глобаллашув ва глобал муаммолар

DOCX 12 pages 45.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
9-мавзу. глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари режа: 1. “глобаллашув” тушунчасининг мазмуни. 2. глобаллашувнинг йўналишлари ва омиллари. глобалистика фани. 3. “глобал муаммолар” тушунчаси ва таснифланиши. 4. глобал (умуминсоний) муаммолар ва уларнинг характерланиши. таянч тушунчалар: глобаллашув, маданий глобаллашув, ахборот глобаллашуви, ахборот истеъмоли маданияти, интеграция, яхлитлашув, эркинлик, демократия, глобал муаммолар, глобалистика. 1. глобаллашув – сиёсат, иқтисодиёт, фан, технология, мафкура ва маданият соҳаларига дахлдор, инсоният ҳамжамияти ва алоҳида олинган инсоннинг ривожланишига таъсир кўрсатадиган мураккаб, серқирра, кўп даражали ҳодиса. глобаллашув иқтисодий соҳада бошланган, деб ҳисобланади. глобаллашув муаммоси билан деярли барча ижтимоий фанлар шуғулланади. “глобаллашув” (global — шар; ер шарини қамраб олган; умумжаҳон) атамаси илк бор илмий адабиётда 1983 йилда пайдо бўлган, уни америкалик иқтисодчи е.левитт ишлатган. хх аср 90-йилларидан бошлаб атама кенг қўлланила бошлади. мазкур феноменни изоҳлашга қаратилган бир қанча илмий назариялар бор: и.уоллерстайн “жаҳон-тизим” модели; м.арчер, м.феверстоун, р.робертсон – “жаҳон маданияти” модели; э.гидденс – глобал ҳамжамият назарияси; глобал тизим модели; н.стер – “билимларга …
2 / 12
жараёни, улар ўзаро таъсири ва боғлиқлиги даражасининг ортиши, алоҳида давлат фаолиятининг халқаро миқёсга чиқарилиши. глобаллашув – умумжаҳон иқтисодий, сиёсий, маданий ва диний интеграция ва бир хиллашув (унификация) жараёни. глобаллашув – дунё миқёсида иқтисодиётлар ва жамиятлар интеграциясининг кучайиши жараёни. глобаллашув – умумжаҳон яхлит ахборот-коммуникация маконининг шаклланиши жараёни. глобаллашув – бу инсоният тарихидаги шундай муқаррар жараёнки, унинг асосий мазмуни дунё халқлари ва давлатлари ўртасида товар, ахборот, билим ва маданий қадриятларни айирбошлаш натижасида ўзаро боғлиқлик даражасининг ўта юксалиши билан белгиланади. глобаллашув – дунёнинг яхлит глобал тизимга айланиб боришини таъминлайдиган жараён. 2. глобаллашув жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олади. шунинг учун ҳозирда унинг бир қанча йўналиш, шакл ва омиллари ажратиб кўрсатилади. иқтисодий глобаллашув – яхлит умумжаҳон иқтисодий маконининг шаклланиши бўлиб, ахборот, товар, маҳсулот ва хизматлар, маблағ, шунингдек, ғоялар ва улар ташувчиларининг тўсиқсиз эркин ҳаракатланиши бу маконнинг асосий хусусиятларидир. бундай глобал эркинлик минглаб халқаро иқтисодий, молиявий институт ва тузилмаларнинг ташкил топишида ҳам намоён бўлади (жаҳон …
3 / 12
кларнинг ялпи умумий ва кўп қиррали маданий интеграция жараёнидир. бунда халқлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва алоқаларнинг чуқурлашуви содир бўлади. глобаллашув маданиятларнинг ўзаро бир-бирига кириб бориши жараёнини кучайтиради. маданий глобаллашувнинг ривожида глобал ахборот ва коммуникация тизимлари алоҳида ўрин тутади. айни пайтда, глобаллашув маданият соҳасида ҳам ўзига хос тарзда намоён бўлаётганини таъкидлаш жоиз. хусусан, мутахассислар маданият глобаллашувини икки феномен билан боғлиқ ҳолда олиб қарашни истиқболли, деб ҳисоблайдилар. биринчиси, ғарб индивидуализмига хос бўлган маданий қадриятларнинг дунё халқлари ҳаётида тобора кенг тарқалиб боришида ифодаланади. ушбу қадриятлар турли ижтимоий институтлар томонидан тарғиб-ташвиқ этилади. маданият глобаллашувида иккинчи феномен глобал миқёсда ғарбга хос маданият элементларига тақлид қилиш тенденциясининг кучайиб бориши билан боғлиқ. диний глобаллашув – бу, бир томондан, виждон эркинлиги ва бағрикенглик тамойиллари асосида динлараро соғлом мулоқотнинг интенсивлашуви, диний онг ва маданиятнинг ривожланиши, иккинчи томондан, дин ниқоби остидаги ғаразли кучлар ҳамда сохта диний оқимлар фаолиятининг кучайиб боришидан иборат мураккаб ва зиддиятли ҳодиса. диний глобаллашув турли маданият ва …
4 / 12
ларнинг ижтимоий мўлжаллари, фаолият дастурларини белгилаб бериш, таъсир қилишнинг глобал характер касб этганида кўринади. мафкуравий глобаллашувнинг асосий 3 хусусияти бор: - тезкорлик ва катта шиддат; - кенг қамровлилик; - аниқ мақсадгу йўналганлик. сиёсий глобаллашув – халқаро сиёсий структураларнинг институционаллашувида намоён бўладиган жараён бўлиб, у бмт, миллатлар лигаси, европа иттифоқи, нафта ва б. шу каби ташкилот ва тузилмаларнинг пайдо бўлиши билан характерланади. бу, ўз навбатида, жамият ҳаётига доир муҳим сиёсий қарорларнинг ўзаро келишув, битим ва шартномалар асосида халқаро миқёсда ишлаб чиқилишига олиб келади. бошқача айтганда, алоҳида олинган инсон, ижтимоий гуруҳ, конкрет жамият ҳаётий фаолияти истиқболига дахлдор масалалар кўп жиҳатдан глобал сиёсий даражада ҳал этилади. таҳлил муайян ҳудуд ва минтақада пайдо бўлган сиёсий муаммонинг қисқа фурсатда шу турдаги бошқа мураккабликларни келиб чиқишига сабаб бўлиши сиёсий соҳада глобаллашувнинг асосий хусусияти эканини кўрсатади. шунингдек, мутахассислар бу борада сиёсий институт ва жараёнларнинг дунё бўйича ўзаро боғлиқлик даражасининг ўсиши, ўз навбатида, глобал сиёсий маконнинг заифлигига олиб …
5 / 12
ви кишилардан юксак ахборот истеъмоли маданиятини талаб қилади. интернет статистика: - дунё бўйича 1,24 млрддан ортиқ веб-сайтлар мавжуд; - интернетнинг энг тез ўсувчи сегменти – мобил қурилмалар орқали ижтимоий тармоқларга уланадиган фойдаланувчилар сони; - дунё бўйича 4 156 932 140 интернет-фойдаланувчилар бор (18 йил декабрь ҳолатига); - барча интернет-фойдаланувчиларнинг деярли ярми осиё қитъасига тўғри келади. глобаллашувнинг мазмун-моҳиятига доир умумий хулосалар: биринчидан, глобаллашув ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тизим ва ижтимоий бирликларнинг интенсив интеграцияси асосида коммуникациянинг инновацион усул ва воситаларига таянган ҳолда кечадиган комплекс характерга эга муқаррар, ортга қайтмайдиган, обектив тарихий жараёндир. иккинчидан, жамият ҳаётининг барча соҳаларига таъсир кўрсатиш глобаллашувнинг муҳим хусусиятларидан биридир. зеро, глобаллашув халқаро ҳуқуқий нормаларнинг қайта кўриб чиқилиши, минтақа ва ҳудудлардаги иқтисодий укладлар характерининг ўзгариши, мамлакат сиёсий ҳаётига халқаро ташкилотлар таъсирининг кучайиши, турли маданият элементларининг ўзаро бир-бирига бирикиши, мулоқотнинг виртуаллашиб боришини англатади. сирасини айтганда, глобаллашув – бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашувини англатади. глобаллашув омиллари. интеграция - (лот. “integer” …

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "глобаллашув ва глобал муаммолар"

9-мавзу. глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари режа: 1. “глобаллашув” тушунчасининг мазмуни. 2. глобаллашувнинг йўналишлари ва омиллари. глобалистика фани. 3. “глобал муаммолар” тушунчаси ва таснифланиши. 4. глобал (умуминсоний) муаммолар ва уларнинг характерланиши. таянч тушунчалар: глобаллашув, маданий глобаллашув, ахборот глобаллашуви, ахборот истеъмоли маданияти, интеграция, яхлитлашув, эркинлик, демократия, глобал муаммолар, глобалистика. 1. глобаллашув – сиёсат, иқтисодиёт, фан, технология, мафкура ва маданият соҳаларига дахлдор, инсоният ҳамжамияти ва алоҳида олинган инсоннинг ривожланишига таъсир кўрсатадиган мураккаб, серқирра, кўп даражали ҳодиса. глобаллашув иқтисодий соҳада бошланган, деб ҳисобланади. глобаллашув муаммоси билан деярли барча ижтимоий фанлар шуғу...

This file contains 12 pages in DOCX format (45.2 KB). To download "глобаллашув ва глобал муаммолар", click the Telegram button on the left.