"қурилиш конструкциялари" кафедраси

DOC 337 стр. 14,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 337
ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти “қурилиш конструкциялари” кафедраси “қурилиш конструкциялар” фанидан ўқув-услубий мажмуа таълим соҳаси: 340000 – архитектура ва қурилиш таълим йўналишлари: 5340100 – архитектура (турлари бўйича) 5341000 - қишлоқ ҳудудларини архитектура- лойиҳавий ташкил этиш 5150900 - дизайн 5340300 - “шаҳар қурилиши ва хўжалиги” 5340400 - “муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи” 5340500 - “қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш технологияси” 5340700 - “гидротехника қурилиши 5340900 - “кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш” 5341100 - “қиймат инжинеринги” 5341300- “коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” 5610100 - “ҳизматлар соҳаси” тошкент – 2019 мазкур ўқув-услубий мажмуа ўзбекистон республикаси ол ий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201__ йил __________даги ____-сонли буйруғи билан тасдиқланган “қурилиш конструкциялари” фани дастури асосида ишлаб чиқилган. тузувчилар: юсуфхўжаев с.а. “қурилиш конструкциялари” кафедраси, доцент. сайдазимов.м.р. “қурилиш конструкциялари” кафедраси, катта укитувчи саидакромов а.а. “қурилиш конструкциялари” кафедраси, ассистент тақризчилар: шоумаров н.б. тошкент темир йўллар муҳандислари институти …
2 / 337
......................232 4. иловалар...........................................................................................................246 ўқув материаллар 1-мавзу: қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш тартиби режа: 1. қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш. ҳисоблаш босқичлари. 2. қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалашнинг мақсади ва вазифалари. 3. қурилиш конструкцияларига қўйилган талаблар. қурилиш конструкциялари лойиҳалаш деб, уларнинг статик (ёки динамик) кучларга, элементнинг кесим юзасини ҳисоблаш ва лойиҳалаш тушунилади. умуман қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш икки босқичдан иборат: 1. элементлардаги кучланишни аниқлаш ва бу кучланиш асосида кесим юзасини топиш; 2. конструкцияни эгилишини меъёридан ошмаслигини текшириш. лойиҳаланган конструкцияларнинг самарадорлиги уларнинг техник - иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда ишлаш жараёнида мавжуд фойдаланиш талабларига мослиги даражасига қараб баҳоланади. бетон қурилиш материаллари ичида энг кўп қўлланилади. бетон нархи бошқа материалларга нисбатан анча арзон. зеро унинг механиқ хусусияти пўлатникига қараганда анча фарқ қилади. бундай ҳолатда бетонга тенг келадиган материал йўқ. унинг таркибига ҳамма ерда мавжуд бўлган материаллар киради. яна бир маъқул бўлган томони шундан иборатки, бетон мустаҳкамлиги йилдан йилга ортиб боради. бу хусусият темирбетон конструкциялари узоқ даврга …
3 / 337
талаблари асосида амалга оширилади. қурилиш меъёрлари ва қоидалари - қмқ қурилиш конструкциялари назариясининг амалий натижаси ҳисобланиб ва у конструкцияларни лойиҳалашда, қуришда ва фойдаланишда эришилган ютуқларни ўзида акс эттиради. элементнинг нормал кесим юзасини самарали шакли ва ўлчамларини, бетоннинг оптимал синфини, ишчи арматуранинг синфи, кесим юзасини ва элементни ёрилишга бардошига ва бикирлигини ҳисобга оладиган кесим юзаси ҳисобий кесим юзаси дейилади. конструкция деб, элемент қисмларини бирлаштириш тушунилади. конструкциялаш эса, биноларни конструктив хал этиш, уларнинг элементларидан ишчи, монтаж арматурасини жойлашни самарали схемасини белгилаш, опалобка ва арматура конструкция узеллари ва элементлари чизмаларини ишлаб чиқишдан иборат бўлади. конструкцияларнинг лойиҳалаш, кесим юзаси хақидаги маълумотлар асосида, меъёр талабларни ҳисобга олган холда бино ва иноотни қуриш ва ишлатиш жараёнида мустаҳкамлиги, ёриқбардошлиги ва бикирлигини таъминлайдиган ҳисобий кучни аниқлашдан иборат бўлиш керак. қурилиш конструкцияларига қўйиладиган талаблар қурилиш конструкциялари уларга қўйиладиган функционал, техник, иктисодий, эстетик ва бошқа талабларни ҳисобга олган холда лойихаланади. функционал талабларга кўра хар бир конструкция қандай мақсадга мўлжалланган бўлса, …
4 / 337
ишнинг техник-иктисодий жихатдан мақсадга мувофиқлигига асосланган холда, материал ва энергия сарфини, шунингдек, сермехнатлигини ҳамда қурилиш объектининг нархини максимал даражада камайтиришни ҳисобга олган холда танланган бўлиши керак. бунга қуйидагиларни амалга ошириш орқали эришиш мумкин: · самарали қурилиш материаллари ва конструкцияларидан фойдаланиш; · конструкцияларнинг массасини камайтириш; · материалларнинг физик-механиқ хусусиятларидан тўлиқ фойдаланиш; · махаллий қурилиш материалларини ишлатиш; · асосий қурилиш материалларини тежамкорлик билан сарф қилишга оид тегишли талабларга риоя қилиш. лойиҳалашда ечимларнинг бир неча вариантлари тузилиб, уларда конструкцияларни тайёрлаш ва куришдаги материаллар, энергия, мехнат сарфи, қурилиш нархи ва муддатларига оид кўрсаткичлар аниқланади; конструкциянинг меъморий кўркамлиги ҳам эътиборга олинади. вариантларни таққослаш орқали энг мақбул ечим танлаб олинади. конструкцияларнинг тежамлилиги уларга қўйиладиган асосий талаблардан бири ҳисобланади. тежамлилик - материаллар сарфи ва таннархи, конструкцияларни тайёрлаш, қурилиш майдонига ташиб келтириш, монтаж қилиш ва улардан фойдаланишдаги харажатларга боғлиқ бўлади. материал сарфи жихатидан энг афзал конструкция тенг мустаҳкамликдаги конструкция ҳисобланади. бундай конструкциядаги барча кесимлар унга ишлатиладиган материалларнинг физик-механиқ …
5 / 337
. лойиҳаларда конструкцияларнинг узоққа чидамлилигини таъминлашга қаратилган тадбирларни кўзда тутиш совуқбардош ва ўтга чидамли, коррозиябардош материалларни танлаш, уларни чиришдан химоя қилишга доир чоралар кўриш керак. 2-мавзу: қурилиш конструкцияларни чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш режа: 1. биринчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблаш. 2. иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблаш. 3. чегаравий ҳолатлар усулининг моҳияти. қурилиш конструкцияларни ҳисоблашдан мақсад кам миқдорда материал сарфлаб ташқи таъсир этаётган жами юкларга етарли даражада кўтариш қобилиятига эга бўлган, конструкцияларни яратиш. қурилиш конструкцияларни 1955 йилдан бери чегаравий ҳолатлар услуби бўйича ҳисобланади. чегара ҳолатлари деганда конструкцияларнинг ишлатилиш жараёнида олдиндан белгиланган талабларга жавоб бермай қолиши тушунилади қурилиш конструкцияларни бу услуб билан ҳисоблаганда икки гурухга бўлиб ҳисобланади. биринчи гуруҳ чегара ҳолатлар конструкцияни юк кўтариш қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ бўлиб ва уларга: шакл умумий устиворлигининг йўқолиши, вазият устиворлигининг йўқолиши, қурилма металлининг толиқиши ёки бошқа бирор характердаги бузилиш, юкларнинг ва ташқи муҳитнинг биргаликдаги ноқулай таъсири натижасида бузилиш, қурилмалардан фойдаланишни тўхтатишга олиб келадиган резонанс …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 337 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""қурилиш конструкциялари" кафедраси"

ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти “қурилиш конструкциялари” кафедраси “қурилиш конструкциялар” фанидан ўқув-услубий мажмуа таълим соҳаси: 340000 – архитектура ва қурилиш таълим йўналишлари: 5340100 – архитектура (турлари бўйича) 5341000 - қишлоқ ҳудудларини архитектура- лойиҳавий ташкил этиш 5150900 - дизайн 5340300 - “шаҳар қурилиши ва хўжалиги” 5340400 - “муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи” 5340500 - “қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш технологияси” 5340700 - “гидротехника қурилиши 5340900 - “кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш” 5341100 - “қиймат инжинеринги” 5341300- “коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” 5610100 - “ҳизматлар соҳаси” тошкент – 2019 мазкур ўқув-услубий ма...

Этот файл содержит 337 стр. в формате DOC (14,6 МБ). Чтобы скачать ""қурилиш конструкциялари" кафедраси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "қурилиш конструкциялари" кафед… DOC 337 стр. Бесплатная загрузка Telegram