фойдаланган адабиётлар рўйхати

DOC 58,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1405059936_55379.doc воҳа аёлларининг соч, юз парвариши билан боғлиқ машғулотлари ва пардоз буюмлари маълумки, аёллар ҳамиша гўзалликка интилиб яшашган ва қадимдан ўзларига оро бериш сирларини билишган. воҳада аёллар махаллий шароитга мос равишда пардоз беришнинг, соч, юз парваришининг анъанавий усулларидан фойдаланганлар. аввало биз тадқиқотимизнинг мазкур қисмида соч парвариши ва у билан боғлиқ, қарашлар хақида тўхталиш жоиз. халқимизда сочнинг сехрли кучи хақидаги анимистик қарашлар ва у билан боғлиқ, удумлар, ирим-сиримлар кўп учрайди1. ўрганилаётган даврда аёлларимиз гарчи яланг бош юрмасаларда, соч турмаклаш ва соч парваришига алоҳида эътибор билан қараганлар. одатда аёллар сочларини қатиқ билан ювганлар. кекса ёшлиларнинг таъкидлашларича, қатиқ сочни юмшатиш хусусиятига эга экан. қизлар ҳамиша сочлари узун, толаси мустаҳкам бўлишини хохлаганлар ва шу боис улар сочларини эрта кўкламда ток суви, баҳор ёмғири, қор суви билан ювишган. воҳа аёллари соч толаси мустахкам бўлиши учун сочларини ўсма суви, тухум сариғи, майса шираси билан ҳам ювганлар. сочни қорайтириш учун ивитилган гуруч сувидан ҳам фойдаланганлар. воҳа аёллари …
2
диган «фарқ» (арабча бўлиниш) кўп ҳолларда тўғри тик ҳолда бўлган. қизлар, келинчаклар ва кекса ёшли аёлларнинг соч ўримлари бир-биридан кескин фарқ қилган. қизлар 4-8 қатор қилиб соч ўришган, турмушга чиққан аёллар 10-20 қатор, баъзан қалин сочлар 30-40 қатор қилиб ўрилган. оилада биринчи фарзанд туғилгач, аёлнинг сочлари тўзғитилиб, икки ўрим қилиб ўрилган ва соч​ни бундай ўриш аёлнинг бутун ҳаёти мобайнида сақланган . сочнинг икки ўрим қилиб ўрилиши қиз боланинг аёлликка ўтиши, яъни жуфтлик белгиси ҳисобланган ва икки ёш бир-бирига ҳар доим яқин бўлиб юрсин деган рамзий маънода икки ўрим сочлар жамалак иплар билан бир-бирига боғлаб қўйилган. қўнғирот аёлларида қиз болаларнинг соч ўримини ўзгартириш, удуми тўйнинг эртаси куни ўтказиладиган «юз очар» маросимидан сўнг амалга оширилган. қизлар, келинчаклар сочи​ни бошқа-бошқа аёл ўрган ва бу вазифа катта савоб ҳисобланган. аёл​лар қулоқдан чаккага тушиб турувчи «зулф» қўйишган. воҳада бу «зулфак», «куш зулф», «кокул» деб аталган. бойсунда яшовчи тожик аёлларининг пешонага, сочнинг фарқидан қулоққа қадар қўйган …
3
ора номли соч безагини тақишган. одатдан бундай соч безагини турмушга чиқаёттан қизлар таққанлар. шерободда хх аср бошларида никоҳ тўйи маросимларида бой оилалар қизларнинг сочларига вертикал тик ҳолда бирин-кетин 3 қатор соч безаклари таққанлар. бунда дастлаб ипакли қора чилвирдан, учларига мунчоқ, қадалган жамалак солинган ундан кейин кумуш тангалар, садаф тугмалар билан безатилган нуқра пўпак қадалган сўнгра ундан ҳам пастроққа учларига хилма-хил мунчоқлар қадалган тошкентча мунчоқ пўпак таққанлар. хуллас, қадимда аёлларнинг соч турмаги кишининг ёшига, оилавий ахволига бевосита боғлиқ бўлган. бойсун тожикларида турмушга чиққан қизлар аввал зулф қўйган бўлиб, бу келинликнинг асосий белгиси ҳисобланган. ёш қизларда соч ўримлари 10-20 тагача бўлган. она бўлган ва кекса ёшли аёллар сочи икки ўрим қилиб ўрилган бўлиб икки ўрим соч жуфтлик аёллик оналикнинг рамзий белгиси ҳисобланган. аёллар ўзларига пардоз беришда хилма-хил анъанавий усуллардан фойдаланишган. анъанавий усуллардан бири қошга ўсма қўйишдир. бунда уй шароитида ўстириладиган ўсманинг барги олиниб, қуёшга қўйиб бироз сўлитилгандан сўнг уни сиқиб, ажратиб олинган …
4
урма тайёрланган. воҳада қўнғирот, тоғчи, қатағон, тожик чиғатой аёллари тишидаги касалликларни даволаш мақсадида, «тишқоли» билан тишларини бўяганлар. «тишқоли» билан тиш бўяш одати кўпроқ кекса ёшдаги аёлларда кенг тарқалган. бойсун туманининг пасурхи қишлоғида ёнғоқ баргини куйдириб тишга қора ранг берганлар. кекса аёлларнинг гувоҳлик беришларича, тишни қора ранг билан бўяш одати исломий ақидалар билан боғлиқ, бўлиб, қизлар турмушга чиққадиган кунлари тишларини қорага бўяшган, бу билан келин янги тушган хонадонида эрига, қайнона, қайноталарига гапирганда, кулганда оқ тишлари кўринса, бу хурматсизлик беодоблик ҳисобланган. «тишқоли»- писта баргига қиздирилган темирдан ажралиб чиққадиган кукунни аралаштириб тайёрланган. воҳа аёллари юз парваришида ҳам анъанавий усулларга амал қилишган. аёллар юзларини чанг, шамол, офтоб таъсиридан сақлаш, терини юмшатиш мақсадида қатиқ, қаймоқ, мол ёғи, узум баргини, юздаги доғларни кетказиш учун эса эмизикли аёлнинг сутини, анжир мевасининг ширасини ва унинг танасидаги сутини юзга суртишган. бундан ташқари юздаги догларни кетказишда ўзига хос косметик усулларни ҳам қўллашган. бунга кўра ҳомиладор аёлнинг юзларини доғ қопласа, туғиш …
5
оши ўртасига ҳам сунъий хол қўйганлар, яъни игна рангли суюқликка ботириб олиниб, айлана шаклда кичик қора ва кўк рангли сунъий хол ҳосил қилинган. худди шундай сунъий хол пешонага, чаккаларга ҳам қўйилган. юзга, қўлга сунъий хол қўйиш одати воҳада хозир бутунлай йўқолиб кетиш даражасида. шаҳарда яшовчи аёллар қошлари текис ва чиройли бўлиши учун қошларидаги ортиқча тукларни ип ва ўткир учли мўйчинак ёрдамида олиб ташлаганлар. сурхон қизлари турмушга чиққунларига қадар қош тердиришмаган ва бу одатий ҳол ҳисобланмаган. бошқа халқлардаги каби юздаги тукларни олиб ташлаш, яъни юз терисини, тозалаш одати ҳам воҳада учрамайди. қизлар, аёллар айрим ҳолларда болалар байрамларда, тўйларда қўл, оёқларини хинага бўяшган, бу анъанавий одат хозирга қадар сақланиб қолган. шеробод туманининг мунчоқ қишлоғида болалар сочини хинага бўяшган, аёллар сочини хина билан бўяш эса гуноҳ ҳисобланган. хинани тайёрлаш, қуритиш, янчиш, қўл ва оёққа қўйиш усуллари барча ҳудудларда бир хил бўлган. бунда хина ўсимлигининг барглари қуритилиб, янчилиб, қўл кафтига нам ҳолатда қуйилган ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фойдаланган адабиётлар рўйхати"

1405059936_55379.doc воҳа аёлларининг соч, юз парвариши билан боғлиқ машғулотлари ва пардоз буюмлари маълумки, аёллар ҳамиша гўзалликка интилиб яшашган ва қадимдан ўзларига оро бериш сирларини билишган. воҳада аёллар махаллий шароитга мос равишда пардоз беришнинг, соч, юз парваришининг анъанавий усулларидан фойдаланганлар. аввало биз тадқиқотимизнинг мазкур қисмида соч парвариши ва у билан боғлиқ, қарашлар хақида тўхталиш жоиз. халқимизда сочнинг сехрли кучи хақидаги анимистик қарашлар ва у билан боғлиқ, удумлар, ирим-сиримлар кўп учрайди1. ўрганилаётган даврда аёлларимиз гарчи яланг бош юрмасаларда, соч турмаклаш ва соч парваришига алоҳида эътибор билан қараганлар. одатда аёллар сочларини қатиқ билан ювганлар. кекса ёшлиларнинг таъкидлашларича, қатиқ сочни юмшатиш хусусиятига эга экан. қи...

Формат DOC, 58,5 КБ. Чтобы скачать "фойдаланган адабиётлар рўйхати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фойдаланган адабиётлар рўйхати DOC Бесплатная загрузка Telegram