар эътиборга олинди. ушбу услубий кўрсатма дтс ларига тўлиқ мос келади, “геодезия” фанининг намунавий ўқув режаси, намунавий ўқув дастури ва ишчи ўқув режалари асосида ёзилган. услубий кўрсатма “геодезия” фанининг намунавий ўқув режаси, намунавий фандастури ва ишчи ўқув режаси асосида ёзилган. 5141100- гидрологоя (сув хўжалигида), 5340700- гидротехника қурилиши (сув хўжалигида), 5450100 - ирригация тармоқлари сув энргиясидан фойдаланиш, 5450200 -сув хўжалиги ва мелиорация, 5450300 …
3 / 25
лубий кўрсатмада иншоот лойиҳасини жойга кўчириш, қуриш ва ишлатиш давридаги геодезик ишларни бажариш усуллари ҳам ўрганилади. шундай қилиб, ер юзининг шакли ва катталигини аниқлаб, уни қоғозда план, карта ва профиль ҳолида тасвирлаш ҳамда иншоотларни барпо қилишда турли геодезик ўлчаш ишларини ўрганиш билан шуғулланади. “геодезия” фани ҳалқ хўжалигидаги турли қурилиш ишларида, шунингдек, мудофаа ишларида ҳам муҳим ўринни эгаллайди. масалан, бирор йўл қуриш ёки канал қазишдан олдин уларнинг пухта, арзон бўлиши ва тез битиши эътиборга олиниб, шу йўл ёки канал трассаси (ўқ чизиқ) учун қулай жой тахминан белгиланади. бу ишрекогносцировкадейилади. сўнгра, танланган трасса бўйлаб геодезик таянч шохобчалар барпо қилинади ва горизонтал ҳамда вертикал съёмка (план олиш) ишлари бажарилади. съёмка материалларига кўра, шу жойнинг топографик плани, нивелирлаш натижаларига кўра эса трассанинг бўйлама ва кўндаланг профиллари чизилади. план ва профилларга қараб, унда қуриладиган турли иншоотлар ўрни аниқланади ва лойиҳаланади, кейин ер қазиш ишлари ҳажми топилади. қурилишга сарф бўладиган маблағ аниқланади. қурилиш ишларини бошлашдан олдин …
4 / 25
осонлаштириш учун турли жадвал, график, номограмма, логарифм линейкалари, тригонометрик функцияли калькулятор ва компьютер технологияларидан фойдаланилади. график ишларда эса ўлчаш ва ҳисоблаш натижаларида топилган маълумотлар асосида керакли чизмалар (план, карта ва профиль) чизилади. план, карта ва профиль чизиш учун жойда бажариладиган ўлчаш ишлари мажмуи съёмка дейилади. съёмка икки хил бўлади: горизонтал съёмка билан вертикал съёмка. агар съёмка ер юзидаги бир бўлак жойнинг фақат тафсилотини тасвирлайдиган план ёки карта чизиш учун бажарилган бўлса, у горизонтал съёмка дейилади. жой контури горизонтал проекциясининг ўзига ўхшатиб, аммо кичрайтирилган ҳолда қоғозга туширилган тасвири план деб аталади. ер юзаси катта бўлагининг, ер эгрилиги эътиборга олинган ҳолда, маълум даража кичрайтирилиб ва бир қадар ўзгартирилиб қоғозга туширилган тасвири карта дейилади. съёмка қилинадиган жойдаги бино, экин майдони, йўл, ариқ ва ҳоказолартафсилотдейилади. планда жойнинг фақат тафсилоти тасвирланса, бундай тасвир контурли план дейилади. ер юзасидаги табиий баланд-пастликлар мажмуи рельеф дейилади. бир вақтнинг ўзида ҳам жой тафсилоти, ҳам рельефи съёмка қилинса, бу иш …
5 / 25
зилади. океан ва денгиздаги сувларнинг тинч ҳолатдаги сирти сатҳий юза дейилади. сатҳий юза ернинг исталган нуқтасида шовун чизиғига перпендикуляр бўлганидан, у ҳамма жойда горизонтал деб қабул қилинади. агар сатҳий юза ўз йўналишида фикран давом эттирилса, шу сатҳий юза билан чегараланган шар шакли (жисм) ҳосил бўлади. бушакл геоид (ер шакли) деб аталади ва ернинг умумий шакли шунга ўхшаш деб қабул қилинади. ер массаси турли жойда турлича бўлганлигидан ер керишиб вақт-вақти билан ўз шаклини бирмунча ўзгартиради. шу сабабли, ер шакли жуда мураккабдир. бу шакл ҳозирча математик формулалар билан аниқ ифодаланган эмас. лекин ер шакли эллипсоидга ўхшайди деб қабул қилинади ва ер эллипсоиди дейилади. план ва карта чизишда ернинг шакли ва ўлчамини билиш керак. геодезиянинг ривожланиш тарихи. геодезия қадимий фанлардан бирдир. у кишилик жамиятинг ҳаётий талаблари асосида вужудга келган ва ишлаб чиқариш кучларини тараққий этиши билан ривожлана борган. геодезия фани арабистон, хитой, ҳиндистон, ўрта осиёда тараққий этган. масалан ix асрнинг бошларида араб халифаси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tеодолит йўли координаталарини ҳисоблаш услубий кўрсатма" haqida

“геодезия” фанидан лаборатория ишлари тўплами ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти “геодезия ва геоинформатика” кафедраси “геодезия” фанидан амалий машғулотларни бажариш учун “теодолит йўли координаталарини ҳисоблаш” мавзусида услубий кўрсатма тошкент - 2017 ушбу услубий кўрсатма илмий-методик кенгашнинг «_____» _________ 2017 йилда бўлиб ўтган ___- сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди. «теодолит йўли координаталарини ҳисоблаш (камерал ишлар), иншоот баландлигини аниқлаш» мавзусида геодезия фанидан ўқув амалиётини ўтказиш бўйича услубий кўрсатма. мазкур услубий кўрсатма: 5311500 – геодезия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) 5410700 – ер тузиш ва ер кадастри” таълим йўналишининг 5111000 – касб таълими (...

Bu fayl DOCX formatida 25 sahifadan iborat (244,1 KB). "tеодолит йўли координаталарини ҳисоблаш услубий кўрсатма"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tеодолит йўли координаталарини … DOCX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram