глобаллашув ва интернет

DOC 85,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403340491_44692.doc глобаллашув ва интернет режа: 1. глобаллашув ва инсон тафаккури. 2. информацион жамият. 3. интернет. 4. замонавий тараққиёт ва гносеологиянинг долзарб масалалари. инсоният тараккиети ва жамият хаётининг жаҳон миқиёсида интеграциялашиши натижасида содир булаётган жараёнларнинг оламшумул ахамият касб этиши «глобаллашув» тушунчасида уз ифодасини топмокда. дунёга янгича оламшумул нуктаи назарнинг вужудга келиши коммуникация воситаларидаги туб узгаришлар; инвестициялардаги янги жараёнлар, универсал технологияларнинг таркалиши глобализациянинг асосий омилларидир. унинг такомиллашиб бориши, биринчи навбатда, ижтимоий-иктисодий, сиёсий ва миллий-этник жараёнларни тезлаштирди. айникса, ахборот ва иктисод, молия ва ишлаб чикаришнинг глобализациялашуви давлатлар, корпорация ва шахслараро алокаларни кучайтирди, натижада халкаро хукук, тамойилларига асосланган умумбашарий тамойилларнинг ахамияти ортиб бормокда. илмий билишнинг «глобалистика» ва «антиглобалистика” сохалари, глобалистлар ва антиглобалистлар ҳаракатлари пайдо бўлди. бу эса, ўз навбатида, глобализация жараёнларини билиш фалсафаси нуқтаи назаридан чуқур ўрганишни талаб қилмоқца. айниқса, кейинги даврда, «ушбу жараён миллий чегаралар ва миллий манфаатларга хавф солмайдими?», «у халқларнинг минг йиллардан буён сақланиб келган миллий ва минтақавий анъана ва урф-одатлари …
2
нгайиб, янги бозорлар (капитал, валюта бозори, суғурта бозори ва ҳоказо) янги воситалар пайдо бўлади (турли ахборот тизимлари, интернет, уяли алоқа). булар эса, ўз навбатида, янги назорат воситаларини талаб этади. бутунги кунда иқтисодий-сиёсий ҳамкорлик, интедлектуал мулк, интернетдан фойдаланиш соҳаларида янги халқаро меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, мамлакатларнинг ички қонунлари ҳам уларга мослаштириб борилмоқда. глобаллашувнинг қуйидаги асосий белгилари мавжуд: электрон коммуникация инқилоби натижасида ижтимоий муносабатларда содир бўлган чуқур ўзгаришлар, трансмиллий корпорациялар фаолиятининг кенгайиши, халқаро савдонинг кенгайиши ва эркинлашиши, халқаро капитал айланмаси ва унинг йўлидаги тўсиқларнинг бартараф этилиши, халқаро молиявий ва иқтисодий институтларнииг ташкил топиши. жаҳон миқёсидаги бундай умумий глобал тараққиёт: · одамлар дунёқарашининг ўзгариши, коммуникациялар юксалиши, халқаро муносабатларнинг ривожланиши ва унинг одамзот ҳаётига таъсирини кучайтиради; · давлатлар ва халқлар ўртасида бирлашишга интилишни кучайтирган ҳолда, айни вақтда миллий хусусиятлар, анъаналар ва маънавий меросни саклаб қолиш орқали мустақил сиёсий тамойилларни ишлаб чиқиш зарурлигини ҳам кўрсатиб берди. турли давлатлараро ва ҳукуматга дахли бўлмаган халқаро ташкилотларнинг аҳамияти …
3
ни қўлга киритганлиги асносида сайёрамиз заҳираларига ҳам, инсоният ҳаёти ва фаолиятига ҳам жаҳон миқёсида транснационал корпорациялар томонидан таъсирнинг тобора кучайиб бораётганлигидан далолат беради. иккинчидаи, ҳозирги даврда баъзи мутахассисларнннг глобализация дунёда ижтимоий тенгликка эришишни енгиллаштирмайди, аксинча, буни қийинлаштиради. уларнинг фикрича, ривожланган мамлакатлар аҳолиси даромадларининг даромади паст ва ўрта даражали мамлакатлар аҳолиси турмуш даражасига нисбатан илгарилаб ўсиши тенденцияси сақланиб келмоқда. учинчидан, глобал иқтисодий жараёнларнинг тазйиқига бардош бера олмай, узоқ вақт мобайнида жаҳон силсиласининг «қуйи қаватларидан чиқиб кета олмаётган мамлакатлар жиддии ижтимоий ва фуқаро низоларининг хавфи остида қолмоқда. баъзи африка мамлакатларида доимий равишда кечаётган маҳаллий фуқаролараро урушлар, давлат тўнтаришлари, бир қатор осиё ва лотин америкаси давлатларида ҳукм сураётган беқарорлик бунинг ёрқин мисолидир. туртинчидан, жахондаги иктисодий ва ижтимоий нотекислик энг кашшоқ, мамлакатлардан бадавлат мамлакатларга томон тобора ортиб бораётган ахали кучиши (миграция) окимини туғдирмокда. бунда «тафаккурнинг окиб кетиши» туфайли малакали кадрларни тайёрлаш буйича харажатлар ривожданаётган мамлакатлар зиммасига тушади, фойдани эса ривожланган мамлакатлар олади. бешинчидан, замонавий …
4
тиришга ундайди. глобал муаммоларнинг келиб чиқиши, мавжудлиги ва хал этилиши зарурати инсоният жамияти янги цивилизациявий сифат узгаришини тақазо этмокда. бу жараён мохиятини англаш учун унинг жадаллигига, чукурлигига ва миқёсига эътибор бериш лозим. зеро, унлаб ва хатто юзлаб йиллар давомида узгармас булиб куринган ижтимоий муносабатлар гоят қисқа вактда тубдан узгармокда. бу хол кишилар хаёти катламларининг барча бўғинларида куринмокда. куламига кура, бу жараён бирон минтакани четлаб утмаган. хуш, глобал дунё қандай цивилизация булади? хозирги дунёда кадриятларнииг барча соҳаларда аҳамияти тан олинган ва кабул килаётганини урганган футуролог мутахассислар ахборот-техникавий ёки ахборот-компьютер цивилизацияси ҳакида башорат килмокдалар. бошка мутахассислар эса «информацион жамият» атамасини кулламокдалар. кибернетиканинг келиб чикиши ва ривожланиши бу тушунчани «алока» ва «бошқарув» тушунчалари билан бирга кенг кулланишига олиб келди. хозирги вактда ахборотларни ҳосил килиш, қайта ишлаш, саклаш, купайтириш ва таркатиш алохида илмий соҳа - информатика сохасини ташкил этади. ана шу соха билан боглик, шаклланган «информациология» (лотинча: таништириш, тушунтириш ва юнонча: суз, таълимот сузларидан …
5
ги ўзаро мувофиқликни билдириб, эҳмга татбиқан унинг инсон мияси билан функционал умумийлигини англатади. ахборотлашганликнинг учинчи таянчи техника ҳисобланади. дарҳақиқат, жиддий техникавий ривожланишсиз компьютерларнинг ўзи ҳам яратилмаган бўлур эди. ахборот технологиясининг тўртинчи таянчи шундаки, унинг келиб чиқиши учун иқтисодий бошқарув — сиёсий ва маънавий сохаларда асосий манба бўлиши лозим. масалан, демократия ва озодлик идеаллари ривожланмаган жойда ахборотлашганлик технологияси юз бермаган бўлур эди. оламнинг келиб чиқиши ва ривожланиши қонуниятларига, коинотий жараёнларнинг кишилар ҳаётига таъсирига оид масалалар бўйича ҳам янгича нуқтаи назарлар шаклланмоқда. компьютерлаштириш кишилик жамияти динамикасининг навбатдаги йўналиши сифатида, ҳаётнинг қатор соҳаларида бўлгани каби санъатда ҳам юксак равнақни тақозо этади. маориф сохасида жиддий ўзгаришлар бўлмокда. жумладан, кечаётган фан инқилоби ва ахборотлашув туфайли ўқиш, ўқитиш ишларининг самарадорлигини янада ошириш имконияти яратилмоқда. бунинг натижасида ривожланган мамлакатлар бўлмиш ақш ва японияда xxi асрда ялпи электрон олий таълимга ўтиш вазифаси кун тартибига қўйилмокда. сиёсий соҳада ҳам ахборотлашув инқилоби туфайли жиддий ўзгаришлар кутилмокда. чунончи, давлат ҳокимияти марказлашганлиги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"глобаллашув ва интернет" haqida

1403340491_44692.doc глобаллашув ва интернет режа: 1. глобаллашув ва инсон тафаккури. 2. информацион жамият. 3. интернет. 4. замонавий тараққиёт ва гносеологиянинг долзарб масалалари. инсоният тараккиети ва жамият хаётининг жаҳон миқиёсида интеграциялашиши натижасида содир булаётган жараёнларнинг оламшумул ахамият касб этиши «глобаллашув» тушунчасида уз ифодасини топмокда. дунёга янгича оламшумул нуктаи назарнинг вужудга келиши коммуникация воситаларидаги туб узгаришлар; инвестициялардаги янги жараёнлар, универсал технологияларнинг таркалиши глобализациянинг асосий омилларидир. унинг такомиллашиб бориши, биринчи навбатда, ижтимоий-иктисодий, сиёсий ва миллий-этник жараёнларни тезлаштирди. айникса, ахборот ва иктисод, молия ва ишлаб чикаришнинг глобализациялашуви давлатлар, корпорация ва ша...

DOC format, 85,0 KB. "глобаллашув ва интернет"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: глобаллашув ва интернет DOC Bepul yuklash Telegram