глобаллашув ва глобалл муажаҳатлари. инновацион технологиялар

PPT 45 sahifa 684,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 45
глобаллашувнинг фалсафий муаммолари ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факултети фан: фалсафа * режа: глобаллашув ҳодисаси. глобалистика. глобал жараёнларнинг куртаклари. ижтимоий ривожланишнинг жадаллашувида глобал тенденцияларни англашнинг аҳамияти. (технооптимизм. технопессимизм. экооптимизм экопессимизм.) глобал муаммоларни ҳал қилишда фалсафанинг роли. глобал муаммоларнинг моҳияти. (муаммоларнинг турли даражалари: хусусий, миллий, маҳаллий, минтақавий муаммолар. глобаллик мезонлари. ҳозирги даврнинг асосий глобал муаммолари: демографик тизим, таълим муаммоси, соғлиқни сақлаш муаммоси, озиқ овқат муаммоси, иқтисодий ривожланишнинг нотекислиги, энергетика ва хом ашё ресурслари, уруш ва тинчлик муаммоси.) глобал онгни шакллантириш зарурати. (глобал муаммоларни ҳал қилишда халқаро кучлар бирлашувининг аҳамияти. глобал муаммоларни ҳал қилишда хусусий ва умумий манфаатлар.) * * асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбаалар мирзиёев ш.м. эркин ва фаровон, демократик ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. т.: ўзбекистон, 2016. -53 б. мирзиёев ш.м. буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз. т.: ўзбекистон, 2017 -484 б. ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёевнинг олий мажлисга мурожаатномаси//22.12.2017. http://uza.uz/ асосий адабиётлар: falsafa. ахмедова м. …
2 / 45
, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади. * г л о б а л л а ш у в ҳ о д и с а с и бу ўзгаришларнинг бутун мажмуи, шунингдек уларнинг сабаблари 1990-йилларда глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир. шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади. ҳозирги давр ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун хх аср бошигача жаҳон тарихи асосан мустақил ривожланган ва бир-бирига жиддий таъсир кўрсатмаган цивилизациялардан иборат бўлганини назарда тутиш муҳимдир. ҳозирги вақтда дунё сўнгги юз йиллик ичида юз берган жамият ҳаёти барча жабҳаларининг фаол интеграциялашуви натижасида сезиларли даражада ўзгарди ва яхлит бир бутун организмга …
3 / 45
илмий, фалсафий, маданий ва амалий тадқиқотларни, жумладан уларнинг олинган натижаларини, шунингдек уларни айрим давлатлар даражасида ҳам, халқаро миқёсида ҳам иқтисодий, ижтимоий ва сиёсийжабҳаларда амалга жорий этиш борасидаги амалий фаолиятни ифодалаш учун қўлланилади * фалсафа ва ҳозирги замон бунда фалсафанинг фандан устунлиги шундаки – у ўз хулосаларида тафсилотлар ва муайян далилларга маҳкам ёпишиб олмайди, айрим, узуқ-юлуқ ва ўткинчи нарсаларни осонгина четлаб ўтадики, бу унга асосий эътиборни ишнинг моҳиятига қаратиш, ривожланишнинг энг муҳим омиллари ва асосий жараёнларини қайд этиш имконини беради. фалсафанинг мазкур фазилатлари инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимида ёки «жамият-табиат» тизимида юзага келаётган мураккаб, комплекс вазифаларни ҳал қилишга мажбур бўлаётган ҳозирги шароитларда алоҳида аҳамият касб этади. шу муносабат билан фалсафий таҳлилнинг, муҳим нарсаларни иккинчи даражали нарсалардан, қонуний нарсаларни тасодифий нарсалардан фарқлаш, тарихий ривожланишда объектив жараёнларнинг субъектив омиллардан фарқи каби усуллари ва методлари ҳозирги вақтда инсоният дуч келган оламшумул муаммоларни назарий англаб етиш ва амалда бартараф этиш учун айниқса муҳим аҳамият касб этади. …
4 / 45
нисбатан геоцентрик ёндашувлар гелиоцентрик ёндашувларга ўрин бўшатди, инсоният эса, ниҳоят, кун ва туннинг алмашишини тўғри талқин қилишга муваффақ бўлди. фан фалсафадан ажралиб чиқиб, билимлар тўпланиши ва техниканинг ривожланишига кучли туртки берди, фан-техника тараққиёти ва саноат инқилоби юз беришига сабаб бўлди. сўнгги зикр этилган воқеалар пировард натижада инсоннинг табиатни ўзгартирувчи имкониятлари ва унинг атроф муҳит билан муносабатини бутунлай ўзгартирди. * фундаментал глобаллашув глобаллашувнинг навбатдаги босқичи дунё миқёсидаги алоқалар, тузилмалар ва муносабатлар юзага келиши билан боғлиқ. мазкур жараёнлар натижасида дунё ўзининг деярли барча жиҳатларида яхлит бир бутун организм сифатида узил-кесил шаклланди. фундаментал деб номланувчи бундай глобаллашувнинг илк аломатлари xix асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди, xx аср ўрталарига келиб эса у тўла даражада борлиққа айланди. айни шу даврда дунёни иқтисодий бўлиб олиш якунланди ва бунинг натижасида турли мамлакатлар ва халқларнинг кучайиб бораёт- ган ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқадиган мутлақо янгича тусдаги кескин халқаро муаммолар юзага келди. бу жараёнлар нафа- қат иқтисодиёт, сиёсат ва ижтимоий …
5 / 45
аликлардан кучлироқ ва муҳимроқ тус олишига имконият яратди. глобаллашув серқирралигининг хусусиятлари а) «резонанс эффекти»нинг пайдо бўлиши. бунда иқтисодий юксалишлар ёки тангликлар бир мамлакатдан у билан узвий боғлиқ бўлган бошқа мамлакатлар ва минтақаларга ўтади;б) турли товарлар ва хизматлар жаҳон бозорларининг яратилиши;в) кўрсатилган товарлар ва хизматларга жаҳон нархларининг шаклланиши, улар мазкур товарлар ва хизматлар миллий ишлаб чиқарувчиларининг сиёсатини кўп жиҳатдан белгилаши. * ижтимоий ривожланишнинг жадаллашуви. бундай ривожланиш, аввало, атроф муҳитнинг таназзулига олиб келди ва тез орада инсоннинг ўзи ҳам таназзулга юз тутганини намоён этди. зеро инсон хулқ-атвори, тасаввурлари ва фикрлаш тарзи унинг атрофида шитоб билан юз бера бошлаган ўзгаришларга мувофиқ ўз вақтида ўзгаришга қодир бўлмай қолди. ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг жадал суръатларда ривожланишига эса инсоннинг ўзи ва унинг фан ва техника соҳасидаги янги ва янги ютуқлар билан кўп карра кучайтирилган изчил ўзгартирувчи фаолияти сабаб бўлди. * глобал тенденцияларни англашнинг аҳамияти. жаҳонда юз бераётган ўзгаришларнинг баъзи бир тенденциялари олимлар ва файласуфлар диққат марказидан бу ўзгаришлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 45 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"глобаллашув ва глобалл муажаҳатлари. инновацион технологиялар" haqida

глобаллашувнинг фалсафий муаммолари ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факултети фан: фалсафа * режа: глобаллашув ҳодисаси. глобалистика. глобал жараёнларнинг куртаклари. ижтимоий ривожланишнинг жадаллашувида глобал тенденцияларни англашнинг аҳамияти. (технооптимизм. технопессимизм. экооптимизм экопессимизм.) глобал муаммоларни ҳал қилишда фалсафанинг роли. глобал муаммоларнинг моҳияти. (муаммоларнинг турли даражалари: хусусий, миллий, маҳаллий, минтақавий муаммолар. глобаллик мезонлари. ҳозирги даврнинг асосий глобал муаммолари: демографик тизим, таълим муаммоси, соғлиқни сақлаш муаммоси, озиқ овқат муаммоси, иқтисодий ривожланишнинг нотекислиги, энергетика ва хом ашё ресурслари, уруш ва тинчлик муаммоси.) глобал онгни шакллантириш зарурати. (глобал муаммоларни ҳал қилишда хал...

Bu fayl PPT formatida 45 sahifadan iborat (684,0 KB). "глобаллашув ва глобалл муажаҳатлари. инновацион технологиялар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: глобаллашув ва глобалл муажаҳат… PPT 45 sahifa Bepul yuklash Telegram