қурилиш қоришмалари

DOC 19 pages 174.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
x-боб viii-боб қурилиш қоришмалари таянч иборалар: минерал боғловчилар, тўлдиргичлар, пластификаторлар, оддий қоришмалар, мураккаб қоришмалар, пардозбоп қоришмалар, териш қоришмалари, гидравлик қоришмалар, қуруқ қоришмалар, қоришманинг ҳаракатчанлиги, мустаҳкамлик, модификаторлар, совуққа чидамлилик. 8.1 умумий маълумотлар қурилиш қоришмаси композицион материал бўлиб, минерал боғловчи модда, сув, майда тўлдиргич ва қоришма хоссаларини яхшиловчи қўшимчалардан иборат аралашманинг қотишидан ҳосил бўлади. минерал боғловчи сифатида портландцемент ва унинг турлари, ҳавойи ва гидравлик оҳак, қурилиш гипси ва ш.к. ишлатилади. қоришма хоссаларини яхшиловчи компонент сифатида минерал актив кукунлар ва полимер сиртактив моддалар ишлатилади. қурилиш қоришмаларини ишлатиш тарихи бир-неча минг йилларга тенгдир. хусусан ўзбекистон худудидаги архитектура ёдгорликларини барпо этишда таркиби актив минерал кукунлар ва табиий органик моддалар билан мукаммаллаштирилган қурилиш қоришмалари ишлатилган. бу бино ва иншоотларнинг пойдевор қисми қурилишида ишлатилган сувга чидамли “қир” қоришмалари оҳак боғловчисига ўсимликлар кули ва табиий ёғлиқ компонентларни қўшиб тайёрлангани тарихий манбалардан маълум. қурилиш қоришмалари боғловчи модданинг турига, ўртача зичлигига ва ишлатилиш соҳасига нисбатан гурухларга бўлинади. боғловчи модда турига …
2 / 19
а темирбетон конструкцияларни монтаж қилишда ишлатиладиган териш; ғишт ва тош деворлар, девор темирбетон блоклар ва панеллар ва бошқа конструкцияларни суваш учун ишлатиладиган пардозлаш; гидроизоляция, акустик, рентген нурларидан ҳимояловчи ва шу каби махсус қоришмаларга бўлинади. 8.2 қурилиш қоришмалари учун материаллар боғловчи моддалар. қурилиш қоришмалари олишда портландцементдан ташқари шлакли портландцемент, пуццоланли портландцемент, паст маркадаги (м200) цемент ва хусусий ҳолларда киришмайдиган, кенгаювчи цементлар ишлатилиши мумкин. юқори маркадаги цементларни қурилиш қоришмалари (айниқса, паст маркадаги қоришма) олишда ишлатиш қоришманинг сув ушлашлик, қатламланиш каби хусусиятларини ёмонлаштиради. қоришманинг технологик хоссаларини яхшилаш ва портландцемент каби боғловчиларни тежаш мақсадида икки ва уч компонентли мураккаб таркибли қоришмалар кенг кўламда ишлатилади. ҳавойи ва гидравлик оҳак қурилиш қоришмалари олишда оҳак хамири ёки оҳак сути кўринишида қўлланилади. қурилиш гипси алоҳида равишда биноларнинг ички ва ташқи безаги учун қоришмалар ва мураккаб қоришмалар тайёрлашда қўшимча сифатида ишлатилади. майда тўлдиргич. оғир қурилиш қоришмалари учун майда тўлдиргич сифатида кварц қумлари, дала шпати қумлари каби табиий қумлар, зич …
3 / 19
алари тайёрлашда ичимлик суви яроқли ҳисобланади. бошқа сувлар ишлатилса, улар таркибида кислота, ишқор, туз эритмалари ва қолдиқлари, углеводород бирикмалари ва ш.к. қоришма боғловчи моддаси қотишига зарарли таъсир кўрсатадиган аралашмалар бўлмаслиги керак. махсус бино ва иншоотлар қурилишида сувни дистилятор мосламаларидан ўтказиб, тоза ҳолда ишлатиш тавсия этилади. пластификацияловчи қўшимчалар. қурилиш қоришмалари ғишт, оғир, енгил ва ячейкали бетонлар каби ғовак юзаларга ёйилгани учун тезликда сувсизланади. қоришманинг қулай жойланувчанлигини ошириш мақсадида таркибига минерал ва полимер моддалар асосида тайёрланган пластификаторлар киритилади. цемент ва оҳак асосидаги қоришмалар таркибига гилтупроқ кукуни ёки ундан тайёрланган лой бўтқаси минерал пластификаторлар сифатида қўшилади. минерал пластификаторлар сифатида трепел, глиеж, диатомит, туффит ва шу каби гидравлик кукун моддалардан фойдаланиш мумкин. бундан ташқари қаттиқ ёқилғи куллари, домна шлаки кукуни каби чиқиндилар ҳам минерал пластификатор сифатида ишлатилади. ушбу минерал пластификаторлар қоришманинг қулай жойланувчанлигини ошириш билан бирга сув ушлашлик хусусиятини, сув ва нам мухитларга бардошлилигини, совуққа чидамлилигини оширади. минерал қўшимчалар таркибида меёрдан ортиқ органик аралашмалар, …
4 / 19
боғловчи массасига нисбатан 0,1-0,3% қўшилиши қоришманинг сув ушлашлик хусусиятини кескин оширади. қурилиш қоришмаси қишда ишлатилганда таркибига қотишини тезлаштириш ва сувнинг музлаш ҳароратини пасайтириш мақсадида калций хлорид, натрий хлорид, поташ, натрий нитрат каби моддалар қўшилади. 8.3 қурилиш қоришмаларининг хоссалари 8.3.1 қоришма аралашмаларининг хоссалари қулай жойланувчанлик. қоришманинг қулай жойланувчанлиги юзада бир жинсли юпқа қатлам бўлиб қуйилиш хусусияти тушинилади. қоришма аралашмасининг қулай жойланувчанлиги ҳаракатчанлик даражасига ва сув ушлашлик хусусиятига боғлиқ бўлади. қоришма аралашмасининг ҳаракатчанлиги массаси 300 г ли ўткир бурчаги 300 бўлган металл конуснинг қоришмага ботиш чуқурлиги билан аниқланади (8.1-расм). 8.1-расм. қоришма аралашмасининг ҳаракатчанлигини аниқлаш учун стандарт конус асбоби 1-штатив; 2 ва 3-ушлагичлар; 4-пружинали тугма; 5-силжийдиган стержен; 6-конус; 7-циферблат; 8-қоришма аралашмали идиш. конус учи қоришма юзасига теккизилади ва пружинали тугма бўшатилади. бунда конус қоришма ичига ботади. ботиш чуқурлиги қоришманинг қуюқлигига боғлиқ бўлиб, қоришма суюлган сари конус чуқурроқ чўка бошлайди. қоришмага конуснинг чўкиши (см) унинг ҳаракатчанлигини ифодалайди. қоришманинг ҳаракатчанлиги цемент ва бошқа минерал боғловчиларнинг …
5 / 19
ида қатламланмаслик хоссасига айтилади. қоришма аралашмасининг сув ушлашлик хоссаси актив минерал кукунлар ёки полимер структурали адсорбентлар (гелполимерлар ва бошқалар) қўшилиб оширилади. бундай моддалар қўшилган қоришмалар ғовак асосларга (ғишт, бетон ва ш.к) аста-секинлик билан сувни беради ва зичлиги, мустаҳкамлиги ошади. 8.3.2 қурилиш қоришмасининг асосий хоссалари қоришманинг асосий хоссаларига мустаҳкамлиги ва совуққа чидамлилиги киради. зарурат бўлганда қоришманинг асосга ёпишиши ва деформатив хусусиятлари (киришиши, эластиклик модули ва ш.к) аниқланади. мустаҳкамлик. қотган қоришманинг мустаҳкамлиги минерал боғловчининг активлигига, сув-цемент нисбатига, қотиш муддати ва шароитига боғлиқ бўлади. қоришманинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги (маркаси) ўлчамлари 7,07х7,07х7,07см бўлган кублар ёки 4х4х16см тўсинчаларни стандарт усулда 28 сут. нормал шароитда сақлангандан кейин синаб аниқланади. цементли қоришманинг мустаҳкамлигини цементнинг активлиги ва цемент-сув нисбатига боғлиқлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: r28(0,4rц(ц(с-0,3) ушбу формула ёрдамида мустаҳкамликни аниқлаш ғовак буюмлар устига ёйиладиган цементли қоришмаларга таълуқли бўлади. ғишт, бетон ва бошқа ғовак материалларга ёйиладиган цементли қоришмалар мустаҳкамлиги цемент-сув нисбатига боғлиқ бўлмай, балки фақат цементнинг сарфига боғлиқ бўлади ва …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "қурилиш қоришмалари"

x-боб viii-боб қурилиш қоришмалари таянч иборалар: минерал боғловчилар, тўлдиргичлар, пластификаторлар, оддий қоришмалар, мураккаб қоришмалар, пардозбоп қоришмалар, териш қоришмалари, гидравлик қоришмалар, қуруқ қоришмалар, қоришманинг ҳаракатчанлиги, мустаҳкамлик, модификаторлар, совуққа чидамлилик. 8.1 умумий маълумотлар қурилиш қоришмаси композицион материал бўлиб, минерал боғловчи модда, сув, майда тўлдиргич ва қоришма хоссаларини яхшиловчи қўшимчалардан иборат аралашманинг қотишидан ҳосил бўлади. минерал боғловчи сифатида портландцемент ва унинг турлари, ҳавойи ва гидравлик оҳак, қурилиш гипси ва ш.к. ишлатилади. қоришма хоссаларини яхшиловчи компонент сифатида минерал актив кукунлар ва полимер сиртактив моддалар ишлатилади. қурилиш қоришмаларини ишлатиш тарихи бир-неча минг йилларга ...

This file contains 19 pages in DOC format (174.5 KB). To download "қурилиш қоришмалари", click the Telegram button on the left.

Tags: қурилиш қоришмалари DOC 19 pages Free download Telegram