глобаллашув ва “оммавий маданият”

DOCX 43 sahifa 102,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 43
глобаллашув ва “оммавий маданият” эндиликда олдимизда турган энг муҳим вазифа ...миллий ғоямизнинг узвий таркибий қисмларини ташкил қиладиган комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби тамойилларнинг маъно-моҳиятини бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий, таълим-тарбия ишларининг марказига қўйиш, уларни янги босқичга кўтариш, ёш авлодимизни ҳар томонлама мустақил фикрлайдиган етук дунёқараш эгалари қилиб тарбиялашдан иборат[footnoteref:1]. [1: каримов и.а. юксак маънавият енгилмас куч. т.: “маънавият”, 2008. – 75-бет.] ислом каримов сўзбоши ёт ғоялар ҳақида сўз юритар эканмиз ақидапарастлик, фундаментализм, диний фанатизм, терроризм, фашизм, ирқчилик, миллатчилик ва бошқа шу каби бир қатор бузғунчи ғояларнинг оқибатлари кўз ўнгимизда гавдаланади. уларнинг ижрочилари ҳақида ўйлаймиз: ана ўша ижрочилар ҳам сиз билан бизга ўхшаган одамми? уларнинг ҳам оилалари борми? улар ҳам тинч, осуда ва фаровон ҳаёт кечиришни исташадими? худди бизнинг ота-онамиз онгимизга болалигимиздан сингдиргани каби уларнинг онгига ҳам ота-оналари ҳаётда доимо эзгу ишларни амалга ошириш кераклигини сингдириб борганмикан? менимча, уларнинг ота-оналари ҳам ҳаётда доимо эзгу ишларни амалга …
2 / 43
га оид тушунчалар ва мақолаларни тизимлашган шаклда ифодалашга ҳаракат қилган. ҳаётий мисолларга алоҳида эътибор қаратган. қўлланма “оммавий маданият”нинг олдини олишга доир машғулотларни олиб боришда қулайлик яратади. биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин. ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. ўсиб келаётган авлод бугунги эзгулик йўлидаги бунёдкорлик ишларининг давомчисидир. миллий маънавиятимиз қирраларини келажак авлодимиз шуурида мукаммал шакллантириш ва юксалтириш учун барчамиз масъулмиз. “оммавий маданият” – ниқоб табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, …
3 / 43
ндай гўзал ниқоб остида кириб келади. дўстдек, меҳрибон, мурувватли кўмакдошдек кўриниб туриб, юрагимизга пичоқ санчиб кетганини, кўзимизга кулиб қараб туриб ўлдириб қўйганини сезмай қоламиз. шу жиҳатдан оммавий маданиятнинг ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатишга, маънавиятимизга – келажагимизга таҳдид солишга қаратилган шаклларини аниқлаб, ана шуларга қарши курашмоғимиз керак бўлади. бугун ёшларимиз ўзига хос “тушунчалар уруши” шароитида яшамоқдалар. “оммавий маданият” ота-боболаримиз “қора” деган нарсаларни “оқ”, “оқ” деган нарсаларини “қора” деб уқтирмоқда. у қора юзига оқ ниқоб тақиб олиб, қора ниятларини амалга оширмоқда. “оммавий маданият” қандай пайдо бўлди? ижтимоий жиҳатдан. оммавий маданиятнинг пайдо бўлиши ва ривожлана бошлаши xix аср охири ва xx аср бошларига тўғри келади. “оммавий маданият” анъанавий маданиятнинг маълум йўналиши сифатида эмас, балки маданиятдаги сифат ўзгариши, ҳаёт тақозаси асосида юз берди. оммавий ахборот ва коммуникация (радио, кино, телевидение, кўп нусхали газеталар, суратли журналлар, интернет) воситаларининг кескин ривожи ва тарқатилиши бунга сабаб бўлди. маънавий бойликларни индустриал тижорат ишлаб чиқариш ва …
4 / 43
ар ихтиро қилинди. ихтиро қилинган ҳар қандай нарса (восита) қўл меҳнатини сиқиб чиқариш ва тезкор бойлик орттиришга қаратилган эди. илгари қўл меҳнати орқали бир кунда 10та маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, бу даврга келиб, соатига 10тадан маҳсулот ишлаб чиқарила бошлаган. натижада керагидан ортиқ маҳсулотлар миқдори кўпайди. йирик-йирик давлатларда ана шу ортиқча молни қандай қилиб бўлмасин, кимгадир сотиш муаммоси пайдо бўлди. ўша даврдаги ривожланган давлатларда шундоқ ҳам барча маҳсулот етарли бўлган. шунинг учун ортиқча маҳсулотни кичик давлатларга сотишни йўлга қўйиш лозим эди. хўш, буни қандай амалга оширилди? бунинг учун ўша майда давлатларни босиб олиш, босиб олинган ҳудуд аҳолисига ортиқча маҳсулотни сотиш, ўша ҳудуддаги бойликларни олиб чиқиб кетиш керак, деган ечим топилди. шу орқали ҳар томонлама бойликка эга бўлиш ва дунёни бошқариш кўзланди. босиб олишга-ку босиб олинди, аммо улар мустамлакачи давлатнинг маҳсулотларини қабул қилишмади. ўз маданиятларидан воз кечишни хоҳлашмади. шу вазиятда оммавий маданият аталмиш тушунча яратилди. ана шу тушунча орқали мустамлакалардаги, умуман жаҳондаги …
5 / 43
алайди ҳамда у индустриал жамиятларга хосдир. оммавий маданият барча одамларга қаратилган бўлиб, муттасил равишда кундалик ҳаёт учун ишлаб чиқилади ва оммавий муомала воситалари фаолиятида ёрқин намоён бўлади. дарҳақиқат, “оммавий маданият”нинг миллатлар, жумладан, ўзбеклар онги ва қалби учун ҳамлалари анча олдинроқ бошланганга ўхшайди. “шум бола” фильмини бир эслайлик. унда бир европалик тошкентга келиб, ўзбекларнинг бир тангасини олиб, эвазига “ойнаи жаҳони”дан яланғоч аёл суратини кўрсатади. ўшанда бола “қўрқаман”, деб кўзини олиб қочади. ҳозир ўша жанобнинг неваралари боболари касбини давом эттиришаётир. бу ишни индустрияга айлантиришди. унинг номини “оммавий маданият”, яъни яхши, ҳаммабоп, ҳаммага тушунарли маданият деб аташди. “оммавий маданият” иборасини қандай тушунса, тушунтирса бўлади? тушунтиришда педагоглардан ёрдам сўрадим. “биласизми”, дейди бу ҳодисани тушунтиришга уринган бир педагог. “мактабда ўқувчиларнинг билими i синфдан iх синфгача борган сари қийинлашиб боради. i синф боласи тушунган нарсани iii синф боласи албатта яхши билади. лекин iii синф боласи тушунган нарсани i синф боласи тушунмайди. iх синф боласи ш синф …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 43 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"глобаллашув ва “оммавий маданият”" haqida

глобаллашув ва “оммавий маданият” эндиликда олдимизда турган энг муҳим вазифа ...миллий ғоямизнинг узвий таркибий қисмларини ташкил қиладиган комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби тамойилларнинг маъно-моҳиятини бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий, таълим-тарбия ишларининг марказига қўйиш, уларни янги босқичга кўтариш, ёш авлодимизни ҳар томонлама мустақил фикрлайдиган етук дунёқараш эгалари қилиб тарбиялашдан иборат[footnoteref:1]. [1: каримов и.а. юксак маънавият енгилмас куч. т.: “маънавият”, 2008. – 75-бет.] ислом каримов сўзбоши ёт ғоялар ҳақида сўз юритар эканмиз ақидапарастлик, фундаментализм, диний фанатизм, терроризм, фашизм, ирқчилик, миллатчилик ва бошқа шу каби бир қатор бузғунчи ғояларнинг оқибатлари кўз ...

Bu fayl DOCX formatida 43 sahifadan iborat (102,9 KB). "глобаллашув ва “оммавий маданият”"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.