глобаллашувва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари

PPTX 27 pages 3.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 27
глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари. 8-глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари. режа: 1.глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши. 2.ҳозирги замоннинг глобал муаммолари. 3.глобал жараёнларни башорат қилишнинг аҳамияти. 4.техника ва технологияларнинг ижтимоий жараёнларга таъсири. 1990-йилларда глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. глобал жараёнларнинг шаклланиш тарихи. ҳозирги глобаллашув жараёнларининг илк нишоналарига xv аср охирларидан бошлаб дуч келиш мумкин, xix аср бошига келиб эса у амалда реал шакл-шамойил касб этди. айни шу даврда дунёни тушунишга нисбатан геоцентрик ёндашувлар гелиоцентрик ёндашувларга ўрин бўшатди, инсоният эса, ниҳоят, кун ва туннинг алмашишини тўғри талқин қилишга муваффақ бўлди. фан фалсафадан ажралиб чиқиб, билимлар тўпланиши ва техниканинг ривожланишига кучли туртки берди, фан-техника тараққиёти ва саноат инқилоби юз беришига сабаб бўлди. сўнгги зикр этилган воқеалар пировард натижада инсоннинг табиатни ўзгартирувчи имкониятлари ва унинг атроф муҳит билан муносабатини бутунлай ўзгартирди. буларнинг …
2 / 27
ҳон тарихининг ривожланиш жараёнида туб бурилиш ясади ва «европа сиёсатининг кескин, мисли кўрилмаган даражада кенгайишига олиб келди. фундаментал глобаллашув дунё миқёсидаги алоқалар, тузилмалар ва муносабатлар юзага келиши билан боғлиқ. мазкур жараёнлар натижасида дунё ўзининг деярли барча жиҳатларида яхлит бир бутун организм сифатида узил-кесил шаклланди. фундаментал деб номланувчи бундай глобаллашувнинг илк аломатлари xix асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди, xx аср ўрталарига келиб эса у тўла даражада борлиққа айланди. айни шу даврда дунёни иқтисодий бўлиб олиш якунланди ва бунинг натижасида турли мамлакатлар ва халқларнинг кучайиб бораётган ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқадиган мутлақо янгича тусдаги кескин халқаро муаммолар юзага келди. бу жараёнлар нафақат иқтисодиёт, сиёсат ва ижтимоий ҳаётни, балки алоқа ва коммуникация воситаларини, шунингдек маънавий жабҳа – маданият, фан ва фалсафани ҳам қамраб олди. турли-туман халқаро ташкилотлар, форумлар, съездлар, конгресслар вужудга кела бошладики, бунга ўша даврда алоқа ва оммавий коммуникация воситаларининг фаол ривожланиши ҳам имконият яратди. шундай қилиб, амалда бутун дунё кучли давлатлар ва …
3 / 27
ари ва қарама-қаршиликларини янада тарангроқ тугунга боғлаган оқибатларга олиб келди, шу тариқа бутун дунёни барча асосий кўрсаткичлар бўйича жаҳон ҳамжамиятига айлантирди. пировардда биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари оралиғидаги даврда глобаллашув жараёнлари янада бўртиброқ намоён бўлди аммо ечилмаган зиддиятлар ва умумий боғлиқликнинг кучайиши инсоният тарихидаги энг катта ва давомли уруш – иккинчи жаҳон уруши бошланишига олиб келди. бу сафар дунё миқёсидаги урушда ер аҳолисининг тўртдан уч қисми иштирок этди, биринчи жаҳон урушига қараганда бир неча баравар кўпроқ қурбонлар берилди. дунё миқёсидаги жараёнларнинг глобаллашуви нуқтаи назаридан бу урушларнинг иккаласи ҳам амалда айни бир глобал урушнинг турли босқичлари эди. уларнинг ўртасидаги фарқ фақат миқдор кўрсаткичларида кўринади. моҳият эътибори билан, иккала уруш ҳам айни бир масалаларни ечиш – хх аср бошида бўлиб олинган, яхлит ва ўзаро боғланган дунёни қайта бўлиб олишга қаратилган эди. уруш олиб бориш усуллари ҳам деярли бир эди, фарқи эса, техник жиҳозланиш даражаси ва миқёси иккинчи жаҳон урушида бир неча баравар …
4 / 27
а маконда туташлигини амалда намойиш этди. иккинчи жаҳон урушининг бошқа бир оқибати жамият ҳаётининг ижтимоий-сиёсий соҳасида юзага келди ва у турли-туман халқаро ташкилотларнинг мислсиз даражада ўсишида намоён бўлди. уларнинг орасида бирлашган миллатлар ташкилоти (бмт1945 йилда ташкил қилинган ва 1946 10 январда биринчи мажлисис ўтказилган), ҳеч шубҳасиз, ажралиб туради. европадаги интеграция жараёнлари ҳам урушнинг тугаши билан боғлиқ бўлиб, буюк британия бош вазири у.черчилль европа қўшма штатларини тузишга чақирган 1946 йилни уларнинг саноқ боши деб ҳисоблаш мумкин. бош ҳарбий жиноятчилар гуруҳи ва нацистларнинг асосий ташкилотлари устидан ўтказилган нюрнберг суд жараёни яна бир муҳим тадбир ва айни вақтда халқаро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида дунё миқёсидаги ҳамкорликнинг илк тажрибаси бўлди. бу жараён 1945 йил 8 августда ғолиб мамлакатлар – ссср, ақш, буюк британия ва франция томонидан ташкил этилган тарихдаги биринчи халқаро ҳарбий трибунал томонидан амалга оширилди ва ҳозирги халқаро суд тизимини ташкил қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди. айни шу даврда либерализм ва демократия …
5 / 27
лланиши, улар мазкур товарлар ва хизматлар миллий ишлаб чиқарувчиларининг сиёсатини кўп жиҳатдан белгилаши. глобаллашувнинг асосий белигилари: а) биосферага антропоген таъсирнинг кучайиши ва инсоннинг реал «геологик куч»га айланиши; б) оммавий маданият, аввало кино, мусиқа, адабиёт, кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳасида фаол ривожлана бошлаши; в) телевизорнинг ихтиро этилиши, вақт ўтиши билан у оммавий маданиятнинг асосий тарғиботчисига ва глобаллашув рамзига айланиши; г) макон ва вақтни илк бор инсоннинг кундалик ҳаёти кўрсаткичларига қадар узил-кесил «қисқартирган» ҳаво кемаларида қитъалараро қўнмай, тўғри учиб ўтишларларда намоён бўлди. глобаллашувнинг асосий белгилари биосферага антропоген таъсирнинг кучайиши ва инсоннинг реал «геологик куч»га айланиши; оммавий маданият, аввало кино, мусиқа, адабиёт, кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳасида фаол ривожлана бошлаши. бзежинский агар рим дунёга давлат бошқароувини, англия парламентни франция респуликани берган бўлса америка инсониятга оммавий маданиятни берди деб ьтаъкидланган. 1982 йилда лазер дисклари яратилди ва ҳозирги кунгача 2 млрд одам ундан фойдаланди; телевизорнинг ихтиро этилиши, вақт ўтиши билан у оммавий маданиятнинг …

Want to read more?

Download all 27 pages for free via Telegram.

Download full file

About "глобаллашувва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари"

глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари. 8-глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари. режа: 1.глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши. 2.ҳозирги замоннинг глобал муаммолари. 3.глобал жараёнларни башорат қилишнинг аҳамияти. 4.техника ва технологияларнинг ижтимоий жараёнларга таъсири. 1990-йилларда глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. глобал жараёнларнинг шаклланиш тарихи. ҳозирги глобаллашув жараёнларининг илк нишоналарига xv аср охирларидан бошлаб дуч келиш мумкин, xix аср бошига келиб эса у амалда реал шакл-шамойил касб этди. айни шу даврда дунёни тушунишга нисбатан геоцентрик ёндашувлар гел...

This file contains 27 pages in PPTX format (3.7 MB). To download "глобаллашувва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари", click the Telegram button on the left.