гидротехника иншоотлари затворлари

DOC 367,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1573218543.doc гидротехника иншоотлари затворлари режа: 1. гидротехника иншоотлари затворлари 2. гидротехника туннеллари гидротехника иншоотлари затворлари умумий маълумотлар. сув сарфини ростлаш, сарфни бошқариб бориш, лойқа тушириб юбориш, муз ва сув юзасида сузиб келадиган хар хил жисм ва шлюзлардан кемаларни ўтказиб юбориш мақсадида гидротехник иншоотнинг тешигини беркитиш ва очишга хизмат қиладиган харакатланувчи конструкция затвор дейилади. затворлар бьефлардаги сув сатхига нисбатан тўсиладиган ораликнинг жойлашишига кўра юзада ва чукурда жойлашган бўлади. затворлар фойдаланиш вактидаги вазифасига кўра: а) ишчи (асосий)- иншоотдан фойдаланишда доимо қўлланиладиган; б) таъмирлаш- асосий затворни таъмир қилишда ораликни вақтинчалик беркитиб қўйиш учун хизмат қиладиган; в) авария- иншоотда авария юз берганда унинг сув ўтказувчи иншоотларида сув оқимини тўхтатиш ёки босимини камайтириш учун мўлжалланган. г) қурилиш- иншоотни қуриш даврида унинг сув ўтказувчи тешикларни беркитиш учун хизмат қиадиган турларга бўлинади. затворлар металл, темир бетон, ёғочдан ясалади. конструкциясига кўра затворлар ясси, сегмент, сектор шаклидаги ва бошқа турларига бўлинади. затворлар асосан икки қисмга қўзғалар ва қўзғалмас қисмларга …
2
орлар орқали сув ўтиб кетмаслиги учун унга зичлаш деталлари ўрнатилади. устки бьефда сувнинг сатхини бир хил сақлаб туриш учун автомат затворлар қўлланилади. юзада жойлашган затворлар. куйидаги 2.38–расмда юзада жойлашган затворларнинг энг куп кулланиладиган турлари схемаси келтирилган: 1) шандорлар, учларини пазларга киритиб, устма-уст девор шаклида териладиган горизонтал жойлашган бруслар(2.37 ,а-расм); 2) ясси затвор, ясси каркасдан иборат ғилдирак ва ролик аравача ёрдамида унинг бик ва устунларига урнатилган пазларида харакат қилади ва сувнинг босимини иншоотнинг устун ёки деворларига узатади. сув бунда затворнинг тагидан ўтказилади ( 2.37,б-расм); 3) сегментли, эгри чизиқли конструкциядан иборат бўлиб , унинг ригел ва устунлардан тузилган каркас таянчлари, оёқлари, металл лист, тахта ва брусс қопламалар билан бирга доиравий цилиндрик юзни ташкил қилади. қопламанинг ички пастки бьеф томонидаги ригеллар оёқларга , оёқлар эса чап ва унг томондаги устунларга ўрнатилган ўқларга таянади. затворни шу ўқ атрофида , маълум бурчакка айлантириш натижасида у юқорига кўтарилади ва пастка туширилади. с.з лар билан 40-50 м …
3
ва бир-бирлари билан ригеллар ёрдамида бирлаштирилади. фермалар оралиғига эгри чизиқли ёрдамчи устунлар ўрнатилади. ригель ва устунлар устки томонидан металл қобиқ билан қопланади. тўғон танасида затворни тушириб қўйиш учун камера ишлатилади. бу камерага сув киритиш ёки чиқариб юбориш йўли билан затвор- кўтариб туширилиб туради. секторли затвор баландлиги 5 м гача эни 6.0 м гача бўлган оралиқларда ишлатилади (2.37, е- расм); 6) томсимон, иншоот остонасига махкамланган, горизонтал ук атрофида айланувчи иккита ясси табакадан ташкил топган (2.37, ж-расм); 7) клапанли,асосий ясси затвордан ва унинг тепа томонига шарнир ёрдами билан ўрнатилган пастки бьеф томонига бурилиб туша оладиган қўшимча затвордан иборат бўлади. клапан билан затвоорнинг бирлашган еридан сув ўтиб кетмаслиги учун тегишли чоралар кўрилади. к.з нинг клапанларини тушириб қўйиш йўли билан уларни тўла кўтариш мумкин (2.37, к-расм). 8) сузувчи, оддий сузиб юрувчи кемага ўхшаган конструкцияли (пўлат ёки темир бетондан) сув тўсадиган пролетга сувда оқизиб олиб келинадиган затвор. ичига сув тўлдирилгандан кейин у оғирлиги билан сувга …
4
задвижка; г – сегментли; д – вертикал цилиндрик; е – учли нинасимон; ж – конусли; 1 – конус; 2 – қўзғалмас қисм; 3 – қўзғалувчи цилиндр. гидротехника туннеллари ер қобиғида жойлашган, ёпиқ кўндаланг кесимли, қазиш ишлари ер остида олиб бориладиган сув элтувчи иншоот гидротехника туннели деб аталади. канал трассаси жуда баланд ва тик тўсиқларга дуч келган вақтда шу тўсиқни ёриб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлмаса ёки техник ҳамда иқтисодий шароитларга кўра афзал бўлмаса, у ерни тешишга, яна тоннел қуришга тўғри келади. оқимнинг гидравлик режими бўйича гидротехника тоннеллари босимли ва босимсиз бўлади. гидротехника тонеллари вазифасига кўра: энергетик, ирригация ва яйловларга сув чиқариш, ичимлик суви билан таъминлаш, қурилиш тоннелларига бўлинади. ўқларнинг жойлашуви ва тоғ массасини ишлаб чиқаришга кўра гидротехника тонелларининг қуйидаги турлари мавжуд: 1) ўқлари горизонтал ёки бироз қия жойлашган асосий тоннеллар; 2) унча катта бўлмаган ёрдамчи тоннеллар-штолналар; 3) қисқа тоннеллар, йўлаклар, асосий тоннелга бориш ва иш қуролларини ташиш учун хизмат қиладиган тоннеллар-шреклар; …
5
дисаси ҳамда газ чиқиб, хавф туғдириш каби қатор масалаларни ҳал қилишга тўғри келади. тоннел трассаси тўғри чизиқ бўйлаб, энг қисқа масофада ўтиши керак (2.39 - расм). геологик тузилиши ва ишлаш шароити ноқулай бўлган жойларда тоннел трассасини айлантириб ўтишга (қийшиқроқ ўтказишга) тўғри келади. тоннелни қийшиқроқ ўткизишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳам техник-иқтисодий хисоблар асосида асосланган бўлиши шарт. 2.39-расм. гидротехника туннеллари маълумки турли чуқурликда жойлашган жинслар ўз устидаги қатлам оғирлиги таъсирида доимо зўриққан холда бўлади.тоннел ўтказилгандан кейин ундаги тоғ жинсларининг зўриқиш холати ўзгаради, яъни таъсир кучлари бошқача тақсимланади. мана шу ўзгариш натижасида тоннел қопламасига ҳам маълум босим тўғри келади. тоғ жинсларининг ана шу босими тоғ босими деб аталади. тоғ босимининг ўзгариш қонунларини ўрганиш ва ҳисоб қила билиш тоннел қуриш амалиётида муҳим аҳамиятга эга. тоғ босими уч хил бўлади: 1) юқоридан пастга йўналган ветикал босим; 2) горизонтга бурчак хосил қилиб йўналган кўндаланг босим; 3) тоннел ўқи бўйлаб йўналган бўйлама босим. юқоридан пастга йўналган вертикал босимэнг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гидротехника иншоотлари затворлари" haqida

1573218543.doc гидротехника иншоотлари затворлари режа: 1. гидротехника иншоотлари затворлари 2. гидротехника туннеллари гидротехника иншоотлари затворлари умумий маълумотлар. сув сарфини ростлаш, сарфни бошқариб бориш, лойқа тушириб юбориш, муз ва сув юзасида сузиб келадиган хар хил жисм ва шлюзлардан кемаларни ўтказиб юбориш мақсадида гидротехник иншоотнинг тешигини беркитиш ва очишга хизмат қиладиган харакатланувчи конструкция затвор дейилади. затворлар бьефлардаги сув сатхига нисбатан тўсиладиган ораликнинг жойлашишига кўра юзада ва чукурда жойлашган бўлади. затворлар фойдаланиш вактидаги вазифасига кўра: а) ишчи (асосий)- иншоотдан фойдаланишда доимо қўлланиладиган; б) таъмирлаш- асосий затворни таъмир қилишда ораликни вақтинчалик беркитиб қўйиш учун хизмат қиладиган; в) авария- иншоо...

DOC format, 367,0 KB. "гидротехника иншоотлари затворлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.