"услубий кўрсатма: топографик карта билан ишлаш"

DOCX 25 sahifa 7,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
“геодезия” фанидан лаборатория ишлари тўплами ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти “геодезия ва геоинформатика” кафедраси “геодезия” фанидан амалий машғулотларни бажариш учун “топографик карталар билан ишлаш” мавзусида услубий кўрсатма тошкент - 2017 ушбу услубий кўрсатма илмий-методик кенгашнинг «_____» _________ 2017 йилда бўлиб ўтган ___- сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди. «топографик карта билан ишлаш. тўғри ва тескар геодезик масалалар ечиш» мавзусида геодезия фанидан ўқув амалиётини ўтказиш бўйича услубий кўрсатма. мазкур услубий кўрсатма: 5311500 – геодезия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) 5410700 – ер тузиш ва ер кадастри” таълим йўналишининг 5111000 – касб таълими (5410700 – ер тузиш ва ер кадастри) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабаларга ўрганш учун мулжалланган. тузувчилар: ў.п.исломов, ассистент а.н.инамов, ассистент ж.о.лапасов, ассистент тақризчилар: и.м.эргешов, “геодезия ва картография миллий маркази дук” директори. а.р.бабажанов, тими – ердан фойдаланиш ва ер кадастри кафедраси доценти. ©тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2017 …
2 / 25
лишининг i-босқич талабаларига i, ii, iii ва iv - семестрда ўқитиладиган дастлабки умумкасбий фани эканлиги, талабаларнинг бу фанни ўрганишга ҳали етарли даражада тайёр эмасликларини ҳисобга олиб, уни соддалаштиришга ҳаракат қилинди. “геодезия” фанининг намунавий ўқув режаси, намунавий ўқув дастури ва ишчи ўқув режаларида кўзда тутилган ҳажмда берилган. шунингдек, услубий кўрсатмада амалий машғулот ва амалий машғулотларни бажариш вақтида, геодезик ўлчашларда қўлланадиган геодезик асбоб-ускуналар билан ишлаш тартиблари, техника хавфсизлиги ҳамда меҳнат мухофазаси тўғрисида умумий маълумотлар келтирилган. услубий кўрсатмани нашрга тайёрлаш, фойдаланишда сезилган камчиликлар, услубий кўрсатма тўғрисидаги тақриз ва муҳокамалар эътиборга олинди. ушбу услубий кўрсатма дтс ларига тўлиқ мос келади, “геодезия” фанининг намунавий ўқув режаси, намунавий ўқув дастури ва ишчи ўқув режалари асосида ёзилган. муаллифлар ушбу услубий кўрсатма тўғрисида билдирилган барча танқидий фикр ва мулоҳазаларни мамнуният билан қабул қиладилар. 1. “геодезия” фани ва унинг вазифалари геодезия ернинг шакли ва ўлчамини ўрганувчи фан бўлиб, ундан турли иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш ишларида ҳам кенг қўламда фойдаланилади. …
3 / 25
гносцировкадейилади. сўнгра, танланган трасса бўйлаб геодезик таянч шохобчалар барпо қилинади ва горизонтал ҳамда вертикал съёмка (план олиш) ишлари бажарилади. съёмка материалларига кўра, шу жойнинг топографик плани, нивелирлаш натижаларига кўра эса трассанинг бўйлама ва кўндаланг профиллари чизилади. план ва профилларга қараб, унда қуриладиган турли иншоотлар ўрни аниқланади ва лойиҳаланади, кейин ер қазиш ишлари ҳажми топилади. қурилишга сарф бўладиган маблағ аниқланади. қурилиш ишларини бошлашдан олдин лойиҳадаги асосий нуқталарни, яъни қурилиш ўрнини жойда кўрсатиш керак. бу ишлойиҳани жойга кўчириш дейилади. лойиҳани жойга кўчириш иши ҳам геодезик ўлчаш ишлари орқали бажарилади. қурилиш жараёнида иншоотнинг тўғри қурилаётганлиги ҳам геодезик кузатишлар ёрдамида текшириб борилади. геодезик ишлар иккига: дала ишлари билан камерал ишларга бўлинади. дала ишлари, асосан, жойда турли геодезик асбоблар ёрдамида бажариладиган ўлчашлардан иборат; камерал ишлар, далада ўлчаб топилган натижаларни ҳисоблаб, план ва профиль чизишдан иборатдир. камерал ишлар ҳам, ўз навбатида, иккига: ҳисоблаш ишлари билан график ишларга бўлинади. ҳисоблаш ишларида ўлчаш натижаларининг сон қийматлари математика қоидаларига …
4 / 25
зига ўхшатиб, аммо кичрайтирилган ҳолда қоғозга туширилган тасвири план деб аталади. ер юзаси катта бўлагининг, ер эгрилиги эътиборга олинган ҳолда, маълум даража кичрайтирилиб ва бир қадар ўзгартирилиб қоғозга туширилган тасвири карта дейилади. съёмка қилинадиган жойдаги бино, экин майдони, йўл, ариқ ва ҳоказолартафсилотдейилади. планда жойнинг фақат тафсилоти тасвирланса, бундай тасвир контурли план дейилади. ер юзасидаги табиий баланд-пастликлар мажмуи рельеф дейилади. бир вақтнинг ўзида ҳам жой тафсилоти, ҳам рельефи съёмка қилинса, бу иш топографик съёмка дейилади. тафсилот билан бирга рельеф ҳам тасвирланган план топографик план деб аталади. ер сиртидаги нуқталарнинг бирор юзага нисбатан турган баландлигини аниқлашга доир қилинадиган ўлчаш ишлари мажмуи вертикал съёмка дейилади. нуқталарнинг денгиз сатҳига нисбатан турган баландлиги абсолют баландлик деб, бу баландликни ифодаловчи сон абсолют отметка (белги) деб аталади. бир нуқтанинг иккинчи нуқтага нисбатан турган баландлиги ёки пастлиги нисбий баландлик дейилади. жойда икки нуқтанинг бир-бирига нисбатан баландлигини аниқлаш иши нивелирлаш деб аталади. нуқтанинг шартли равишда бирор юзага нисбатан турган …
5 / 25
р шакли эллипсоидга ўхшайди деб қабул қилинади ва ер эллипсоиди дейилади. план ва карта чизишда ернинг шакли ва ўлчамини билиш керак. геодезиянинг ривожланиш тарихи. геодезия қадимий фанлардан бирдир. у кишилик жамиятинг ҳаётий талаблари асосида вужудга келган ва ишлаб чиқариш кучларини тараққий этиши билан ривожлана борган. геодезия фани арабистон, хитой, ҳиндистон, ўрта осиёда тараққий этган. масалан ix асрнинг бошларида араб халифаси мамун топшириғи билан месопотомия текислигида ер шарининг катталигини аниқлаш мақсадида градус ўлчаш ишлари олиб борилган. олимлар ер шари меридианини 1° ёй узунлигини 111,11 км эканлигини аниқлаганлар. ернинг ўлчамлари ва шакли ҳақида тушунча, ернинг шакли жуда мураккаб ва ўзига хос хусусиятга эга. ернинг табиий юзаси баландлик ва чуқурлик, тоғлик ва текислик, тизма тоғ ва водийлардан иборат. ернинг табиий шаклини аниқлаш жуда қийин. ернинг шакли деганда, унинг табиий шакли эътиборга олинмайди, фақат уни математик шакли тушунилади. ана шу математик шакллардан ернинг табиий шаклига энг яқини геоиддир. геоид - океан суви тинч турган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""услубий кўрсатма: топографик карта билан ишлаш"" haqida

“геодезия” фанидан лаборатория ишлари тўплами ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти “геодезия ва геоинформатика” кафедраси “геодезия” фанидан амалий машғулотларни бажариш учун “топографик карталар билан ишлаш” мавзусида услубий кўрсатма тошкент - 2017 ушбу услубий кўрсатма илмий-методик кенгашнинг «_____» _________ 2017 йилда бўлиб ўтган ___- сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди. «топографик карта билан ишлаш. тўғри ва тескар геодезик масалалар ечиш» мавзусида геодезия фанидан ўқув амалиётини ўтказиш бўйича услубий кўрсатма. мазкур услубий кўрсатма: 5311500 – геодезия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) 5410700 – ер тузиш ва ер кадастри” таълим йўналишининг 5111000 – касб таълими (5410700 – ер тузиш ва е...

Bu fayl DOCX formatida 25 sahifadan iborat (7,3 MB). ""услубий кўрсатма: топографик карта билан ишлаш""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "услубий кўрсатма: топографик к… DOCX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram