резервуарларнинг турлари ва уларнинг элементлари

DOC 113,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1523782265_71114.doc резервуарларнинг турлари ва уларнинг элементлари режа: 1. резервуарларнинг турлари ва уларнинг турлари. 2. резервуарларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш. 3. резервуарлар. ҳисоблаш асослари. резервуарлар вазифасига, режадаги шаклига, ер сатҳига нисбатан жойлашувига кўра ва конструктив хусусиятларига кўра бир неча турларга бўлинади. вазифасига кўра резервуарлар сув, нефть ва нефть махсулотлари, мазут ва мойларни сақлашга мўлжалланган бўлади. резервуарларни қўлланиладиган жойи, вазифаси ва эксплуатацион хусусиятларига қараб уларга махсус талаблар қўйилади. ушбу талаблар одатда махсус адабиётларда ва меъёрий хужжатларда баён қилинади. режадаги шаклига кўра кўпчилик ҳолларда резервуарлар доира ва тўғри тўртбурчак шаклида бўлади. резервуарнинг шаклини танлашда биринчи навбатда техник-иқтисодий кўрсаткичларни, баъзи ҳолларда эса махсус шартшароитлар – жойнинг рельефи, қурилиш участкасининг режаси ҳисобга олинади. резервуар деворини суюқлик ўтказмайлиган қилиб тайёрлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишда бир хил сиғимга эга бўлган тўғри тўртбурчакли ва цилиндрсимон резервуарларни солиштирсак, тўғри тўртбурчакли резервуарларнинг намланадиган юзаси каттароқ эканлигини эътиборга олиш лозим. резервуарларни шар, кўп бурчак ва бошқа шаклларда ҳам тайёрлаш мумкин. лекин уларни …
2
ми йиғма темирбетондан (масалан, резервуар деворлари, устёпмалари), қолган қисми эса монолит темирбетондан (масалан, унинг туби) тайёрланади. бундай конструкцияларни тайёрлашда ҳам оддий ёки олдиндан зўриқтирилган темирбетондан фойдаланиш мумкин. резервуарлар вазифасига кўра устёпмали ва устёпмасиз бўлиши мумкин. устёпма таянчи сифатида девор, пардадевор ва устунлардан фойдаланилади. саноат биноларидаги каби устёпмалари фақат деворга таянган резервуарлардан кенг фойдаланилади. агар думалоқ темирбетон резервуарларда пардадеворлар мавжуд бўлса уларнинг устёпмалари фазовий юпқа деворли қобиқ тарзида қабул қилиш мумкин. резервуар тубининг конструкцияси устёпма турига қараб қабул қилинади. масалан, устунлар мавжуд бўлса резервуарнинг тубига реактив босим таъсир қилади. у ҳолда резервуар тубининг қалинлиги ва унинг арматура юзаси ҳисоблаш йўли билан топилади. агар устунлар резервуар туби орасидан ўтиб алоҳида пойдеворларга ўрнатилган бўлса, резервуарнинг туби билан устунлар бириккан жойини суюқлик ўтказмайдиган қилиб тайёрлаш лозим. агар резервуарда оралиқ таянчлар бўлмаса эгувчи моментлар фақат резервуар деворлари билан унинг туби бириккан жойларда ҳосил бўлади ва у кичик зона бўйича тарқалади, натижада тубининг асосий юзасида эгувчи …
3
да йиғма элементларининг кесим юзаси монтаж зўриқишларига ҳисоблаб аниқланганлиги сабабли материал сарфи кўпайиб кетади. ҳозирги кунда резина-газлама, полимер ёки бошқа синтетик материаллардан фойдаланган ҳолда герметик қобиқли резервуарларни лойиҳалаш устида ишлар олиб борилмоқда. бундай резервуарларда темир-бетон конструкциялар юк кўтарувчи элемент, қобиқ эса суюқлик ва газ ўтказмасликни таъминлайдиган элемент сифатида хизмат қилади. шунга ўхшаш резервуарлар тубсиз қилиб тайёрланиши, эксплуатация ёки иқлим шароитлари мос келса устёпмасиз қилиб ҳам тайёрланиши мумкин. мисол сифатида монолит темирбетондан тайёрланган ёки йиғма темирбетон қўлланилган сув омборининг айрим турларини кўриб чиқамиз. лойиҳалаш ва қуриш даврида арматурани зўриқтирмасдан фақат резервуар шаклини тўғри танлаш натижасида ва юк кўтарувчи конструкциялардаги бетон фақат сиғилишга ишлайдиган қилиб тайёрлаш оқибатида сиғимлари 2500 ва 8000 м3 бўлган иккита резервуарнинг қурилиши билан танишиб чиқамиз. германиянинг штольберг шаҳрида қурилган ва сиғими 2500 м3 бўлган ер устидаги сув омборининг қирқими 1-расмда кўрсатилган. ушбу резервуар кесик конус шаклида бўлиб, устёпмаси гумбаздан иборат. резервуар девори ва устёпмасининг эгрилиги шундай танланганки, конструкциянинг …
4
и гумбазли қилиб устёпмасини тайёрлаш унинг сиғимини ошишига хизмат қилади. гумбаз доимий ўзгарувчи эгриликдан иборат. гумбаз эгрилигини шундай танланганки, унинг қобиқ ўқига нисбатан бурчак тангенси ёй узунлигига тенг. ушбу ҳолда қобиқнинг ўқи тажриба натижасида аниқланган. унда гумбазнинг кўндаланг кесим юзаси ўзгарувчан бўлиб, чўзилувчи кучланишлар резервуарга сув қуйиш жойидан бошлаб, унинг ҳисобий сатҳигача бўлган масофада кичрайиб боради. резервуарни конструкциялашда арматура шундай ҳисобланганки, резервуарнинг ён томонларини тупроқ билан тўлдирилмаган ҳолда ҳам резервуарни қисман сув билан тўлдириш мумкин. ушбу ҳолда резервуар деворларида дарзлар ҳосил бўлмайди. ушбу резервуар девори икки қатламли бўлиб, деворнинг ички қисми бевосита сувнинг босимини қабул қилади ва у 16 та цилиндрсимон вертикал темирбетон қобиқлардан иборат. қобиқларнинг бўртган томони резервуарнинг ички томонига қаратилган. мазкур қобиқчалар сув босимини таъсирида сиғилишга ишлайди, шунинг учун ҳам уларда дарз ҳосил бўлмайди. деворнинг ташқи қисми кўпбурчакдан иборат бўлиб, қобиқчаларнинг зўриқишини қабул қилади. резервуарни сув билан тўлдирилганда деворнинг ушбу қисми чўзилишга ишлайди. қобиқчаларни оралиқлари кичик бўлгани учун …
5
и икки қаватли девордан тайёрлаганда 261 м3 бетон ва 22 т пўлат арматура сарфланади. темирбетон резервуарнинг юк кўтарувчи конструкцияларини дарзбардошлигини таъминлаш учун айрим ҳолларда на фақат мос келадиган шаклни танлашгина эмас, балки уни ишлаб чиқариш технологиясига ҳам туб ўзгаришлар киритиш лозим. бундай усул 1956 йили австриянинг кремсе шаҳрида дунай дарёси бўйига қурилган умумий сиғими 3380 м3 дан иборат бўлган сув омбори қурилишида қўлланилган. сув омборининг режаси ва қирқими 3-расмда кўрсатилган. бундай сув омбори бири иккинчисини ичига жойлаштирилган иккита бир хил сиғимли резервуарлардан иборат. ички резервуарнинг устёпмаси эгрилик радиуси 24 м дан иборат бўлган сферик темирбетон гумбаздан иборат. ташқи резервуарнинг устёпмаси текис конструкциядан иборат. сув омбори туби ва деворларининг дарзбардошлигини таъминлашда уни қуриш технологиясининг рационал усулларидан фойданилган. яъни бетон ишларини олиб боришда резервуар тубининг плитаси тўртта бир хил секторга бўлиниб, уларни ҳар бирини чегарасида эни бир метрли оралиқ қолдирилди. ушбу оралиқлар деворларнинг доира бўйлаб тўртта қисмига тўғри келди. ушбу чегарада деворларда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"резервуарларнинг турлари ва уларнинг элементлари" haqida

1523782265_71114.doc резервуарларнинг турлари ва уларнинг элементлари режа: 1. резервуарларнинг турлари ва уларнинг турлари. 2. резервуарларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш. 3. резервуарлар. ҳисоблаш асослари. резервуарлар вазифасига, режадаги шаклига, ер сатҳига нисбатан жойлашувига кўра ва конструктив хусусиятларига кўра бир неча турларга бўлинади. вазифасига кўра резервуарлар сув, нефть ва нефть махсулотлари, мазут ва мойларни сақлашга мўлжалланган бўлади. резервуарларни қўлланиладиган жойи, вазифаси ва эксплуатацион хусусиятларига қараб уларга махсус талаблар қўйилади. ушбу талаблар одатда махсус адабиётларда ва меъёрий хужжатларда баён қилинади. режадаги шаклига кўра кўпчилик ҳолларда резервуарлар доира ва тўғри тўртбурчак шаклида бўлади. резервуарнинг шаклини танлашда биринчи навбатда техник...

DOC format, 113,5 KB. "резервуарларнинг турлари ва уларнинг элементлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.