ҳозирги замон цивилизацияси янги парадигмаларни шакллантириш йўлидаги изланишлар

DOC 127,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1443689393_61375.doc ҳозирги замон цивилизацияси: янги парадигмаларни шакллантириш йўлидаги изланишлар режа: зўравонлик барҳам топган дунё бирбутунликка эришиш йўлида кўп хилли бирлик сари гегемонликдан кўпқутбли дунё сари макросоциал ва микросо-циал тузилмаларнинг тенглиги сари гегемонликдан кўпқутбли дунё сари инсониятнинг бутун тарихи давомида халқлар ва давлатлар ўртасидаги муносабатлар уруш ва зўравонлик асосида қуриб келинган. бу бегона ҳудудлар, бойликлар, меҳнатни ўзлаштириш орқали, бошқа давлат ва халқларнинг манфаатлари ҳисобига ўз манфаатлари ва равнақини таъминлашнинг энг оддий ва самарали усули бўлган. сиёсатни зўравонлик нуқтаи назаридан шакллантириш тамойили ижтимоий онгга шунчалик чуқур сингиб кетганки, ҳаттоки бугунги кунга келиб ҳам бу баъзида табиий ва нормал ҳолат сифатида қабул қилинади. бундай анъанада ҳуқуқий ва аҳлоқий регуляторлар, агар уларнинг ортида муайян куч турмаса, ҳеч қандай қадр-қимматга эга бўлмаган. шу ўринда никколо макиавеллининг машҳур «подшоҳ» асаридан қуйидаги мулоҳазаларни келтириш ўринлидир: «барча давлатларда… яхши қонунлар ва яхши аскарлар ҳокимиятнинг асосини ташкил этади. аммо яхши аскарлар бўлмаган жойда яхши қонунлар ҳам бўлмайди, ва аксинча, …
2
ур асосий парадигмага айланиши керак. иккита жаҳон уруши ва кўплаб минтақавий можаролар тажрибаси, ядро уруши оқибатлари бутун инсониятни ҳалокат ёқасига олиб келишини англаш, халқаро терроризм хавфи – зўрликка асосланган сиёсат ва тафаккур усулининг истиқболсиз эканлигини ёрқин намоён қилди. ҳарбий можаролар ҳанузгача сайёрамизнинг гоҳ у, гоҳ бу ерида (африка, афғонистон, яқин шарқ, болқон ва бошқа «оловли» нуқталарида) содир бўлиб туришига қарамай, дунё ижтимоий онгида замонавий қурол-яроғларнинг хусусиятлари ва ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларнинг эҳтимолий (экологик, иқлимий-генетик ва бошқа) оқибатларидан келиб чиққан ҳолда кучлар қарама-қаршилиги тарихан ўз интиҳосига етди, деган фикр тобора мустаҳкамланиб бормоқда. кишилар миллий, диний, синфий ва бошқа ўзига хос манфаатлар билан бир қаторда, барчага тегишли умумбашарий манфаатларга ҳам эга эканлигининг тушуниб етиши – хх асрнинг муҳим кашфиётларидандир. бундай умумий манфаатларнинг мавжудлиги бугунги куннинг реаллиги бўлиб, у энг аввало инсониятнинг ер юзида омон қолиши билан боғлиқ. бу масала ҳар қайси давлат ёки давлатлар гуруҳига, ҳар қандай ижтимоий этник ва диний умумиятга …
3
онг шаклларининг тарихан (яъни умумбашарий истиқболда) ҳаётий эмаслигини исботлайди. умумбашарий хусусият касб этган ушбу муаммонинг мураккаблиги, шунингдек, диний, этник ва давлатлараро зиддиятларнинг ҳали ҳам мавжудлигига қарамай, ҳозирги замон цивилизациясининг ривожида бутун инсоният тақдири учун белгиловчи аҳамият касб этувчи хусусиятлар кузатилмоқда. бугун инсоният қарама-қаршиликлар, хато ва қийинчиликлар билан бўлса-да, ўзининг бирлиги ва яхлитлигини яратишга қараб ҳаракат қила бошлади. бутун тарихи давомида башарият бир-биридан ажралган миллий-давлатчилик тизилмалари йиғиндиси сифатида мавжуд бўлган бўлса, энди, тарихда биринчи бор онгли равишда ягона иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахборот маконини яратиш орқали бирлашишга ҳаракат қилмоқда.1 гап жаҳон ҳамжамиятининг ўзаро таъсири ва ўзаро алоқадорлигини кучайиб бориш ҳамда ягона ҳаётий маконнинг кенгайтирилишини ифода этувчи глобализация, шунингдек, илмий адабиётларда «глобал қишлоқ», «глобал цивилизация», «мегажамият» ва ҳ.клар, деб ном олган жамиятнинг имкониятдаги ҳолати ҳақида бормоқда. ҳозирги пайтда ҳам қарама-қаршиликлар ва зиддиятларнинг турли шакллари сақланиб қолаётганлигига қарамай, интеграцион жараёнлар ўзига йўл очмоқда. иқтисодий соҳада бу жараёнлар турли микроиқтисодий (фирма ва корхоналар) ва …
4
протекция келиши (таниш-билишчилик) сиёсатининг чеклаб қўйилишига ҳамда капитал, меҳнат ресурслари ва технологияларнинг эркин ҳаракатига, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари рақобатбардошлигининг ошишига олиб келади. сиёсий ва ҳуқуқий соҳаларда интеграцион жараёнлар бмт нинг фаолиятида, халқаро ҳуқуқ нормаларини ишлаб чиқилиши ва татбиқ этилишида, халқаро судлар (гаага суди, страсбург суди ва бошқалар) нинг мавжудлигида, шунингдек, халқаро хавфсизлик тизимининг барпо этилишида демократик ўзгаришларга, гендер тенг ҳуқуқлигига тобора кўпроқ йўл очилишида, инсон ҳуқуқларини изчил ҳимояси, жиноий қонунчиликни эркинлаштириш ва бошқаларда намоён бўлмоқда. ахборот-коммуникацион технологиялар ва интернет тизимининг вужудга келиши глобазициянинг бир-биридан ажралиб қолишни бартараф этиш ва интеграцион жараёнларни кучайтиришнинг асосий омили бўлди. янги ахборот технологиялари ижтимоий алоқа ва ўзаро таъсирнинг макон-замон тизимида инқилоб ясади. вертикал алоқалар ўрнини горизонтал алоқалар эгаллади, ахборот ҳаракати ва ижтимоий мулоқотда давлат чегаралари барҳам топди, юз миллионлаб кишиларнинг тамоман бегона абонентлар билан янги алоқалар ўрнатиш жараёнида масофа ва вақт тушунчалари ўз аҳамиятини йўқотди (ахборот бир зумда ва бутун жаҳонга тарқалди). илгари …
5
чиқариш эҳтимоли, ҳеч бир давлатнинг ўзича мавжуд бўлиши ва бошқа мамлакатлар ва жаҳон ҳамжамияти манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда ўз сиёсатини қуриши мумкин эмаслигини тобора чуқурроқ англаб етилмоқда. ҳозирги даврда кўплаб жараёнларнинг умумбашарий хусусият касб этаётганлиги, у ёки бу мамлакат ўз фаолиятини фақат эгоистик манфаатлари асосида қуриши шу мамлакатнинг эмас, балки бутун сайёра (қитъа, минтақа ва х.к ) нинг хавфсизлигига таҳдид этиш мумкин. албатта, турли ижтимоий гуруҳлар, давлатлар, минтақалар, шунингдек, жаҳон ҳамжамияти ҳаётининг турли соҳаларини ўзаро алоқадорлиги илгари ҳам мавжуд бўлган ва англанган. лекин аввалги даврлардан фарқли ўлароқ, хх аср охири ва xxi аср бошларига келиб, ўзаро алоқадорлик, ўзаро таъсир даражаси шунчалик ошиб кетдики, турли маданий дастурлар (мақсадлар, дунёқараш мўлжаллари, манфаатлари, эҳтиёжлари ва ҳ.к.лар) нинг биргаликда мавжудлиги масаласи глобал-планетар аҳамият касб эта бошлади. хх аср бутун инсониятнинг омон қолиши муаммосини дунёга келтирди. шунинг учун ҳам тарихда илк бор умумий планетар манфаатлар реалликка айлана бошлади. «жаҳон иқтисодиёти», «жаҳон ижтимоий тартиботи», «жаҳон ҳамжамияти», …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳозирги замон цивилизацияси янги парадигмаларни шакллантириш йўлидаги изланишлар" haqida

1443689393_61375.doc ҳозирги замон цивилизацияси: янги парадигмаларни шакллантириш йўлидаги изланишлар режа: зўравонлик барҳам топган дунё бирбутунликка эришиш йўлида кўп хилли бирлик сари гегемонликдан кўпқутбли дунё сари макросоциал ва микросо-циал тузилмаларнинг тенглиги сари гегемонликдан кўпқутбли дунё сари инсониятнинг бутун тарихи давомида халқлар ва давлатлар ўртасидаги муносабатлар уруш ва зўравонлик асосида қуриб келинган. бу бегона ҳудудлар, бойликлар, меҳнатни ўзлаштириш орқали, бошқа давлат ва халқларнинг манфаатлари ҳисобига ўз манфаатлари ва равнақини таъминлашнинг энг оддий ва самарали усули бўлган. сиёсатни зўравонлик нуқтаи назаридан шакллантириш тамойили ижтимоий онгга шунчалик чуқур сингиб кетганки, ҳаттоки бугунги кунга келиб ҳам бу баъзида табиий ва нормал ҳолат сифат...

DOC format, 127,0 KB. "ҳозирги замон цивилизацияси янги парадигмаларни шакллантириш йўлидаги изланишлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.