ислом цивилизацияси

DOC 121,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1698046621.doc ислом цивилизацияси режа: 1. исломнинг вужудга келиши, халифалик, ислом жамияти ва ижтимоий диний ҳаракатлар. 2. шариат, ислом теологияси, фалсафа ва адабиёт, таълимотлар ва улариннг тавсифи. 3. халифаликнинг қулашидан сўнг ислом дунёси. исломгача арабистон ярим оролида уруғ-қабилачилик анъаналари ҳукмронлик қилган бўлсада, унинг жанубий қисмида илк давлатлар ва жамиятлар мил. авв. i минг йиллик ўрталаридаёқ ташкил топган эди. vi аср бошларида ҳам бу ерда мариб, сано, зафор, майн, негирон шаҳарлари бўлиб, уларни мисвадам (оқсоқоллар кенгаши) бошқарган. яманнинг сўнгги давлати хадрамаут (300-325 йй.) яшаган даврда ҳиндистон билан савдо натижасида шаҳарлар бир қадар ривожланди. эфиопия ва эроннинг узоқ курашидан сўнг яманда (575-628 йй.) эрон ҳукмронлиги ўрнатилади. узоқ карвон йўлининг қоқ марказида жойлашган макка шаҳри барча араб қабилалари учун муқаддас бўлиб ҳисобланган. ii асрдаёқ птоломей макораба шаҳри ҳақида маълумот беради. сурия ва яман орасидаги савдо йўлидаги муҳим пункт бўлишдан ташқари, бу ерда деҳқончилик қилиш учун кичикроқ воҳа мавжуд эди. таиф воҳасида боғдорчилик, узумчилик билан …
2
қалиб борган эди. vi асрда ҳонийлар деб аталувчилар ҳам мавжуд бўлиб, улар якка худоликни тарғиб этиб қолмай, балки, динни ва унинг амалларини соддалаштириш тарафдорлари ҳам бўлганлар. ислом дини пайғамбаримиз муҳаммад (с.а.в) номи билан боғлиқдир. у киши 570 йил маккада қурайш қабиласи (ҳошимийлар уруғи) да дунёга келадилар. оталари ва оналари вафотидан сўнг амакилари қўлида тарбияланадилар. 610 йили у кишига ваҳий келиб ислом динини тарғиб эта бошлайдилар. маккада у кишига таҳдид бўлгач, 622 йили мадинага ҳижрат қиладилар. 624 йил бадр, 625 йили уҳуд жанги, 627 йил макка қамали ва бир қанча қийинчиликлардан сўнг 630 йили маккадаги каабада мавжуд бутлар бузилади. макка ислом дини марказига айланади. шундан сўнг тез орада бутун арабистон бирлаштирилади. 632 йил пайғамбаримиз вафотидан сўнг абу бакр (632-634 йй.), умар (634-644 йй.), усмон (644-656 йй.) ва али (656-661 йй.) даврида давлат халифалик деб номланиб, улкан ҳудудлар истило қилинди. сепаратик гуруҳлар ва уларнинг чиқишлари ҳам бўлиб, улардан энг хавфлиси бу мусейлима …
3
ал-ғифарий тарғиб этсада, унинг асосий догмаларини яманлик абдуллод ибн сабо яратади. мавжуд тартиблардан норози бўлган уч ҳарбий қўшин (куфа, басра, миср) мадина зиёрати баҳонасида халифа усмондан амирларни алмаштиришни талаб қиладилар халифа уларга талабларни қондиришга ваъда беради. лекин, халифа маслаҳатчиси маврон ал-ҳакам миср валийсига хат ёзиб, ғалаёнчиларни қўл оёқларини чопишни халифа номидан буюради. хат қўзғолончилари қўлига тушиб қолади. ғазабланган қўзғолончилар усмонни ўлдирадилар. кўпчиликнинг талаби билан али халифа этиб тайинланади. аристократлар партиясидан уммавий муовия ибн абу суфён алининг ҳам қўзғолончилар билан тили бир бўлган деган баҳонада уни халифа деб тан олмай қўзғололон кўтаради. ефрат дарёси бўйидаги сиффин деган жойда 657 йилги жангда али қўли баланд келсада сулҳга рози бўлади. бундан норози бўлган 12 минг аскар, алидан ажралиб, арабистон шимолида алоҳида давлат тузадилар. улар хорижийлар (ажралиб чиққанлар, бегоналар) партияси оддий халқ манфаатини ҳимоя қилиб, халифа қилиб одиий қулни ҳам сайлаш мумкинлиги, ижтимоий тенглик ва адолат ғояларини тарғиб қилдилар. шундай қилиб vii асрда ягона …
4
қ қўзғолонлари турли диний секталар шиори остида кўтарила бошланди. viii аср бошларида муҳаммад пайғамбарнинг амакиси аббос авлодлари халифалик тахтига ўтириши тарафдорлари ҳам алоҳида партия бўлиб ажралиб чиқадилар. аббосийлар турли вилоятларга тарғибот учун ўз вакилларини юборадилар. хуросонга юборилган абу муслим 747 йил 9 июн куни 4 минг киши бошчилигида қора кийимда (аббосийлариннг расмий ранги қора ранг бўлган яшил ранг - шиаларнинг ранги, оқ ва қизил ранг хорижийнинг ранги эди) қўзғолон кўтаради. 749 йил 28 ноябр куни аббосийлардан абу аббос - саффоҳ халифа қилиб кўтарилади. абосийлар тахтга ўтиргач абу муслим ва бир қанча оддий халқ вакилларини ўзлари учун хавфли деб билиб қатл эттирадилар. бунга қарши қўзғолонлар бостирилади. аббосийлар даврида эрон сосонийлари бошқарув, солиқ системаси қабул қилинади. шунингдек, иқто ва вақф системаси ҳам кенг тарқалади. вазир мансаби ва давлат бошқарувида девонлар ташкил қилинади. ваилоятларни халифанинг волийлари бошқариб, барча ҳарбий, фуқаро ишлари улар назоратида бўлган. қозилар суд ишига асъул бўлиб, суд ишлари шариат талаблари …
5
бу оқим намоёндалари мутазилийлар деб номланади. аммо мутазилийлар қуръон абадий эмас деб ҳисобладилар. улар инсон эрки ва ҳаракати худога боғлиқ эмас, эркин деб ҳисоблаб худо инсон ишига аралашмайди деган фикрни илгари сурдилар. шу билан бир қаторда аббосийлар даврида шиалар хорижитлар, хурамитлар ва бошқа кўплаб диний-фалсафий оқимлар халқ ҳаракатларининг ғоявий фалсафий мафкурасига айланди. 827 йил халифа маъмун мутазилийликни давлат дини доирасига кўтаради. лекин аҳолининг, тўғрироғи суннийлик тарафдорларининг қаршилиги кучайиб кетгач, 851 йил халифа муттаваккир яна суннани давлат дини деб эълон қилади. феодал жамиятнинг бундан кейинги тараққиёти янги ортодоксал, теологик - схолостика шакллантиришни талаб қилар эди. бу теологик курашларнинг асосчилари ашшарий ва алмотурудийлар бўлиб ашшарийлар исломнинг илк ақидавий мактаблари издошлари эдилар. абул ҳасан ал-ашшарий ва ал-мотурудий қарашлари 7 асосга оллоҳга ишониш, пайғамбарларга ишониш, нозил қилинган китобларга ишониш, фаришталарга ишониш, охират кунига ишониш, қиёмат кунининг ҳақ эканлигига ишониш, тақдирнинг яхши ёки ёмон бўлиши худодан эканлигига ишониш асосларга қурилган. мутазилийлардан фарқи шундаки, мутазилийлар тақдириннг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ислом цивилизацияси" haqida

1698046621.doc ислом цивилизацияси режа: 1. исломнинг вужудга келиши, халифалик, ислом жамияти ва ижтимоий диний ҳаракатлар. 2. шариат, ислом теологияси, фалсафа ва адабиёт, таълимотлар ва улариннг тавсифи. 3. халифаликнинг қулашидан сўнг ислом дунёси. исломгача арабистон ярим оролида уруғ-қабилачилик анъаналари ҳукмронлик қилган бўлсада, унинг жанубий қисмида илк давлатлар ва жамиятлар мил. авв. i минг йиллик ўрталаридаёқ ташкил топган эди. vi аср бошларида ҳам бу ерда мариб, сано, зафор, майн, негирон шаҳарлари бўлиб, уларни мисвадам (оқсоқоллар кенгаши) бошқарган. яманнинг сўнгги давлати хадрамаут (300-325 йй.) яшаган даврда ҳиндистон билан савдо натижасида шаҳарлар бир қадар ривожланди. эфиопия ва эроннинг узоқ курашидан сўнг яманда (575-628 йй.) эрон ҳукмронлиги ўрнатилади. узоқ карво...

DOC format, 121,5 KB. "ислом цивилизацияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ислом цивилизацияси DOC Bepul yuklash Telegram