глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари

PPTX 31 pages 189.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
глобаллашувнинг фалсафий муаммолари 1 9- маъруза: глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари режа: глобаллашув ижтимоий тараққиёт тенденцияси. глобал муаммолар. асосий глобал муаммолар таснифи. 3.ижтимоий башорат турлари ва методлари. 4. ўзбекистонда инновацион ривожланиш стратегияси хусусиятлари. 2 глобаллушувнинг фалсафий муаммолари 3 г л о б а л л а ш у в ҳ о д и с а с и бу ўзгаришларнинг бутун мажмуи, шунингдек уларнинг сабаблари 1990-йилларда глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади. ҳозирги давр ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун хх аср бошигача жаҳон тарихи асосан мустақил ривожланган ва бир-бирига жиддий таъсир кўрсатмаган цивилизациялардан иборат бўлганини назарда тутиш муҳимдир. ҳозирги вақтда дунё сўнгги юз йиллик ичида юз берган жамият ҳаёти барча …
2 / 31
шу кабилар билан тавсифланади. 5 глобал жараёнларнинг шаклланиш тарихи ҳозирги глобаллашув жараёнларининг илк нишоналарига xv аср охирларидан бошлаб дуч келиш мумкин, xix аср бошига келиб эса у амалда реал шакл-шамойил касб этди. бу пировардида ягона географик, маълум даражада иқтисодий ва сиёсий жаҳон майдони шаклланишига олиб келган буюк географик кашфиётлар юз берган давр эди. айни шу даврда дунёни тушунишга нисбатан геоцентрик ёндашувлар гелиоцентрик ёндашувларга ўрин бўшатди, инсоният эса, ниҳоят, кун ва туннинг алмашишини тўғри талқин қилишга муваффақ бўлди. фан фалсафадан ажралиб чиқиб, билимлар тўпланиши ва техниканинг ривожланишига кучли туртки берди, фан-техника тараққиёти ва саноат инқилоби юз беришига сабаб бўлди. сўнгги зикр этилган воқеалар пировард натижада инсоннинг табиатни ўзгартирувчи имкониятлари ва унинг атроф муҳит билан муносабатини бутунлай ўзгартирди. 6 глобаллашувнинг серқирралиги 1970-йиллардан глобаллашув ўз ривожланишининг янги босқичига кўтарилди ва серқирра тус олди. дунё миқёсидаги таҳдидлар ва глобаллашув жараёнларини аҳолининг кенг қатламлари англаб етиши, шунингдек жаҳон ҳамжамияти ва унга мос келувчи қадрият- ларга …
3 / 31
ва тез орада инсоннинг ўзи ҳам таназзулга юз тутганини намоён этди. зеро инсон хулқ-атвори, тасаввурлари ва фикрлаш тарзи унинг атрофида шитоб билан юз бера бошлаган ўзгаришларга мувофиқ ўз вақтида ўзгаришга қодир бўлмай қолди. ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг жадал суръатларда ривожланишига эса инсоннинг ўзи ва унинг фан ва техника соҳасидаги янги ва янги ютуқлар билан кўп карра кучайтирилган изчил ўзгартирувчи фаолияти сабаб бўлди. 8 глобал тенденцияларни англашнинг аҳамияти. жаҳонда юз бераётган ўзгаришларнинг баъзи бир тенденциялари олимлар ва файласуфлар диққат марказидан бу ўзгаришлар барчага равшан бўлишидан олдинроқ ўрин олди. масалан, ижтимоий ривож- ланишга турли цивилизацияларнинг олдинма-кетин алмашиши сифа- тида қараган инглиз тарихчиси а.тойнби (1889-1975) компьютер инқи- лобидан анча олдин «хх асрда умумжаҳон тарихи бошланди» деган хулосага келди. шу тариқа туб ўзгаришлар нафақат жамият қурилиши негизларида, балки дунё миқёсида юз бераётган ижтимоий жараён- ларнинг асосий тенденцияларида ҳам акс этгани таъкидланди. 9 1918 йилда биринчи жаҳон урушининг тугаши халқаро майдонда кучларнинг янгича нисбати юзага келишига сабаб …
4 / 31
учиб ўтишлар глобаллашувнинг асосий белгиларига айланди. 11 технооптимизм 60-йилларнинг бошларига келиб технократик кайфиятларнинг янги тўлқини билан четга суриб қўйилди ва қарийб икки ўн йиллик мобайнида оммавий онгга ўз таъсирини йўқотди. бунга урушдан кейинги даврда жаҳоннинг деярли барча иқтисодий ривожланган мамлакатларини қамраб олган саноат юксалиши сабаб бўлди. 50-60-йилларда ижтимоий тараққиёт истиқболлари ғарбда ҳам, шарқда ҳам аксарият мамлакатлар учун порлоқ бўлиб туюлар эди. ижтимоий онгда ҳар қандай дунёвий ва ҳатто коинот муаммоларини фан ва техника ёрдамида ҳал қилиш мумкин деган иллюзияни яратган технооптимистик кайфиятлар кучайди. 12 технопессимизм кўриб чиқилаётган назарияларнинг айрим тараф-дорлари фан-техника инқилобининг салбийоқибатларига, хусусан атроф муҳитнинг ифлос-ланиши муаммоларига маълум даражада эътибор берган бўлсалар-да, лекин, умуман олганда, уларнинг ҳеч бири бундан 1980-йилларнинг ўрталаригача жиддий ташвишга тушмади. чунки, фан-техника тарақ- қиёти ҳамма нарсага қодир эканлигига ишонч ҳаддан ташқари катта эди. кўрсатилган муаммоларни фалсафий таҳлил қилиш борасидаги дастлабки уринишларнинг ўзиёқ технократик тенденцияларга зид бўлган, кейинчалик «технологик пессимизм» деб номланган қарашларни намоён этди. асосий …
5 / 31
а яхлит тузилмаларнинг дунё миқёсида шаклланиш жараёни. 4. турли муаммоларни ечишда фан-техника тараққиётининг ролини ошириб кўрсатувчи фалсафий ёндашув. 6. америкалик футуролог. 8. америкалик сиёсатшунос. 10. жонли мавжудотларнинг ўзини қуршаган муҳит билан ўзаро муносабатлари ҳақидаги фан. 11. техника билан боғлиқ, унинг таъсири билан белгиланган. 12. бирлашиш, бирикиш, яхлит бир бутуннинг шаклланиши. 14. «ахборот.?». бўйига: 1. америкалик иқтисодчи ва социолог. 2. глобаллашув ва унинг оқибатлари моҳиятини англаб етишга қаратилган илмий ва фалсафий тадқиқотлар фанлараро соҳаси. 3. фаннинг жамият ҳаётидаги роли ва аҳамиятини салбий баҳолайдиган фалсафий нуқтаи назар. 5. фан-техника тараққиётини жамият ва табиат таназзулининг манбаи ва омили деб эълон қилувчи фалсафий ёндашув. 7. маданият тизимида, жамият ҳаётида фан ролини мутлақлаштириш. 9. инглиз тарихчиси. 13. инглиз либерализмининг ёрқин вакили. 14 рим клуби 1968 йил римда ўзининг биринчи мажлисига йиғилганолимлар,файласуфлар ва жамоат арбобларининг бу нуфузли халқаро ташкилоти ҳозирги даврнинг энг муҳим умуминсоний муаммолари бўйича маърузалар тайёрлаш ва эълон қилишни ўз олдига вазифа қилиб қўйди. …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари"

глобаллашувнинг фалсафий муаммолари 1 9- маъруза: глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари режа: глобаллашув ижтимоий тараққиёт тенденцияси. глобал муаммолар. асосий глобал муаммолар таснифи. 3.ижтимоий башорат турлари ва методлари. 4. ўзбекистонда инновацион ривожланиш стратегияси хусусиятлари. 2 глобаллушувнинг фалсафий муаммолари 3 г л о б а л л а ш у в ҳ о д и с а с и бу ўзгаришларнинг бутун мажмуи, шунингдек уларнинг сабаблари 1990-йилларда глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммун...

This file contains 31 pages in PPTX format (189.8 KB). To download "глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари", click the Telegram button on the left.