kўpriklar va transport tonnellarini loyiҳalash, qurish va ekspluatatsiya qilish

DOC 44 sahifa 2,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 44
фажт рф ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети термиз филиали “кўприклар ва транпорт тоннелларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш” фанидан курс лойиҳа ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатма термиз - 2020 т.ю. раджабов,м.и.турахонов, с.н. ядгаров, р.қ. одинаев, с.м. тилаков. “кўприклар ва транспорт тоннелларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш” фанидан курс лойиҳа ишлари бўйича услубий кўрсатма термиз, тошдту термиз филиали 2020. - 44 б. услубий кўрсатма 5340600 – транспорт иншоотларининг эксплуататсияси, 5340800 – автомобиль йўллари ва аеродромлар йўналиши талабаларига мўлжалланган бўлиб, тоннел трассасининг режаси ва бўйлама профили, муҳандис – геологик қидирув ишлари, тоннель конструкцияси, қалқонни юритиш ва қалқон усулида тоннель қопламаларини қуришнинг асосий материаллари кўрсатилган. шунингдек, ўқув кўрсатмада тоннелларни шамоллатишнинг асосий ҳолатлари тоннелнинг асосий схемаларини мисолларда кўрсатиш ва чизма ҳисоб тушунтириш хатини ишлаб чиқиш учун таклифлар киритилган. ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети термиз филиали илмий-услубий кенгаши қарорига асосан наширга тайёрланди. тақризчилар: …
2 / 44
нларни ҳисоблаш асослари 20 4. қалқонни юритиш ва қалқон усулида тоннель қопламалари қуриш 22 4.1. очиқ котлован, траншея ва қудуқларда тоннель қуриш усуллари 24 4.2. тоннелни шамоллатиш 30 4.3. меҳнатни муҳофаза қилиш ва техник хавфсизлик қоидалари 34 5. экология 36 6. вариантлар 39 адабиётлар 41 кириш жаҳонда магистрал йўл тармоқларининг кенгайиши, йўловчилар ва юклар ташиш ҳажмларининг ортиши ҳисобига катта шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантиришда турли хилдаги транспорт иншоотлари, жумладан кўприклар алоҳида аҳамиятга эга. республикамиз мустақилликка эришгач транспорт коммуникациялари тизимларида ер усти иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларини сифат жиҳатидан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. ҳозирги кунда республикамиз автомобиль йўлларида 7000 дан ортиқ кўприклар эксплуатация қилинмоқда. ушбу кўприкларнинг ишончлилигини ошириш ва мустаҳкамликка ҳисоблаш бўйича бир қатор вазифалар бажарилган. шулар билан бир қаторда бугунги кунда транспорт коммуникация тизимларида сунъий иншоотлар ресурсларини ошириш учун ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш талаб этилмоқда. 2017-2021 йилларда ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш …
3 / 44
н,сув остидан, шаҳарларда ер остидан қурилиб халқимизнинг узоғини яқин қилиш учун хизмат қилади. транспорт тоннеллари темирйўллар,автомобиль йўллар,кема қатнови учун,пиёдалар қатнови учун қурилади. 1. тоннель трассаси 1.1. умумий маьлумотлар бу курс лойиҳасида тоғ усулида автомобиль йўллари учун узунлиги 585 метр бўлган тоннель лойиҳасини тузиш режалаштирилган транспорт тоннелининг габарит ўлчамлари г-12,5. тоннелнинг узунлиги 585 м. тоннел икки йўлли бўлиб нишаблиги 11‰ и 5‰. 1.2. трассанинг режаси ва бўйлама профили трассанинг режаси ва бўйлама профили очиқ усулда қуриш методи қўлланилган ҳолда лойиҳаланади.тоннелларни шамоллатиш суньий усулда лойиҳаланади.тоннел икки йўлли бўлиб йўлнинг тўғри йўналган қисмида жойлашган. тоннелнинг бошланғич баландлиги – 160,00 м, тоннел охири баландлиги – 162,84 м. 1.3. мухандислик -геологик қидирув ишлари геологик қидирув ишлари натижаси бўйича иншоот асосининг таркиби қўйидагича: зич қумли грунт, (мустаҳкамлик коэффиценти fкр= 10, грунтнинг солиштирма оғирлиги (= 25 кн/м , бурилиш бурчаги ( = 35(), зичлик (мустаҳкамлик коэффиценти fкр= 2,5, грунтнинг солиштирма оғирлиги ( =17 кн/м , бурилиш бурчаги …
4 / 44
офаза қилинганлиги; 3) кесиб ўтиш жойларининг қулайлиги. камчиликлари: 1) кучли шамоллатиш, ёритиш ускуналари ва сув окова ариқлари қуриш зарурлиги; 2) одатда қурилиш муддатининг нисбатан катталиги. тепалик тўсиқларини кесиб ўтишда тоннелларнинг жойлашиши баландлигини аниқлаш, яъни довон чўкдисида ёки тоғ этагида жойлашиш ҳолатларини солиштириш лозим. с1 ва с2 - тоннелларнинг тоғ этагида ва довон чуққисида жойлашган ҳолатлардаги қийматлари; э1 ва э2 - йиллик фойдаланиш ҳаражатлари. одатда с1>с2, э1>э2, шунинг учун n= , йил 2 расм. тоннелнинг довон чўкдисида ёки тоғ этагида жойлашиш ҳолатлари. замонавий шаҳар шароитларида алоқа йўлларидаги ҳаракатнинг ўсиши эстакада ва тоннеллар қурилишини талаб қилади. эстакадалар қуйидаги камчиликларга эга: · шаҳар ҳаракатига ҳалал берадиган устунларнинг мавжудлиги; · шаҳар меъморчилик кўринишининг бузилиши; · ўтаётган транспортнинг шовқини, биноларнинг қоронғиланиши, чанг кўтарилиши. тоннелларда ҳаракатни ташқил қилиш бу камчиликлардан ҳолидир. тоннелга кириш жойлари – равоқ (портал)лар жойлашиш жойларини аниқашда, уларнинг мустаҳам тоғ жинсларида, силжиш ва кучишлар бўмайдиган майдонларда жойлаштириш лозим. равоқдаги тоннел коламаси устидаги тоғ …
5 / 44
алар. геологик тузилиш - тоннел йўналиши бўйича жойнинг стратиграфияси, литологияси, геморфологияси ва тектоникасини ёритиши лозим. муҳандислик-геологик ҳусусиятлар қуйидаги масалаларни ёритади: тоғ жинсларининг умумий мустаҳкамлиги, фаол физик-геологик ҳодисаларни баҳолаш (нотекис кўринишлар, ўпирилиш ва силжишлар, тўқилмалар, тектоник бузилишлар ва бошқалар), тоғ босимининг миқдори ва ҳусусиятлари, тоғ жинсларининг физик-механик ҳусусиятлари, ер ости газлари ва тоннел сунъий бўшлиғининг ҳарорати. гидрогеологик шароитлар қуйидаги масалаларни ёритади: ер ости сувларининг сатҳи ва тартиби (яъни сарф бўлиши, йўналиши, тезлиги, сизиб ўтиши, ҳарорати, кимёвий тузилиши, кутилаётган босим ва б.). бу шароитлар тоннелдан фойдаланишда ҳам катта аҳамиятга эга. умумий масалалар қуйидагиларни ёритади: иқлим шароитлари, географик жойлашиш, қурилиш жойининг транспорт алоқалари, маҳаллий қурилиш ашёлари мавжудлиги, ер ости сувларидан фойдаланиш имкониятлари ва бошқалар. муҳандис-геологик қидирув ишлари ҳажми лойиҳа босқичига ва иншоотларнинг мураккаблигига боғлиқ. қабул килинаётган лойиҳа ечимларини техник-иктисодий асослаш (тиа) учун жойнинг 1:5000 ёки 1:2000, мураккаб шароитларда эса 1:1000 ёки 1:500 масштабдаги муҳандис-геологик чизмаси бажарилади. лойиҳа топшириғи (лт) ва ишчи чизмалар (ич) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 44 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"kўpriklar va transport tonnellarini loyiҳalash, qurish va ekspluatatsiya qilish" haqida

фажт рф ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети термиз филиали “кўприклар ва транпорт тоннелларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш” фанидан курс лойиҳа ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатма термиз - 2020 т.ю. раджабов,м.и.турахонов, с.н. ядгаров, р.қ. одинаев, с.м. тилаков. “кўприклар ва транспорт тоннелларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш” фанидан курс лойиҳа ишлари бўйича услубий кўрсатма термиз, тошдту термиз филиали 2020. - 44 б. услубий кўрсатма 5340600 – транспорт иншоотларининг эксплуататсияси, 5340800 – автомобиль йўллари ва аеродромлар йўналиши талабаларига мўлжалланган бўлиб, тоннел трассасининг режаси ва бўйлама профили, муҳандис – геологик қидирув ишлари, тоннель конструкцияси, қа...

Bu fayl DOC formatida 44 sahifadan iborat (2,6 MB). "kўpriklar va transport tonnellarini loyiҳalash, qurish va ekspluatatsiya qilish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: kўpriklar va transport tonnella… DOC 44 sahifa Bepul yuklash Telegram