geodeziya va kartografiya darslik

DOC 311 sahifa 6,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 311
¤збекистон республикаси олий ва ¤рта ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ўунар таълими маркази ўрта махсус, касб-ўунар таълимини ривожлантириш институти х. мубораков, с. ахмедов геодезия ва картография касб-ҳунар коллежлари талабалари учун дарслик тошкент „ўқитувчи“ 2002 дарслик техника фанлари номзоди, доцент ў. мубораковнинг умумий таҳрири остида нашрга тайёрланган. тақризчилар: тақи геодезия ва кадастр кафедраси доценти, техника фанлари номзоди с. тошпўлатов, тиқхмии геодезия кафедраси доценти, техника фанлари номзоди з. д. охунов, тошкент қурилиш-коммунал касб-ҳунар коллежининг олий тоифали ўқитувчилари а.с. санаев, ў.м. жабборов, ўмкўтри катта илмий ходими ў.қ. мадраўимов махсус муҳаррир: ўзму геодезия, картография ва кадастр кафедраси доценти, география фанлари номзоди а. эгамбердиев мазкур дарслик касб-ҳунар коллежларининг ер тузиш йўнали​ши бўйича таълим олаётган ўқувчиларига мўлжалланган дастур асо​си​да ўзбек тилида биринчи бор ёзилган. у 9 бўлимдан иборат бўлиб, уларда геодезия фани ва унинг вазифалари, геодезик ўлчаш​лар, геодезик асбобларнинг ту​зи​​лиши, улар ёрдамида геодезик ўлчашлар ва съёмкаларни бажариш ва натижаларини математик ишлаб …
2 / 311
ўшил​гани билан, балки мазмуни ва услубий тузилиши билан ҳам фарқ қилади. чунончи, дарсликда геодезия фанини ўрганадиган олий ўқув юрт​лари ва коллежлар талабалари учун зарур бўлган геодезиядан уму​мий маълумотлар, геодезик ўлчашлар, ўлчаш асбоблари ва улар​нинг тузилиши, жойда геодезик ўлчашларни бажариш, ўлчаш нати​жа​ларини ишлаб чиқиб жой плани ва карталарини тузиш, шунинг​дек, геодезик зичлаш тармоқларини барпо қилишда ўлчаш ва содда тенг​лаш масалалари мисоллар билан қисқа ва аниқ баён қилинган. „ер тузишда геодезик ишлар“ ва „картография“ бўлимлари ўқув дас​ту​рида кўзда тутилган ҳажмда берилган. шунингдек дарсликда гео​дезик ўлчашларда қўлланадиган анъана​вий геодезик асбоблар билан бир қаторда янги замонавий электрон-оп​тик ўлчаш асбоблари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. дарсликнинг 6 — 13- ва 15- бобларини техника фанлари номзоди, доцент ў. мубораков, 14- ва 16 — 22- бобларини ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, олий тоифали ўқитувчи с. ахмедов ёзган, 1 — 5- бобларини эса муаллифлар бирга​ликда тайёрлашган. мазкур дарслик шу соҳадаги илк китоб бўлгани сабабли, муал​лиф​лар дарслик тўғ​ри​сида билдирилган …
3 / 311
ъий режа асосида босқичма-босқич амалга ошириш учун, дастав​вал, ер юзасида маълум топографик-геодезик ва картографик тадқи​қот ишлари бажарилади. ер сиртида ўлчаш усулларини ўрганиш ва уларни бажариш эса гео​де​зиянинг асосий вазифалари қаторига киради. барча геодезик ишларни бажариш жараёнида, чунончи, жойда ма​со​фа ва бурчакларни ўлчаш, уларнинг натижаларини ҳисоблаб чи​қа​риш ва план ҳамда карталарни тузишда турли хил геодезик асбоблар ва ҳисоблаш техникаси ишлатилади. бинобарин, уларни ўр​га​ниш, тадқиқ қилиш (текшириш), улар билан аниқ ва қулай ўлчаш усулларини излаш (танлаш) ҳам геодезиянинг вазифасига ки​ради. геодезиянинг назарий асоси бўлиб математика, геометрия, триго​но​метрия, аналитик геометрия ва алгебра ҳисобланади. геодезик-оп​тик асбоблар физика қонунларига асосланиб лойиҳаланади ва иш​лаб чиқилади. план, карта ва профиллар геодезик ишларнинг асосий маҳсулоти бў​либ, улардан халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг фойдалани​лади. турли иншоотларни, қишлоқ ва шаҳарларнинг бош планларини ту​зиш, автомобиль ва темир йўлларни лойиҳалаш ва қуришни геоде​зик ишларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. геодезик ишлар мазмуни ва тавсифига кўра икки босқичга бўли​нади: 1. замонавий, янги, такомиллашган геодезик асбоблардан …
4 / 311
иш мумкин. агротехникага оид жуда кўп масалаларни ечиш учун ҳам тупроқ, рельеф, ўсимлик қоплами, сув ҳавзалари тасвирланган план​ли-картографик ҳужжатлар бўлиши керак. планли-картографик ҳужжатлар мамлакат мудофааси учун ҳам жу​да зарур, шунинг учун ҳам азалдан „карта — армиянинг кўзи“ деб саналади. геодезия фани олий геодезия, амалий геодезия ва космик геоде​зия каби соҳаларга бўлинади. ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш, геодезия таянч тармоқ​ла​рини қуриш ҳамда унинг катта қисмида бажариладиган юқори аниқ​ликдаги геодезик ишлар билан олий геодезия фани шуғулланади. ер​нинг ички кучи таъсирида ер пўстининг силжишини ўрганиш ва бош​қа шу каби юқори аниқликда бажариш талаб қилинадиган геоде​зик ишлар ҳам олий геодезия вазифасига киради. амалий геодезия — турли инженерлик иншоотлар ўрнини қиди​риш, лойиҳалаш, жойга кўчириш, уларни қуриш жараёнида геодезик ўлчаш​​лар билан таъминлаш, бино ва иншоотлар деформациясини ўлчаш ва бошқа шу каби ишлар билан шуғулланади. космик геодезия — олий геодезияга доир илмий масалаларни ер сунъий йўлдошларини, ой, планеталар ва турли космик учиш аппа​рат​ларини кузатиш орқали ечиш йўлларини …
5 / 311
р томон​лама билишга қизиққан ва ўрганган. геодезия тарихи ҳам шундай бош​ланади. археологларнинг аниқлашича, қадимий миср, месопотамия, хиндистон, хитой, греция, ўрта осиё ва бошқа мамлакатлар халқ​лари ўз эҳтиёжлари учун деҳқончилик қилиш ва суғориш каналлари​ни қазиш, турли бино ва иншоотларни қуриш, экин майдонларини ўзаро тақсимлаш каби масалаларни ечишда геодезик ўлчашдан фойда​лан​ган. масалан, милоддан 4000 йил илгари мисрдаги нил дарёси ҳавза​сида ерни ўлчаш ишлари олиб борилган. нил дарёсини қизил денгиз билан қўшиш мақсадида канал қурилиши милоддан vқ аср илгариги вақтга тааллуқлидир. у вақтларда съёмканинг баъзи бир усулларигина маъ​лум эди. юнонистонлик олим эратосфен милоддан 230 йил илга​ри ер шарининг ўлчамларини аниқлаган ва геодезиядан махсус китоб ёзиб, меридианлар ва параллеллар кўрсатилган карта тузган. птоломей то​мо​нидан проекциялаш усуллари жорий қилиниб, европа ва осиё карта​ларини тузишда улардан фойдаланилган. милоддан 7 — 6 аср илгари ҳозирги ироқ жанубида яшаган хол​дейлар ерни шар деб фараз қилиб, унинг радиуси r узунлигини ҳисоб​лаб чиқдилар. милоддан 6 аср илгариёқ пифагор ерни шар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 311 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"geodeziya va kartografiya darslik" haqida

¤збекистон республикаси олий ва ¤рта ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ўунар таълими маркази ўрта махсус, касб-ўунар таълимини ривожлантириш институти х. мубораков, с. ахмедов геодезия ва картография касб-ҳунар коллежлари талабалари учун дарслик тошкент „ўқитувчи“ 2002 дарслик техника фанлари номзоди, доцент ў. мубораковнинг умумий таҳрири остида нашрга тайёрланган. тақризчилар: тақи геодезия ва кадастр кафедраси доценти, техника фанлари номзоди с. тошпўлатов, тиқхмии геодезия кафедраси доценти, техника фанлари номзоди з. д. охунов, тошкент қурилиш-коммунал касб-ҳунар коллежининг олий тоифали ўқитувчилари а.с. санаев, ў.м. жабборов, ўмкўтри катта илмий ходими ў.қ. мадраўимов махсус муҳаррир: ўзму геодезия, картография ва кадастр кафедраси доцент...

Bu fayl DOC formatida 311 sahifadan iborat (6,6 MB). "geodeziya va kartografiya darslik"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: geodeziya va kartografiya darsl… DOC 311 sahifa Bepul yuklash Telegram