tonnellar: vazifasi, turlari va qurilish usullari

DOCX 13 стр. 803,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
1. кириш. тоннелларнинг вазифаси ва уларнинг турлари. тоннел - бу транспорт сув ўтиши, коммуникациялар жойлашиши ва бошқа мақсадларга мўлжалланган, ётиқ ёки қия жойлашган, ер ости ёки сув ости сунъий иншооти бўлиб, унинг узунлиги кўндаланг ўлчовларидан бирмунча катта бўлади. тоннеллар қуйидагича турқумланади: · вазифаси бўйича; · ер юзасига нисбатан жойлашиши бўйича; · жойлашиш чуқурлиги бўйича; · қуриш усули бўйича. вазифаси бўйича кўйидаги тоннеллар мавжуд: 1)алоқа йўлларидаги тоннеллар (метрополитенлар, темир йўл, автомобил йўллари, кема йўллари, пиёда йўллари ва аралаш алоқа йўллари тоннеллари 2)сув ўтказгич (гидротехник) тоннеллар; 3)шаҳар ҳўжалигига оид (коммунал) тоннеллар (телефон, электр тармоқлари, иссиқлик таъминоти, канализагия ва б.); 4)тоғ-кон саноати тоннеллари; 5)махсус мақсадларда қурилган тоннеллар (мудофаа иншоотлари, ер ости электр станциялари ...). ер юзасига нисбатан тоннеллар қуйидагича жойлашади: 1) тоғ ости тоннеллари; 2) сув ости тоннеллари; 3) текисликдаги тоннеллар. жойлашиш чуқурлиги бўйича тоннеллар қуйидаги 2 турга бўлинади: 1) саёз жойлашган тоннеллар (h 10-20 м). тоннелларни қуриш усуллари. тоннелларни қуриш усуллари қуйидаги …
2 / 13
аётган жой - сунъий бўшлиқнинг грунт қазилаётган жойи. устки юзя 1.2-расм. тик жойлашган сунъий бўшлиқ (най) 1.2 расмда шамоллатиш ёки тоғ жинсларини қазиб олиш мақсадида ер ости ишларини олиб боришга мўлжалланган тик жойлашган сунъий бўшлиқ- най; кўрсатилган. бу ерда: 1-най; 2-найнинг юқори қисми; 3-най олди сунъий бўшлиғи; 4-йўлаклар; 5-зумпф (сув тўплагич). сунъий бўшлиқ одатда сунъий мустаҳкамлашни, яъни қоплама қуришни талаб қилади. қоплама (обделка) - бу грунт қазилгандан сўнг қуриладиган тоннелнинг доимий конструкциясидир. 1.2. тоннел йўналишини қидирув ишлари . мураккаб табиат шароитларида автомобил ва темир йўл трассаларини аниқлашдаги қидирув ишларида табиий тўсиқлардан ўтишга тўғри келади. табиий тўсиқларни икки турқумга гуруҳлаш мумкин: 1. тепалик тўсиқлар (тепаликлар, тоғ тизмалари). 2. чегара тўсиқлар: · тоғлик районларда - ўпирилиш ва силжишлар, қор кўчишлари; · текисликларда - сув окимлари ва ҳавзалари, аҳоли яшайдиган жойлар; · шаҳарларда - иншоотлар зич жойлашган жойлар. тўсиқларни тоннел қуриш йўли билан ўтиш, уларни айланиб ўтишга нисбатан самаралироқдир. сув оқимлари ва ҳавзаларини …
3 / 13
ҳар шароитларида алоқа йўлларидаги ҳаракатнинг ўсиши эстакада ва тоннеллар қурилишини талаб қилади. эстакадалар қуйидаги камчиликларга эга: · шаҳар ҳаракатига ҳалал берадиган устунларнинг мавжудлиги; · шаҳар меъморчилик кўринишининг бузилиши; · ўтаётган транспортнинг шовқини, биноларнинг қоронғиланиши, чанг кўтарилиши. тоннелларда ҳаракатни ташқил қилиш бу камчиликлардан ҳолидир. тоннелга кириш жойлари – равоқ (портал)лар жойлашиш жойларини аниқашда, уларнинг мустаҳам тоғ жинсларида, силжиш ва кучишлар бўмайдиган майдонларда жойлаштириш лозим. равоқдаги тоннел коламаси устидаги тоғ жинсининг қалинлиги 2 метрдан кам бўлмаслиги керак. қоятош тоғ жинсларида равоқолди ўймаларининг чуқурлиги 25,0 метргача, соз грунт жинсларида эса 15,0 метргача бўлиши мумкин. тоннелга кириш жойлари ўймалари чуқурлиги, улар ва тоннел узунлик бирликлари қурилиш ва фойдаланиш қийматларининг тахминан тенг бўлиши шартини қаноатлантириши мақсадга мувофикдир. 1.3. тоннел йўналишининг муҳандис-геологик ўрганиш вазифалари ва босқичлари. тоннел грунт ичида жойлашган иншоот бўлгани учун, унинг конструкциялари ва қуриш усуллари ер усти иншоотларига нисбатан бирмунча кўпроқ бўлади. мукаммал муҳандис-геологик ўрганишлар натижасида қуйидаги масалалар ёритилган бўлиши керак: 1) тоннел …
4 / 13
ўлиши, йўналиши, тезлиги, сизиб ўтиши, ҳарорати, кимёвий тузилиши, кутилаётган босим ва б.). бу шароитлар тоннелдан фойдаланишда ҳам катта аҳамиятга эга. умумий масалалар қуйидагиларни ёритади: иқлим шароитлари, географик жойлашиш, қурилиш жойининг транспорт алоқалари, маҳаллий қурилиш ашёлари мавжудлиги, ер ости сувларидан фойдаланиш имкониятлари ва бошқалар. муҳандис-геологик қидирув ишлари ҳажми лойиҳа босқичига ва иншоотларнинг мураккаблигига боғлиқ. қабул килинаётган лойиҳа ечимларини техник-иктисодий асослаш (тиа) учун жойнинг 1:5000 ёки 1:2000, мураккаб шароитларда эса 1:1000 ёки 1:500 масштабдаги муҳандис-геологик чизмаси бажарилади. лойиҳа топшириғи (лт) ва ишчи чизмалар (ич) босқичларида эса мўлжалланаётган тоннел йўллари бўйича кераклича муҳандис-геологик ишлар олиб бориш лозимки, улар асосида тоннел йўли ва жойлашиш чуқурлиги аниқланади. шундай қилиб, тоннел қуриладиган жойнинг муҳандис-геологик текширувлар мажмуини 4 босқичга бўлиш мумкин: 1. тоннел қуриладиган жойнинг топографияси, геологияси ва гидрогеологияси бўйича мавжуд адабий ва картографик маълумотларни ўрганиш. 2. қурилишга мўлжалланаётган жойнинг ер юзасини ўрганиш, яъни, грунт массивларининг турғунлигини, ер юзасига чиқадиган булоқларнинг ҳажми ва кимёвий таркибини, ер сатҳининг …
5 / 13
сти газлари йўқ. сувли қатламлар йўқ ёки ер юзи сувлари билан бирлашмаган биттагина қатлам мавжуд. сувлар босимсиз, безарар ва занглаш жараёнини ҳосил килмайди. мураккаб муҳандис-геологик шароитлар - ер майдони (тоғ массиви) бир жинсли эмас ва нотекис релкеф. иншоот қия жойлашган, тектоник бузилишлар ва карст қатламлари мавжуд, ҳар хил таркибдаги бир неча қатламларни кесиб ўтади. зилзила бўлиш эхтимоли 7 балл ва ундан ортиқ. ер ости газлари мавжуд. ер юзи сувлари билан боғланган ер ости сув қатламлари мавжуд. сувлар зарарли ва қоррозия (занглаш) ҳосил қилади. энг кенг тарқалган геологик қидирув усули - бурғилаш (бурение) дир. бунда фойдаланиладиган қидирув қудуқлари геологик ва гидрогеологик гуруҳларга турқумланади. геологик қидирув қудуқлари бўйлама ва кўндаланг геологик кесимлар тузиш учун хизмат қилади. гидрогеологик қидирув қудуқлари - ер ости сувларининг дебити, сатҳи ва кимёвий таркибини, тоғ жинслари сизилувчанлик(филктрагия) коэффициентини ва қопламага таъсир этиши мумкин бўлган тоғ босимининг миқдорини аниқлашга хизмат қилади. тоннел қурилишида ер массивининг мустаҳкамлиги, турғунлиги ва мувозанатига …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "tonnellar: vazifasi, turlari va qurilish usullari"

1. кириш. тоннелларнинг вазифаси ва уларнинг турлари. тоннел - бу транспорт сув ўтиши, коммуникациялар жойлашиши ва бошқа мақсадларга мўлжалланган, ётиқ ёки қия жойлашган, ер ости ёки сув ости сунъий иншооти бўлиб, унинг узунлиги кўндаланг ўлчовларидан бирмунча катта бўлади. тоннеллар қуйидагича турқумланади: · вазифаси бўйича; · ер юзасига нисбатан жойлашиши бўйича; · жойлашиш чуқурлиги бўйича; · қуриш усули бўйича. вазифаси бўйича кўйидаги тоннеллар мавжуд: 1)алоқа йўлларидаги тоннеллар (метрополитенлар, темир йўл, автомобил йўллари, кема йўллари, пиёда йўллари ва аралаш алоқа йўллари тоннеллари 2)сув ўтказгич (гидротехник) тоннеллар; 3)шаҳар ҳўжалигига оид (коммунал) тоннеллар (телефон, электр тармоқлари, иссиқлик таъминоти, канализагия ва б.); 4)тоғ-кон саноати тоннеллари; 5)махсус мақ...

Этот файл содержит 13 стр. в формате DOCX (803,0 КБ). Чтобы скачать "tonnellar: vazifasi, turlari va qurilish usullari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: tonnellar: vazifasi, turlari va… DOCX 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram