глобаллашувнинг назарий асослари

DOC 103,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1556543146_74189.doc глобаллашувнинг назарий асослари режа: 1. глобаллашув универсаллашув жараёнида сифатида 2. глобаллашув тўлқинлари. 3. глобаллашувнинг асосий даврлари. 4. глобаллашувга бозор муносабатининг таъсири. глобаллашув универсаллашув жараёнида сифатида. ўз даврида француз файласуфи рене декарт “тушунчалар маъносини аниқлаштиринг ва бу инсониятнинг ярмини адашишдан сақлайди” - деб ёзган эди. айни шу маънода дастлаб биз “глобаллашув” тушунчасининг истилоҳий маъносини изоҳлашга ҳаракат қиламиз. “глобаллашув” атамаси дастлаб америкалик олим т.левитт томонидан 1983 йили «гарвард бизнес ревью» журналида чоп қилган мақоласида қўлланган. т.левитт йирик трансмиллий корпорациялар ишлаб чиқарадиган турли-туман маҳсулот бозорларининг бирлашув жараёнларини “глобаллашув” деб атаган . мазкур таърифда глобаллашув жараёнининг иқтисодий тамонларига эътибор берилган. ваҳоланки, глобаллашув яхлит жараёнларни ўз ичига қамраб олади. а.очилдиевнинг таъкидлашича, “...энг умумий маънода, глобаллашув, бир томондан, муайян ҳодиса, жараённинг барча минтақалар, давлатлар ва бутун ер юзини қамраб олганини, иккинчи томондан, уларнинг инсоният тақдирига даҳлдор эканини англатади” . в.и.данилов-данильян эса “глобаллашув кўпроқ мантиқдан эмас, балки тарихий парадигмадан келиб чиққан сўздир. глобаллашув жиҳатларининг ўзаро алоқадорлигини …
2
лқаро муносабатларнинг тўлақонли аъзоси ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади. шунинг учун ҳам бугунги кунда мамлакатимизда юксак маънавиятли, юқори билимли ва халқаро талабларга мос келадиган мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда. мамлакатимизда бундай мутахассисларга бўлган талаб келажакда ҳам ошиб боради. шу боис юксак маънавиятли шахсни тарбиялаш, уларни халқаро мезонлар асосида тайёрлаш устувор вазифалардан бирига айланиб бормоқда. глобаллашув – бу бутун жаҳон иқтисодий сиёсий, маданий интеграция ва унификациялашув (бир-бирга яқинлашув) жараёнидир. асосий хусусиятлари халқаро меҳнат тақсимоти, капитал, ишчи кучи ва ишлаб чиқариш ресурсларининг эркин ҳаракати, қонунчилик, иқтисодий ва технологик жараёнларни стандартлаштириш, шунингдек, турли мамлакатларнинг маданиятининг қўшилиш ва яқинлашувидир. бу объектив жараён бўлиб жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олувчи тизимли хусусиятга эга. зеро биз а.тойнби таъбири билан айтганда, инсоният,”умумий уй”, “умумий тақдир» ва умумий ташвишлар билан яшашга кириришаётган , бир сўз билан айтганда глобаллашув деб аталаётган жараёнлар содир бўлаётган замонда яшамоқдамиз. шундай экан, миллий мафкурани такомиллаштириш масаласи ҳам эндиликда нафақат миллий, балки глобал характер ҳам …
3
ари асосан, қуйидаги соҳаларда намоён бўлмоқда: экология, соғлиқни сақлаш, демографик, ресурслар, ахлоқ, оила, таълим-тарбия, маънавий, дунёқараш ва бошқалар шулар жумласидандир. айни шу маънода бугунги кунда энг янги фани синергетика ҳам шу кризис ҳолатини ифодалаш учун “глобал бифуркация нуқтаси” деган махсус янги тушунчани киритгани, “катастрофалар назарияси”ни ишлаб чиққани бежиз эмас. чунки с.п.капица, с.п.курдюмов, г.г.малинецкий таъкидлаганларидек, “олимлар сиёсатчиларнинг қўлига бутун планетадаги ҳаётни бир эмас, бирнеча неча бор йўқ қилиш қувватига эга бўла оладиган қуролларни тутқаздилар, ваҳоланки, келажакда уларни қандай йўқотиш ва нима қилиш мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилмадилар..., улар энергиянинг янги манбаъларини кашф этдилар ва эмоқдалар, шунинг билан бирга радиоактив чиқиндилар ва ядровий терроризмдан қутулишдай жуда жиддий муаммоларини ҳам вужудга келтирдилар..., улар одамларга антибиотикларни совға қилдилар, айни пайтда, зарарли микроорганизмларнинг табиий танланиш жараёнини кучайтирдилар.” оксфорд университети директори, профессор ник бостром бу ишларнинг салбий оқибатлари ҳақида ўйлаб кўрилмаётгани ҳақида шундай дейди: “технологик прогресснинг тезлашуви туфайли инсоният ҳозир ўз тараққиётининг кескин бурилиш нуқтасга катта тезлик …
4
ий ҳаётнинг барча соҳаларнинг, маънавий қадриятлар, дунёқараш йўналишларини универсаллашувига олиб келиши билан бирга, анъанавийлик, ўзига хослик ва маданий хилма-хилликни сақлашни истисно қилмайди” , - деган хулосага келади. бундай даврда шахс мураккаб ижтимоий муҳит шароитида фаолият кўрсатишга мажбурдир. инсон яшаётган заминининг, тинч ва барқарор кечираётган ҳаётининг моҳиятини тўла англаши, қадрлаши, яъни ижтимоий муҳитнинг объекти сифатида намоён бўлиши керак. глобаллашув жараёнининг ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганининг асосий сабаблари хусусида президентимиз и.каримов таъкидлаганларидек “...шуни объектив тан олиш керак – бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан шундай чамбарчас боғланиб бораяптики, бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмас” . глобал миқёсдаги муаммолар илмий мунозаралар предмети сифатида xx асрнинг 60-70 йилларида жаҳон ҳамжамиятида жиддий қизиқиш уйғотган. 1930 йилларда э.леруа, тейяр де шарден ва в.и.вернадскийларнинг назарияларида инсоният ҳамжамиятнинг глобал моҳияти ва унинг ердаги …
5
си натижаси, деб билиб, ўзига хос фанлараро тадқиқотлар соҳаси, деб тан олмоқда . глобаллашув жараёни кучайиб бораётган ҳозирги дунёда давлатнинг рақобат шартларига тез мослашуви унинг муваффақиятли ва барқарор ривожланишининг асосий устунлиги – таълим тизимининг ҳолати билан аниқланадиган, шахсни маънавий ривожлантириш имкониятлари мавжудлиги билан боғлиқ. давлатнинг бугунги ва истиқболидаги барқарор иқтисодий ўсишини таъминловчи омиллар айнан таълим соҳаси ривожланишига бевосита боғлиқ. шу сабабли мустақилликнинг илк йиллариданоқ иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш жараёнида таълим соҳасида жаҳонда муносиб ўринни эгаллашга қаратилган янги узлуксиз таълим тизимини яратиш ва ривожлантириш устувор вазифа сифатида белгиланди. бу борада алоҳида аҳамият касб этадиган сиёсий глобаллашув давлатларнинг сиёсий тузилишини, халқлар ва минтақалар ўртасидаги сиёсий алоқаларнинг кенгайишини, ўзаро боғлиқлигини ифодалайди ва охир-оқибат, уларнинг унификациялашувига олиб келади. бунда ўзига хос сиёсий муносабатлар кўламига кўра глобал ва барча давлатларнинг ички тузилиши бир тармоққа уланиб кетиши кузатилади. бу жараёнда миллий давлатчилик суверенитетига хавф туғдириши мумкин бўлган бир қанча ҳолатлар мавжуд. улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "глобаллашувнинг назарий асослари"

1556543146_74189.doc глобаллашувнинг назарий асослари режа: 1. глобаллашув универсаллашув жараёнида сифатида 2. глобаллашув тўлқинлари. 3. глобаллашувнинг асосий даврлари. 4. глобаллашувга бозор муносабатининг таъсири. глобаллашув универсаллашув жараёнида сифатида. ўз даврида француз файласуфи рене декарт “тушунчалар маъносини аниқлаштиринг ва бу инсониятнинг ярмини адашишдан сақлайди” - деб ёзган эди. айни шу маънода дастлаб биз “глобаллашув” тушунчасининг истилоҳий маъносини изоҳлашга ҳаракат қиламиз. “глобаллашув” атамаси дастлаб америкалик олим т.левитт томонидан 1983 йили «гарвард бизнес ревью» журналида чоп қилган мақоласида қўлланган. т.левитт йирик трансмиллий корпорациялар ишлаб чиқарадиган турли-туман маҳсулот бозорларининг бирлашув жараёнларини “глобаллашув” деб атаган . мазкур ...

Формат DOC, 103,0 КБ. Чтобы скачать "глобаллашувнинг назарий асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: глобаллашувнинг назарий асослари DOC Бесплатная загрузка Telegram